12.05.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2146-11
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 12.05.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2146-11
Kuchga kirish sanasi
12.05.2022
1. 31-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2. 61-банддаги «бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар» деган сўзлар «солиқлар ва йиғимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 70-банддан «, топилмалар бюросини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72. 7 033 000 «Суд ҳокимияти» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабини, адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.».
5. 79-банддан «, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. 80-банднинг бешинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси харажатлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. 87-банддан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. 91-банддан «Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси харажатлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. 98-банддаги «назорати» деган сўз «хизмати» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 102-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 110-банддаги «Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасини» деган сўзлар «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 112-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
13. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
14. 120-банддан «Касб-ҳунар таълим марказини,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
15. 122-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
16. 129-банддаги «ногиронларни» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 134, 136 ва 137-бандлардаги «касб-ҳунар» деган сўзлар «профессионал» деган сўз билан алмаштирилсин.
18. 140-141-бандлардаги «Ягона ижтимоий тўлов» деган сўзлар «Ижтимоий солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 175-банддаги «ногирон боласини» ва «ногиронлар» деган сўзлар тегишли равишда «ногиронлиги бўлган боласини» ва «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 179-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «ногиронларни» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.