11.05.2022 йилдаги ПҚ-240-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 11.05.2022 йилдаги ПҚ-240-сон
Kuchga kirish sanasi
11.05.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш доирасида уларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизими изчил жорий этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон шароитида коррупциявий омилларни аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этиш жараёнида тегишли соҳаларни рақамлаштириш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишга эътиборни янада кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш юзасидан давлат органлари томонидан ўз функцияларини амалга оширишда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, қуйидагиларни назарда тутувчи «Е-Антикоррупция» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) тўлиқ ишга туширилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари бўйича ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш чораларини тизимли равишда кўриш мақсадида «Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри»ни (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа «E-Anticor.uz» электрон платформасида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрни шакллантириш ва юритиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилади ва Интернет тармоғида очиқ эълон қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари томонидан уларга юкланган ҳар бир функция коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш юзасидан Агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ таҳлил қилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари томонидан ўзига юкланган функциялар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан маълумотлар шакллантирилиб, очиқ эълон қилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эълон қилинган маълумотлар юзасидан фуқароларнинг таклифларини онлайн режимда қабул қилиш имконини яратган ҳолда ижтимоий сўровлар ва мустақил экспертлар иштирокида муҳокамалар ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир функциянинг коррупциявий хавф-хатар даражаси «паст», «ўрта» ва «юқори» ўлчовларида «E-Anticor.uz» электрон платформасида баҳолаб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир функция бўйича аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар харитасини тузиш амалиёти йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари бўйича тузиладиган коррупциявий хавф-хатарлар хариталари асосида Реестр юритилиб, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш тадбирларини бажариш ҳолати «E-Anticor.uz» электрон платформасида эълон қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилоти фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни (йиллик) баҳолаш ва коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини Реестрга киритиш ҳар йили 1 мартга қадар амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш давлат ташкилотлари таркибий бўлинмалари раҳбарларини жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан ташкил этилади. Бунда, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари мавжуд бўлмаган давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш учун уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф-хатарларни мустақил баҳолаш мақсадида давлат ташкилотининг фаолияти ушбу ташкилот билан келишилган ҳолда мустақил ташкилот томонидан ташқи баҳолашдан ўтказилиши мумкин. Бунда, тегишли давлат ташкилоти фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш қониқарсиз амалга оширилган деб топилган тақдирда, Агентлик кўрсатмасига асосан унинг фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотларининг раҳбарлари ўзларига юкланган функцияларда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун шахсан жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши (Т. Нарбаева) Агентлик (А. Бурханов) билан биргаликда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чораларни кўриб борсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш бўйича ахборотларини эшитиш ва натижасига кўра камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини кўриш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш, ушбу йўналишда камчиликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этишда ижобий натижаларга эришган давлат ташкилотларининг тажрибасини кенг оммалаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик (А. Бурханов) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) билан биргаликда ҳамда халқаро экспертларни жалб этган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг аниқ мезон ва усулларини назарда тутувчи услубиётни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш учун масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-тренинг ва семинарларни ташкил қилиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда давлат ташкилотларига коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда услубий ёрдам бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик (А. Бурханов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда ҳамда халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда 2022 йил 1 августга қадар Лойиҳани самарали амалга оширишни таъминлаш учун «E-Anticor.uz» электрон платформасини такомиллаштириш, шу жумладан ушбу платформа доирасида давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш электрон тизимини яратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан айрим соҳалар таҳлилдан ўтказилиб, бир қатор коррупциявий хавф-хатарлар аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Адлия вазирлиги тизимида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги бюрократик тўсиқларга чек қўйиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартиришга қаратилган автоматлаштирилган тизим жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари кадрлар билан ишлаш йўналишидаги бюрократик тўсиқларни, коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартиришга қаратилган автоматлаштирилган тизимни 2023 йил 1 январга қадар қуйидаги талаблар асосида жорий этсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, давлат бошқаруви органлари кадрлар билан ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш бўйича сарф-харажатларни ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик Бош прокуратура Академияси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан биргаликда ҳамда халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий, услубий ва амалий ишланмаларни тарқатиш, эришилган ютуқлар ва тажриба билан алмашиш, давлат хизматчилари ва фуқароларнинг ушбу борадаги билимларини оширишда фойдаланишга мўлжалланган ягона интерактив майдонча — «Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси» лойиҳасини ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ривожланган давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибасини ўрганиш, масофавий таълим беришнинг интерактив модулларини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар учун зарур адабиётлар базасини шакллантириш ҳамда мутахассислар билан онлайн анжуманлар ўтказиш имкониятларини яратишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик (А. Бурханов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) ва Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) жорий йилнинг октябрь ойига қадар «Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси» лойиҳасининг тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашга масъул этиб давлат ташкилотларининг раҳбарлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (А. Кўчимов) ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини ҳамда давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик (А. Бурханов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Агентлик директори А.Э. Бурханов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 11 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-240-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Давлат харидлари жараёнида тендер, танлов ва бошқаларни ўтказишда манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий омиллларнинг мавжудлигини аниқлашни рақамлаштириш. Жумладан, харид жараёнларида ҳужжатлар айланишини автоматлаштириш, «комплаенс-назорат» ўтказишни йўлга қўйиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

2.

Бюджет ташкилотларида қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида қурилиш ва монтаж ишлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлаш ва баҳолаш механизмларини жорий этиш.

«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имконини яратиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил август

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

3.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар балансидаги товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларни ташкилот балансидан чиқаришнинг очиқ ва шаффоф электрон механизмини ишлаб чиқиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

4.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун (касбий) ижодий имтиҳонларни ҳамда олий таълим муассасаларини битиришда якуний давлат аттестация синовларини топширишда шаффофликни таъминлаш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Давлат тест маркази

(М. Каримов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

5.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда уларнинг қатъий рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани белгилаш.

Бунда:

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзлар беришни тўлиқ рақамлаштириш ва электрон платформа орқали амалга оширилишини йўлга қўйиш;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзлар беришнинг шаффоф тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев),

Давлат тест маркази

(М. Каримов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар

6.

Олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой (ётоқхона) билан таъминлаш ва талабаларни жойлаштиришнинг электрон тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар ва электрон тизим

2022 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

7.

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш (шу жумладан хорижий ОТМлардан) жараёнини рақамлаштириш, шунингдек, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ҳамда хорижий ОТМлар билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига қабул қилиш ва талабалар ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев),

Давлат тест маркази

(М. Каримов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

8.

Корхона ва ташкилотлар ишчи ва хизматчиларига давлат тасарруфидаги санаторий ва бошқа дам олиш масканларига йўлланма бериш жараёнининг очиқлигини таъминлаш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

(Қ. Рафиков)

9.

Бюджет ташкилотлари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхона ва ташкилотларда суғурталаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу жараёнларни рақамлаштириш ва рақобат муҳитини шакллантириш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2022 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

10.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбуслар учун давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш имкониятларини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

11.

Қонунчиликда белгиланган мол-мулк ва автотранспорт воситаларига тақиқ қўйиш ва ундан чиқаришнинг электрон тартибини жорий этиш ҳамда фуқароларга тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини онлайн текшириш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

вазирлик ва идоралар

12.

Мавжуд автобекатларни хатловдан ўтказиб, улар жойлашган ер участкаларининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш, шунингдек, автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмларини яратиш ва улардан фойдаланишнинг аниқ талабларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(А. Абдувалиев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Ш. Шорахметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Ташқи реклама объектларини жойлаштириш билан боғлиқ барча муносабатларни рақамлаштириш орқали инсон омилини қисқартириш ҳамда онлайн аукцион тартибига қатъий риоя этган ҳолда жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Ш. Шорахметов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш самарадорлигини ошириш

1.

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантиришда коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга қаратилган лойиҳалар танловини эълон қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизими доирасида хорижий инвесторлар томонидан инвестиция киритиш учун тўсқинлик қилаётган коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифлар

2022 йил июль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизимини жорий этиш орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилинишига сабаб бўлувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифлар

2022 йил июль

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизими доирасида ижтимоий сўровлар ўтказган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашганлик ҳолатларини, уларнинг фаолиятини чеклашга ёки тўхтатишга сабаб бўлган асоссиз ва ноқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)ни ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизимини жорий этиш орқали давлат бошқаруви соҳасида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарувчи омилларни ўр?аниш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизими доирасида республикада 2021­-2022 йилларда содир этилган коррупцияга оид жиноятчиликни таҳлил қилиш асосида уларга сабаб бўлган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифлар

2022 йил декабрь

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни ўрганиш ҳамда заруратга кўра уларнинг нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифлар

2022 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ижтимоий сўровлар, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар асосида коррупцияга қарши курашишга оид республика миқёсида амалга оширилган ишларнинг натижалари ва таъсирини баҳолаш.

Ахборот-таҳлилий маълумот

2022 йил октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

«Ижтимоий фикр» маркази

(Н. Рахимова)

9.

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизимини жорий этиш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида ривожланган мамлакатларга ўқув-танишув сафарларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизимини шакллантириш

10.

Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш, шу жумладан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш бўйича услубий қўлланмани тасдиқлаш ва давлат идораларига тарқатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

11.

«Е-Aнтикоррупция» лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун «E-Anticor. uz» электрон платформасини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

12.

Давлат ташкилотларининг фаолияти устидан назорат олиб боришда жамоатчилик иштирокини кенгайштириш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил июнь

Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш

(Т. Нарбаева),

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

13.

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш бўйича ижобий натижаларга эришган давлат ташкилотининг тажрибасини оммалаштириш, ушбу соҳада долзарб муаммоларни муҳокама қилиш бўйича конференция ва анжуманлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш учун масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-тренинг ва семинарларни ташкил қилиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

15.

Давлат ташкилотларига коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда услубий ёрдам бериб бориш.

Амалий-услубий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2022 й., 07/22/240/0407-сон)