ИЛОВА
|
Тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Осиё ва Параосиё ўйинларида иштирок этувчи терма жамоа аъзоларини танлаб олишва саралаш (селекция) | |||||
|
1. |
Спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари, спорт федерация (ассоциация)лари ўртасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
1. Спорт мактаблари ҳамда федерация (ассоциация)ларига мутахассислар, тренерлар томонидан эркин ташриф буюриш ва машғулот жараёнларини кузатиб бориш. 2. Кузатув натижасида иқтидорли спортчиларни кейинги босқичдаги спорт-таълим муассасасига ўтказишга тавсия қилиш. 3. Танлаб олинган иқтидорли спортчи билан алоҳида тайёргарлик режаси асосида иш олиб бориш. 4. Терма жамоа таркибига кирган спортчиларнинг масъулиятли вазифаларини тушунтириш. 5. Терма жамоа аъзолари учун мақсадли машғулот жараёнларини узлуксиз ташкил қилиш. 6. Терма жамоа аъзоларига спорт анжомлари, спорт экипировкалари, тегишли дори-дармон, витаминлар ажратиш ҳамда уларни шифокор ва спорт психологларнинг доимий назоратида ушлаб туриш. |
Режа асосида
|
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Фозилкаримов), спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. |
Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари |
1. Ўзбекистон чемпионатлари ва бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган спортчилардан иборат таркибни шакллантириш. 2. Терма жамоа тренерлари томонидан Осиё ва Параосиё ўйинларига спортчиларни тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлаш. 3. Тренерлар томонидан тасдиқланган дастур асосида танлаб олинган спортчиларнинг иштирокида ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро спорт мусобақаларига иштирокини узлуксиз таъминлаш бўйича буюртманомаларни белгиланган тартибда тақдим этиш. 4. Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоа аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни камида 10 кун олдин ҳал этиш. |
2023 йил
асосида |
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари |
|
3. |
Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этадиган спортчиларни қуйи бўғиндан бошлаб, тўрт босқичда (муассаса, туман/шаҳар миқёсида, вилоят миқёсида, республика миқёсида) мусобақалар ўтказиш ва тизимли асосида танлаб олиш жараёнларини пухта, шаффоф, адолатли амалга ошириш чораларини кўриш. |
1. Ўтказиладиган спорт мусобақалари ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Мусобақани ўтказиш учун зарур шароитлар яратилишига эътибор қаратиш (инвентар, ҳакам, совринли ўринлар саҳнаси, фахрий ёрлиқ, медаль, совға ва бошқалар). 3. Мусобақаларни шаффоф, адолатли ўтказиш учун видеокамера, фото аппаратлардан фойдаланиш ва мусобақа жараёнларини тасвирга олиш. 4. Мусобақа жараёнларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. 5. Мусобақа якунлари бўйича натижаларни расмийлаштириш ҳамда қуйидаги кетма-кетликда ҳисоботларни мониторинг қилиб бориш ва тақдим этиш: муассаса миқёсида ўтказилган мусобақалар натижалари юзасидан ҳисоботларни туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимига; туман (шаҳар) миқёсида ўтказилган мусобақа натижалари бўйича ҳисоботларни вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармасига; вилоят миқёсида ўтказилган спорт мусобақалари натижалари бўйича ҳисоботларни спорт федерация (ассоциация)ларига; республика миқёсида ўтказилган мусобақа натижалари бўйича ҳисоботларни Спортни ривожлантириш вазирлигига. |
Режа асосида
|
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
4. |
Спорт турлари бўйича машҳур спортчилар иштирокида доимий мастер-класс ва семинарлар ўтказилишини йўлга қўйиш. |
1. Мастер-класс ва семинарлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш. 2. Машҳур спортчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Тасдиқланган режа асосида мастер-класс ва семинарларни ўтказиш. |
Режа асосида
|
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
5. |
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Хўжакент» ҚФЙ, «Қоронқул» МФЙда жойлашган «Қоронқул» дам олиш маскани ҳамда вилоятдаги «Қалдирғоч» дам олиш оромгоҳиларидан сув спорти базаси сифатида фойдаланиш учун уни Сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби балансига бериш. |
1. Тошкент вилоятидаги «Қоронқул» ва «Қалдирғоч» дам олиш масканларини Сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби балансига ўтказиш. 2. Ўзбекистон «Rowing & Canoe» федерациясига Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Хўжакент» ҚФЙ, «Қоронқул» МФЙда жойлашган «Қоронқул» дам олиш масканини спорт базаси сифатида бириктириш. 3. Мазкур объект имкониятлари асосида нуфузли спорт мусобақаларига сув спорти бўйича Ўзбекистон спортчиларини пухта тайёрлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2023 йил |
- |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон «Rowing & Canoe» федерацияси |
|
II. Осиё ва Параосиё ўйинларига спортчиларни жисмоний тайёрлаш ва тиббий психологик, фармакологик таъминлаш | |||||
|
6. |
Допингга қарши муросасиз муҳитни яратиш, шаффоф спорт ва адолатли рақобат тамойилларини кенг тарғиб қилиш мақсадида: доимий равишда семинар, вебинар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилишини; олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари спортчиларини ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалари жараёнида допингга қарши доимий назорат қилишни; спорт фармакологияси, психологияси, тиббиёти, диетологиясини чуқур таҳлил қилиш ва ўрганиш натижалари асосида фармакологик коррекция ва спортчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уларни амалга оширишни; жароҳат олган спортчиларни қайта текширувдан ўтказиш ва уларни спорт психологлари ёрдамида қисқа муддатда мусобақаларда иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда, тайёргарлик базаларидаги терма жамоа тайёргарлигига қайтаришни таъминлаш; спорт турлари бўйича терма жамоаларга тиббиёт ходимларини Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази орқали марказлашган холда бириктириш ва жалб этиш тизимини йўлга қўйиш. |
1. Семинар, вебинар, учрашув ва давра суҳбатларини ўтказиш режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва ўтказиш. 2. Ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалари жараёнида допингга қарши доимий назоратни ўрнатиш. 3. Фармакологик коррекция ва спортчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уларни амалга ошириш. 4. Жароҳат олган спортчиларни қайта текширувдан ўтказиш ва уларни спорт психологлари ёрдамида қисқа муддатларда терма жамоа тайёргарлигига қайтариш чораларини кўриш. 5. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази орқали терма жамоаларга тиббиёт ходимларини бириктириш. |
Режа асосида
Амалга ошириш — 2023 йил давомида |
Бюджет, ҳомийлар |
Миллий антидопинг агентлиги (А. Садиқов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари |
|
7. |
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида спортчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва жароҳатлардан кейин тиббий тикланиш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш. |
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига етишмаётган тиббий асбоб-ускуналар вақтинча ажратилишини таъминлаш. 2. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жаҳон талабларини ўрганган ҳолда замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарни хорижий грант маблағлари эвазига харид қилиш ҳамда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига тақдим этиш. |
2023 йил |
Бюджет |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) |
|
III. Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш | |||||
|
8. |
Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриш, мониторинг олиб бориш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича доимий ишлаб турувчи тезкор штабларни ташкил этиш. |
1. Республика тезкор штабларини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасида ташкил этиш. 2. Вилоят тезкор штабларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиш. 3. Тезкор штабларни вақтинча енгил автотранспорт, компьютер техникаси ва бошқа воситалар билан таъминлаш. 4. Тезкор штабларни қуйидаги йўналишлар бўйича камида 8 нафардан иборат масъулларни бириктириган ҳолда ташкил этиш: спортчилар мониторинги олиб бориш ва таҳлил қилиш; тиббий назоратни олиб бориш; маиший шарт-шароитларни яхшилаш. 5. Осиё ва Параосиё ўйинлари якунларидан сўнг тезкор штаблар аъзоларини рағбатлантириш. |
2023 йил 20 май |
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
9. |
Осиё ва Параосиё ўйинларидан олдин Ўзбекистон спорт делегацияси учун тезкор штабни Ханчжоу шаҳрида (Хитой) ташкил этиш. |
1. Осиё ва Параосиё ўйинларидан олдин Ўзбекистон спорт делегацияси учун Ханчжоу шаҳри (Хитой)да ташкил этиладиган тезкор штаб аъзолари таркибини тасдиқлаш ва уларнинг вазифаларини белгилаш. 2. Тезкор штаб аъзолари Ханчжоу шаҳри (Хитой)га юбориш. 3. Тезкор штаб аъзолари томонидан Ўзбекистон спорт делегациясини кутиб олиш, жойлаштириш, овқатланиш, тиббий бўлим жойларини тайёрлаш. 4. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан тезкор штаб аъзоларига барча зарурий амалий ёрдам кўрсатиш. |
2023 йил 1 август
1 сентябрь
сентябрь-октябрь |
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари Ташқи ишлар вазирлиги (В. Норов) |
|
10. |
Осиё ва Параосиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегациясини қўшимча озиқ-овқат билан таъминлаш. |
1. Қўшимча озиқ-овқат таъминоти рўйхатини шакллантириш. 2. Қўшимча озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш. 3. Харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини Ханчжоу шаҳри (Хитой)га етказиш. |
Режа |
Бюджет |
Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Ташқи ишлар вазирлиги (В. Норов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Давлат божхона қўмитаси (О. Ибрагимов), |
|
IV. Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, уларни тайёрлаган тренерлар ҳамда бошқа мутахассисларни мукофотлаш ва рағбатлантириш | |||||
|
11. |
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар ва бошқа мут?хассислар учун бир марталик тўловни тақсимлаш. |
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар ва бошқа мутахассисларга (маслаҳатчи тренер, спорт менежери, шифокор, диетолог, массажист) ажратиладиган бир марталик тўловларни спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларида ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида ташкил этилган тренерлар кенгаши қарорига мувофиқ тақсимлаш. |
2023 йил |
Бюджет |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М. Исмаилов), Миллий паралимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), |
|
12. |
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган ҳар бир тренерга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қуйидаги миқдорда бир марталик тўловлар бериш: а) спортчига: олтин медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида; кумуш медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида; бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; б) тренерга: олтин медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида; кумуш медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида. |
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган ҳар бир тренерга бир марталик тўловлар маҳаллий бюджетининг қолдиқ ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори асосида амалга оширилади. |
2023 йил |
Маҳаллий бюджетнинг қолдиқ маблағлари ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
13. |
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган тренерлар ва бошқа мутахассисларни давлат мукофотларига тавсия этиш. |
1. Осиё ва Параосиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегацияси рўйхатини белгиланган тартибда шакллантириш. 2. Шакллантирилган рўйхатни Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш. |
2023 йил 1 октябрь, 20 октябрь |
- |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) |
|
14. |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)ларига ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланиш. |
1. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)ларига ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланилганлиги ҳақида уларнинг ҳисоботини 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг мажлисларида эшитиб бориш юзасидан режа-графикни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган режа-график асосида ҳисоботларни 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг мажлисларида эшитиб бориш. 3. Ҳомийлик хайрия ёрдами сифатида ажратиладиган маблағларни тўлаб бориш бўйича режа-график тасдиқлангандан сўнг уларни ҳомий ташкилотларнинг тегишли бошқарув органлари томонидан бир ой муддатда тўлаб бориш. 4. Ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда натижалари ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш. |
Режа-график асосида
|
Ҳомийлик маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М. Исмаилов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари |
|
V. Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик ва иштирок этиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш | |||||
|
15. |
Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Оммавий ахборот воситаларида Осиё ва Параосиё ўйинларига доир рукнларни мунтазам равишда ёритиб бориш. Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик бўйича спорт ташкилотлари ҳамда федерация (ассоциация)лари фаолияти ҳақидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш ва кенг ёритиш. |
Медиа-режа ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва амалга ошириш. |
2023 йил 20 май |
Ижрочилар маблағлари |
Миллий телерадиокомпания (Ф. Махмудов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари |
|
16. |
Осиё ва Параосиё ўйинларини марказий студияларда, шу жумладан «Sport» телерадиоканалида тўғридан-тўғри эфирга узатиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Осиё ва Параосиё ўйинларини марказий студияларда, шу жумладан «Sport» телерадиоканалида тўғридан-тўғри эфирга узатиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш. |
2023 йил сентябрь-октябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Миллий телерадиокомпания (Ф. Махмудов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) |
|
17. |
Республикада бўлиб ўтадиган саралаш мусобақаларида шаффоф ва одилона ҳакамлар корпусини шакллантириш. |
1. Спорт турлари бўйича салоҳиятли ҳакамлар рўйхатини шакллантириш. 2. Шаклланган рўйхатга мувофиқ республикада бўлиб ўтадиган саралаш мусобақаларига жалб этиш. 3. Мусобақаларни шаффоф ва одилона ўтиши юзасидан видеокамералар ўрнатиш ва жараёнларни тасвирга олиш. |
2023 йил давомида |
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
VI. Халқаро спорт ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш | |||||
|
18. |
Осиё ва Параосиё ўйинлари ташкилий қўмитаси билан ўзаро доимий ҳамкорликни таъминлаш. |
1. Осиё ва Параосиё ўйинлари ташкилий қўмитаси билан музокаралар олиб бориш. 2. Ўзбекистон спорт делегацияси учун зарур шарт-шароитлар яратилишини келишиб олиш. 3. Осиё ва Параосиё ўйинлари даврида Ўзбекистон спорт делегациясини қўллаб-қувватлашни ташкил этиш. |
2023 йил май — октябрь |
Бюджет |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) |
|
19. |
Спорт федерация (ассоциация)лари томонидан халқаро спорт ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш. |
1. Халқаро спорт ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш. 2. Халқаро спорт ташкилотлари раҳбарларини Ўзбекистонга таклиф қилиш ва улар билан спорт турларини ривожлантириш истиқболларини келишиб олиш. |
2023 йил давомида |
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
20. |
Халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарлик ва техник лавозимларига спорт соҳасида юқори малака ва хорижий тажрибага эга бўлган Ўзбекистоннинг номзодларини тавсия этиш. |
1. Номзодлар рўйхатини шакллантириб бориш. 2. Халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарлик ва техник лавозимларига Ўзбекистондан номзодлар тавсия этиш. |
2023 йил давомида |
Бюджет, ҳомийлар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Миллий олимпия қўмитаси (Ш. Ташматов), Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), |