18.04.2022 йилдаги ПҚ-209-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.04.2022 йилдаги ПҚ-209-сон
Kuchga kirish sanasi
19.04.2022
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)

Т/р

Белгиланган вазифалар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчиларга ажратиладиган «Президент совғаси» таркибига кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари ва тўпламларни киритиш.

Мактаб-интернатларнинг 1-синфига чиқадиган ўқувчиларга тақдим этиладиган «Президент совғаси» таркибига прибор, грифель ручка, рельефли чизғичлар киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 сентябрга қадар

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(А. Инаков)

2.

«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (кейинги ўринларда — мактаб-интернатлар) ўқувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳудудига қўшимча видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ва тегишли ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилиш.

1. Эҳтиёждан келиб чиқиб муассасаларга қўшимча видеокузатув мосламаларини ўрнатиш.

2. Ўрнатилган видеокузатув мосламаларини ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилиш.

3. Хавфсизликни таъминлаш ва ходимлар назорати бўйича компьютерлар назорати, сервер тизими, кириш-чиқиш назорати учун «Скуд», «Сурфансай» каби тизимларни ўрнатиш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 25 июль

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов)

3.

Мактаб-интернатларда «Баркамол авлод» болалар мактаблари тармоқларини самарали ташкил этиш.

1. Мактаб-интернатларда «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тармоқ тўгараги учун алоҳида хона ажратиш.

2. Ажратилган хоналарни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва тўгарак фаолиятини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил август

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

4.

Мактаб-интернатларни Брайль ёзувли ва заиф кўрувчилар учун катта шрифтдаги адабиётлар ҳамда дарсликлар, шунингдек, Брайль ёзувига мослашган махсус қурилмалар билан тўлиқ таъминлаш.

1. Мактаб-интернатларнинг Брайль алифбосидаги ўқув дарсликлари ва бадиий адабиётларга бўлган эҳтиёжини ўрганиб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил май

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саййидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўрганишлар натижалари асосида босқичма-босқич ўқув дарсликларини чоп эттириш.

2022 — 2025 йиллар

3. 2023 йилдан бошлаб ўзбек адабиёти намояндаларининг энг сара асарларини Брайлда чоп этишни йўлга қўйиш.

4. Ўқувчилар учун тарқатма материаллар тайёрлаш ҳамда ўқитувчилар учун услубий қўлланмалар чоп этиш мақсадида мактаб-интернатларни Брайль ёзувига мослашган махсус принтерлар билан таъминлаш.

2022 йил сентябрь

5. Коррекцион фанлар, яъни кўриш идроки, тери сезувчанлиги, мўлжал олиб ҳаракатланиш сингари коррекцион машғулотлар учун ўқув-амалий қўлланмаларни яратиш.

2022-2023 йиллар

5.

Мактаб-интернатлар ва олий таълим муассасаларининг кутубхоналари шароитларини яхшилаш ва уларни кўзи ожизлар ҳамда заиф кўрувчи болалар учун турли адабиётлар билан босқичма-босқич тўлдириб бориш.

1. Мактаб-интернатлар қошидаги кутубхоналар фаолиятини таҳлил қилиш ва уларнинг эҳтиёжини ўрганиш.

2. Кутубхоналарни белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш.

3. Олий таълим муассасалари ва имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларининг кутубхоналарини Брайль алифбосидаги ўқув адабиётлар билан таъминлаш.

Режа-график

2022-2023 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

6.

Мактаб-интернатлар, шунингдек, бошқа таълим муассасаларида QR-кодлар ёрдамида адабиётларнинг аудио шаклларини юклаб олиш имкониятини яратиш.

1. QR-кодлар ёрдамида адабиётларнинг аудио шаклларини юклаб олиш мумкин бўлган жойлар рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхат асосида мактаб-интернатлар, шунингдек, бошқа таълим муассасаларида «Аудиокитоблар бурчаги»ни ташкил этиш.

3. Ташкил этилган «Аудиокитоблар бурчаги» фаолиятини самарали юритиш ҳамда уни янги адабиётлар билан тўлдириб бориш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг аудиокитоблар базасидан фойдаланишни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

7.

Мактаб-интернатлардаги қайта тайёрлов курсларидан ўтмаган педагог ходимларнинг қайта тайёрловдан ўтишини ташкил қилиш.

1. Қайта тайёрловдан ўтмаган педагог ходимлар рўйхатини шакллантириш.

Режа-график

2022 йил май-июнь

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти

(А. Раджиев)

2. Қайта тайёрлов курсларидан ўтмаган педагог ходимларнинг режа асосида босқичма-босқич қайта тайёрловдан ўтишини ташкил қилиш.

Режа асосида

8.

Мактаб-интернатлар раҳбарлари ва педагог ходимлари малакасини ошириш тизимини самарали йўлга қўйиш.

1. Мактаб-интернатлардаги малака оширмаган педагог ходимлар рўйхатини шакллантириш.

Режа-график

2022 йил май-июнь

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти

(А. Раджиев)

2. А. Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ҳамда ҳудудий малака ошириш марказларида махсус таълим педагоглари учун малака ошириш курслари фаолиятини такомиллаштириш.

Режа асосида

3. Педагог ходимларни режа асосида малака ошириш курсларига жалб этиб бориш.

9.

Мактаб-интернатларда паралимпия спорт турлари бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

Мактаб-интернатлардаги ўқувчиларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда, уларнинг паралимпия спорт турлари (дзюдо, футбол, енгил атлетика) билан мукаммал шуғулланиши учун спорт гуруҳларини ташкил қилиш ва ушбу мактабларга ўқувчиларнинг спорт турларига қизиқишидан келиб чиқиб, малакали тренерлар жалб қилинишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь — декабрь

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ўзбекистон паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

10.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида мактаб-интернатлар қошида ўқувчилар имкониятини инобатга олган ҳолда, ўқув устахоналарини (гилам тўқиш, нақш, ёғоч ўймакорлиги, дурадгорлик ва бошқалар) ташкил этиш.

1. Ўқувчиларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишлари ва имкониятларини ўрганиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

2. Ўрганишлар натижаларини инобатга олган ҳолда, ўқув устахоналари ташкил қилиш ва уларни жиҳозлаш.

2022 йил давомида

3. Ташкил этилган устахоналарда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича мунтазам дарс машғулотларини йўлга қўйиш. Зарур ҳолларда малакали мутахассисларни жалб қилиш.

доимий равишда

11.

Вилоятларда истиқомат қилувчи кўриш нуқсони мавжуд 7 ёшгача бўлган болаларни 2026 йилгача босқичма-босқич мактабгача таълим тизими билан қамраб олиш.

1. Маҳаллалардаги кўришда нуқсони бўлган мактаб ёшигача бўлган болаларни аниқлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил декабрь

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(А. Инаков),

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев)

2. Аниқланган болаларни мактабгача таълимга жалб этиш ва босқичма-босқич қамраб олиш чораларини кўриш.

3. Ушбу тоифадаги болалар учун тайёрлов гуруҳларини ташкил қилиш.

2022 — 2026 йиллар

12.

Кўриш нуқсони мавжуд бўлган ва ота-оналарининг қарамоғида бўла туриб, таълимга жалб этилмаган мактаб ёшидаги болаларни таълим тизими билан қамраб олиш.

1. Маҳаллаларда кўриш нуқсони мавжуд бўлган ва ота-оналарининг қарамоғида бўла туриб, таълимга жалб этилмаган мактаб ёшидаги болаларни аниқлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил август

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов)

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(А. Инаков),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

2. Аниқланган болаларни таълимга (мактаб интернатларида ёки уй таълимига) жалб этиш чораларини кўриш.

2022 йил сентябрдан бошлаб

13.

Мактаб-интернатларни битирган ва бугунги кунда меҳнатга лаёқатли бўла туриб, бандлиги таъминланмаган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Бандлиги таъминланмаган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқароларни аниқлаб, уларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2. Бандлиги таъминланмаган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар учун касбга ўқитиш курсларини ташкил қилиш.

3. Ушбу фуқароларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил июль

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(М.М. Убайдуллаев),

Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти

(Э. Нарпулатов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(С. Турдиев)

14.

Кўзи ожиз инсонлар кўп яшайдиган серқатнов кўчаларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш.

1. Кўзи ожиз инсонлар кўп яшайдиган серқатнов кўчалар рўйхатини шакллантириш.

2. Аниқланган кўчаларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Мактаб-интернатларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус майдончалар ташкил этиш.

1. Махсус майдончаларининг лойиҳаларини тайёрлаш.

2. Барча мактаб-интернатларда тўлиқ жиҳозланган «Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдончаси»ини ташкил этиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Мактаб-интернатларни парта, стол-стул, мусиқа асбоблари, махсус компьютерлар, тифлотехник, лингафон ускуналари, лаборатория жиҳозлари, бўртма хариталар, махсус расм приборлари ва китоб жавонлари билан таъминлаш.

1. Мактаб-интернатларнинг жиҳозларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, зарур ўқув жиҳозлари, чолғу асбоблари (дутор, чанқовуз, доира, гитара, чанг, пианино, овоз кучайтиргич ва бошқалар), Брайль алифбосидаги мусиқа ноталари тўплами дарсликлари, компьютер жамланмалари (монитор, рангли принтерлар, проектор, интерактив доска, рақамли камера ва бошқалар)ни харид қилиш.

3. Жиҳозларни муассасаларга етказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

17.

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг кунлик эҳтиёжини қоплаш мақсадида 1 100 дона махсус ҳасса, 2000 дона рельефли чизма чизиш график тўпламлари билан таъминлаш.

1. Кунлик эҳтиёж учун зарур бўлган асосий буюмларни харид қилиш.

2. Буюмларнинг эҳтиёжи бўлган болаларга тарқатилишини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(А. Инаков),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов)

18.

Мактаб-интернатларда таҳсил олаётган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларига қабул қилинган кўришда нуқсони бўлган болалар учун етарли шароит яратиш.

1. Мактаб-интернатлар ҳовлиси ҳамда бино ичини турли белгилар, махсус йўлак, эшикка осиб қўйиладиган қўнғироқча ёки бўртмада ёзилган шаклли тахтачалар билан жиҳозлаш.

2. Олий таълим муассасаларида кўзи ожизлар эркин ҳаракат қилиши учун қулай шароитлар яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти

(Э. Нарпулатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров)

19.

Болалар саломатлигини таъминлаш ва доимий назорат қилиб бориш мақсадида мактаб-интернатларда тиббиёт хоналарини замон талаблари асосида жиҳозлаш.

1. Мактаб-интернатларнинг тиббиёт хоналарида бўлиши лозим бўлган жиҳозларнинг белгиланган талаб ва меъёрларга мослигини ўрганиб чиқиш.

2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, зарур тиббиёт жиҳозларини харид қилиш.

3. Тиббиёт жиҳозларини муассасаларга етказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари