Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига
ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш шакли | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
| 1. | Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш | Устав | 2022 йил май | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
| 2. | Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш | Тузилма ва штатлар жадвали | ||
| 3. | Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгилаш | Тариф сеткаси | ||
| 4. | Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш | Техник-иқтисодий асос | 2022 йил июль | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
| 5. | Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини Корея томони билан келишиш | Келишилган лойиҳа ҳужжати | 2022 йил август-сентябрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
| 6. | Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказиш | Экспертиза хулосаси | 2022 йил октябрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
| 7. | Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш баёнини (MOD) имзолаш | Муҳокама қилиш баёни (MOD) | 2022 йил ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги |
| 8. | Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш бўйича имтиёзли молиялаштириш шартларини келишиш ва қарз шартномасини имзолаш | Қарз шартномаси | 2022 йил декабрь | Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
| 9. | Лойиҳани амалга ошириш бўйича Корея маслаҳатчиларини аниқлаш учун тендер/танлов ўтказиш | Маслаҳатчиларни танлаш | 2023 йил февраль | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
| 10. | Корея маслаҳатчилари томонидан лойиҳани амалга ошириш режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш | Лойиҳа-смета ҳужжатлари | 2023 йил октябрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
| 11. | Лойиҳа бўйича бош пудратчини белгиланган тартибда аниқлаш | Бош пудратчи билан шартнома тузиш | 2023 йил декабрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
| 12. | Зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш | Маслаҳатчиларнинг техник шартлари | 2023 йил декабрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
| 13. | Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш марказининг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш | Қурилиш майдонининг тасдиқланган бош режаси | 2024 йил январь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қурилиш вазирлиги |
| 14. | Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш марказида махсус тиббий техника ва жиҳозларни ўрнатиш ва ишга тушириш | Махсус тиббий техника ва жиҳозларни ишга тушириш далолатномаси | 2024 йил ноябрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |