Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2007 12.11.1997 йилдаги 509-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.11.1997 йилдаги 509-сон
Kuchga kirish sanasi
12.11.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2007
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖ ОЛИНАДИГАН ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ТАШИЛАДИГАН АКЦИЗ СОЛИҒИГА ТОРТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 октябрдаги ПҚ-703-сонли «Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 12 июндаги Фармонига мувофиқ ва акциз солиғига тортиладиган товарлар транзитини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, божхона назорати ва статистикасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди орқали ташиладиган акциз солиғига тортилувчи товарлар учун божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Тартиб 1997 йил 1 декабрдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки божхона пошлиналари ва солиқлари тўловини таъминлаш суммаларини тўлаш учун Давлат божхона қўмитасининг депозит валюта счётини очсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кириб келиш ва чиқиб кетиш пунктлари ҳудудида жойлашган ваколатли банклар муассасаларига жисмоний шахслар билан божхона пошлиналари ва солиқлари тўловини таъминлаш счётига нақд чет эл валютасини қабул қилиш, шунингдек, транзит товарни олиб чиқиб кетиш чоғида қайтариладиган ушбу валюта бўйича операцияларни амалга оширишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик вакиллари орқали тегишли давлатларнинг ташқи ишлар вазирликларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига унинг ҳудуди орқали акциз солиғига тортиладиган товарларни транзит тартибида ташиб ўтишга оид қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
509-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 ноябрдаги 509-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди орқали халқаро транзит тартибида ташиладиган акциз солиғига тортилувчи товарлар учун божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 12 июндаги Фармонига мувофиқ, республиканинг бож олинадиган ҳудуди орқали халқаро транзит тартибида ташиб ўтиладиган акциз солиғига тортилувчи товарлар устидан божхона назоратини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Тартибнинг амал қилиши транзит тартибида ташишнинг божхона тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ташиладиган акциз солиғига тортилувчи товарларга, шунингдек, уларни темир йўл, дарё ва ҳаво транспортидан автомобиль транспортига ўтказиш ҳолларида татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Тартибнинг амал қилиши МДП (МДП Конвенцияси, 1975 йил) китоби қўлланган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига мувофиқ транзит тартибида ташиладиган акциз солиғига тортилувчи товарларга, шунингдек, транзит тартибида ташиш шартлари Ҳукуматлараро битимларда келишилган товарларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Тартибда фойдаланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транзит товар — божхонанинг транзит тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди орқали ташиладиган, божхона тўловлари суммасини Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўлаш йўли билан уларнинг тўланишини таъминлаш қўлланадиган акциз солиғига тортилувчи товарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти — амалда товарни ташиб кириш (ташиб чиқиб кетиш) амалга ошириладиган божхона комплекси ёки божхона пости;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхонанинг ташиб кириш (ташиб чиқиб кетиш) органи — фаолият кўрсатиш ҳудудида ўтказиш пункти жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловни таъминлаш суммаси — ушбу товар Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудига эркин муомалага чиқарилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига ушбу тўловларни таъминлаш ҳисобига тўланадиган (импорт пошлина, акциз солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган йиғим ва 1998 йил 1 январдан бошлаб — қўшилган қиймат солиғидан иборат бўлган) божхона тўловлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўловни таъминлаш суммасини тўловчи ҳар қандай манфаатдор шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар гуруҳи — битта ўтказиш пункти орқали битта транспортда ёки уларнинг таркибида (колоннада) айни бир вақтда ташиб киритиладиган транзит товарлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Транзит товарларнинг божхона назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Транзит товарлар улар Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудига амалда ташиб киритилган вақтдан бошлаб ушбу ҳудуддан амалда ташиб чиқиб кетилган вақтгача божхона назоратида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Транзит товарларни ташувчи автотранспорт воситалари божхона органларининг ташиб киритиш ва ташиб чиқиб кетишни ўтказувчи пунктларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган автоўтказиш жойлари орқали ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Темир йўл орқали ташиладиган транзит товарлар, тўловни таъминлаш суммасини тўламасдан, амалдаги қонунчилик билан белгиланган божхона транзит тартибига қатъий риоя қилинган ҳолда ташилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташувчининг айби билан божхона транзит тартиби бузилган тақдирда жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тегишли темир йўл корхонаси зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Акциз солиғига тортилувчи товарларни транзит тартибида темир йўл транспортида ташиётган жисмоний шахслар тўловни таъминлаш суммасини тўламайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транзитнинг божхона тартиби бузилган тақдирда юқорида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транзит товарлар назоратини товар келтираётган томоннинг божхона органи амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Транзит товарларни божхона томонидан расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транзит товарларни божхона томонидан расмийлаштириш тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўловни таъминлашнинг тегишли суммалари тўлангандан ҳамда бу ҳақда тўлов ҳужжати тақдим этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тўловни таъминлаш суммаси тўланмаган транзит товарлар келтирилмайди, мазкур Тартибнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Транзит товарни олиб чиқиб кетиш божхона органининг ўтказиб юбориш жойига етказиб бериш муддати ва транспорт воситасининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қатнов йўналиши товар келтирилаётган божхона органининг ўтказиш пунктида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транзит товар Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудига ташиб келинаётганда белгиланган тартибда юкнинг божхона декларацияси (бундан кейин ЮБД деб аталади) тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ЮБД да қуйидаги тўловлар турлари бўйича тўловни таъминлашнинг тўланган суммаси кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт пошлина,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциз солиғи,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшилган қиймат солиғи (1998 йил 1 январдан бошлаб),
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслардан олинадиган йиғим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир вақтнинг ўзида транзит товар тўғрисидаги барча зарур маълумотлар назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транзит товарни Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди ташқарисига амалда ташиб кетишда ЮБД да товарни ташиб кетиш божхона органининг ўтказиш пунктида божхона белгиси қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда товарни ташиб кетиш божхона органи томонидан ўзи белгиланган тартибда тасдиқлаган ЮБДнинг нусхалари юкни ташиб келтириш божхона органига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Авария содир бўлганда ёки енгиб бўлмас кучлар таъсир қилганда транзит товарлар транспортлардан туширилиши мумкин. Бундай ҳолларда юк ташувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг сақланишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришга ва улардан рухсат этилмаган бирон-бир тарзда фойдаланишга йўл қўймасликка;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг яқин жойдаги божхона органига ишларнинг аҳволи, товар ва транспорт воситаларининг турган жойи ҳақида зудлик билан хабар беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни яқин жойдаги божхона органига ташишни ёки Ўзбекистон Республикаси божхона органининг мансабдор шахсларини товарлар турган жойга етказишни таъминлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси божхона органлари авария ёки енгиб бўлмас кучлар таъсири оқибатида ташувчи қиладиган бирон-бир сарф-харажатларни ўз зиммасига олмайдилар. Бундай ҳолларда божхона органлари тегишли идораларнинг тасдиқловчи ҳужжатлари асосида товарни Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан ташиб кетиш муддатини узайтириш тўғрисида зудлик билан қарор қабул қиладилар, товарлар ташувчининг айбисиз йўқолган ҳолларда эса тўловни таъминлаш суммаларини қайтариш ҳақида қарор қабул қиладилар ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ҳамда товарни ташиб кетаётган божхона органини хабардор қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Пул маблағларини Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига топшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Транзит товарларга нисбатан божхона тўловларини таъминлаш суммаси сифатидаги пул маблағлари тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Божхона тўловларини таъминлаш суммаси курси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган эркин алмаштириладиган валютада тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Юридик шахслар томонидан пул маблағларини тўлаш транзит товарлар Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган чегарасидан ўтказилгунгача ёки ўтказилаётган вақтда нақд пулсиз ёхуд пластик карточкалар бўйича, жисмоний шахслар томонидан эса яқин жойдаги банк бўлимига нақд пул тўлаш йўли билан ёхуд пластик карточкалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг депозит счётига тўланадиган пул маблағлари, қонунчиликка мувофиқ акциз солиғига тортиладиган товарлар учун белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар амалда тўланган пул маблағлари суммаси ЮБДда ҳисобланган суммадан кам бўлса, транзит товарлар ташиб келтирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тўловчи томонидан тўлов топшириқномаси ёки товарларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида тўлов тўғрисидаги квитанция тақдим этилади. Кўрсатиб ўтилган пул маблағлари бошқа хил тўловлар ҳисобига қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда товарни келтираётган божхона органининг ўтказиш пунктида тўловни таъминлаш суммаси тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

18. Пул маблағлари ўтказиш бўйича тўлов топшириқномасининг «Тўловнинг мақсади» бандида қуйидагилар кўрсатилиши керак «__________ даги _______сон счёт-фактура бўйича Давлат божхона қўмитаси бошқармасининг____________

___________________________________________________________________‎

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар)‎ ‎‎

ўтказиш пункти орқали _____ даги _____ -сон контракт бўйича _____ миқдоридаги акциз солиғига тортиладиган транзит товарга‎

____________________________________________________ нисбатан божхона ‎‎

(товар номи)‎‎

тўловини таъминлаш. ‎‎ ‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағларни товар эгаси бўлмаган бошқа шахс томонидан тўланган тақдирда, ушбу бандда пул маблағлари қайси шахс манфаатлари учун тўланаётгани қўшимча равишда кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Транзит товар учун тўланган маблағларни тасарруф этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат солиқ қўмитасининг депозит счётига пул ўтказган тўловчи транзит товар Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан амалда олиб чиқиб кетилгунга қадар уларни тасарруф этишга ҳақли эмас, товарларни ушбу ҳудудга олиб келишни рад этиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Транзит товар Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан амалда олиб чиқиб кетилган ҳолда, бу чиқариб юбориш божхона органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 3 кун мобайнида тегишли банкка тўлов топшириқномаси юборади, унинг асосида ушбу банк таъминлаш тўлови тўланган валютадаги маблағларни тўловчига у кўрсатган счётга ёки пластик карточкаларга ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахс томонидан тўланган таъминлаш тўлови суммаси жисмоний шахс хоҳишига кўра, белгиланган тартибда нақд пул шаклида қайтарилади ёки бу маблағлар бож ҳудудидан чиқиб кетишда пластик карточкаларга ёхуд таъминлаш тўлови валютасида шахсий счётларга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тўловни таъминлаш суммалари депозит счётида бўлган вақт учун фоизлар ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Транзит товарни товар эгасининг ёзма ҳолдаги аризаси бўйича бошқа хил божхона тартиби бўйича жойлаштиришда божхона тўловлари счётига тўланган тўловларни таъминлаш суммаси, қонунчиликка мувофиқ конвертация қилинган суммаларни республика бюджети даромадига ўтказган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига сотилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Транзит товар товарни ташиб келтирувчи божхона органининг ўтказиш жойида белгиланган муддатда товарни ташиб кетувчи божхона органининг ўтказиш жойигача етказиб берилмаган тақдирда ва товарни ташиб кетиш муддатини узайтириш тўғрисидаги билдириш ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда товарни ташиб кетишнинг белгиланган муддати тугаган кундан бошлаб, 30 календарь кун тугаши билан тўловни таъминлаш суммаси мазкур Тартибнинг 22-бандига мувофиқ республика бюджети даромадига ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бюджети даромадига ўтказилган пул маблағлари қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тўловни таъминлаш тўланган суммаларининг республика бюджети даромадига ўтказилиши божхона қоидаларини бузган шахсни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.