ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбирлар номи | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъуллар |
| I. Институт фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш | ||||
| 1. | Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — Институт) уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш. | бир ой муддатда | Маблағ талаб этилмайди | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
| 2. | Институтга ажратилган бинони таъмирлаш мақсадида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. | 2022 йил май | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 3. | Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги «Замин Ангор» пахта-тўқимачилик кластери, Қумқўрғон туманидаги «Илхомбек Рахмон» ҳамда Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон Тажриба» элита уруғчилик хўжаликларида Институтнинг илмий марказини ташкил этиш. | 2022 йил сентябрь | Ташаббускорлар маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
| 4. | Институтни офис мебеллари, оргтехника воситалари, интернет ва алоқа тизими воситалари билан таъминлаш ҳамда жиҳозлаш. | 2022 йил июнь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 5. | Институтда йўналишлар бўйича илмий лабораториялар ташкил қилиш ва уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. Лабораторияларни зарур кимёвий реагентлар ва бошқа сарф материаллари билан таъминлаш. | 2022 йил декабрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
| 6. | Институтни қишлоқ хўжалиги техникалари ва махсус техника воситалари билан таъминлаш. | 2022 йил якунига қадар | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 7. | Институт қошида пахта хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш ва уруғлик чигитни экишга тайёрлаш бўйича кичик цехни ташкил этиш. | 2023 йил ноябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
| II. Илмий-тадқиқот ишлари ва хизматлар тизимини ривожлантириш | ||||
| 8. | Ғўзанинг тезпишар, серҳосил, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли (гармсел), сув кам талаб қиладиган, тола сифати ва чиқими юқори бўлган, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, ингичка толали навларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, ресурс тежайдиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни шакллантириш ва уларни танловлар асосида молиялаштиришни йўлга қўйиш. | Доимий | Давлат илмий-техник дастурлари доирасида лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
| 9. | Ғўзанинг ингичка толали навларини етиштирувчи агрокластерлар, кооперативлар, фермер хўжаликлари билан Институт ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни ташкил этиш. | 2022 йил октябрь | Халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси |
| 10. | Ғўзанинг ингичка толали навлари билан шуғулланувчи етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказлари билан ҳамкорликда халқаро грантларни амалга ошириш. | 2022 йил ноябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси |
| 11. | Институтда фундаментал тадқиқотларни олиб бориш учун фитотрон ташкил этиш. | 2022 йил декабрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
| 12. | Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини самарали ташкил этиш мақсадида Термиз тумани «А. Навоий» МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникуми биносининг бир қисмини тегишли ер майдони билан бирга ҳамда яқин ҳудуддан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 20 гектар ер майдонини Сурхондарё вилояти агрохизматлар маркази балансига беғараз ўтказиш. | 2022 йил апрель | Маблағ талаб этилмайди | Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
| III. Ингичка толали пахтачилик соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш | ||||
| 13. | Институтга иқтидорли ёшларни, етук олимларни ҳамда малакали кадрларни кенг жалб қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш. | 2022 йил октябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
| 14. | Институтнинг илмий жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. | Доимий | Халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 15. | Институт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни пахтачилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга стажировкага юбориш. | 2022-2023 йиллар давомида | Халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
| 16. | Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб этган ҳолда ғўзанинг ингичка толали навлари бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш. | Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
| 17. | Институт олимлари томонидан яратилган илмий ишланмаларни вилоят агрохизматлар марказлари орқали пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига етказиш. | Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида | Халқаро молия институтларининг хайрия ва ҳомийлик маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
| 18. | Олий таълим муассасалари ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлари билан биргаликда ғўзанинг ингичка толали навлари бўйича қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш. | Ҳар йили, илмий тадқиқотлар дастурлари асосида | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
| 19. | Олий таълим муассасалари талабалари учун ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш. | Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида | Халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
| 20. | Малака ошириш ҳамда замонавий илмий технологиялар ва билимларни ўзлаштириш мақсадида Институт ходимларини халқаро илмий конференциялар ва семинарларга юбориш. | Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги |