Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2011 09.06.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 934
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўриқномаси, 09.06.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 934
Kuchga kirish sanasi
19.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги томонидан
2000 йил 29 апрелда
87-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИГА ТАЛОН БЕРИШ ВА АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўриқнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 9 июнда 934-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2240, 05.07.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон (1-илова) бериш Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда — РИБ (ТРИБ))лари орқали доимий (вақтинчалик) турар-жойга эга бўлган, талон учун белгиланган тўловни тўлаган, йўл ҳаракати қоидалари бўйича назарий имтиҳон топширган, ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтган шахсларга, уларнинг шахсий паспортлари (ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет), транспортни техпаспорти, ишонч қоғози (шахсий транспорт эгалари учун), иш жойидан маълумотнома (юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари учун) имтиҳон варақаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўриб, уларнинг аризалари асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1 Яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки ёзувлари (муҳрлари) ноаниқ ҳолдаги талонларни алмаштириш фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда — РИБ (ТРИБ))лари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2 Корхоналар, муассасалар ва идораларда ҳайдовчи лавозимида ишлаб турувчи ёки Ўзбекистон Республикасига уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига келган бошқа давлат фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномасига талон умумий тартибда, уларни ишлаб турган жойларидан олинган ёзма баёнотга асосан берилади.
(1 ва 1.1-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонида МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қоидабузарликлардан учтаси бир йил мобайнида қайд этилганда ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспекторива Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан алмаштириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини алмаштириш учун фуқаронинг шахсий паспорти, имтиҳон варақаси, белгиланган тартибдаги тўлов квитанцияси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг эски талони тақдим этилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон йўқотилган такдирда тикланаётган (иккинчи) талон РИБ (ТРИБ)лар томонидан назарий, агар 12 ой давомида ҳайдовчи транспорт воситасини бошқармаган бўлса қўшимча равишда амалий имтиҳон олингандан сўнг берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг йўқотилган талони ўрнига янгиси берилишидан аввал ҳайдовчининг яшаш жойидаги (ҳайдовчи лавозимида ишлаётган шахслар транспорт воситасининг доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойлардаги) шаҳар, туман ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларидан ҳайдовчининг бир йил давомида содир этган ҳуқуқбузарликлари ва ушбу бўлинмаларда унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси талони сақланмаётганлиги ҳақида маълумот талаб этилади.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2 Ўрнига янгиси берилган, йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси талони топилган тақдирда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари РИБ (ТРИБ)ида белгиланган тартибда далолатнома орқали йўқ қилинади.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони РИБ(ТРИБ)лар томонидан алмаштириб берилганда эски талонда қайд этилган, бир йиллик муддати ўтмаган барча ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги белгилар янги талонга кўчириб ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон берилганда ва алмаштирилганда, ҳайдовчилик гувоҳномасининг алоҳида белгилари графасига ва имтиҳон варақасига берилган талоннинг серияси ва рақамлари ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини алмаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар иш жилдига тикилиб, варақлари рақамланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш жилдининг охирги варағида «Ушбу иш жилд, ___варақ, рақамланган ва муҳрланган» деб ёзилиб, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими томонидан имзоланади. Иш жилди Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмасида (бўлимида, бошқармасида) 2 йил сақланади ва муддати ўтгандан сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон ҳақидаги маълумотлар махсус журналда (2-илова) қайд этилади. Талони алмаштирилаётган шахс мазкур журналга имзо чекканидан сўнг унга янги талон берилади. Журналлар талон берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати РИБ (ТРИБ), туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларида 60 йил давомида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳайдовчилик гувоҳномалари талонлари вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари РИБ (ТРИБ) ларидан ишонч қоғози ва накладной орқали олинади.
(7 ва 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳайдовчилик гувоҳномасига
талон бериш ва алмаштириш
тартиби тўғрисида»ги
йўриқномага
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони намунасининг
ТАСНИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 102 х 62 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган ва ультрабинафша нурда кўринмайдиган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультарабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган «пахта чаноғи» кўринишидаги уч ўлчамли умумий «сув белги»си мавжуд. Офсетли ёзув, серияси «OʼzR», номери еттита рақамли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва еттита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талоннинг олд томонида берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақамларини ёзиш учун жой, бланка номи ва унинг серияси ҳамда номери, эгаси ҳақида маълумот, ким томонидан қачон берилганлиги, А, В, С, D ва Е тоифалари кўрсатилган, нурда аниқ кўринувчи саккиз қиррали юлдуз расми ва «UZ» ёзуви туширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг орқа томонидан йўл қўйилган қоида бузилишларини қайд этиш учун жадвал, ҳайдовчилик гувоҳномаси ким томонидан ва қачон олиб қўйилганлиги тўғрисида белгилар учун жой ва муҳр ўрни кўрсатилган. Тоифалари бўйича транспорт воситаларининг сурати туширилган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сонли буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 11.01.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўриқномага 2-сонли илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонини алмаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎

Исми шари‎фи‎

Туғил‎ган
‎куни ‎ ва жойи‎

Турар жойи‎

Иш жойи, ман‎саби
‎ теле‎фон‎

Транс‎порт воси‎таси‎нинг русуми Давлат белги‎си
‎ Шах‎сий транс‎порт воси‎талари эгалари учун‎

Қайси тоифа‎даги транс‎порт воси‎тала‎рини бошқа‎риш учун ҳайдов‎чилик гувоҳ‎номаси берил‎ган‎

Ҳай‎довчи‎лик
‎гувоҳ‎нома‎сини серия‎си ва рақами‎

Ҳай‎довчи‎лик гувоҳ‎нома‎сига берил‎ган талон рақа‎ми ва серия‎си‎

Баён‎нома
‎№‎

Олин‎ганлиги тўғри‎сидаги имзо ‎

Изоҳ ‎‎(ҳай‎довчи томо‎нидан кўрса‎тилган ҳужжат‎лар)‎

Берил‎ган кун‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

Бошланди 200 ___ й. «____» __________________
‎Тугалланди 200 ___ й. «____» _________________

(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон,Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)