Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида» 2021 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-713-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 март,
102-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/282/0560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентда:
а) 15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир визуал ҳамда инструментал-техник текширувлари ҳудудий инспекциялар, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ташкилотлари ва махсус лицензияланган ташкилотлар, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилади.
Визуал текширувлар инструментал-техник текширув ўтказилишини талаб этадиган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текшируви ўтказилади ҳамда уларнинг электрон техник паспорти янгиланади»;
б) 16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда улар зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.
Кучли зилзилалар содир бўлган ҳудудлардаги барча турдаги бинолар ва иншоотлардан мутахассислар томонидан зилзилабардошликка доир визуал ёки инструментал-техник текширувдан ўтказилгандан кейин фойдаланишга йўл қўйилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорида:
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тақдим этсин»;
б) Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тақдим этиб боради»;
2-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
19. |
Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони |
||
|
». |
3-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
19. |
Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони |
||
|
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон; 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 04.06.2026 й., 09/26/282/0560-сон)