04.02.2022 йилдаги СҚ-479-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 04.02.2022 йилдаги СҚ-479-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
04.02.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2022 йилнинг 15 апрелига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси (Ф. Боқиев) парламент сўровига келиб тушадиган жавобни таҳлил қилиб, шу йилнинг 1 майига қадар Олий Мажлис Сенати Кенгашига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 4 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СҚ-479-IV-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги СҚ-479-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси томонидан ёшлар ва вояга етмаганларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғи, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва уларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш ҳамда миллий контентни ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда фуқароларнинг ахборотни олиш ва тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларга Интернет жаҳон тармоғи ҳамда унинг ахборот ресурсларидан фойдаланиш, тегишли ахборотни ижтимоий тармоқларда эркин жойлаштириш, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қонунларда фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва соғлиғига зарар етказувчи, болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, инсон қадр-қимматини камситувчи, ишчанлик обрўсига путур етказиш каби ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асосланмаган маълумотлар, ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун ахборот соҳасидаги қонунлар нормаларидаги таъсирчан чоралар ваколатли давлат идоралари томонидан етарли даражада қўлланилмаётганлиги кузатилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада амалдаги қонунчиликка зид равишда медиа маконда уруш ва зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратилган терроризм ва диний экстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган, ёшлар ва вояга етмаганларнинг руҳиятига салбий таъсир этадиган ахборотлар Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда ёшлар орасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Статистик маълумотларга кўра, айни вақтда республикада ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 46 миллион бўлиб, тармоқ фойдаланувчиларининг аксариятини ёшлар ва вояга етмаганлар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғидаги «.UZ» доменида рўйхатдан ўтган доменлар сони ҳозирги кунда 98 мингтадан ошган бўлса-да, миллий ресурсларга ташриф буюрувчиларнинг ўртача ойлик сони 60 миллиондан ортиқдир. Бу ўз навбатида миллий контент ресурсларини янада бойитишни тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таҳлилларга кўра Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларни миллий веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга жалб этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг амалий ишларида натижадорлик сезилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда Интернет жаҳон ахборот тармоғининг глобал ва миллий сегменти ривожланиши тенденцияларини мунтазам ўрганиш, замонавий веб-ресурсларни шакллантириш, расмий веб-сайтларни ривожлантириш, миллий веб-ресурслар сонини кўпайтириш, миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш масалалари белгиланганлигига қарамасдан, айрим масъуллар томонидан ўз вазифаларини бажаришга етарлича эътибор қаратилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, Туризм ва спорт вазирлиги томонидан «Википедия» Интернет энциклопедиясига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ўзбекистон тўғрисида турли тиллардаги маълумотлар ҳажмини ошириш каби ишлар эса тизимли равишда амалга оширилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ўзбек адабиёти ва санъати мумтоз намояндаларининг асарларидан барчанинг фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун веб-портал ташкил қилиш вазифаси Маданият вазирлиги зиммасига юкланган бўлса-да, бу борадаги ишлар якунига етказилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий ижтимоий тармоқлар, мессенжерларнинг ўрнини боса оладиган, барча мавжуд имкониятларни кўзда тутган миллий мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларни яратиш ишларига лозим даражада эътибор берилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот материалларини бериб бориш, болаларни Интернетдаги турли ахборот хуружларидан ҳимоялашга қаратилган электрон шаклда иллюстрация қўлланмалари яратиш борасидаги ишлар талаб даражасида олиб борилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Википедия» платформасида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар камлиги (тўлиқмаслиги) ёки маълумотлар эскилиги, оммабоп онлайн платформаларда мамлакатимиз ҳақидаги сифатли контентлар камлиги оқибатида ёшлар ўзларига зарур бўлган маълумотларни топишда маълум қийинчиликларга дуч келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мафкуравий таҳдидлар орқали аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартиришга, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишлар бўлмоқда. Интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, турли бузғунчи ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар аҳолини ташвишга солмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, «.UZ» доменидаги веб-сайтларда ҳам миллий менталитетимизга ёт бўлган, фуқароларнинг, шу жумладан ёшларнинг онги, руҳияти, маънавий-маърифий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, ахлоқсизлик, беҳаёлик, порнография, шафқатсизлик ва зўравонлик, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган материаллар ёки бошқа веб-ресурсларга ҳаволалар (фойдаланувчилар томонидан) жойлаштириш кузатилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биргина 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра миллий домен ҳудудидаги 289 та веб-сайтда (1 734 та қонун бузилиш) порнография, 91 та веб-сайтда эса (363 та қонун бузилиш) беҳаёлик ва маънавий бузуқликни тарғиб қилувчи ҳолатлар аниқланган бўлиб, 2 097 та қонун бузилиши ҳолати қайд этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида маънавий бузуқликни тарғиб қилувчи 130 га яқин гуруҳ, саҳифа ва каналлар мавжудлиги аниқланган бўлиб, уларда 2 646 та материал (фото, видео, матнли ва бошқалар) тарқатилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу материалларнинг аксарияти «Одноклассники» (55 та гуруҳнинг 1 962 та материали) ва «Instagram» (60 та гуруҳнинг 684 та материали) ижтимоий тармоқларнинг ҳиссасига тўғри келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йилда ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб қилувчи 1 650 та веб-сайтдан мамлакат ҳудудида фойдаланиш белгиланган тартибда чекланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг оммабоп бўлган «Telegram» мессенжеридаги 35 та фаол каналда одоб-ахлоқ талабларига мос келмайдиган ўзбек аудиториясига қаратилган 7 738 та материал мавжудлиги аниқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биргина «Telegram» мессенжери ва «TikTok» видеоплатформасининг Ўзбекистон аудиторияси учун йўналтирилган ресурсларида фаҳш ёки порнографик контент орқали аудитория тўплаш ва реклама ҳисобидан даромад топишга қаратилган 7 та канал аниқланган (умумий обуначилари сони — 120 721 нафар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Telegram» мессенжерида умумий обуначилари сони 44 479 нафар бўлган ақидапарастлик ёки экстремистик мазмундаги виртуал 43 та ресурс мавжудлиги, худди шу мазмундаги материалларнинг тарқатилиши ва тарғиботи билан «TikTok» видеоплатформасида 20 та профил фаолият кўрсатаётгани, унинг умумий обуначилари сони 25 458 нафарни ташкил этаётгани ачинарли ҳолатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Instagram» тармоғида қурол-яроғлар тарғиботи билан шуғулланувчи 2 та саҳифа мавжуд бўлиб, каналнинг умумий аъзолари сони 17 924 нафарни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқларда бузғунчи материалларни тарқатганлик учун айбдорларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмасдан қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, ўқувчи ёшларнинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентларга қарши курашиш, диний адоватни қўзғатувчи, таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар, тотализаторлар, оилавий қадриятларни инкор этадиган ҳамда жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этадиган веб-ресурсларни доимий равишда чеклаб бориш устувор вазифа ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу боис бугунги кунда маънавий-маърифий тарғибот тизимини такомиллаштириш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари долзарб аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот ҳужумларининг олдини олиш, аниқ чора-тадбирлар дастурига мувофиқ хорижий оммавий ахборот воситаларида мамлакатимиз имижини ошириш, ижтимоий тармоқлар, радио ва теледастурлар, реклама роликларида ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда тарғибот материалларини кучайтириш лозим бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу борада ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ташқи хуружлар манбаларини аниқлаш, баҳолаш ва башорат қилиш, давлат ҳокимияти органлари ва ахборот-матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, «оммавий маданият» ниқоби остидаги бузғунчилик ва зўравонлик ғоялари тарқатилишига кескин чора кўриш, ахборот соҳасида миллий манфаатларнинг кафолатини таъминлаш пировард мақсад ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддаси ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий менталитетимизга ёт бўлган маънавий-маърифий, диний адоватни қўзғатувчи ахборот хуружларига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Интернет ва ижтимоий тармоқларда илгари сурилаётган ғоя ва фикрларни мониторинг қилиш, уларнинг динамикасини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш, хорижий ижтимоий тармоқлар, мессенжерларнинг ўрнини боса оладиган, барча мавжуд имкониятларни кўзда тутган миллий мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларни яратиш бўйича кўрилаётган чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ахборот-коммуникация соҳасида малакали дастурчи ва мутахассисларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёшлар ва вояга етмаганлар учун қизиқ бўлган матнли, фото-, видео, аудиовизуал материалларга бой бўлган контентларни кўпайтириш, «Википедия» платформасида Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ акс этаётганлик ҳолатини таҳлил этиш ва ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Интернет жаҳон ахборот тармоғида фойдаланувчиларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашадиган замонавий веб-ресурсларни шакллантириш, шунингдек, ахборот маконида Ўзбекистоннинг тарихи, фани, маданияти ва санъатини тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Таълим муассасаларининг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларига, мамлакат архив ва музейларига масофадан кириш имкониятини яратиш ва уларга Интернет жаҳон ахборот тармоғида хизмат кўрсатилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Интернет жаҳон ахборот тармоғининг глобал ва миллий сегменти ривожланиши тенденцияларини мунтазам ўрганиб бориш ва таҳлил қилиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун контентларни ривожлантириш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш борасидаги илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, Интернет тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш юзасидан амалий чораларни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Болалар ва ўсмирларда мактаб давридан, олий ўқув юрти талабаларида медиасаводхонлик, танқидий фикрлаш, ахборот манипуляцияси, Интернетда шахсий маълумотлар дахлсизлиги тўғрисида тушунчалар бериш, уларда замонавий ахборот муҳитига тўғри ёндашувни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда кўзда тутилаётган режалар тўғрисида ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарингизни баён қилиш талаби қўйилган парламент сўрови билан мурожаат этади ва жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилиб, унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиниши маълум қилинади.