03.02.2022 йилдаги ПҚ-113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.02.2022 йилдаги ПҚ-113-сон
Kuchga kirish sanasi
04.02.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Жаҳон банки иштирокида «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» лойиҳасининг қуйидаги компонентлари (кейинги ўринларда — Жаҳон банки лойиҳалари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II-фаза)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ва 220, 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш» инвестиция лойиҳаларини Халқаро тараққиёт уюшмасининг 330 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли ва 50 млн АҚШ долларига тенг имтиёзсиз кредитлари, Яшил иқлим жамғармасининг 43 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли кредити ва 4 млн АҚШ долларига тенг грант маблағлари ҳисобига молиялаштиришга келишилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (кейинги ўринларда — ЎМЭТ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 2021 йил 6 октябрда «130 км узунликдаги 500 кВли Саримой (Хоразм вилояти) — Жонкелди (Бухоро вилояти) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз корпоратив кредит ажратилиши бўйича мандат хати имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ягона энергетика тизимининг мустаҳкам ва барқарор ишлашини таъминлаш, оператив-диспетчерлик бошқаруви жараёнларида инсон омили билан боғлиқ хавф-хатарларни қисқартириш ва тизимли аварияларнинг олдини олиш ҳамда электр энергиясининг технологик сарфини камайтириш орқали уни транспортировка қилиш сарф-харажатларини қисқартириш мақсадида амалга оширилаётган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II фаза)» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона электр энергетикаси тизимини, шу жумладан электр тармоқлари бўйича электр энергияси оқимини тезкор бошқаришнинг замонавий, автоматлаштирилган тизими жорий этилиши ҳисобига энергетика тизими узлуксиз ва барқарор ишлаши таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22 та подстанцияда жисмонан ва маънан эскирган электр ускуналар ва жиҳозларни янгисига алмаштириш, шу жумладан 10 та подстанцияда 20 та жамланма янги куч трансформаторлари ва автотрансформаторларни ўрнатиш орқали подстанциялар қувватининг 912,7 МВАга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналарни мукаммал таъмирлаш харажатларини ва трансформаторлар ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергияси ҳажмини ўртача йиллик 14,2 млн АҚШ долларига тенг миқдорда камайтиришга эришилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва ЎМЭТ билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» лойиҳасини молиялаштириш бўйича Жаҳон банки билан қарз битими имзоланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирига халқаро молия институтларининг кредитларидан фойдаланиш ва ўз вақтида қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва ЎМЭТ ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда имзолаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқаро молия институтларининг 3-иловада келтирилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида жалб қилинган кредитлари бўйича иқтисод қилинадиган маблағларни, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва кредиторлар билан келишилган ҳолда, ЎМЭТнинг бошқа инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтиришга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда ЎМЭТ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 4-иловада кўрсатилган «Иссиқлик электр станциялари» АЖ таркибидаги корхоналар ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тасарруфида бўлган 110 — 500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмаларни ЎМЭТ тасарруфига баланс (қолдиқ) қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур бандга мувофиқ хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки ва мулкий ҳуқуқлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу таклифларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика вазири А.С. Султановга — лойиҳа бўйича қурилиш-пудрат ишлари тизимли назорат қилинишини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа доирасида бажарилган ишларни доимий таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раиси Д.А. Исакуловга — лойиҳа ҳужжатлари пухта ишлаб чиқилиши, қурилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 3 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-113-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-113-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичнинг номланиши

Ўлчов бирлиги

Жами*

шу жумладан

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари

Жаҳон банки кредити

Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси ***

1

Лойиҳа умумий қиймати,

шу жумладан:*

минг АҚШ долл. экв.

125 000

6 000

115 000

4 000

1.1.

Монтаж ишлари:SCADA/EMS

минг АҚШ долл. экв.

12 745

-

12 745

-

1.2.

Телекоммуникация тармоғи

минг АҚШ долл. экв.

86 631

-

86 631

-

1.3.

RTU ва мослаштириш ишлари

минг АҚШ долл. экв.

14 844

-

14 844

-

1.4.

Тренинг ва ўқитиш

минг АҚШ долл. экв.

780

-

780

-

1.5.

Солиқ ва божхона имтиёзлари

минг АҚШ долл. экв.

4 000

-

-

4 000

1.6.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар:**

минг АҚШ долл. экв.

6 000

6 000

-

-

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.

* Инвестиция лойиҳасининг якуний қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдо натижалари асосида белгиланади;

** Молиявий харажатлар кредитнинг ҳақиқатда ишлатилиши қиймати ва санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин;

*** Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси сифатида ҳисобга олинадиган солиқ ва божхона имтиёзлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-113-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II фаза)» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичнинг номланиши

Ўлчов бирлиги

Жами*

шу жумладан

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари

Жаҳон банки кредити

Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси ***

1.

Лойиҳа умумий қиймати,

шу жумладан:*

минг АҚШ долл. экв.

174 839,3

10 032,6

150 160,0

14 646,7

1.1.

қурилиш-монтаж ишлари:

минг АҚШ долл. экв.

27 850,2

-

27 850,2

-

чет эл валютасида

27 850,2

-

27 850,2

-

миллий валютада

-

-

-

-

1.2.

машина ва ускуналар:

минг АҚШ долл. экв.

122 309,8

-

122 309,8

-

чет эл валютасида

122 309,8

-

122 309,8

-

миллий валютада

-

-

-

-

1.2.1.

шу жумладан: инновацион технологияларни ривожлантириш учун

минг АҚШ долл. экв.

4 365,7

-

4 365,7

-

1.3.

бошқа харажатлар:

минг АҚШ долл. экв.

1 965,4

1 965,4

-

-

чет эл валютасида

1 965,4

1 965,4

-

-

миллий валютада

-

-

-

-

1.4.

солиқ ва божхона имтиёзлари

минг АҚШ долл. экв.

14 646,7

-

-

14 646,7

чет эл валютасида

14 646,7

-

-

14 646,7

миллий валютада

-

-

-

-

1.5.

инвестиция давридаги молиявий харажатлар:**

минг АҚШ долл. экв.

8 067,2

8 067,2

-

-

чет эл валютасида

8 067,2

8 067,2

-

-

миллий валютада

-

-

-

-

2.

Лойиҳа қуввати

22 та магистрал тармоқ подстанцияларини модернизация қилиш, қувватларини 912,7 МВАга ошириш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Инвестиция лойиҳасининг якуний қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдо натижалари асосида белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Молиявий харажатлар кредитнинг ҳақиқатда ишлатилиши қиймати ва санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Солиқ ва божхона имтиёзлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-113-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган ва маблағлар иқтисод қилиниши кутилаётган халқаро молия институтларининг кредитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

млн АҚШ доллари

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳа қуввати

ХМИ номи

Кредит шартномаси / қарз битими

санаси ва рақами

умумий қиймати

шундан, иқтисод қилиниши кутилаётган маблағлар

1.

Навоий ИЭСдан 220 кВли «Бесопан» ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВ бўлган электр узатиш тармоғини 500 кВ габаритда қуриш

ҲЛ-220 кВ 177 км

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

20.11.2019 й. 50691-сон

80,285

25,4*

2.

3х167 МВт бўлган иккита автотрансформаторни ўрнатиш орқали 500/220 кВ бўлган «Мурунтов» нимстанциясини қуриш

500/220 кВ 3х167 МВА

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

08.10.2018 й. 50117-сон

82,5

29,3*

3.

«Республикаси ҳудудида 500 кВли Ғузор-Регар (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш» ва «Сирдарё ИЭС»да 220 кВли ҳаво тармоғини ва 220 кВли «Зафаробод» нимстанциясини қуриш»

ҲЛ-500 кВ 64 км, ҲЛ-220 кВ 2х140 км

Осиё тараққиёт банки

12.11.2015 й. 3285-UZB-сон

150

31,8

4.

Магистрал электр тармоқ подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (I фаза)

22 та подстанциядаги 220 ва 500 кВли ускуналарни янгилаш

Жаҳон банки

20.09.2017 й. МАР 5917-UZ-сон, МАР 5916-UZ-сон, МБРР 8664-UZ-сон

150

25

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Изоҳ. Ушбу суммалар маркетинг таҳлиллар натижасида олинган бўлиб, тендер савдолари якунига кўра аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-113-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ таркибидаги корхоналар ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тасарруфида бўлган, баланс (қолдиқ) қиймати бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ўтказиладиган 110 — 500 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Электр станцияси номи

Очиқ тақсимлаш қурилмасининг кучланиши (кВ)

Иссиқлик электр станциялари

1.

Сирдарё ИЭС

500/220

2.

Янги-Ангрен ИЭС

500/220

3.

Тошкент ИЭС

500/220/110

4.

Навоий ИЭС

220/110

5.

Толимаржон ИЭС

500/220

6.

Тўрақўрғон ИЭС

220

7.

Тахиатош ИЭС

220/110

8.

Ангрен ИЭС

220/110/35

9.

Муборак ИЭМ

220

Гидроэлектр станциялар

10.

Чорвоқ ГЭС

220

11.

Тўпаланг, Зарчоб-1,2 ГЭСлари

220/110

12.

Хожикент ГЭС

110

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2022 й., 07/22/113/0102-сон)