20.01.2022 йилдаги ПҚ-96-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.01.2022 йилдаги ПҚ-96-сон
Kuchga kirish sanasi
21.01.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларни (кейинги ўринларда — интеллектуал ўйинлар) тизимли равишда ривожлантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, нотиқлик мусобақалари, чет тилларда мунозара ва учрашувлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларга грантлар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал ўйинлар ва улардаги иқтидорли иштирокчилар ҳақидаги маълумотларнинг электрон платформага киритилишини таъминлаш ва интеллектуал ўйинлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) ташкил қилинсин ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал ўйинларни нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш, ушбу ўйинларни оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширишни таъминлаш, шунингдек, миллий интеллектуал ўйинларни шакллантириш, уларни оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Ташкилий қўмита мажлисларида қабул қилинган қарорлар вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган баённомалар билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал ўйинлар умумий ўрта таълим мактаблари, Президент таълим муассасалари, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасалари, шунингдек, кўнгилли жамоалар ўртасида тизимли равишда ўтказиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита (А. Абдувахитов) тавсиясига кўра интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор (1 — 3-ўринлар) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, шу жумладан Президент таълим муассасалари ўқувчилари белгиланган тартибда — ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларига, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари — олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига, олий таълим муассасалари талабалари — таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган «Заковат» стипендияси таъсис этилади ҳамда ушбу стипендия Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал клубларининг координатори бўлган педагогларга директор жамғармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита (А. Абдувахитов) уч ой муддатда интеллектуал ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Президент таълим муассасалари агентлиги (Х. Умарова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) уч ой муддатда интеллектуал ўйинларда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун «Заковат стипендияси»ни бериш тартибларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта таълим мактаблари, Президент таълим муассасалари, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида «Заковат» интеллектуал клублари фаолиятини йўлга қўйсин ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналарни ташкил этсин.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мамлакатимизда интеллектуал ўйинларни янада ривожлантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги орқали Давлат бюджетидан «Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилотига (кейинги ўринларда — «Заковат» интеллектуал клуби) 2022 йилда 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгилансин. Бунда, келгуси йилларда маблағлар «Заковат» интеллектуал клубига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур маблағлар интеллектуал ўйинларни ташкил этиш, савол йўллаган телетомошабинларни моддий рағбатлантириш, экспертлар ва ҳакамларга иш ҳақи тўлаш, «Заковат» интеллектуал клуби аъзолари учун очиқ рўйхатдан ўтиш электрон платформасини яратиш ва уни юритиш ҳамда ғолиб бўлган жамоалар аъзоларини ушбу қарорда белгиланган тартибда рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш, шунингдек, ушбу ўйинларни ўтказиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Заковат» интеллектуал клуби ҳар чорак якуни бўйича ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик тўғрисида Молия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигига ҳисоботлар киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, «Заковат» интеллектуал клубига мазкур бандга мувофиқ ажратилаётган маблағлар бўйича харажатлар сметаси Ташкилий қўмита (А.Абдувахитов) томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2022 йилдан бошлаб ҳар йили Интеллектуал олимпиада ташкил қилиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал олимпиада таълим йўналиши, соҳаси, мутахассислигидан қатъи назар, республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал олимпиада халқаро тажрибани инобатга олиб, миллий қадриятларимизга мос келадиган интеллектуал ўйинлар бўйича ташкил қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интеллектуал олимпиадани ташкил қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар (Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ўзбекистон шашка федерацияси ва бошқалар) имконияти ва салоҳиятидан кенг фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумжамоа ҳисобида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув самарадорлиги агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича Истиқболли кадрлар маълумотлар базасига олиш амалиётини йўлга қўяди.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Интеллектуал олимпиадани ташкил қилиш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида «Интеллектуал ҳафталик» тадбирини тизимли равишда ўтказиб бориш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Интеллектуал ҳафталик» олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтириш, талаба-ёшларнинг билимга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, республиканинг турли ҳудудларида таҳсил олаётган заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратиш, олий таълим муассасаларида интеллектуал тўгараклар фаолиятини ривожлантириш ҳамда ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Интеллектуал ҳафталик» давомида интеллектуал ўйинлар, илмий конференциялар, илм-фан, адабиёт соҳасида таниқли олимлар иштирокида семинарлар, маданий-маънавий тадбирлар, турли соҳа етакчилари (раҳбарлар), йирик компания (иш берувчилар) вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Интеллектуал ҳафталик»ни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. Абдурахмонов «Интеллектуал ҳафталик»ни тўлиқ ва самарали ташкиллаштириш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан «Заковат» интеллектуал клуби учун алоҳида бино ҳамда Интеллектуал ўйинлар шаҳарчасини (кейинги ўринларда — объект) барпо этиш учун «Янги Ўзбекистон» боғига туташ ҳудуддан 3 гектар ер майдони танлаб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги «Янги Ўзбекистон» боғига туташ ҳудуддан 3 гектар ер майдонини (кейинги ўринларда — танланган ер участкаси) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари тоифасига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танланган ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқарилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларини тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танланган ер участкасининг амалдаги ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларидан қонунда белгиланган тартибда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишини ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкасининг Ёшлар ишлари агентлигига объектни барпо этиш мақсадида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр агентлиги билан биргаликда давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи функциясини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер (танлов) натижаларига кўра аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) объектни қуриш ва жиҳозлаш харажатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) объект қуриб битказилиб, фойдаланишга қабул қилингандан сўнг белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги билан биргаликда «Заковат» интеллектуал клуби аъзолари учун очиқ рўйхатдан ўтиш электрон платформасини яратсин. Бунда, шу жумладан жамоалар, уларнинг рейтинг баллари ҳамда интеллектуал ўйинларнинг йўналиш ва босқичлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда интеллектуал ўйинлар ғолиблари ва совриндорлари учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да мавсумий ишлайдиган «Интеллектуал мактаб» лойиҳасини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилий қўмита (А. Абдувахитов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб, ҳар йили туман (шаҳар)лардан бирини «Интеллектуал ҳудуд» деб эълон қилиш ҳамда у ерда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Ёшлар» телеканали ҳамда тегишли ҳудудий телеканалларда интеллектуал ўйинларни кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкиллаштириб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А.А. Джурабаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 август ҳамда 2023 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 20 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-96-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Ёшлар ишлари агентлигига мазкур қарорга мувофиқ юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш мақсадида агентлик тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

интеллектуал ўйинларни ўтказиш тартибини, ўтказиладиган жойни белгилаш;

ҳакамлар ҳайъати таркиби, апелляция комиссияси аъзолари рўйхатини шакллантириш ҳамда интеллектуал ўйинларга қўйиладиган саволлар махфийлигини таъминлаш;

интеллектуал ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва натижаларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш;

интеллектуал ўйинлар иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон платформага киритилишини таъминлаш;

интеллектуал ўйинлар натижалари ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолибларнинг кейинги босқичда иштирок этишини таъминлаш ҳамда республика босқичини ташкил этиш ва ғолиб жамоаларни тақдирлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2022 йил март

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Интеллектуал ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Ташкилий қўмита қарори

2022 йил апрель

-

Ташкилий қўмита

(А. Абдувахитов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

«Заковат» интеллектуал клуби» ННТ

(А. Абдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Президент таълим муассасалари агентлиги

(Х. Умарова)

3.

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари, Президент таълим муассасалари ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида «Заковат» интеллектуал клубларининг доимий фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил апрелдан бошлаб босқичма-босқич

Таълим муассасалари ва Ёшлар марказлари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Президент таълим муассасалари агентлиги

(Х. Умарова),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

«Заковат» интеллектуал клуби» ННТ

(А. Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

«Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган талабалар, ўқитувчиларни ҳар йили чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юбориш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йилдан бошлаб ҳар йили

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

5.

Жамоалар «Заковат» интеллектуал ўйинининг саралаш ва республика босқичларида иштирок этиши учун уларга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасидан алоҳида хона ажратиш ва «Заковат бурчаги»ни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил май

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси маблағлари

Ўзбекистон миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

6.

«Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинлар ҳақидаги барча маълумотларни ягона веб-сайтга жойлаштириш. Бунда:

иштирокчилар учун шахсий кабинетлар ёки ID-карталар яратиш;

туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика босқичларини тўғридан-тўғри кўриш имкониятини яратиш;

ўтказилган туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика босқичлари видеоёзувини тўлиқ ҳажмда веб-сайтга жойлаштириш;

«Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинлар иштирокчиси бўлиш учун талабларни белгилаш;

«Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинлар ҳақидаги ўргатувчи видеороликларни жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил май

Ижрочилар маблағлари

«Заковат» интеллектуал клуби» ННТ

(А. Абдуллаев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

7.

«Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича Истиқболли кадрлар маълумотлар базасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йилдан бошлаб ҳар йили

-

Бошқарув самарадорлиги агентлиги (У. Хусаинов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ёшларнинг иқтидорини намоён этиш ва улар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳудудларда Интеллектуал парклар барпо этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йилларда

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

9.

Интеллектуал мусобақалар ғолиблари ва иқтидорли ёшлар учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да «Интеллектуал мактаб» мавсумий оромгоҳ лойиҳасини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йилдан бошлаб ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова),
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

10.

Республикамиз туман (шаҳар)ларидан бирини «Интеллектуал ҳудуд» деб эълон қилиш ҳамда ушбу ҳудуддаги ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган зарур шарт-шароитларни яратиш.

Ташкилий қўмита қарори

2022 йилдан бошлаб ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Ташкилий қўмита

(А. Абдувахитов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров)

11.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида дунё тан олган олимлар, жумладан Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Ташкилий қўмита

(А. Абдувахитов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

«Заковат» интеллектуал клуби» ННТ

(А. Абдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рейтинг баҳолаш ва уларнинг электрон базасини шакллантиришга қаратилган электрон платформа ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил май

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

«Заковат» интеллектуал клуби» ННТ

(А. Абдуллаев)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раҳбари

2.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори, ташкилий қўмита раҳбари ўринбосари

3.

А.Х. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

4.

Б.О. Саидов

халқ таълими вазири

5.

И.Ю. Абдураҳмонов

инновацион ривожланиш вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

7.

Х.У. Умарова

Президент таълим муассасалари агентлиги директори

8.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

9.

Лавозимига кўра

Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

10.

А.Ж. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

11.

Х.Ғ. Худойбердиев

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари

12.

А.М. Абдуллаев

«Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари

13.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

14.

А.Х. Холмахматов

Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи, ташкилий қўмита котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий қўмита ишига келишилган ҳолда бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари ва мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2022 й., 07/22/96/0056-сон; 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)