Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг
Қарори
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2894-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 569-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 январь,
IHL-1879/21-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IНL-1879/21-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1 ва 13-бандлардаги «илмий ташкилот ёки таълим муассасаси» деган сўзлар «илмий ёки таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «Илмий ташкилот ёки таълим муассасаси» деган сўзлар «Илмий ёки таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 33-банднинг биринчи хатбошисидаги «Илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг» деган сўзлар «Илмий ва таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 37-банднинг биринчи хатбошисидаги «талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи нусхаси,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 48-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
6. 54-банднинг иккинчи хатбошисидаги «илмий ташкилот ва таълим муассасалари» деган сўзлар «илмий ва таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2022 й., 10/22/2894-4/0051-сон)