19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сон
Kuchga kirish sanasi
20.01.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада (кейинги ўринларда — маҳалла) ёшлар етакчиси лавозими жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар маҳалладаги ёшлар етакчисининг (кейинги ўринларда — Етакчи) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали ва умуммиллий манфаатларга хизмат қилишга қаратилган лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг шахсий ривожланишига, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, «Беш ташаббус олимпиадаси»ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 сентябрдаги ПФ-163-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/163/0820-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Етакчилар ўзига бириктирилган маҳаллаларда фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида — «Санъат ғунчалари» кўрик танлови, мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича «Ёшлар овози», «Ёш мусаввирлар» танловлари ҳамда «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёт фестивалини ўтказади, шунингдек, ёшлар ва болалар театр жамоаларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида — мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, камондан отиш бўйича мусобақаларни ташкил этади, саломатлик учун 5 000 қадам юриш марафони ҳамда «Ёш эколог» акциясини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида — «Бир миллион дастурчи», «Дастурлашга биринчи қадам» лойиҳаларини амалга оширади, киберспорт чемпионати ва «Ахборот технологиялари билимдони» танловини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш борасида — «Заковат» мусобақаси, «Қувноқлар ва зукколар», «Зукко китобхон», «Ёш китобхон», «Ёш китобхон оила», «Хорижий тиллар билимдони» ва «Ёш полиглот» танловлари ҳамда «Мунозара» интеллектуал ва миллий халқ ўйинларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида — «Ёш чегарачи», «Ёш қутқарувчи», «Қувноқ стартлар», «Темурбеклар», «Тўмарис маликалари», «Шунқорлар», «Ёш ҳуқуқшунос», «Ёш сайловчи», «Ёш депутат» танловлари ҳамда «Мен ҳам аскар бўламан» акциялари ва ҳарбий қисмларга саёҳатларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида — «Ўзбекистон учун 100 ғоя» ва «Маҳалланинг ишбилармон тадбиркори» танловлари, «Бизнесга биринчи қадам» грант лойиҳаси ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан учрашувларни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Етакчилар ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган тадбирлар маҳалладаги ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда ҳар куни ўтказилишини таъминлаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси (Турдиев) ва Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир маҳаллада «Бир нуронийга ўн нафар ёш», «Кекса авлод учрашувлари» лойиҳаларини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда «Ёшлар нуронийлар эътиборида» рукни остида туркум кўрсатувлар тайёрланиши ва эфирга узатилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган туркум тадбирларни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда ҳудудлар кесимида камида бир маротаба ҳаваскор ёшлар орасида мусобақалар ўтказилиши бўйича йиллик режа-графикларини тасдиқлаб, амалга оширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусобақаларда ижобий натижаларга эришган ёшлар спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши ва профессионал спортчи бўлиб етишиши учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар Етакчилар томонидан маҳаллаларда тадбирлар ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган Етакчилар «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловада кўрсатилган ёрдам турлари Етакчининг тавсияси асосида берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи юқорида кўрсатиладиган ёрдам турларини беришни кўзда тутилган ҳар бир мурожаатнинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини чуқур ўрганган ҳолда уларни бериш учун масъул идора ва ташкилотларга ўз тавсиясини тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи бериладиган тавсияларнинг асослилиги, ҳаққонийлиги ва адолатлилиги учун масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган ёрдам турларини беришни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги механизмларни ихчамлаштириш ва соддалаштириш юзасидан ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорга (директор ўринбосарига) биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) мақоми берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат умумий ўрта таълим мактабларида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ёшлар масалаларида идоралараро ҳамкорлик ва Етакчилар фаолиятига кўмаклашиш учун масъул деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар масалалари билан шуғулланиш ва ҳудудларда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчиларнинг ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 008 нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи лавозимига номзодлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи лавозимига ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга, ёшларни эргаштира оладиган, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи, садоқатли ва ватанпарвар номзодлар тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки йиллик меҳнат фаолияти натижаларига кўра Етакчиларнинг лавозимини ошириш юзасидан вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар Етакчилар учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича ўқув семинарларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув семинарларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига ўқув семинарларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 7-банди иккинчи хатбошиси, 14-банди ва ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган тадбирларнинг молиялаштирилиши белгиланган тартибда Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади, Етакчи лавозимидаги иш стажи навбатдаги ҳарбий ва махсус унвонлар олишда ҳисобга олинади, шунингдек, уларга олдинги иш жойига қайтганида қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кадрларнинг амалдаги захирасини шакллантириш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идоралар Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган ходимларини кадрларнинг амалдаги захирасига киритиб сафарбар қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчининг меҳнатига тўланадиган ҳақ ва бошқа тўловлар, унга нисбатан татбиқ этиладиган имтиёзлар ушбу қарор билан белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир Етакчининг иш фаолиятини тўлиқ рақамлаштирсин ҳамда қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи электрон рейтинг тизимини (KPI) жорий этсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини кунлик амалга ошириш ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирларда маҳалладаги ёшларни тўлиқ қамраб олинганлик даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар баланси»ни шакллантириш, «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларини рақамлаштириш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда юрган маҳалла ёшлари билан яқиндан алоқанинг йўлга қўйилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022 йил 1 мартга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчилар учун қулай шароитга эга бўлган хизмат хоналарини ажратсин ва уларни моддий-техник жиҳозлар (мебель, компьютер тўплами, алоқа, Интернет ва бошқалар) билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Етакчиларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига уланган, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда планшетларда фойдаланиладиган дастурий таъминотни ишлаб чиқсин ва Етакчиларга тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Молия вазирлиги ушбу қарор билан ажратилиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча даромад ва иқтисод қилинадиган маблағлари доирасида ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошириши учун услубий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал «маҳалла — туман — вилоят — республика» бошқарув тизимини яратиш бўйича ишлар самарадорлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчилар фаолиятида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан идоралараро ҳамкорликни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ёшлар ишлари агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда Етакчининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилаш бўйича намунавий низомни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ҳафтада ҳокимлар ва Етакчилар иштирокида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчилар фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафтада ҳудудларга чиқиб, маҳаллабай ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясига ахборот киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Етакчиларни уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг талабномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек, туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағ ажратиш юзасидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига ҳар чоракда таклиф киритилишини таъминласин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси К.К. Куранбаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 19 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-92-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ёрдам тури

Тавсия мазмуни

Хулоса кимга тақдим этилиши

1.

Моддий аҳволи қийин ёшларни қўллаб-қувватлаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

Моддий ёрдам бериш ёки рад этиш бўйича тавсия

«Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши)

2.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой ижараси компенсациясини қоплаш учун — ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Васийлик кенгашига

3.

Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Васийлик кенгашига

4.

Мамлакатдаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача қисмини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Васийлик кенгашига

5.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Васийлик кенгашига

6.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Васийлик кенгашига

7.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож янги турмуш қураётган ёш оилаларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун тижорат банклари томонидан 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишга кафиллик бериш.

Кафиллик бериш ёки рад этиш бўйича тавсия

Васийлик кенгашига

8.

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлашда алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги бўйича тавсия бериш.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги бўйича тавсия

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига

9.

Спорт тўгаракларини ташкил этиш учун маҳаллада бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага бериш.

Ижарага бериш юзасидан тавсия

Ёшлар ишлари агентлигига

10.

Аҳволи оғир бўлган 30 ёшдан ошмаган бемор фуқароларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Васийлик кенгашига

11.

Ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача бўлган қисми ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш.

Харажатларни қоплаш ёки рад этиш бўйича тавсия

Ёшлар ишлари агентлигига

12.

Ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, шунингдек, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Ёшлар ишлари агентлигига

13.

Ногиронлиги бўлган ёшларга касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Ёшлар ишлари агентлигига

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, Комиссия раиси

2.

Ж.Т. Жўраев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари

4.

О.М. Козихонова

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

5.

Ш.Б. Жолдасова

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раиси

6.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

7.

С.Б. Абдуллаев

Президент Администрациясининг шўъба мудири

8.

Ф.С. Қосимов

Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти раҳбари

9.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

10.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

11.

А.И. Икрамов

спорт вазири

12.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

13.

Ш.Ж. Тўхтабоев

Бош прокурор ўринбосари

14.

С.Д. Мамаюсупов

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари

15.

Ҳ.А. Каршиев

мудофаа вазири ўринбосари

16.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

17.

Р.О. Каримжонов

рақамли технологиялар вазири ўринбосари

18.

С.С. Бобоқулов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари

19.

А.А. Камалов

Марказий банк раиси ўринбосари

20.

Ш.М. Рабиев

адлия вазири ўринбосари

21.

Н.Б. Кадиров

фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари

22.

М.А. Сафаров

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

23.

С.С. Сайидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

24.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

25.

С. Турдиев

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

26.

А.А. Хаитов

Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси

27.

А.М. Муминов

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари, Комиссия масъул котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3394-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 7-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Наименование мероприятия» устунидаги «первичными организациями Союза молодежи Узбекистана» сўзлари «территориальными подразделениями Агентства по делам молодежи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ответственные исполнители» устунидаги «Союз молодежи Узбекистана (К. Куранбаев)» сўзлари «Агентство по делам молодежи (А. Саъдуллаев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3402-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банддаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илова 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши» ва «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари раислари» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги» ва «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги «, 2018 йил 27 июндаги ««Yoshlar — Kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон Фармонлари» сўзлари «Фармони» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон қарори 7-бандининг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарори 7-банди «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор (филиал директорининг биринчи ўринбосари) лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4498-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидан «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4602-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошисидан «, «Yoshlar — kelajagimiz» дастури» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4768-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари) лавозимига номзод Агентлик билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2022 й., 07/22/92/0046-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 11.09.2025 й., 06/25/163/0820-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)