13.01.2022 йилдаги ПҚ-82-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.01.2022 йилдаги ПҚ-82-сон
Kuchga kirish sanasi
14.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда Самарқанд давлат университетини илмий-технологик ва ижтимоий ривожлантириш, рақобатбардош илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш, флагман олий таълим муассасаси даражасига олиб чиқиш мақсадида:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъуллар

I. Ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларини жорий этиш

1.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг (кейинги ўринларда — Университет) ўқув-меъёрий ҳужжатларини кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида такомиллаштириб бориш.

1. Университетда ўқитилаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтириш, асосий бўлмаган фанларни танлов фанлари рўйхатига киритиш ҳамда мустақил таълим салмоғини ошириш.

2. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириш.

3. Фан дастурлари мазмунини кадрлар истеъмолчилари талаблари ва хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш.

-

Ҳар йили 1 августга қадар

Университет

(Р. Холмуродов)

2.

Университетнинг Трансформация офиси раҳбарлигига хорижлик мутахассисни жалб этиш.

1. Трансформация офиси раҳбари лавозимига нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисни жалб этиш учун очиқ танлов эълон қилиш.

Университет маблағлари

2022 йил январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Университет

(Р. Холмуродов)

2. Очиқ танлов натижасига кўра Трансформация офиси раҳбари лавозимига номзодлардан энг муносибини тайинлаш.

2022 йил апрель

3.

Университет ва иқтисодиёт тармоқлари интеграциясини таъминлаш.

1. Университетда иш берувчиларнинг доимий фаолият кўрсатувчи кенгашини ташкил этиш ҳамда улар орасида сўров ўтказиб, ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш.

-

Ҳар йили август ойида

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

2. Техник ва ишлаб чиқариш йўналишлари ва мутахассисликларида ўқитиладиган фанлар бўйича амалий машғулотлар ва малакавий амалиётларга корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини кенг жалб қилиш.

Доимий

3. Битирувчи курс талабаларининг амалиётларини узлуксиз шаклда бўлғуси иш жойларида ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.

2022/2023 ўқув йилида

4.

Мактабгача таълим ва халқ таълими соҳаларига кадрлар тайёрлашда узвийликни таъминлаш.

1. Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ҳузурида давлат-хусусий шериклик асосида Экспериментал мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш.

2. Педагогика институти, техникум, академик лицей, ихтисослашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини жамлаган ҳолда педагогик таълим кластерини ташкил этиш орқали кадрлар тайёрлашнинг узвий тизимини жорий этиш.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида

2022 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев),

Университет

(Р. Холмуродов)

5.

Таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминланишига эришиш.

1. Университет типографиясини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали замонавий рақамли типографияни ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил май

Университет

(Р. Холмуродов)

2. Фанлардан етишмаётган ўқув адабиётларини мақсадли режалар асосида тайёрлаш ва нашр этиш.

Доимий

3. Ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиёти сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш.

2022/2023 ўқув йилига қадар

4. Ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини белгилаш механизмини такомиллаштириш.

5. Ўқув адабиётлари ва ахборот манбаларини тайёрлашга етук профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва хорижий олимларни жалб қилиш.

6.

Университетда профессор-ўқитувчиларни танлашнинг самарали тизимини жорий этиш ва уларнинг касбий маҳоратини хорижий мамлакатларда мунтазам ошириб бориш.

1. Педагог ходимларни танлашнинг халқаро танлов механизмлари ва муддатли шартномалар тузишга асосланган тизимини жорий этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йилига қадар

Университет

(Р. Холмуродов)

2. Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларига малака оширишга юбориш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

3. Профессор-ўқитувчилар ?чун хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилот ва корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.

Доимий

7.

Университет ўқув жараёнини кредит-модуль тизимига ўтказиш.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ўқув жараёнини кредит-модуль тизими талаблари асосида тўлақонли йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил сентябрь

Университет

(Р. Холмуродов),

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети

(Б. Мирқосимов)

8.

Университетнинг таълим соҳаларига мос тегишли етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари доирасида юқори илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни Университет докторантлари ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктириш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2023 йил февралдан бошлаб

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

2. Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқув, услубий ва илмий адабиётларни тайёрлаш.

2022 — 2025 йиллар

3. Хорижий ҳамкор ташкилотлар билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.

9.

Университетда хорижий талабалар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.

1. Хорижий талабалар иштирокида халқаро фанлараро анжуманларни ўтказиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Доимий

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

2. Хорижий олий таълим муассасаларида Университетнинг тарғибот-маслаҳат гуруҳлари ва марказларини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

3. Университетнинг хорижий давлатлар олий таълим муассасаларида қўшма дастурларини (филиаллар) ташкил этиш.

2023 — 2025 йиллар

4. Ҳамкор университетларда ўзбек тили ва маданияти марказларини ташкил қилиш.

5. Университет расмий веб-сайтининг замон талабалари асосида янгиланган версиясини ишлаб чиқиш, хусусан унда битирувчилар тўғрисида маълумотларни жойлаштириш ҳамда унинг «Webometrics» рейтинг тизимида эгаллаган ўринларини яхшилаш.

2022 йил октябрь

10.

Университетнинг ўқув жараёнини ташкил этишда ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

1. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот коммуникацион технологиялари билан тўлиқ жиҳозлаш.

2. Электрон журнал, электрон давомат ва электрон дарс жадвали тизимидан фойдаланишни янада кенгайтириш.

3. Кафедра ўқув юкламаларини тайёрлаш ва унинг бажарилишини назорат қилишнинг электрон тизимини жорий қилиш.

4. Университет таълим тизимига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, хусусан:

ўқув аудиторияларини онлайн веб-камералар билан тўлиқ жиҳозлаш ва ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун мўлжалланган «SMART» аудиториялар яратиш;

ҳар бир талабани рақамли технологияларга асосланган ID-карталар билан таъминлаш ва шу орқали таълим жараёнини назорат қилиш;

Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш;

таълим жараёнида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан (архитектура йўналиши учун AutoCAD, иқтисодиёт учун Stata, Matlab ва бошқалар) фойдаланишни йўлга қўйиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил сентябрь

Университет

(Р. Холмуродов)

11.

Университет ўқув жараёнини бошқаришнинг замонавий ахборот тизимлари асосида амалга оширилишини таъминлаш.

1. Университетда тузилма, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талабалар тўғрисидаги маълумотларнинг hemis. samdu. uz дастурига тўлиқ киритилишига эришиш.

2. Университетда ўқитилаётган барча фанлар бўйича фан контентларининг электрон базасини шакллантириш ва тизимга киритиш.

-

2022 йил сентябрь

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

12.

Университет билан унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ўртасида ўқув-методик, илмий-амалий соҳалардаги ахборот алмашинувини рақамлаштириш.

1. Университет тузилмасидаги таълим муассасаларини оптик толали Интернетга улаш орқали уларнинг олий таълим муассасалари билан интеграциялашган электрон ўқув-методик таъминот тизимини яратиш.

2. Университет тузилмасидаги таълим муассасалари кутубхоналарини электрон адабиётлар билан тўлдириш ва Университет билан умумий электрон макондан фойдаланиш механизмини жорий этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил декабрь

Университет

(Р. Холмуродов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

13.

Таълим жараёни самарадорлигини ошириш ва рақамли ахборот-технологияларини жорий этиш мақсадида «Мультимедиа студияси»ни ташкил этиш.

1. Замонавий таълим технологияларини жорий этиш мақсадида фото-, аудио- ва видеоматериалларни тайёрлаш ва тарқатиш.

2. Таълим жараёнини мультимедиа маҳсулотлари билан бойитиш ва машғулотларга босқичма-босқич рақамли электрон тизимларни жорий этиш.

3. Тегишли йўналишлардаги талабаларда фото, видео, аудио ва бошқа материаллар устида ишлаш кўникмаларини шакллантириш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023/2024 ўқув йилига қадар

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

II. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

14.

Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Тегишли ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантура қабул квотаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига умумий қабул квотаси доирасида Университетнинг илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилари умумий сонидан камида 30 фоиз миқдорида белгилаш.

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

2022 йилдан бошлаб доимий

Университет

(Р. Холмуродов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

2. Университет томонидан Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги олий таълим муассасаларига илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

3. Профессор-ўқитувчилар учун Web of Science, Scopus, Google Scholar тизимларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб бориш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 — 2024 йиллар

4. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда қўшма докторантура дастурларини йўлга қўйиш.

2022/2023 ўқув йилида

5. Белгиланган тартибда танловларда ғолиб бўлган Университет профессор-ўқитувчиларини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ўқишга юборишни ташкил этиш.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

Доимий

15.

Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг, хусусан соҳалар ва ҳудудлар бўйича биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш.

1. Университет халқаро рейтингини ошириш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Университет

(Р. Холмуродов)

2. Таҳлил натижаларига қараб Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) халқаро рейтингларида иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

3. Университетда халқаро SсiVal ахборот-таҳлил тизими ёрдамида жаҳондаги илмий-тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб бориш асосида илм-фаннинг илғор ютуқлари билан уйғун ривожланишни таъминлаш.

Доимий

4. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.

2022 йил февраль

5. «Хирш» индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириб бориш.

Доимий

6. Университет илмий журналларини Scopus, Web of Science ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш.

2023/2024 ўқув йилига қадар

7. Хорижий давлатларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда олимларини Университетга жалб этиш.

Доимий

16.

Университетда Самарқанд вилояти ва унга ёндош ҳудудларнинг табиий, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятларини ўзида акс эттирадиган ва доимий янгилаб туриш имкониятига эга бўлган картографик маҳсулотни яратиш, ер ресурсларидан унумли фойдаланишга қаратилган картографик ва рақамли маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган «Геоахборот тизимлари маркази» (кейинги ўринларда — ГАТ маркази)ни ташкил этиш.

1. Самарқанд вилоятининг табиий, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятларини акс эттирувчи ва доимий янгилаб турилувчи, ер ресурсларидан унумли фойдаланишга қаратилган картографик ва рақамли маълумотлар базасини ишлаб чиқиш мақсадида «ГАТ маркази»ни ташкил этиш.

2. «ГАТ маркази»ни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Ҳудуднинг геоахборот ва геолокация тизимларини яратиш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш доирасида тадқиқотлар ўтказиш.

Грант маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил март

Университет

(Р. Холмуродов),

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

17.

Университетда олиб борилаётган амалий ва инновацион тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг натижадорлигини ошириш, илмий ишланмалар трансферини самарали амалга ошириш.

1. Амалий ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларига йўналтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинадиган лойиҳаларга танлов (амалий/инновацион ҳамда ёш олимлар) эълон қилиш мақсадида ўрнатилган тартибда илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун таклиф (мавзу)лар бериш ҳамда танловларда иштирок этиш.

3. Халқаро инновация ва технологиялар трансфери маркази фаолиятини ривожлантириш (марказ учун штат бирликлари ажратиш).

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

2022 — 2025 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Университет

(Р. Холмуродов)

18.

Ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш асосида «Стартап» марказини ташкил қилиш.

1. Ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш учун «Стартап» марказини ташкил қилиш режасини тузиш, маблағ ва штат бирликлари ажратиш.

2. Талабаларнинг энг яхши инновацион лойиҳа ва стартапларини рағбатлантириш.

3. «Стартап» лойиҳаларини молиялаштиришга етакчи ишлаб чиқариш корхоналарини жалб этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

2023 йил январь

Университет

(Р. Холмуродов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмоно?),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

19.

«Амалий механика ва материаллар муҳандислиги», «Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги», «Замонавий физика ва муқобил энергия манбаларини тадқиқ қилиш», «Молекуляр биология ва кимёвий илмий-тадқиқот комплекси» илмий лабораторияларини ташкил қилиш.

1. Лабораториялар жойлашадиган хоналарни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2. Ҳудудий муаммолар банкини яратиш ва лабораторияларда олиб борилаётган тадқиқотларни мазкур муаммолар ечимига йўналтириш.

3. Лабораторияларни халқаро стандартларга мос асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

2023 йил октябрь

Университет

(Р. Холмуродов)

III. Университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

20.

Университет, унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, жумладан янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, лабораторияларни замонавий ўқув-илмий ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Университет, унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури

2022 йил январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Университет

(Р. Холмуродов)

2. Университет, унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

2022 йил июнь

3. Хатлов натижаларига кўра молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда Университетнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

21.

Университетнинг ички ахборот телекоммуникация инфратузилмасини тўлиқ янгилаш. Тармоқ техник топшириғи лойиҳаси ва ахборот хавфсизлиги сиёсати ҳужжатларини жорий этиш.

1. Мавжуд локал ва оптик толали тармоқларни хатловдан ўтказиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил январь

Университет

(Р. Холмуродов)

2. Хатлов натижаларидан келиб чиқиб ҳамда техник топшириқ асосида тармоқ жиҳозларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2022 йил май

3. Ўқув жараёнида фойдаланиш учун лицензияланган дастурий таъминот маҳсулотларини харид қилиш.

2022 йил сентябрь

22.

Самарқанд ви?ояти Ургут туманида Университетнинг Ургут филиали учун янги ўқув биноси ва талабалар турар жойини қуриш ҳамда жиҳозлаш.

1. Объект қурилиши режалаштирилган майдоннинг геологик параметрларини ўрганиш, майдоннинг техник хулосаларини олиш.

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

3. Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 — 2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Университет

(Р. Холмуродов)

23.

Муҳандислик физикаси институти фаолиятини йўлга қўйиш.

Муҳандислик физикаси институтини Университетнинг физика факультети биносига ушбу бинода таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланганидан сўнг жойлаштириш.

1. Муҳандислик физикаси институтини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш.

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

3. Объектни капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 — 2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Университет

(Р. Холмуродов)

24.

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти фаолиятини йўлга қўйиш.

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти учун Самарқанд тумани Гулобод қўрғонида жойлашган Агробиотехнологиялар техникуми ҳудудида янги ўқув биноси ва талабалар турар жойи биносини қуриш ҳамда жиҳозлаш.

1. Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш.

2. Объект қурилиши режалаштирилган майдоннинг геологик параметрларини ўрганиш, майдоннинг техник хулосаларини олиш.

3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

4. Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

5. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 — 2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Университет

(Р. Холмуродов)

25.

Самарқанд тумани Гулобод қўрғонида жойлашган Агробиотехнологиялар техникумининг мавжуд биносини реконструкция қилиш.

1. Бинонинг техник ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2. Олинган техник хулосаларга асосан бинони реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

3. Объектни реконструкция қилиш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 — 2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Университет

(Р. Холмуродов)

26.

Университет ва унинг таркибий тузилмаларини тўлақонли фаолият юритишини ташкил этиш.

1. Университет ва унинг таркибидаги таълим муассасаларида дарс жараёнини ташкил этишнинг навбатлилик коэффициентини ўрганиш.

2. Ўқувчи ва талабаларнинг таълим олиши учун муносиб шароит яратиш мақсадида Университетни қўшимча бино ва иншоотлар, зарур ҳолларда, ер майдони билан белгиланган тартибда таъминлаш.

-

2022 — 2025 йиллар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Университет

(Р. Холмуродов)

IV. Талабаларнинг соғлом турмуш тарзини юритиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

27.

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган «5 та муҳим ташаббус»ни кенг жорий этиш мақсадида марказ ташкил қилиш.

1. Марказ низоми ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Университетга тегишли бинолардан Марказ учун «5 та муҳим ташаббус»ни қамраб оладиган хоналар ажратиш ва уларни тайёрлаш.

3. Хоналарни «5 та муҳим ташаббус» доирасидаги зарур техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.

4. Университет факультетлари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар», «Заковат», «Мунозара», «Талабалар театр студияси», «Тафаккур синовлари», «Маърифат майдони» кўрик-танловларини ўтказиш.

5. Университетда «Гулдаста» ашула ва рақс ансамбли, «Дуторчи қизлар» ансамбли ва талабалар хор жамоасини ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

2022 йил апрель

Университет

(Р. Холмуродов)

28.

Талабаларда китоб мутолаасига қизиқишни янада ошириш ва ижодкор ёшларни рағбатлантириш мақсадида Университетда «Китобхонлик» ойлигини ўтказиш.

1. Талаба-ёшлар ўртасида «Энг яхши китобхон», «Мен севган адиб», «Мен севган роман», «Энг зукко китобхон», «Мен севган хорижий асар», «Мен севган адабий қаҳрамон», «Мен ўқиган бадиий китоблар» каби мавзуларда танловлар ўтказиш.

2. Академиклар, ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида кечалар ва ижодий учрашувларни ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили март-апрель ойларида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

(С. Саидов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Хожиматов),

Университет

(Р. Холмуродов)

29.

Талабаларни жисмоний чиниқтириш ва уларнинг спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш.

1. Университет ректори кубогини ташкил этиш ҳамда Университетнинг ички ва вилоят олий таълим муассасалари ўртасидаги мусобақаларини ўтказиш.

2. Жисмоний тарбия ва спортга доир тадбир ва акциялар ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили режа асосида

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Туризм ва спорт вазирлиги

(А. Аккулов)

30.

Тарихий шахслар ва халқ қаҳрамонлари ҳақида талаба-ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш.

1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Қатағон қурбонлари, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирган ҳолда кечалар ва ижодий учрашувларни ташкил этиш.

2. Ижодий ишлар танловларини ўтказиш.

3. Эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кекса авлод вакиллари билан доимий учрашувлар, давра суҳбатларини ўтказиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили режа асосида

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Хожиматов)

31.

Маҳаллалар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш, уюшмаган ёшларнинг китоб мутолаа қилишга ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш.

1. «Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий» тамойили асосида ҳамда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» мавзусида маҳалларда маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш.

2. Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан спорт мусобақалари ва китобхонлик тадбирларини ўтказиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Доимий

Университет

(Р. Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(А. Маматов)

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Хожиматов)

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги

кўрсаткич

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

I. Халқаро рейтингда биринчи 1000 талик олий таълим муассасалари қаторига кириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

1.

Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда нашр этилган мақолаларнинг профессор-ўқитувчилар сонига нисбати

коэффициент

0,6

0,8

1,0

1,5

2,0

2.

Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник маълумотлар базасида Q1 ва Q2 чорак журналларида чоп этилган мақолалар

фоизда

(жами мақолалар

сонига нисбатан)

21

25

30

35

40

3.

Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда хорижий профессор-ўқитувчилар биланҳаммуаллифликда нашр этилган мақолалар

фоизда

(жами мақолалар

сонига нисбатан)

15

17

19

23

30

4.

Иқтибослар сони бўйича «Хирш» индекси (h-индекс) 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар улуши

фоизда

(жами профессор-ўқитувчилар

сонига нисбатан)

4

8

12

16

20

5.

Халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга кирувчи олий таълим муассасаларида илмий даража (РhD, DSc) олган профессор-ўқитувчилар

нафар

37

40

45

50

55

6.

Ўқув жараёнига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар

нафар

67

77

87

95

100

7.

Хорижий талабалар улуши

фоизда

(жами талабалар

сонига нисбатан)

0,2

1,1

3

5

10

8.

Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурларида университет талабаларининг иштироки

нафар

43

65

90

150

200

9.

Халқаро лойиҳалар

лойиҳалар сони

7

10

15

20

22

II. Юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

10.

Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар ва раҳбар кадрлар

нафар

40

60

70

80

100

11.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий ёки IELTS, ТОЕFL, CEFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга профессор-ўқитувчилар

фоизда

(жами профессор-ўқитувчилар

сонига нисбатан)

5

9

13

17

21

12.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий ёки IELTS, ТОЕFL, CEFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга талабалар

фоизда

(жами талабалар

сонига нисбатан)

1,5

6

11

17

25

13.

Мутахассислик бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар

фоизда

(жами мутахассислик фанлари

сонига нисбатан)

7

10

15

20

25

III. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш

14.

Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар

фоизда

(жами профессор-ўқитувчилар

сонига нисбатан)

56

59

65

68

75

15.

Олий малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш кўрсаткичи (PhD, DSc)

ҳимоя қилинган илмий

ишлар сони

66

70

75

80

90

16.

Илмий тадқиқот дастурлари (шу жумладан халқаро) доирасида жалб этилган маблағлар

млрд сўм

8,8

10,1

12,9

18,0

25,0

17.

Хўжалик шартномалари ҳисобига жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар

млрд сўм

1,8

2,1

4,0

5,0

10,0

18.

Республика илмий журналларида чоп этилган мақолалар

мақолалар сони

413

574

637

700

800

19.

Республика ва халқаро миқёсда ўтказилган илмий конференциялар

конференциялар сони

9

10

15

20

25

IV. Талаба-ёшлар таълими учун қўшимча шароитлар яратиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш

20.

Талаба-ёшларнинг илмий мақола, китоб ва ижод намуналарини нашр этиш

сони

200

400

600

800

1000

21.

Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши

фоизда

35

45

55

65

75

22.

Талаба-ёшлар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши

фоизда

30

45

60

75

90

23.

Университет талабаларининг «Йил талабаси», «5 та муҳим ташаббус» ва бошқа йўналишлардаги танловларда иштироки

фоизда

15

20

25

30

35

Т/р

Кафедралар

Илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари

Тармоқ корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари

1.

Биология факультети:

Ботаника;

Зоология;

Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё;

Генетика ва биотехнология;

Ўсимликлар физиологияси ва микробиология.

1) Академик А.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти;

2) Ўсимлик моддалар кимёси институти;

3) Зоология институти;

4) Ботаника институти;

5) Геномика ва биоинформатика институти;

6) Агрокимё ва тупроқшунослик институти;

7) Пахтачилик ва ғўза селекцияси илмий текшириш институти;

8) Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти;

9) Микробиология институти;

10) Биофизика ва биокимё институти;

11) Ветеринария илмий текшириш институти.

1) «Навоий КМК» АЖ;

2) «Қизилқумцемент» АЖ;

3) «Ўзкимёсаноат» АЖ;

4) «Самарқанд» халқаро аэропорти;

5) «Зарафшон» миллий табиат боғи;

6) Китоб геология миллий табиат боғи;

7) Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси.

2.

Кимё факультети:

Ноорганик кимё ва материалшунослик;

Органик синтез ва биоорганик кимё;

Аналитик кимё;

Физикавий ва коллоид кимё;

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология.

1) Академик А.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти;

2) Ўсимлик моддалар кимёси институти;

3) Умумий ва ноорганик кимё институти.

1) «Ўзкимёсаноат» АЖ;

2) «Ўзбекнефтгаз» АЖ;

3) «Олмалиқ КМК» АЖ;

4) «Навоийазот» АЖ;

5) «Шўртангазкимё мажмуаси» МЧЖ;

6) «Муборак нефтни қайта ишлаш заводи» АЖ;

7) «ЎзБАТ» қўшма корхонаси;

8) «Diamon Glas» қўшма корхонаси;

9) «Uz-Kor Gas Chemical» қўшмакорхонаси.

3.

География ва экология факультети:

География ва табиий ресурслар;

Ижтимоий-иқтисодий география;

Гидрометеорология;

Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.

1) Сув муаммолари институти;

2) Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти;

3) Ғ. Мавлонов номидаги Сейсмология институти;

4) Гидрометеорология институти;

5) Ботаника институти;

6) Зоология институти.

1) Самарқанд вилояти гидрометеорология бошқармаси;

2) Зарафшон миллий табиат боғи;

3) Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;

4) «SAGА» корхонаси.

4.

Математика факультети:

Математик анализ;

Алгебра ва геометрия;

Дифференциал тенгламалар;

Математик физика ва функционал анализ;

Назарий ва амалий механика;

Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика.

1) В.И. Романовский номидаги Математика институти;

2) Физика-техника институти;

3) М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

1) «JV MAN Auto-Uzbekistan» автомобиль заводи;

2) «ЎзБАТ» қўшма корхонаси;

3) «SamAuto» МЧЖ.

5.

Рақамли технологиялар факультети:

Ахборотлаштириш технологиялари;

Оптимал бошқарув методлари;

Математик моделлаштириш;

Дастурий инжиниринг.

1) Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти;

2) В.И. Романовский номидаги Математика институти;

3) М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

1) «UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ;

2) «Ўзбекистон почтаси» АЖ;

3) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармалари.

6.

Инсон ресурсларини бошқариш факультети:

Тармоқлар иқтисодиёти;

Рақамли иқтисодиёт;

Инсон ресурсларини бошқариш.

1) Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий тадқиқот маркази;

2) Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

1) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳудудий бошқармалари;

2) Давлат статистика қўмитаси ҳудудий бошқармалари.

7.

Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети:

Умумий психология;

Психология назарияси ва амалиёти;

Социология ва ижтимоий иш.

1) «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази;

2) «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти;

3) Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази.

1) Республика болалар мослашуви маркази;

2) «SOS» болалар маҳалласи Самарқанд филиали;

3) Ўзбекистон психологлар ассоциацияси.

8.

Филология факультети:

Мумтоз адабиёт тарихи;

Ўзбек тилшунослиги;

Истиқлол даври ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси;

Ўзбек тили ва адабиёти;

Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари;

Рус филологияси;

Факультетлараро рус тили;

Хорижий тиллар.

1) Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти;

2) Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи;

3) Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази.

1) Самарқанд вилояти «Зарафшон» газетаси;

2) Самарқанд вилояти «Овози Самарқанд» газетаси;

3) Самарқанд вилояти «Самаркандский Вестник» газетаси;

4) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими.

9.

Мактабгача ва бошланғич таълим факультети:

Мактабгача таълим;

Бошланғич ва технологик таълим;

Факультетлараро педагогика.

1) А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти;

2) Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази;

3) Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази;

4) Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

1) Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси;

2) Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси;

3) Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази;

4) «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси.

10.

Спорт фаолияти ва санъат факультети:

Спорт фаолияти;

Саънатшунослик;

Факультетлараро жисмоний маданият.

1) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси;

2) Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

1) Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси;

2) Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бошқармаси.

11.

Юридик факультет:

Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими;

Фалсафа ва миллий ғоя.

1) Давлат ва ҳуқуқ институти;

2) Тошкент давлат юридик университети;

3) Республика Маънавият ва маърифат маркази.

1) Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси;

2) Самарқанд вилояти суди.

12.

Тарих факультети:

Ўзбекистон тарихи;

Археология;

Тарихшунослик ва манбашунослик;

Жаҳон тарихи.

1) Тарих институти;

2) Миллий археология маркази;

3) Маданий мерос илмий-тадқиқот институти;

4) Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи;

5) Ўзбекистон тарихи давлат музейи;

6) Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ.

1) Самарқанд вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси;

2) Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий музей-қўриқхонаси.