12.01.2022 йилдаги ПҚ-81-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.01.2022 йилдаги ПҚ-81-сон
Kuchga kirish sanasi
13.01.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш, уни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, бир қатор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ISO 37001:2016 халқаро стандартига асосан коррупцияга қарши менежмент тизими жорий этилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар қабул қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳолаш механизмлари мавжуд эмаслиги соҳада амалга оширилаётган тадбирларга ягона мезон асосида холисона баҳо бериш ва уларнинг натижадорлигини янада оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятига оид самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ва уларни илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ва Адлия вазирлигининг давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш (кейинги ўринларда — рейтинг баҳолаш) қуйидаги бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 февралдан бошлаб рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, 1-иловада кўрсатилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июлдан бошлаб эксперимент натижаларини инобатга олган ҳолда рейтинг баҳолаш тизими барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш (Т. Нарбаева) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда эксперимент натижаларини чуқур таҳлил қилиш ва муҳокама қилиш ҳамда рейтинг баҳолаш тизимининг самарали ва тўлиқ жорий этилишини таъминлаш бўйича чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейтинг баҳолаш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «E-Anticor.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — электрон платформа) орқали ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, фаолият самарадорлиги «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейтинг баҳолаш натижалари электрон платформада ҳисоблаб чиқилади ва ҳар йили 1 мартга қадар кенг жамоатчилик учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили олдинги йилнинг 1 январидан баҳоланиш ўтказилаётган йилнинг 1 январига қадар бўлган давр рейтинг баҳолаш тизими билан қамраб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейтинг баҳолаш натижаларининг холислигини текшириш мақсадида камида 30 фоизи фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш (Т. Нарбаева) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) билан биргаликда рейтинг баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чораларни кўрсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«яхши» деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибасини оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қониқарли» деб баҳоланган давлат ташкилотларига уларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар киритиш ва уларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қониқарсиз» деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилишини таъминлаб, унинг ижроси юзасидан тегишли раҳбарларнинг ҳисоботларини ҳар чоракда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг йиғилишларида эшитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда электрон платформа орқали зарур ҳужжатларни онлайн режимида олиш ва рейтинг баҳолаш натижаларини ҳисоблаш имконини яратган ҳолда, унинг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперимент якунига кўра электрон платформани такомиллаштириш ва модернизация қилиш ҳамда унинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўриб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, электрон платформани такомиллаштириш ва модернизация қилиш, уни техник ва дастурий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Агентликка Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик (А. Бурханов) халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг тартиби ишлаб чиқилиб, тасдиқланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда рейтинг баҳолаш, электрон платформадан фойдаланиш тартиби бўйича қўлланмаларни тайёрласин, шунингдек, давлат ташкилотлари ходимлари учун рейтинг баҳолаш, шу жумладан электрон платформадан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича мунтазам равишда семинарларни ташкил этиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июлга қадар ҳар бир индикатор бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилиш усуллари ва аниқ мезонларини белгиловчи рейтинг баҳолаш услубиётини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда давлат ташкилотларига коррупцияга қарши курашишга оид тегишли ички идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) мазкур қарор ҳамда рейтинг баҳолаш натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Агентлик директори А.Э. Бурханов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 12 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-81-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш эксперимент тариқасида ўтказиладиган давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Давлат органлари ва ташкилотлари номи

I. Вазирликлар

1.

Адлия вазирлиги

2.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.

Мактабгача таълим вазирлиги

5.

Молия вазирлиги

6.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Транспорт вазирлиги

9.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

10.

Халқ таълими вазирлиги

11.

Қурилиш вазирлиги

II. Давлат қўмиталари

12.

Давлат божхона қўмитаси

13.

Давлат солиқ қўмитаси

14.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

15.

Миллий статистика қўмитаси

III. Агентликлар

18.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

19.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

20.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

21.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

22.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

IV. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

23.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

24.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

25.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

26.

Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокимлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш (кейинги ўринларда — рейтинг баҳолаш) тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасалари фаолиятига оид маълумотлар ушбу банднинг биринчи хатбошисида келтирилган давлат ташкилотлари томонидан мувофиқлаштириб борилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Рейтинг баҳолаш давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб бораётган фаолияти самарадорлигини пухта таҳлил қилиш, баҳолаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизими ва коррупциянинг олдини олиш бўйича бошқа халқаро стандартларнинг самарали жорий этилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ қилинганлиги рейтинг баҳолашнинг объекти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рейтинг баҳолаш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рейтинг баҳолаш алоҳида индикаторлардан ташкил топган қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи йўналиш — давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи йўналиш — коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи йўналиш — давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи йўналиш — ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи йўналиш — коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, фаолият самарадорлиги «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, индикаторларни бажариш орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81 баллдан 100 баллгача тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «яхши»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55 баллдан 81 баллгача тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «қониқарли»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55 дан паст балл тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «қониқарсиз» деб топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рейтинг баҳолаш йўналишлари бўйича баллар қуйидагича тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи йўналиш — максимал 42 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи йўналиш — максимал 25 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи йўналиш — максимал 10 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи йўналиш — максимал 15 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи йўналиш — максимал 8 балл.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Якуний баллар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган Рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичларидаги балларни бир-бирига қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Рейтинг баҳолашни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Рейтинг баҳолаш мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентлик ҳар йили 5 январга қадар «E-Anticor.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — электрон платформа) орқали рейтинг баҳолашдан ўтказиладиган давлат ташкилотлари рўйхатини тузади ҳамда бу ҳақда уларни ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат ташкилотлари томонидан ҳар ярим йилда (биринчи ярим йилликда 10 июлга қадар) ярим йиллик маълумотлар, ҳар рейтинг баҳолаш йили якунида (10 январдан кечиктирмай) эса йиллик маълумотлар электрон платформа орқали Рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари жадвалини тўлдириш йўли билан киритиб борилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу жадвал саволларга «тўлиқ бажарилган», «асосан бажарилган», «қисман бажарилган» ёки «бажарилмаган» устунларига тегишли белгини киритиш ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни бириктириш орқали тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик мунтазам равишда давлат ташкилотлари томонидан электрон платформага киритилган маълумотларни таҳлил қилиб боради, коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилиши мумкин бўлган давлат ташкилотларига услубий ёрдам кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат ташкилотлари ҳар йили Агентликнинг хатини олгандан сўнг, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ муддатларда электрон платформа орқали зарур маълумотларни киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тизимга давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотларни киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Йиллик маълумотлар киритилгандан сўнг Агентлик ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 февралга қадар танлов асосида тегишли давлат ташкилоти томонидан киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини замонавий-ахборот коммуникация воситаларини (видеоконференцалоқа, онлайн сўровнома ва шу кабилар) қўллаган ҳолда масофавий ўрганади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг ҳаққонийлиги замонавий ахборот-коммуникация воситалари орқали масофавий ўрганиладиган давлат ташкилотлари сони фаолияти баҳоланаётган давлат ташкилотларининг камида 15 фоизини ташкил этиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг ҳаққонийлиги замонавий ахборот-коммуникация воситалари орқали масофавий ўрганиладиган давлат ташкилотлари рўйхати Агентлик томонидан, киритган маълумотлари шубҳали, нотўғри бўлган давлат ташкилотлари орасидан, мустақил равишда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маълумотларнинг ҳаққонийлигини замонавий ахборот-коммуникация воситалари орқали масофавий ўрганиш жараёнида нотўғри ёки сохта маълумотлар киритилганлиги аниқланган тақдирда, Агентликнинг ўзи электрон тизимга киритилган маълумотларни мустақил равишда ўзгартиради ва бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашига маълумот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Рейтинг баҳолаш натижалари электрон платформа орқали ҳисоблаб чиқилади. Автоматик равишда ҳисоблаб чиқилиши назарда тутилмаган индикаторлар бўйича баллар Агентлик томонидан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рейтинг баҳолаш натижаларининг холислигини таъминлаш мақсадида ҳар йили 9 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда — Экспертлар гуруҳи) шакллантирилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан экспертларни танлаб олиш мезонлари, уларнинг мажбуриятлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларини назарда тутувчи тартиб Агентлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Экспертлар гуруҳи таркиби Агентлик томонидан давлат ташкилотлари таклифларига асосан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар гуруҳи таркибига, қоида тариқасида, коррупцияга қарши курашиш бўйича экспертлар, шу жумладан амалий тажриба ва жамиятда юқори обрўга эга бўлган бошқа шахслар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Экспертлар гуруҳи таркибида камида учдан бир қисми фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан бўлиши лозим.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Экспертлар гуруҳи Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Агентлик томонидан ушбу гуруҳга дастлабки рейтинг баҳолаш натижалари ва тегишли хулосалар тақдим этилади. Экспертлар гуруҳи сўровига кўра, бошқа қўшимча материаллар тақдим этилиши, электрон платформага уланиш имконияти яратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Экспертлар гуруҳи ҳар йили 15 февралга қадар дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш бўйича қуйидагилардан бирини Агентликка тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақида хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил рейтинг баҳолаш натижалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, хулоса ва муқобил рейтинг баҳолаш натижаси Экспертлар гуруҳида овоз бериш натижаларига кўра шакллантириладиган фикр сифатида тақдим этилади. Овозлар тенг бўлиб қолганда гуруҳ раҳбарининг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Экспертлар гуруҳида қабул қилинган қарорга қўшилмаган гуруҳ аъзоси ўз фикрини алоҳида билдириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Агентлик Экспертлар гуруҳи томонидан тақдим этилган хулоса ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижаларини ҳар йили 20 февралга қадар пухта таҳлил қилади, унга кўра якуний баҳолаш натижаларини шакллантиради ва баҳоланаётган давлат ташкилотларига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат ташкилотлари ҳар йили 25 февралга қадар Агентлик томонидан юборилган якуний рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади ҳамда зарурат бўлганда ўз таклиф ва эътирозларини Агентликка тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агентлик давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклиф ва эътирозларни пухта таҳлил қилади ва ҳар йили 1 мартга қадар рейтинг баҳолашни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агентлик рейтинг баҳолаш якунларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» бўлган давлат ташкилотлари рўйхатини ҳар йили 1 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга киритади ҳамда ўз расмий-веб сайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича амалга ошириладиган тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агентлик томонидан рейтинг баҳолаш якунлари бўйича коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «яхши» деб топилган давлат ташкилотларининг ижобий иш тажрибасини бошқа давлат ташкилотларида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик томонидан «яхши» деб баҳоланган давлат ташкилотларига уларнинг коррупцияга қарши курашишга масъул таркибий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарли» деб топилган давлат ташкилотларига самарадорликни янада ошириш бўйича Агентлик томонидан ҳар йили 15 мартга қадар тавсиялар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ташкилотлари киритилган тавсияларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги ахборотни Агентлик белгилаган муддатларда электрон платформага киритиб бориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилган давлат ташкилотлари ҳар йили 20 мартга қадар коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиши ва уни Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Кетма-кет икки йил давомида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилган давлат ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агентлик, зарурат бўлганда, рейтинг баҳолашнинг қўшимча йўналишлари ва индикатор кўрсаткичларини киритиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ИНДИКАТОР КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Биринчи йўналиш

Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилгани ва амалиётга татбиқ этилгани

(жами — 42 балл)

Индикаторлар

Баллар

Асос*

1.1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилгани ва ўз вақтида янгилаб борилиши

1.1.1. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари)да коррупцияга қарши курашиш бўйича қуйидаги ички идоравий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланиб борилиши:

коррупцияга қарши курашиш сиёсати;

одоб-ахлоқ қоидалари;

коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти;

манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом;

алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;

ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома;

контрагентларни текширишга оид йўриқнома;

ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;

коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти;

коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти;

коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент;

давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом;

совғани тасарруф этиш тўғрисидаги низом;

коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш механизми, хабар берган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг таъқибга олинмаслиги кафолатлари регламенти;

ротация қилиш тартиби.

Изоҳ. Мазкур тўпламдаги ҳамма ҳужжатлар қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, ТБ, 11 — 14 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, АБ, 7 — 10 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, ҚБ, 0 — 6 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Мазкур ҳужжатлар ягона ёки бир нечта буйруқ (қарор) билан тасдиқланиши мумкин.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Тасдиқланган ҳужжатларнинг электрон шакли илова қилинади

1.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий механизмларнинг жорий этилгани

1.2.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари

1.2.1.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган камида 4 та алоқа канали (масалан, расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, ишонч телефони, электрон манзил)нинг ташкил этилгани, ишчи ҳолатдалиги ва коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҳисоботнинг ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилгани.

Изоҳ. Алоқа каналлари тўлиқ, ишчи ҳолатда бўлса ва йиллик ҳисобот ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса ТБ, аксинча бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ҳисобот даврида ўтказилган «Қайта алоқанинг сирли мижози» тадбири натижасида тақдимнома киритилган бўлса, 0 балл қўйилади.

Ҳисобот даврида коррупцияга оид мурожаатлар келиб тушмаган бўлса, бу ҳақда тасдиқланган (мурожаатлар билан ишлашга масъул бўлинма раҳбари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши) маълумот ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади.

1.2.2. Кадрларга оид масалаларда коррупцияга қарши курашиш тизимининг жорий этилиши

1.2.2.1. Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида бўш (вакант) иш ўринлари, коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлардаги ходимларнинг ротацияси тўғрисидаги эълонлар ва ахборотларнинг мавжудлиги.

Изоҳ. Коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлардаги ходимларнинг ротацияси тўғрисидаги ахборотлар ҳамда ҳисобот даври давомида ўсиб борувчи тартибда бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги эълонларнинг жойлаштирилган санаси кўрсатилган ҳолда ўз расмий веб-сайтида тўлиқ ва муддатида жойлаштирилган бўлса, ТБ, тўлиқ ёки муддатида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги эълонлар:

 давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан вакант лавозим вужудга келгандан сўнг 15 иш кунида;

 бошқа ташкилотлар томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин ташкилотнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, муддатида жойлаштирилган деб баҳоланади.

Ҳисобот даврида бўш (вакант) иш ўринлари ва коррупцияга хавфи юқори бўлган лавозимлар мавжуд бўлмаса, 3 балл қўйилади.

ТБ

3 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади

1.2.3. Давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш

1.2.3.1. Ишга қабул қилинаётган номзодлар устидан ўтказилган текширувлар.

Изоҳ. Ҳисобот даврида 100 фоиз номзодлар текширилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи текширилган бўлса АБ, 30 — 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш реестри илова қилинади

1.2.3.2. Манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар ва уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чоралар.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигидан (тўғрилиги) келиб чиқиб, Агентлик томонидан 0 — 5 балл оралиғида белгиланади.

Агар манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжуд бўлмаса ва бу ваколатли давлат органлари томонидан «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали ўз тасдиғини топган бўлса, 5 балл қўйилади.

Ҳисобот даврида ваколатли давлат органлари томонидан аниқланган манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар бўйича таъсир кўрсатиш чоралари қўлланган ёки тақдимномалар киритилган бўлса, 0 балл қўйилади.

0 — 5 балл

Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиши баённомалари нусхалари илова қилинади

1.2.3.3. Контрагентлар устидан ўтказилган текширувлар.

Изоҳ. Ҳисобот даврида 100 фоиз контрагентлар текширилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи текширилган бўлса, АБ, 30 — 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Ҳисобот даврида давлат назорати органлари томонидан давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви (аффилланганлик) ҳолатлари бўйича таъсир кўрсатиш чоралари қўлланган ёки тақдимномалар киритилган бўлса, лозим даражада текширув ўтказилмаган деб ҳисобланади ҳамда Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ҳисобот даврида тузилган хўжалик шартномалари тўғрисида маълумот, контрагентларни текшириш реестри, текширувлар натижалари бўйича ижобий ва салбий хулосалар нусхаси илова қилинади

1.2.3.4. Давлат ташкилотида совғани қабул қилиш, тасарруф этиш тартибининг амалга оширилганлиги.

Изоҳ: Давлат ташкилотида ҳисобот даврида ходимга тақдим этилган совғаларни тасарруф этиш масаласи тўлиқ ҳал этилган ва бу ҳақда ўз расмий веб-сайтида совғалар реестри жойлаштирилган бўлса, ТБ, аксинча бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Ҳисобот даврида ходимлар томонидан қабул қилинган совғалар мавжуд бўлмаса ва бу ҳақда тасдиқланган маълумот ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилган бўлса, ТБ устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади

1.2.4. Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу ташкилот томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш

1.2.4.1. Коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларнинг мавжудлиги ва сифатли тўлдирилгани.

Изоҳ. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида Агентликка ҳисоботлар тақдим этиб келинган ва сифатли тўлдирилган бўлса, ТБ, учта чорак якуни бўйича белгиланган муддатда тақдим этилган ва сифатли тўлдирилган бўлса, ҚБ, камида учта чорак якуни бўйича белгиланган муддатда тақдим этилмаган ёки сифатли тўлдирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида тақдим этилмаган бўлса, баҳолаш жараёнларида ҳисобот тақдим этилмаган деб қаралади.

ТБ

3 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ҳақида умумий ҳисобот ҳамда коррупцияга қарши давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ижроси ҳақидаги ҳисобот илова қилинади

1.2.4.2. Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича режадаги тадбирларнинг бажарилгани.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар режанинг белгиланган муддатларда тасдиқланганлиги, улардаги тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилганидан келиб чиқиб, 0 — 5 балл оралиғида белгиланади.

Ташкилот раҳбари томонидан ҳисобот даври учун ҳар йили январь ойида тасдиқланган режа асосида қуйидаги йўналишлар бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Мониторинг тадбирлари йўналиши:

идоравий коррупцияга қарши курашиш тизимининг актуаллиги ва унинг қонунчилик талаблари, шу жумладан халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги мониторинги — доимий равишда;

ОАВда ташкилот ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот мавжудлиги мониторинги — доимий равишда;

ташкилот ходимларининг коррупцияга қарши тамойиллар ва талаблар тўғрисида хабардорлиги мониторинги — ярим йилда 1 марта;

Назорат тадбирлари йўналиши:

коррупцияга қарши курашиш дастурлари, «йўл хариталари» ижроси устидан назорат — ҳар чоракда;

коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат — ҳар чоракда.

Бунда:

Т/р

Кўрилган чора

Балл

1.

Барчаси тўлиқ амалга оширилган бўлса

5 балл

2.

Режа белгиланган муддатда тасдиқланган, мониторинг ва назорат тадбирлари ўз вақтида (тўлиқ) ўтказилган, лекин юқоридаги йўналишлар бўйича чора-тадбирларнинг сифатли бажарилишида қисман камчиликларга йўл қўйилган бўлса

3 балл

3.

Режа кечиктириб тасдиқланган ёки муддатида тасдиқланган бўлиб, мониторинг ва назорат тадбирлари ўз вақтида ўтказилмаган ёхуд юқоридаги йўналишлар бўйича 2 ва ундан ортиқ чора-тадбирлар сифатли бажарилмаган бўлса

1 балл

4.

Режа тасдиқланмаган ёки мониторинг ва назорат тадбирлари тўлиқ ўтказилмаган бўлса

0 балл

0 — 5 балл

Режа (ташкилотнинг барча жараёнларини, мониторинг ва назорат қилинадиган даври ва текширув муддатларини ўз ичига олган), коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш журнали ва унинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

1.2.4.3. Давлат ташкилоти томонидан молиявий маблағлардан (бюджет, бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари) фойдаланиш устидан ички назорат тадбирларининг ўтказилиши ва самарадорлиги.

Назорат тадбирлари:

ҳисобот даврида камида 2 марта ўтказилиши;

ташкилотнинг марказий аппарати томонидан ўтказилиши;

бюджетдан ажратиладиган маблағлар, бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, ўз маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ назорат тадбирлари инобатга олинади.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар Агентлик томонидан, давлат ташкилоти фаолиятида ўз маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича режа ва режадан ташқари назорат тадбирлари (коррупцияга қарши қабул қилинган ички тартиб-қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари бузилиши) ўтказилгани, уларнинг натижасида аниқланган ҳолатлар (қоидабузарлик тури ва етказилган зарар суммаси), олди олинган ва ундирилган маблағлар (зарар суммалари) ҳамда улар бўйича кўрилган коррупциянинг олдини олиш чораларидан келиб чиқиб, 0 — 5 балл оралиғида белгиланади.

Назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари тасдиқланиб, улар бўйича вазифалар тўлиқ амалга оширилган бўлса, ТБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича чора-тадбирлар тасдиқланиб, қисман амалга оширилган бўлса АБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича чора-тадбирлар тасдиқланиб, амалга оширилмаган бўлса ёки чора-тадбирлар тасдиқланмаган бўлса, ҚБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилмаган ёки назорат тадбирларида ташқи органлар томонидан жиддий молиявий қонунбузарликлар аниқланган бўлса, 0 балл қўйилади.

Назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилиб, ҳолатлар аниқланмаган ҳамда ташқи органлар томонидан назорат тадбирлари (текшириш, ўрганиш, мониторинг ва бошқа тадбирлар) ўтказилиб, молиявий қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаганлиги ўз тасдиғини топган бўлса, 4 балл қўйилади.

ТБ

5 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Назорат тадбирлари натижаси бўйича маълумот (аниқланган ҳолат, ҳар бир ҳолат бўйича қоидабузарлик тури ва етказилган зарар суммаси, олди олинган ва ундирилган зарар суммалари алоҳида кўрсатилади), назорат тадбирлари далолатномалари, аниқланган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ҳамда уларни амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

1.2.4.4. Давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни, шу жумладан, маиший коррупцияни бартараф этиш чораларининг кўрилгани.

Изоҳ. Агентлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномалари, суд органларининг хусусий ажримлар бўйича коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича таҳлилий маълумот мавжуд бўлса ва улар бўйича зарур чоралар тўлиқ кўрилган бўлса, ТБ, таҳлилий маълумот мавжуд бўлмаса ёки чоралар тўлиқ кўрилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Агар ҳисобот даврида тақдимномалар, хусусий ажримлар келиб тушмаган бўлса, 1 балл қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумот ва улар бўйича кўрилган чораларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

1.2.4.5. Давлат ташкилотида коррупцияга оид жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ҳолатларни аниқлаш кўрсаткичи.

Изоҳ. Қуйидаги формула орқали аниқланади:

А / (А+Б) *100

Бунда А — давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, тегишли ташкилотларга юборилган ҳолатлар сони, Б — бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган ҳолатлар сони.

Агар бошқа ташкилотлар томонидан ҳолатлар аниқланмаган бўлса, 3 балл берилади.

Давлат ташкилоти томонидан аниқланган ҳолатларнинг бошқа ташкилотлар томонидан аниқланган ҳолатлар сонига нисбати 100 фоиз бўлса, ТБ, 70-99 фоиз бўлса, АБ, 30-69 фоиз бўлса, ҚБ, 0-29 фоиз бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилоти томонидан ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган коррупцияга оид жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд ҳолатлар сони ва тегишли ташкилотларга юборилган асос ҳужжатлар тўғрисида маълумот, хизмат текширувлари реестри нусхаси илова қилинади

1.2.4.6. Коррупцияга қарши курашишга оид одоб-ахлоқ қоидалари бузилиш ҳолатларининг давлат ташкилоти томонидан аниқланиш кўрсаткичи.

Изоҳ. Қуйидаги формула орқали аниқланади:

А / (А+Б) *100

Бунда А — давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сони, Б — бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сони.

Агар бошқа ташкилотлар томонидан ҳолатлар аниқланмаган бўлса, 3 балл берилади.

Давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатларнинг бошқа ташкилотлар томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сонига нисбати 100 фоиз бўлса, ТБ, 70-99 фоиз бўлса, АБ, 30-69 фоиз бўлса, ҚБ, 0-29 фоиз бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши интизомий қилмиш аниқланган санадан эмас, балки интизомий жазо қўлланиши тасдиқланган санадан бошлаб татбиқ этилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотида коррупцияга қарши курашишга оид интизомий жазо чоралари қўлланган ҳолатлар (давлат ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган ҳолатлар кесимида) сони ва интизомий жазо чоралари қўлланган ходимлар тўғрисида кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган маълумот, хизмат текширувлари реестри нусхаси илова қилинади

1.2.4.7. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ташкилоти фаолиятининг самарадорлигини ўрганиш мақсадида ходимлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилгани ва натижалари коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилгани.

Ташкилот ўз фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун ходимлар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба қуйидаги йўналишлар бўйича аноним сўровнома ўтказиши лозим:

коррупциянинг олдини олишга қаратилган механизмларнинг самарадорлиги;

ташкилот раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатини кўрсатувчи хатти-ҳаракатлари ва иродасининг мавжудлиги;

аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг самарадорлиги;

коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш кафолати етарлилиги.

Изоҳ. Сўровнома барча йўналишлар бўйича ўтказилиб, унинг натижалари коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилган ва ҳисобот ўз расмий веб-сайтида мавжуд бўлса, ТБ, барча йўналишлар бўйича ўтказилмаган ёки коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилмаган ёхуд ҳисобот ўз расмий веб-сайтида мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Сўровнома натижалари акс эттирилган коррупцияга қарши идоравий режалар, расмий веб-сайтидаги ҳисобот ҳаволаси илова қилинади

Иккинчи йўналиш

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилгани

(жами — 25 балл)

Индикаторлар

Баллар

2.1. Давлат ташкилотининг функция ва вазифаларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича баҳолаш ўтказилганлиги.

Изоҳ. Кўрилган чоралардан келиб чиқиб, қуйидаги 3 та босқичда баҳоланади:

1. Биринчи босқич қуйидаги устувор чоралар бўйича амалга оширилган ишлардан келиб чиқиб, 0 — 6 балл оралиғида баҳоланади:

вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳолангани;

барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олингани;

коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгилангани.

Бунда

Т/р

Кўрилган чора

Балл

1.

Барчаси амалга оширилган бўлса

6 балл

2.

Вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳоланган, барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олинган, лекин коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгиланмаган бўлса

4 балл

3.

Барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олинган, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгиланган бўлса, лекин вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳоланмаган бўлса

3 балл

4.

Вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳоланган, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгиланган, лекин барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олинмаган бўлса

2 балл

5.

1 таси бўйича тўлиқ амалга оширилган ёки Агентликнинг огоҳлантириш /тақдимномаси киритилгандан сўнг юқоридаги мезонлар бўйича тўлиқ ёки қисман амалга оширилган бўлса

1 балл

6.

Амалга оширилмаган бўлса

0 балл

2. Иккинчи босқич қуйидаги чоралар бўйича амалга оширилган ишлардан келиб чиқиб, 0 — 3 балл оралиғида баҳоланади:

вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарнинг тавсифи тўлиқ ва аниқ ёритилгани;

функцияларни (жараёнларни) амалга оширишга оид лавозимлар ва тартибга солувчи механизмлар тўлиқ акс эттирилгани;

коррупциявий хавф-хатарни бартараф этиш чораларини амалга оширишга масъул ижрочилар тўлиқ қамраб олингани ва муддатлари аниқ белгилангани.

Бунда чораларнинг барчаси тўлиқ амалга оширилган бўлса, 3 балл, 2 таси амалга оширилган бўлса, 2 балл, 1 таси амалга оширилган бўлса, 1 балл, амалга оширилмаган бўлса, 0 балл қўйилади.

3. Учинчи босқичда давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати сифатли ва тўлиқ шакллантирилган бўлса, 1 балл, сифатли ва тўлиқ бўлмаса 0 балл қўйилади.

0 — 10 балл

Давлат ташкилотининг умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати илова қилинади

2.2. Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар аниқланган хавф-хатар ва минималлаштириш учун кўрилган чоралар табиатидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан 0 — 15 балл оралиғида белгиланади.

0 — 15 балл

Давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури ва унинг бандлари ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

Учинчи йўналиш

Давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатини кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги

(жами — 10 балл)

3.1. Давлат ташкилоти раҳбарининг ходимлар ва жамоатчилик учун коррупцияга қарши курашишга оид мурожаатининг мавжудлиги, ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишларда коррупцияга қарши курашиш ҳолатларининг ярим йилда камида 1 марта танқидий кўриб чиқилгани.

Изоҳ. Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида мурожаат эълон қилинган манба ҳаволаси, тегишли ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишлар баённомаси илова қилинади

3.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчиликда белгиланган минимал мезонлар асосида ички назорат тузилмаси (ёки масъул лавозими) ташкил этилгани, унинг мустақиллиги, зарур ресурслар билан таъминлангани.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар Агентлик томонидан, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмалари (ёки масъул лавозимлари) орасида электрон платформада тўлдириладиган чек-лист натижаларидан келиб чиқиб, 0 — 6 балл оралиғида белгиланади.

Баллар қуйидагича тақсимланади:

1. Минимал мезонларга асосан ташкилотнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва таркибий ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (ёки масъул лавозимлари) тўлиқ ташкил этилган бўлса, 4 балл, қисман ташкил этилган бўлса 2 балл, ташкил этилмаган бўлса 0 балл.

2. Минимал мезонлар асосида тўлиқ ташкил этилиб, мустақиллиги (бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига (кузатув кенгашига) бўйсунуви ва ҳисобдорлиги, функционал жиҳатдан бошқа тузилмаларга боғлиқ эмас) тўлиқ таъминланган бўлса, 1 балл, акс ҳолда 0 балл.

3. Минимал мезонлар асосида тўлиқ ташкил этилиб, зарур ресурслар (техник, ташкилий ва инсоний ресурслар) билан тўлиқ таъминланган бўлса, 1 балл, акс ҳолда 0 балл.

0 — 6 балл

Электрон платформада чек-лист тўлдирилади

3.3. Давлат ташкилоти раҳбари ва уларнинг ўринбосарларининг коррупцияга мойил соҳаларни такомиллаштириш, ҳалолликни тарғиб қилиш, манфаатдор томонлар билан мулоқотни йўлга қўйишдаги шахсий фаоллиги.

Давлат ташкилоти раҳбарияти (раҳбар ва ўринбосарлар) томонидан қуйидаги шаклларда шахсий иштирок ва етакчилик фаолияти амалга оширилган бўлиши лозим:

коррупцияга мойил жараёнлар бўйича ишчи гуруҳ (комиссия) ташкил этилиши ва бевосита раҳбарлик қилиш;

ички ходимлар билан ҳалоллик, одоб-ахлоқ қоидалари, манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олиш масалалари юзасидан мунтазам учрашувлар ўтказилиши;

ташқи манфаатдор томонлар (ОАВ, жамоатчилик, ННТ) билан очиқ мулоқот ташкил этилиши;

коррупция ҳақида хабар беришни тарғиб қилиниши ва хабар берган ходимларнинг рағбатлантирилиши;

коррупцияга қарши ташвиқот ишларининг (веб-сайтдаги эълонлар, мақолалар ва бошқалар) олиб борилиши.

Изоҳ. Камида тўрт шаклда амалга оширилган ва бу фаолият далиллар билан тасдиқланган бўлса, ТБ, уч ёки икки шаклда амалга оширилган ва бу фаолият далиллар билан тасдиқланган бўлса, АБ, икки шаклдан кам бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

АБ

1 балл

Б

0 балл

Тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

Тўртинчи йўналиш

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилгани

(жами — 15 балл)

4.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги

4.1.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар ва коррупцияга қарши шартлар билан меҳнат шартномасида танишганлик ҳолати.

Изоҳ. Барча ходимлар таништирилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи таништирилган бўлса, АБ, 30 — 69 фоизи таништирилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи таништирилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

5 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатлар ва коррупцияга қарши шартлар билан меҳнат шартномасида танишганини имзоси билан тасдиқлаган ходимлар рўйхати илова қилинади**

4.2. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилгани

4.2.1. Ҳисобот йилида ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларида ўқитилгани.

Изоҳ. Барча ходимлар, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган лавозимларда фаолият кўрсатувчи ходимлар тўлиқ ўқитилиб, махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимлар 100 фоиз бўлса, ТБ, 80 — 99 фоиз бўлса, АБ, 40 — 79 фоиз бўлса, ҚБ, 0 — 39 фоиз бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Бунда ҳар уч йилда камида бир марта малакаси оширилиши лозим бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар сони Агентлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан тасдиқланган йиллик ўқитиш режа-графиги асосида махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимлар улушидан келиб чиқиб ҳисобланади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ҳисобот йилида махсус ўқув курсини муваффақиятли тугатган ходимларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган рўйхати (ходимлар Ф.И.О., уларнинг лавозими ва бўлинмалари, ўқитилган санаси, сертификат рақами) жадвал шаклида илова қилинади

4.2.2. Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсида ўқитилгани.

Изоҳ. Ишга қабул қилинган ходимлар тўлиқ ўқитилган бўлса, ТБ, тўлиқ бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсида ўқитилгани тўғрисида кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган рўйхат (ходимларнинг Ф.И.О., уларнинг лавозими, бўлинмалари, ишга қабул қилинган ва ўқитилган санаси, сертификат рақами) жадвал шаклида илова қилинади

4.2.3. Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тренинглар ўтказиш:

барча ходимлар учун;

коррупциявий хавф юқори даражада бўлган функцияларни бажарувчи бўлинмалар учун.

Изоҳ: ходимларнинг 70 — 100 фоизи ўқитилган бўлса, ТБ, 50 — 69 фоизи ўқитилган бўлса, АБ, 30 — 49 фоизи ўқитилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи ўқитилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

5 балл

АБ

3 балл

ҚБ

2 балл

Б

0 балл

Кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган ўқитиш турлари, шакллари, ўқитилган ходимлар сони ҳамда уларнинг лавозими ва бўлинмалари рўйхати жадвал шаклида ва уларни тасдиқловчи баённомалар илова қилинади

Бешинчи йўналиш

Коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги

(жами — 8 балл)

5.1. Коррупцияга қарши курашиш мавзусида ташкил этилган тадбирлар сони ва уларнинг қамров даражаси.

Изоҳ. Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда ўтказилган тадбирлар сони ва қамров даражасида (иштирокчилар сони) ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса, ТБ, тадбирлар сони ёки қамров даражасида (иштирокчилар сони) камайиш бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Бунда давлат хизматчилари учун ташкил этилган тадбирлар (семинар, тренинг, йиғилиш ва бошқалар) бу индикаторга киритилмайди.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Статистик маълумотлар, тадбир баённомалари, расмий веб-сайтидаги ҳаволалари илова қилинади

5.2. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган кўргазмали ахборот материаллари (видеоролик, инфографика ва бошқалар) ва методик қўлланмалар ишлаб чиқилгани.

Давлат ташкилоти томонидан ўз фаолияти доирасида:

рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш, очиқ давлат хизматлари, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияни профилактика қилишга оид йўналишларда;

видеоролик, инфографика, электрон брошюра, плакат, методик қўлланма каби кўргазмали материаллар ишлаб чиқилган ва янгиланган бўлиши;

улар ташкилот расмий веб-сайтида махсус рукн остида жойлаштирилган бўлиши лозим.

Изоҳ. Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда ишлаб чиқилган материаллар сонида ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса ҳамда улар тўлиқ ташкилотнинг ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, ТБ, материаллар сони ўзгармаган, лекин сайтга тўлиқ жойлаштирилмаган бўлса, АБ, тарқатилган материаллар сонида камайиш бўлса ёки ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

Ҳар бир материал: номи, мавзуси, санаси, аудиторияси, файл нусхаси ёки ҳавола билан ҳужжатлаштирилади.

Баҳолашда «фаолиятга оидлик» ва «ахборот яроқлилиги» мезонлари ҳам ҳисобга олинади.

Агар ташкилот фаолиятида фақат ички ходимларга мўлжалланган материаллар мавжуд бўлса — улар ҳисобга олинмайди.

ТБ

2 балл

АБ

1 балл

Б

0 балл

Статистик маълумотлар, ҳар бир материал бўйича ҳужжатлар, давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги материаллар ҳаволаси илова қилинади

5.3. Аҳоли ва кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказилгани ва натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани.

Давлат ташкилоти томонидан ҳар йили икки марта (ярим йиллик асосда) қуйидаги йўналишлар бўйича сўровнома ўтказилиши лозим:

ташкилот фаолиятида коррупция хавфи бўйича жамоатчилик фикри;

аҳолининг ишонч даражаси;

хабар бериш имконияти, ходимларнинг одоб-ахлоқ даражаси, хизматлар сифати;

коррупциянинг олдини олиш чоралари самарадорлиги бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Изоҳ. Ҳар ярим йилда камида бир марта сўровнома ўтказилиб, натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ҳисобот эса ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, ТБ, ҳар ярим йилда бир марта ўтказилмаган ёки таклифлар ишлаб чиқилмаган ёхуд унинг натижалари бўйича ҳисобот ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Сўровнома натижалари бўйича таклифларни ўз ичига олган ҳисоботнинг ўз расмий веб-сайтидаги ҳаволаси илова қилинади

5.4. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик доирасидаги ҳамкорлигининг мавжудлиги.

Изоҳ. Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Маълумотлар ва материаллар ҳаволаси илова қилинади

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тизимга давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотларни киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ташкилоти томонидан мазкур маълумотлар рейтинг баҳолашга таъсир ўтказади деб ҳисобланса, тегишли индикатор кўрсаткичларини баҳолаш Агентликнинг белгиланган рухсатномага эга бўлган ходими томонидан ўша ташкилотга бориб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат ташкилотлари тегишли устунларга «х» белгисини қўйгандан кейин уни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа материалларни «E-Anticor.uz» электрон платформасига бириктириши лозим. Тегишли маълумотлар бириктирилмаган тақдирда, платформада автоматик равишда энг паст балл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Агентлик талабига кўра тегишли ҳужжат ёки материаллар қўшимча бириктирилади ва ҳаволалар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Агентлик танлов асосида ходимларнинг коррупцияга қарши ички ҳужжатлардан хабардорлиги бўйича замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда суҳбат ўтказиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(Агентлик)

1. Рейтинг баҳолашдан ўтказиладиган давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) рўйхатини тузади.

2. Рўйхатга киритилган давлат ташкилотларига «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали тегишли маълумотларни киритиш тўғрисида хат киритади.

Ҳар йили 5 январга қадар

2-босқич

Давлат ташкилотлари

«E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари жадвалини тўлдириш орқали маълумот киритиб боради.

Ҳар ярим йилликда

(10 июлга қадар)

3-босқич

Агентлик

1. Давлат ташкилотлари томонидан «E-Anticor.uz» электрон платформасига киритилган маълумотларни таҳлил қилиб боради.

2. Якуний рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилиши мумкин бўлган давлат органларига тавсиялар киритади, уларга услубий жиҳатдан кўмаклашади.

Мунтазам равишда

4-босқич

Давлат ташкилотлари

«E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали йиллик (олдинги йилнинг 1 январидан баҳоланиш ўтказилаётган йилнинг 1 январига қадар) маълумотларни киритади.

Ҳар йили 10 январдан кечиктирмасдан

5-босқич

Агентлик

Йиллик маълумотлар киритилгандан кейин танлов асосида тегишли давлат ташкилотлари маълумотларининг ҳаққонийлигини ўрганади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

6-босқич

Агентлик

Шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда — Экспертлар гуруҳи)га тақдим этади.

Ҳар йили 5 февралга қадар

7-босқич

Экспертлар гуруҳи

Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади ва қуйидагилардан бирини Агентликка тақдим этади:

дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақида хулоса;

муқобил рейтинг баҳолаш натижалари.

Ҳар йили 15 февралга қадар

8-босқич

Агентлик

1. Экспертлар гуруҳи хулосаси (ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижаси)ни пухта таҳлил қилади ва унга кўра дастлабки рейтингни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

2. Ҳар бир давлат ташкилотига унинг рейтинг баҳолаш натижаси ҳақидаги маълумотни юборади.

Ҳар йили 20 февралга қадар

Давлат ташкилотлари

3. Давлат ташкилотлари ўз рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади, таклиф ва эътирозларини Агентликка юборади.

Ҳар йили 25 февралга қадар

4. Агентлик давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклиф ва эътирозларни пухта таҳлил қилади ва рейтинг баҳолашни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 1 мартга қадар

9-босқич

Агентлик

Якуний рейтинг натижаларини Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга киритади ҳамда ўз расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

Ҳар йили 1 март

10-босқич

Агентлик

1. Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарли» деб топилган давлат ташкилотларига самарадорликни янада ошириш бўйича тавсиялар киритади.

Ҳар йили 15 мартга қадар

Давлат ташкилотлари

2. Агентлик томонидан киритилган тавсиялар ижроси бўйича маълумотларни «E-Anticor.uz» электрон платформасига киритиб боради.

Белгиланган муддатларда

11-босқич

Давлат ташкилотлари Агентлик

1. Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилган давлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади ва уни Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Ҳар йили 20 мартга қадар

2. Тасдиқланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш чораларини кўради.

Белгиланган муддатларда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 07/22/81/0017-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)