1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божи тўловини электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имконини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолатини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг электрон талабномаларини идентификация қилиш ҳамда тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш, электрон шаклда дастлабки ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, фуқаронинг ўз хоҳишига кўра ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади ва киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловлар ЯИДХП орқали электрон тарзда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон шаклда дастлабки аризага илова қилинадиган ҳужжатлар фуқаронинг ўз хоҳишига кўра ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки давлат хизматлари марказларига ЯИДХП орқали юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш, электрон шаклда дастлабки ариза юбориш ҳамда онлайн тўловларни амалга ошириш бўйича давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ҳамда бошқа давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда ЯИДХП орқали тақдим этиладиган электрон шаклдаги дастлабки аризага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилиш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизмати кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 5 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 январдаги 5-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Маъмурий регламент фуқароларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ариза юбориш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Маъмурий регламент фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш, кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг муайян вазифаларини белгилайди, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолатини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг электрон талабномаларини идентификация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши мазкур Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ариза берувчи фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш масаласи юзасидан ўз хоҳишига кўра ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза берувчи ЯИДХП орқали фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича мурожаат этганда, ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича мурожаат унинг ота-онаси ёки васий (ҳомий) томонидан амалга оширилади ва ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандининг иккинчи — тўртинчи, еттинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Автоматлаштирилган тизим орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ЯИДХП орқали тўловлар электрон тарзда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат хизмати учун тўловлар ариза берувчи томонидан уч кун муддатда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг, фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича шакллантирилган сўровнома, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сўровномада хатолик аниқланганида, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш куни муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома, бунда SMS-хабарнома учун тўлов сўровномада кўрсатилган телефон рақамининг ҳисобидан ечилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда сўровнома автоматик равишда рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш юзасидан текширув натижалари ҳақида ҳамда тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини олиб кетиши мумкинлиги ҳақида ариза берувчига бир иш кунида хабар юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тўловлар белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда (тўлов тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда қисман тўланган тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилмайди) сўровнома автоматик равишда рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. ЯИДХП орқали хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш масаласи юзасидан шакллантирилган электрон сўровномага тегишли хабарномани олганидан сўнг, фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи картаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан ваколатли органга мурожаат этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза берувчига фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди талабларига мувофиқ тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирилган давлат божлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60 фоизи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган тўлов давлат божининг 90 фоизи миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, амалга оширилган тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон сўровномани тўлдириш ва юбориш.
Мурожаат қилинган вақтда
(дарҳол)
2-босқич
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — Ваколатли орган)
2. Сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ва тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, уларни тўғрилаш учун сўровномани қайтариш ҳамда хато маълумотлар тўғриланмаган тақдирда сўровномани рад этиш.
Автоматик равишда
(дарҳол)
Хато маълумотни тўғрилаш учун 5 иш куни
3-босқич
Ариза берувчи
Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдордаги тўловларни электрон тарзда амалга ошириш.
3 иш куни муддатда
4-босқич
Ваколатли орган
Ариза берувчига аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиши керак бўлган кун ҳақида хабарнома бериш.
1 иш кунида
5-босқич
Ариза берувчи
Хабарномага асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти учун фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон излари олиниш учун белгиланган кунда ваколатли органга шахсан келиш ҳамда фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон изларини топшириш.
Хабарнома олганидан сўнг
6-босқич
Ваколатли орган
Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди талабларига мувофиқ.
10 иш куни давомида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича
СЎРОВНОМА
Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот
1. ЖШШИР
2. ФИО
3. Олдин мавжуд бўлган барча фамилия, исми, отасининг исми:
4. Туғилган жойи ва санаси
5. Миллати
6. Ҳарбий хизматга мажбурияти
7. Иш (ўқиш, хизмат) даврида давлат сирига тааллуқли маълумотлар билан танишиш учун расман рухсатнома расмийлаштирилганлиги
II. Аризачи томонидан тақдим этиладиган фуқаролик паспорти ёки унга тенглаштириладиган ҳужжат ҳақида маълумот
8. Серияси ва рақами
9. Ким томонидан берилган
10. Қачон берилган
11. Телефон рақами
12. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)
13. Меҳнат фаолияти ҳақида сўнгги 5 йилдаги маълумот (таълим муассасаларидаги ўқиш ва ҳарбий хизмат ҳам киради):
Йили ва ойи
Лавозим, давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи
Иш жойи жойлашган манзил
Кириш
Кетиш
14. Турмуш ўртоғи тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса).
Фамилияси, исми,
отасининг исми
Туғилган санаси ва жойи
Иш жойи, лавозими
Истиқомат мамлакати ва яшаш манзили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича
СЎРОВНОМА
Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот
1. ЖШШИР (мавжуд бўлса)
2. ФИО
3. Олдин мавжуд бўлган барча фамилия, исми, отасининг исми
4. Туғилган жойи ва санаси
5. Миллати
II. Аризачи томонидан тақдим этиладиган фуқаролик паспорти ёки унга тенглаштириладиган ҳужжат ҳақида маълумот
6. Серияси ва рақами
7. Ким томонидан берилган:
8. Қачон берилган
9. Телефон рақами
10. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)
11. Ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисида маълумот:
Фамилияси
Исми
Отасининг исми
Туғилган санаси
12. Ота-онаси тўғрисида маълумот:
Фамилияси
Исми
Отасининг исми
Туғилган санаси
Фуқаролиги
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2022 й., 09/22/5/0004-сон, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)