Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2001 25.01.1993 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.01.1993 йилдаги 47-сон
Kuchga kirish sanasi
25.01.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2001
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎЗБЕКМЕБЕЛЬ» ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 июндаги 258-сон «Республика мебель саноатини монополиядан чиқариш ва уни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида халқ хўжалиги ва аҳолини мебель, қоғоз ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашни тубдан яхшилаш, тармоқ корхоналари ва ташкилотларининг самарали фаолиятини кўрсатиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мебель саноати корхоналари ва ташкилотлари (1-иловага мувофиқ) меҳнат жамоаларининг «Ўзбекмебель» Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бунда улар ўзларининг хўжалик мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекмебель» Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотларни акциялаш принциплари асосида ихтиёрий равишда бирлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда таъсисчилар йиғилиши (конференцияси) томонидан тасдиқланган бирлашма Устави асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашма таркибига кирувчи корхоналарнинг давлат мулкини бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчилар томонидан берилган ҳуқуқларни ҳисобга олган ҳолда молия-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, бирлашма Кенгаши қарорига кўра марказлаштирилган эҳтиёт, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашмага кирувчи меҳнат жамоалари, давлат корхоналари ва ташкилотларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда акционерлик жамиятига, жамоа корхоналарига ва мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар «Ўзбекмебель» Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашмага кирган корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат ва бошқа идораларда умумий манфаатларни ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқда ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказишга, корхоналарни кенгайтиришга, қайта қуришга ва техника билан қайта жиҳозлашга, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёғочбоп хом ашёни комплекс қайта ишлашни таъминлаш, атроф муҳитга зарар етказмасдан ўрмон хом ашё ресурсларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорнинг мебелга бўлган конъюнктурасини ўрганиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар турларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришларни оқилона ихтисослаштириш ва уларни кооперациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболини, мақсадли илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш, инвестициялар соҳасида ягона стратегияни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарда хўжалик юритишнинг янги шакл ва усулларини жорий этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, хорижий шериклар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзбекмебель» бирлашмаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ 1993-1994 йиллар мобайнида, меҳнат жамоаларининг тайёрлигига қараб, давлат-акционерлик бирлашмаси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига айлантиришни амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ташкилий тадбирларни ўтказишда корхоналар ва ташкилотларни ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришнинг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқилсин. Давлат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавжамғарма», «Ўзбекмебель» бирлашмаси, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, ёғоч маҳсулотлари етказиб берувчи корхоналар орқали уларнинг аъзоси бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки жамғармаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекмебель» бирлашмасига акцияларнинг давлатга тегишли улушига мувофиқ акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекмебель» бирлашмаси ўзининг ижрочи органи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини уставга мувофиқ мустақил равишда белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашманинг бошқарув аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, бунда унинг ходимларининг энг кўп сони (хизмат кўрсатувчилардан ташқари) 36 нафардан иборат қилиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари бирлашма Кенгаши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бирлашмага бошқарув раисининг 3 нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашма Бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ходимлар учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбекмебель» бирлашмаси бир ой муддат ичида бирлашма Уставини ишлаб чиқсин ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, шундан кейин таъсис конференцияси якуни бўйича тасдиқлашга тақдим қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4-уй «Ўзбекмебель» бирлашмасининг жойлашган манзили этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ А. Н. Возненко зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 25 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 январдаги 13-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 январдаги 13-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 26-модда)