21.12.2021 йилдаги 765-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2021 йилдаги 765-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖга ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 70 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2022 — 2024 йилларда ёшларнинг янги ғоялари асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-босқичда — 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар 2-иловага мувофиқ тақсимот бўйича ҳудудлар кесимида лойиҳаларни амалга ошириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-босқичда — 1-босқичда ажратилган маблағларнинг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг таклифига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси (С.У. Умурзаков) томонидан тасдиқланадиган тақсимотга асосан 20 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар;
(2-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олувчи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёш тадбиркорлик субъекти бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит миқдори — ҳар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан 2 000 бараваригача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит муддати — 7 йил, шу жумладан имтиёзли давр — 3 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит таъминоти — қонунчиликда ва банк кредит сиёсатида тақиқланмаган таъминот турлари, жумладан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит суммасининг 50 фоизигача миқдоридаги кафиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кредитлар қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, чилим ва электрон сигареталарни ишлаб чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо-воситачиликни амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъмирлаш-қурилиш ишларига, шу жумладан савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш мақсадларидан ташқари харажатлар, шу жумладан маъмурий харажатларни тўлаш ва хизмат автотранспорт воситасини сотиб олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереяларни ташкил этишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёшларнинг инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги Молия вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда ёшларнинг янги ғоялари асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштириш тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ёшлар ишлари агентлиги Савдо-саноат палатаси ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ билан биргаликда икки ҳафта муддатда ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курсларини (кейинги ўринларда — курслар), шу жумладан «онлайн» тарзда ташкил этсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
курслар Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари ҳамкорлигида ёшлар учун бепул ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси томонидан сертификат тақдим этилади ва улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
курслар Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва уларга тегишли бўлган бино ва хоналарида бепул ўтказилади (шу жумладан, коммунал хизматлар тўловисиз).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга ҳамда маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишига «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ бошқаруви раиси А.Қ. Мирсоатов масъул ва шахсий жавобгар эканлиги инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 21 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
765-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 765-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқич

Чора-тадбирлар

Муддат

I. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ёшларни танлаб олиш, ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш жараёни

1-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва тижорат банклари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларига чиққан ҳолда жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ўтказиш орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларнинг рўйхати шакллантирилади.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхат ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш учун Савдо саноат палатасига тақдим этилади.

Савдо саноат палатаси томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш курсларида бепул, шу жумладан «онлайн» тарзда ўқитилади.

Тадбиркорликка ўқитиш курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси томонидан сертификат тақдим этилади.

Доимий равишда

II. Ёш тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш

2-босқич

Тадбиркорликка ўқитиш курсларини муваффақиятли тугатган ва «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасининг махсус сертификатини олган ёшлар қонунчиликда белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳасига доир таклифлар ишлаб чиқилади.

Реал вақт режимида

4-босқич

Ҳудудлардаги «Лойиҳалар фабрикаси» томонидан Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режаси ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатилади.

10 календарь куни

5-босқич

«Ўзмиллийбанк» АЖ молиявий ресурслар жалб қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади.

3 иш куни

6-босқич

Ёш тадбиркорлик субъекти инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун кредит олиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖнинг энг қулай филиалига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини (ариза, таъсис ҳужжатлари, бизнес-режа, товар ёки хизматлар харид қилиш бўйича олди-сотди шартномаси, гаров ҳужжатлари, тадбиркорлик курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат) тақдим этади.

10 иш куни

7-босқич

Банк Кредит қўмитаси Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, лойиҳани молиялаштириш юзасидан қарор чиқаради. Кредит ажратиш рад этилган ҳолларда бу тўғрисида банк томонидан аризачига маълум қилинади.

2 иш куни

8-босқич

Банк томонидан лойиҳани молиялаштириш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи билан кредит шартномаси, гаров ва суғурта ҳужжатлари расмийлаштирилади.

3 иш куни

9-босқич

Ёш тадбиркорлик субъектининг тўлов топшириқномасига асосан товар етказиб берувчи / хизматларни тақдим этувчи ташкилот ҳисобварағига кредитларини ўтказиб беради. Кредит 7 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 (270 млн сўм) баробаридан 2000 баробаригача (540 млн сўм) миқдорида ажратилади.

10 иш куни

10-босқич

Тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилган ҳолларда «Лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда лойиҳани янада пухта ишлаб чиқади ва тижорат банкига такроран тақдим этади.

10 иш куни

11-босқич

Тижорат банки Ёш тадбиркорлик субъектига ажратилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида мониторингни амалга оширади.

Кредит сўндирилгунга қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 765-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағларнинг ҳудудлар кесимидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАҚСИМОТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Жами:

70 млн АҚШ доллари эквивалентида

Шундан, 1-босқичда:

50 млн АҚШ доллари эквивалентида (млн долларда)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

2,4

2.

Андижон вилояти

5,0

3.

Бухоро вилояти

2,7

4.

Жиззах вилояти

2,2

5.

Навоий вилояти

1,5

6.

Наманган вилояти

4,3

7.

Самарқанд вилояти

5,7

8.

Сирдарё вилояти

1,3

9.

Сурхондарё вилояти

3,9

10.

Тошкент вилояти

4,3

11.

Қашқадарё вилояти

5,0

12.

Фарғона вилояти

5,5

13.

Хоразм вилояти

2,7

14.

Тошкент шаҳри

3,5

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/765/1178-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)