18.11.2021 йилдаги СҚ-430-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 18.11.2021 йилдаги СҚ-430-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
18.11.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2022 йилнинг 20 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси (М. Кадирханова) парламент сўровига келиб тушган жавобни таҳлил қилиб, 2022 йилнинг 5 мартигача Олий Мажлис Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 18 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СҚ-430-IV-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 18 ноябрдаги СҚ-430-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан биргаликда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолати Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Наманган вилоятлари мисолида ўрганилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун, Халқаро меҳнат ташкилотининг «Бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларни тенг рағбатлантириш тўғрисида»ги, «Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида»ги конвенциялари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишида 7,5 мингга яқин корхона фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда ишловчи 360 мингдан зиёд ишчиларнинг 70 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда. 258 та енгил саноат корхонасининг ҳар бирида 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар ишламоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзчармсаноат» уюшмасига 525 та корхона аъзо бўлиб, бу йўналишда ҳам 50 — 100 нафаргача аёллар фаолият юритаётган корхоналар сони кўпчиликни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ҳужжатларига асосан корхоналарда ходимлар учун қулай меҳнат шароитлари яратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, корхона ва ташкилотларда энг паст лавозимдаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди ставкасидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши таъминланган. Меҳнат шартномаларига иш берувчи ва ходимнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид масалалар киритилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг лавозим (функционал) вазифалари ҳамда ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилган. Ходимлар бепул озиқ-овқат, махсус кийим-бош, пойабзал, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг ишга келиши ва кетиши учун махсус транспорт воситалари, хотин-қизлар учун шахсий гигиена, маиший-санитария хоналари ажратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган ишлар билан бирга соҳада ўрганилган корхоналарда камчиликларга ҳам йўл қўйилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчидан, Меҳнат кодексининг айрим нормаларига риоя қилмаслик ҳолатлари мавжуд. Ҳақ тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни белгиланган тартибда узайтириб берилмаган. Ходимларга йиллик таътилнинг энг оз муддатидан (ўн беш иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланмаган. Уч ёшгача фарзанди бўлган аёлларни ишга қабул қилишда синов муддати қўлланилган. Уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга 1 соатга қисқартирилган иш куни белгиланмаган. Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилмаган. Ички меҳнат тартиб-интизоми қоидалари ишлаб чиқилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчидан, «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига асосан ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилдирмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Учинчидан, Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишчи-ходимларни даврий тиббий кўриклардан ўтказиш ташкил этилмаган. Мавжуд иш ўринлари меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилмаган. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармалари ташкил этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўртинчидан, 2020-2021 йиллар давомида ишга қабул қилинган хотин-қизларнинг 40 — 50 фоизга, айрим корхоналарда ҳатто 90 фоизга яқини ишдан бўшаш ҳолатлари мавжуд. Бунга ойлик маошининг нисбатан камлиги ва ижтимоий йўналиш бўйича аёлларни қўллаб-қувватлашнинг сустлиги сабаб бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оғир, ноқулай, зарарли ёки хавфли ишларда банд бўлган хотин-қизларга белгиланган имтиёз ва компенсациялар қўлланилмаган. Иш жойларида меҳнат шароитларини назорат қилиш талаб даражасида ташкил этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб касалликлари юзага келишининг олдини олиш ва касб касаллиги ташхисини аниқлаш, ходимлар меҳнатининг хавфсиз шарт-шароитларини таъминлаш билан боғлиқ келишмовчиликларни кўриб чиқиш талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатига муносиб иш ҳақи тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини оширишга доир қонун ва қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ҳамда хорижий тажрибани ўрганиш асосида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ваколатли давлат органлари ҳисоботларини тизимли эшитиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳа корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида иш берувчилар масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгил саноат ва чарм саноати корхоналари бўйича хавф-хатарлилик тоифалари кўрсаткич ва тавсифларини қайта кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳада хотин-қизлар учун зарур меҳнат шароитларини яратиш масалаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро меҳнат ташкилотлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчилар томонидан ходимларни ўқитиш ва билим савияларини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилиш ишларини доимий мониторинг қилиб боришнинг онлайн тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларининг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли, шу жумладан иш берувчилар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари тўғрисида ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарингизни баён қилиш талаби қўйилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билан Сизга мурожаат этади ҳамда жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши ва унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлиги маълум қилади.