Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 10.05.2005 йилдаги 117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 117-сон, 10.05.2005 йилдаги 117-сон
Kuchga kirish sanasi
10.05.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «СИФАТ» ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ТОЛАСИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 авгутдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 220-сон қарорининг 2-банди ва ушбу қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 10 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 10 майдаги 117-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикасида пахта толаси ва чигитини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказ тизимига Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Пахта чигити сифатини назорат қилиш марказий лабораторияси, Текшириш ва назорат қилиш марказий лабораторияси, минтақавий синов лабораториялари ҳамда пахта тозалаш корхоналари ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган уруғчилик лабораториялари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказ ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказни ва унинг минтақавий бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш, Марказ тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш пахта толаси ва чигитини сертификатлаш ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Марказнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) белгиланган стандартлар, методикалар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда республика ҳудудида ва унинг ташқарисида пахта толасини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида унинг сифатига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) республика пахта тозалаш заводларида пахта толаси туркумлари массасини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жаҳон бозори ва ички бозор талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича амалий ва илмий фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) пахта тозалаш саноати корхоналарини, пахта толаси, момиғи ва чигити харидорларини ва бошқа ташкилотларни сертификатланадиган маҳсулотнинг стандарт намуналари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда ғўзаларни толанинг ёпишқоқлиги жиҳатидан апробация қилишда, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан рухсат берилган пахта тозалаш заводлари тайёрлов пунктларида қабул қилиб олишда пахта хом ашёси сифатини назорат текширувидан ўтказишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотлари билан тузилган битимларига мувофиқ лойиҳаларни амалга оширишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) пахта маҳсулотини сертификатлаш, таснифлаш, синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) пахта чигити ишлаб чиқаришни, унинг миқдорини, сифатини, ундан мақсадли фойдаланишни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ҳамда уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни сифатли сақлашнинг таъминланишини, ташиш вақтида нобуд бўлишини қисқартиришни, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналарида уруғлик чигитдан фойдаланишни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) пахта чигитига ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларга норматив-техник ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиб олиш, юклаб жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларига риоя этилишини мунтазам равишда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган техник чигитнинг ҳар қайси туркумини мувофиқлик сертификати берган ҳолда синашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарига пахта чигитини сақлаш, тозалаш, қуритиш, унга ишлов бериш бўйича, шунингдек пахта тозалаш корхоналарида норматив-техник ҳужжатларни ва илғор технологияларни белгиланган тартибда жорий этиш, техник чигитни топшириш-қабул қилиб олиш механизмини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пахта толаси, чигитига ва уни қайта ишлашдан олинадиган бошқа маҳсулотларга давлат стандартларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) сертификатлаш тартибини белгиловчи норматив-техник, ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ва янгилаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) сертификатлаш учун буюртмалар қабул қилади ва пахта толаси ва чигити сифатини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) пахта толаси ва чигити ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) пахта толаси ва чигити сифатини аниқлаш методларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда зарурат бўлганда манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда уларни такомиллаштириш юзасидан тегишли илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) пахта маҳсулотларини сертификатлаш, таснифлаш ва синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлайди, ўқитишнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) пахта маҳсулотини сертификатлаш соҳасида республикада ва унинг ташқарисида пахта толаси ва чигитини ишлаб чиқарувчилар, ташқи савдо ташкилотлари ва пахта маҳсулотлари истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сифати, сақланиши, улардан оқилона фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида пайдо бўладиган низоли ҳолатларда, шунингдек экспорт-импорт операцияларида ўз ваколатлари доирасида пахта чигитининг сифати бўйича синовлар ўтказади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг балансларини тузишда қатнашади, харид қилиш, шу жумладан импорт бўйича харид қилиш мўлжалланаётган хом ашёнинг сифати бўйича, шунингдек уни экспорт қилишда таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) технологик жараёнлар билан тартибга солинган пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланиш билан боғлиқ сифат, сақлаш, оқилона фойдаланиш, ҳисобини юритиш масалалари бўйича норматив-техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва манфаатдор идоралар билан келишишда, шу жумладан ишлаб чиқариш, транспортда ташиш ва сақлашда уларнинг чиқишини, табиий камайиш нормаларини аниқлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) пахта чигити сифатининг ёмонлашиши, камомади ҳолатлари ва сабабларини аниқлайди, зарурат бўлганда уларни бартараф этишга доир кўрсатмалар беради ҳамда пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ресурсларининг сақланиши ва улардан фойдаланиш ишларининг аҳволи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бевосита ва минтақавий синов бўлинмалари орқали ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) республикадаги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун мажбурий бўлган пахта толаси ва чигитининг миллий стандартларга мувофиқлик сертификатини белгиланган тартибда бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) пахта толаси ва чигитини экспортга етказиб бериш жараёнида унинг сифатига баҳо берилаётганда, сифат масалалари кўриб чиқилаётганда хорижий ва халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ресурсларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш корхоналари ва ташкилотларини белгиланган тартибда текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) корхоналар ва ташкилотларнинг текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳужжатлари билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) корхоналарда пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг намуналарини белгиланган тартибда олиш, текшириб кўриш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш ва зарурат бўлганда текшириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун корхоналар мутахассисларини жалб этиш, зарурат бўлганда пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар намуналарини қўшимча равишда текшириш учун тегишли лабораторияларга жўнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) зарурат бўлганда автомобиль ва темир йўл транспортидан туширилаётган ва уларга юкланаётган пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар туркумларини пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари билан биргаликда назорат қилиш тартибида оғирлигини тортиб кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) пахта чигити ва маҳсулотлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубҳа туғдирган тақдирда пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ресурслари қолдиқларини қайта тортиб кўрган ёки стандарт массага ўралган маҳсулотни қайта санаб чиққан ҳолда навбатдан ташқари хатлов ўтказилишини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сақлаш учун яроқсиз идишларда сақланишини тақиқлаш, технология ва санитария режимлари қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда айрим ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналар ишини ушбу қоида бузишлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйиш, шунингдек норматив ва техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни муайян мақсадда сотишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) хўжалик юритувчи субъектларга, бирлашмаларга ва бошқа товар ишлаб чиқарувчиларга пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа хизмат турларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) меҳнатга ҳақ тўлаш, уни ташкил этиш ва нормалаш шакллари ва тизимини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) банк ва тижорат кредитларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) республикада ва чет элларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган битишувларни ва бошқа юридик ҳужжатларни тузиш ва ишларни рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бинолар қуриш, сотиб олиш, ўзгага бериш, ижарага олиш, кирага олиш ва бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) республикада ва чет элларда мустақил равишда ёки мамлакатимиздаги ёки хорижий шериклар билан пай асосида филиаллар, бўлимлар, ваколатхоналар ва шу кабиларни таъсис этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) корхона ва ташкилотларга, уларнинг ишлаб чиқариш биноларига, омборларига кириш ҳамда синаш, сертификатлаш ёки сифатнинг стандартларга ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат (инспекция) қилиш учун тегишли пахта маҳсулоти намуналарини танлаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) корхоналар ва ташкилотлардан хом ашё, пахта толаси ва чигити сифати масалалари бўйича маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) пахта маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш масалаларини ҳал этиш учун мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) пахта толаси ва чигити сифатини текшириш натижалари бўйича ҳужжатлар тузиш ҳамда тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига амалдаги стандартлар бузилишининг аниқланган ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) республикада ва чет элда «ноу-хау» ҳамда пахта маҳсулотини стандартлаш, сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш бўйича бошқа илмий ютуқларни белгиланган тартибда сотиб олиш ва сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказ ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади, унинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, мақоми бўйича вазир ўринбосарларига тенглаштириладиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади;
(12-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи айни вақтда «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази бош директорининг ўринбосари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Марказ тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, Марказ фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Марказ марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, унинг штат жадвалини, шунингдек Марказнинг марказий аппарати ва унинг минтақавий синов лабораторияларининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг марказий аппарати ва унинг бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолиятининг белгиланган стандартлар, методикалар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда республика ҳудудида ва унинг ташқарисида пахта толасини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида унинг сифатига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ пахта толасини бундан буён сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш, республика пахта тозалаш заводларида пахта толаси туркумлари массасини назорат қилишни таъминлаш, шунингдек жаҳон бозори ва ички бозор талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича амалий ва илмий фаолиятни амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Марказ раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Марказнинг ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисига Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказни тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19-20-сон, 140-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда)