26.09.1997 йилдаги 453-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.09.1997 йилдаги 453-сон
Kuchga kirish sanasi
26.09.1997
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИДОРАГА ҚАРАШЛИ ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ ЖОЙЛАРДАГИ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ БАЛАНСИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ҳокимият органларининг аҳолини халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат кўрсатиш муассасалари хизматлари билан таъминлашни ташкил этишдаги ролини ошириш, улар фаолиятига ягона ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ҳисобига ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва корхоналарнинг 1998 йил 1 январгача идорага қарашли соғлиқни сақлаш, болалар мактабгача тарбия муассасалари ва умумтаълим мактаблари объектларини, уларни бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлашга босқичма-босқич ўтган ҳолда, корхоналар балансларидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари 1—3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—3-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказилаётган идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини ўз вақтида қабул қилиб олишни амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилаётган ижтимоий соҳа объектларидан зарур даражада фойдаланишни, моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш ва ундан самарали фойдаланишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва корхоналар ижтимоий соҳа объектларини балансдан балансга ўтказишда узоқ муддатли ҳамкорлик шартномалари тузсинлар, уларда ўтказилаётган объект сотиб олишда ва асосли таъмирлашда ёрдам кўрсатилишини, ҳокимликлар томонидан эса болалар мактабгача тарбия муассасалари ва стационарларда корхоналар ходимлари учун зарур миқдорда жойлар ажратиш кафолатлари берилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг барча хўжалик юритувчи субъектлар учун 1998 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга соф фойда (даромад)га нисбатан фоизда ҳисобланадиган маҳаллий солиқ жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг 1998 йилги бюджети параметрлари прогнози билан бир вақтда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга маҳаллий солиқнинг чекланган даражаси тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга солиқни ҳисоблаш ҳамда уни маҳаллий бюджетларга тўлаш тартибини ишлаб чиқсин ва солиқ тўловчиларга етказсин, унда ўтказилаётган ижтимоий соҳа объектларини маблағ билан улушли таъминлаш миқдорига кўра ҳудудлар ва корхоналар бўйича табақалаштирилган ставкаларни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йилги бюджетларни тузишда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қабул қилиб олган ижтимоий соҳа объектларини таъминлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказиш тўғрисидаги намунавий шартнома (низом)ни ишлаб чиқсинлар, унда уларнинг вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар ва корхоналар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш шаклларини назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилаётган идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларига вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган харажатларни маблағ билан улушли таъминлаш тартибини ишлаб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар ва корхоналар Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиши тугалланмаган ижтимоий соҳа объектларини қайта рўйхатдан ўтказсинлар ва ўзаро келишувга кўра уларни корхоналар балансидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказсинлар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу объектлар қурилишини тугаллашни қурилишларнинг адресли рўйхатларига киритсинлар. Уларнинг қурилишини давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг маҳаллий органлари билан биргаликда ва Республика идоралараро комиссияси билан келишган ҳолда ушбу объектларни ким ошди савдолари орқали белгиланган тартибда сотиш амалга оширилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар балансидаги энергетика ва коммунал хўжалик объектларини (ёрдамчи станциялар ва уларга хизмат кўрсатувчи линиялар, бутқозонлар, иссиқлик тармоқлари, сув қувурлари, канализация ва бошқа объектларни, технологик объектлардан ташқари) қайта рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда уларни ушбу вазирликлар балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков ҳамда Бош вазир ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
453-сон