02.11.2021 йилдаги 664-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.11.2021 йилдаги 664-сон
Kuchga kirish sanasi
02.11.2021
Ҳужжат 02.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4846-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини эълон қилиб бориш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларни аниқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотларда аниқланган тафовутларни бартараф этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов асосида солиқ органлари томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг солиқларга доир берилган хулосаларини текшириш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан биргаликда мазкур қарор ижроси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини пухта ўрганиб, солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш жараёнига солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини янада кенгроқ жалб этиш бўйича 2022 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Қонунчилик ҳужжатларида айрим тижорат ташкилотларини тугатишнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 2 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
664-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури (кейинги ўринларда — дастур) орқали солиқ органлари томонидан аниқланадиган йиллик айланмаси охирги уч йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) — юридик шахслар ҳамда солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда — солиқ тўловчилар) нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидаги солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатга киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этилганидан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат давомида фаолият олиб бораётган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган ташкилотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига (кейинги ўринларда — Палата) мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мурожаат тушган кундан бошлаб Палата уч иш куни давомида рўйхатга киритишни сўраб мурожаат қилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини Солиқ маслаҳатчилари реестрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ўрганиб чиқади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Палата томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда ушбу хулоса асосида уларнинг рўйхати шакллантирилади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари бу ҳақида хабардор қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади ва у солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Палатага қайта мурожаат этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талаблардан ташқари бошқа асосларга кўра солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатга киритиш рад этилиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат солиқ қўмитаси Палата томонидан юритиладиган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхати шакллантирилгандан сўнг уч иш кунида электрон шаклда онлайн тарзда ёки хат орқали олинишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси Палата томонидан тақдим этилган рўйхатни мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда уч иш кунида ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларни аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат солиқ қўмитасига давлат хизматлари марказларидан белгиланган тартибда ихтиёрий тугатиш жараёнида турган солиқ тўловчилар ҳақида тушган маълумотлар шу куннинг ўзида Давлат солиқ қўмитаси томонидан дастур орқали ўрганиб чиқилади ва ҳар ўн кунлик маълумотлар умумлаштирилган ҳолда солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат солиқ қўмитаси ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирганидан сўнг икки иш кунида уларнинг шахсий кабинетига рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари билан ихтиёрий тугатилаётганда солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш орқали ихтиёрий тугатиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабар буюртма хат билан почта хизмати орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат солиқ қўмитаси солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилгандан сўнг бир иш кунида ушбу рўйхатни Палатага ўзининг расмий сайтига жойлаштириш учун электрон шаклда тақдим этади. Мазкур рўйхат Палата томонидан ҳар ўн кунда тўлдирилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат солиқ қўмитасидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкинлиги тўғрисида хабарнома олган солиқ тўловчилар ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш истагини билдирганда, хабарнома олган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида ўзларининг ташаббусларига асосан рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари билан тузилган шартнома асосида солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилишини амалга ошириш ҳақида ўзларининг шахсий кабинети орқали Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабар буюртма хат билан почта хизмати орқали Давлат солиқ қўмитасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинган, аммо ушбу жараён орқали тугатилиш истагини билдирмаган солиқ тўловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса солиқ органлари ушбу солиқ тўловчини охирги солиқ аудитидан ўтказилган санадан бошлаб (солиқ аудити солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолиятини қамраб олади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан тузилган шартномага асосан солиқ маслаҳатчилари ташкилотига барча зарур ҳужжатларни, шунингдек, охирги уч йиллик давр учун банк ҳисобварағидан кўчирмани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 1 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш натижалари юзасидан рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тенг кучга эга бўлган уч нусхада хулоса тузилади ва имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосанинг икки нусхаси солиқ тўловчига (бир нусхасини Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш учун) тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқларга доир хулосани электрон рақамли имзо ёрдамида солиқ тўловчига тақдим этиши, солиқ тўловчи эса ушбу хулосани Давлат солиқ қўмитасига ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса шартнома тузилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса берилганидан бошлаб беш иш куни давомида солиқ тўловчилар мазкур хулосани, унга ўзининг банк ҳисобварағидан кўчирма ва суммалар кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали Давлат солиқ қўмитасига тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатлар буюртма хат билан почта хизмати орқали Давлат солиқ қўмитасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва ихтиёрий тугатилаётганда рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан берилган солиқларга доир хулоса ўртасида тафовут аниқланган тақдирда, солиқ тўловчилар беш иш куни давомида мазкур тафовутларни бартараф этган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини ўзлари рўйхатдан ўтган солиқ органига тақдим этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқлар бўйича аниқланган тафовутлар (ижобий ёки салбий фарқ суммаси) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, солиқ органлари аниқланган салбий фарқ бўйича молиявий санкцияларни (пеня бундан мустасно) ва маъмурий жарималарни қўлламайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан берилган хулосада аниқланган тафовутлар (ижобий ва салбий фарқ суммалари) бартараф этилган тақдирда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқларга доир хулоса тан олинади ҳамда солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқларга доир хулоса тан олинган ҳамда солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланганда уларга нисбатан солиқ органлари томонидан солиқ аудити ўтказилмайди ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича ишлар якунланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинган кундан кейин давлат органлари ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига уларнинг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилганда солиқ органи ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ аудитидан ўтказишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан солиқларга доир берилган хулоса доирасида ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини яшириши ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари солиқ органлари томонидан аниқланганда, улар рўйхатдан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, солиқ органлари танлов асосида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан солиқларга доир берилган хулосаларни текшириб кўришга ҳақли ва берилган хулосаларда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари яшириб ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланганда солиқ органлари солиқларга доир берилган хулосаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишлилиги бўйича судга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан солиқ органлари солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг солиқларга доир берилган хулосаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги мурожаати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари кўрсатилган хизматлар давомида олинган маълумотлар ҳамда тузилган ҳисоботларни солиқ тўловчининг розилигисиз солиқ органларига ҳамда бошқа шахсларга маълум қилишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Солиқ тўловчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг хулосасидан норози бўлган тақдирда ҳамда улар ўртасида юзага келган бошқа низолар шартномада ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари

Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилади.

Зарурат пайдо бўлганда

2-босқич

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси

1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг Низомда кўрсатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.

3 иш куни мобайнида

3-босқич

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси

1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, ушбу хулоса асосида рўйхатни шакллантиради.

2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини хабардор қилади.

3 иш куни мобайнида

4-босқич

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси

1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари Низомда кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда, уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини бу ҳақида асосланган хулосани тақдим этган ҳолда хабардор қилади.

3 иш куни мобайнида

5-босқич

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари

Рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига қайта мурожаат этади.

Ўз хоҳишига кўра

6-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

1. Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан юритиладиган рўйхатни электрон шаклда онлайн тарзда ёки хат орқали олади.

2. Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.

3 иш куни мобайнида

7-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.

Ҳар 10 кунда

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати Палатага ўзининг расмий сайтига жойлаштириш учун электрон шаклда тақдим этади.

1 иш куни мобайнида

9-босқич

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси

Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатини ўзининг расмий сайтига жойлаштиради ва тўлдириб боради.

Ҳар 10 кунда

10-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига (ёки буюртма хат билан почта хизмати орқали) ихтиёрий тугатилаётганда солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома юборади.

2 иш куни мобайнида

11-босқич

Солиқ тўловчи

Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши ҳуқуқларидан фойдаланиш истагини билдирганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари билан шартнома тузади ва Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилади.

7 иш куни мобайнида

12-босқич

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари

1. Солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса бериш хизматини кўрсатади ва хулосани тақдим этади.

2. Солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 1 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади.

Шартнома тузилган кундан бошлаб 30 кунда

13-босқич

Солиқ тўловчи

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан берилган солиқларга доир хулосани Давлат солиқ қўмитасига тақдим қилади.

5 иш куни мобайнида

14-босқич

Солиқ тўловчи

Солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқларга доир хулоса ўртасида тафовут аниқланган тақдирда, мазкур тафовутларни бартараф этган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини солиқ органига тақдим этади.

5 иш куни мобайнида

15-босқич

Солиқ тўловчи

Солиқлар бўйича аниқланган тафовутлар Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади.

Солиқ кодексида белгиланган тартибда

16-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Тафовутлар бартараф этилган тақдирда, солиқларга доир хулоса тан олинади ҳамда солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича ишлар якунланади.

Белгиланган муддатда

17-босқич

Солиқ органлари

Танлов асосида солиқларга доир берилган хулосаларни текшириб кўришга ҳақли ва берилган хулосаларда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини яшириши ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланганда, берилган хулосаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишлилиги бўйича судга мурожаат қилади.

Белгиланган муддатда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг тўлиқ номи

СТИР

Давлат рўйхатидан ўтган сана

Почта манзили

Телефон рақами

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.