Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4846-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини эълон қилиб бориш тартиби;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларни аниқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотларда аниқланган тафовутларни бартараф этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов асосида солиқ органлари томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ёки аудиторлик ташкилотларининг солиқларга доир берилган хулосаларини текшириш тартиби.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан биргаликда мазкур қарор ижроси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини пухта ўрганиб, солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш жараёнига солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини янада кенгроқ жалб этиш бўйича 2022 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Қонунчилик ҳужжатларида айрим тижорат ташкилотларини тугатишнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 2 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
664-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари, шунингдек йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури (кейинги ўринларда — дастур) орқали аниқланадиган солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган — юридик шахслар ҳамда солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда — солиқ тўловчилар) нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташкил этилганидан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат давомида фаолият олиб бораётган ҳамда штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган ёхуд шартнома асосида уларни жалб этган ҳолда фаолият юритаётган солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига (кейинги ўринларда — Палата) мурожаат қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мурожаат тушган кундан бошлаб Палата уч иш куни давомида рўйхатга киритишни сўраб мурожаат қилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини Солиқ маслаҳатчилари реестрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ўрганиб чиқади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда ушбу хулоса асосида уларнинг рўйхати шакллантирилади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари бу ҳақида хабардор қилинади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади ва у солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Палатага қайта мурожаат этишлари мумкин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талаблардан ташқари бошқа асосларга кўра солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини рўйхатга киритиш рад этилиши тақиқланади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Солиқ қўмитаси Палата томонидан юритиладиган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхати шакллантирилгандан сўнг уч иш кунида электрон шаклда онлайн тарзда ёки хат орқали олинишини таъминлайди.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ қўмитаси Палата томонидан тақдим этилган рўйхатни мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда уч иш кунида ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларни аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Солиқ қўмитасига давлат хизматлари марказларидан белгиланган тартибда ихтиёрий тугатиш жараёнида турган солиқ тўловчилар ҳақида тушган маълумотлар шу куннинг ўзида Солиқ қўмитаси томонидан дастур орқали ўрганиб чиқилади ва ҳар ўн кунлик маълумотлар умумлаштирилган ҳолда солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ қўмитаси ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирганидан сўнг икки иш кунида уларнинг шахсий кабинетига рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари билан ихтиёрий тугатилаётганда солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш орқали ихтиёрий тугатиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома юборади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабар буюртма хат билан почта хизмати орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Солиқ қўмитаси солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилгандан сўнг бир иш кунида ушбу рўйхатни Палатага ўзининг расмий сайтига жойлаштириш учун электрон шаклда тақдим этади. Мазкур рўйхат Палата томонидан ҳар ўн кунда тўлдирилиб борилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Солиқ қўмитасидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкинлиги тўғрисида хабарнома олган солиқ тўловчилар ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш истагини билдирганда, хабарнома олган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўзларининг ташаббусларига асосан рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари билан тузилган шартнома асосида солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилишини амалга ошириш ҳақида ўзларининг шахсий кабинети орқали Солиқ қўмитасини хабардор қилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабар буюртма хат билан почта хизмати орқали Солиқ қўмитасига юборилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинган, аммо ушбу жараён орқали тугатилиш истагини билдирмаган солиқ тўловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 87-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса солиқ органлари ушбу солиқ тўловчини охирги солиқ аудитидан ўтказилган санадан бошлаб (солиқ аудити солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолиятини қамраб олади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти билан тузилган шартномага асосан солиқ маслаҳатчилари ташкилотига ёки аудиторлик ташкилотига барча зарур ҳужжатларни, шунингдек, охирги уч йиллик давр учун банк ҳисобварағидан кўчирмани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти томонидан солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 10 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш натижалари юзасидан рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тенг кучга эга бўлган мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда уч нусхада хулоса тузилади ва имзоланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосанинг икки нусхаси солиқ тўловчига (бир нусхасини Солиқ қўмитасига тақдим этиш учун) тақдим этилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти солиқларга доир хулосани электрон рақамли имзо ёрдамида солиқ тўловчига тақдим этиши, солиқ тўловчи эса ушбу хулосани Солиқ қўмитасига ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этиши мумкин.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса шартнома тузилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса берилганидан бошлаб беш иш куни давомида солиқ тўловчилар мазкур хулосани, унга ўзининг банк ҳисобварағидан кўчирма ва суммалар кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали Солиқ қўмитасига тақдим қилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатлар буюртма хат билан почта хизмати орқали Солиқ қўмитасига юборилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва ихтиёрий тугатилаётганда рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган солиқларга доир хулоса ўртасида тафовут аниқланган тақдирда, солиқ тўловчилар беш иш куни давомида мазкур тафовутларни бартараф этган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини ўзлари рўйхатдан ўтган солиқ органига тақдим этиши лозим.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутларни солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ёки аудиторлик ташкилотларининг тавсиясига кўра хулоса бергунга қадар солиқ тўловчилар томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши мумкин.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқлар бўйича аниқланган тафовутлар (ижобий ёки салбий фарқ суммаси) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, солиқ органлари аниқланган салбий фарқ бўйича молиявий санкцияларни (пеня бундан мустасно) ва маъмурий жарималарни қўлламайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган хулосада аниқланган тафовутлар (ижобий ва салбий фарқ суммалари) бартараф этилган тақдирда, Солиқ қўмитаси томонидан солиқларга доир хулоса тан олинади ҳамда солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Солиқ қўмитаси томонидан солиқларга доир хулоса тан олинган ҳамда солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланганда уларга нисбатан солиқ органлари томонидан солиқ аудити ўтказилмайди ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича ишлар якунланади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинган кундан кейин давлат органлари ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига уларнинг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилганда солиқ органи ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ аудитидан ўтказишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир берилган хулоса доирасида ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини яшириши ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари солиқ органлари томонидан аниқланганда, улар рўйхатдан чиқарилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, солиқ органлари танлов асосида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир берилган хулосаларни текшириб кўришга ҳақли ва берилган хулосаларда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари яшириб ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланганда солиқ органлари солиқларга доир берилган хулосаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишлилиги бўйича судга мурожаат қилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан солиқ органлари солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг солиқларга доир берилган хулосаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги мурожаати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари кўрсатилган хизматлар давомида олинган маълумотлар ҳамда тузилган ҳисоботларни солиқ тўловчининг розилигисиз солиқ органларига ҳамда бошқа шахсларга маълум қилишга ҳақли эмас.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Солиқ тўловчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг хулосасидан норози бўлган тақдирда ҳамда улар ўртасида юзага келган бошқа низолар шартномада ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаcи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилади.
2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
3 иш куни мобайнида
3-босқич
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси
1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, ушбу хулоса асосида рўйхатни шакллантиради.
2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини хабардор қилади.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси
1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари Низомда кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда, уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.
2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини бу ҳақида асосланган хулосани тақдим этган ҳолда хабардор қилади.
3 иш куни мобайнида
5-босқич
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари
Рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига қайта мурожаат этади.
Ўз хоҳишига кўра
6-босқич
Солиқ қўмитаси
1. Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан юритиладиган рўйхатни электрон шаклда онлайн тарзда ёки хат орқали олади.
2. Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.
3 иш куни мобайнида
7-босқич
Солиқ қўмитаси
Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.
Ҳар 10 кунда
8-босқич
Солиқ қўмитаси
Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати Палатага ўзининг расмий сайтига жойлаштириш учун электрон шаклда тақдим этади.
1 иш куни мобайнида
9-босқич
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси
Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатини ўзининг расмий сайтига жойлаштиради ва тўлдириб боради.
Ҳар 10 кунда
10-босқич
Солиқ қўмитаси
Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига (ёки буюртма хат билан почта хизмати орқали) ихтиёрий тугатилаётганда солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома юборади.
2 иш куни мобайнида
11-босқич
Солиқ тўловчи
Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши ҳуқуқларидан фойдаланиш истагини билдирганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари билан шартнома тузади ва Солиқ қўмитасини хабардор қилади.
10 иш куни мобайнида
12-босқич
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари
1. Солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса бериш хизматини кўрсатади ва хулосани тақдим этади.
2. Солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 10 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади.
Шартнома тузилган кундан бошлаб 30 кунда
13-босқич
Солиқ тўловчи
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган солиқларга доир хулосани Солиқ қўмитасига тақдим қилади.
5 иш куни мобайнида
14-босқич
Солиқ тўловчи
Солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқларга доир хулоса ўртасида тафовут аниқланган тақдирда, мазкур тафовутларни бартараф этган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини солиқ органига тақдим этади.
5 иш куни мобайнида
15-босқич
Солиқ тўловчи
Солиқлар бўйича аниқланган тафовутлар Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Тафовутлар бартараф этилган тақдирда, солиқларга доир хулоса тан олинади ҳамда солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича ишлар якунланади.
Белгиланган муддатда
17-босқич
Солиқ органлари
Танлов асосида солиқларга доир берилган хулосаларни текшириб кўришга ҳақли ва берилган хулосаларда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини яшириши ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланганда, берилган хулосаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишлилиги бўйича судга мурожаат қилади.
Белгиланган муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи
СТИР
Давлат рўйхатидан ўтган сана
Почта манзили
Телефон рақами
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи ____________________________________________________________________ бўйича
(тўлиқ номи)
(солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотининг номи, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, унинг реквизитлари)
(солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг рўйхатига киритилганлиги ҳақида маълумот (Солиқ маслаҳатчилари палатаси веб-сайтидаги рўйхат рақами)
(солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотининг раҳбари ва солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О. ва малака сертификати берилган санаси ва рақами)
(ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг (мижоз) тўлиқ номи, СТИР, манзили, реквизитлари)
(ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана/рўйхатдан ўтказувчи органга ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилган сана)
(ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти билан солиқ тўловчи томонидан солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан хабарнома юборилган сана)
(солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома ҳақида маълумот (рақам ва сана)
Хизмат кўрсатилган даврлар
(календарь йил(лар))
(солиқ тўловчи ҳақида қисқача маълумот (давлат рўйхатидан ўтган сана), амалга оширган фаолият турлари)
(таъсисчилар ва устав фонди ҳақида маълумот)
лицензияланадиган фаолият тури ҳақида маълумот (номи, рақами, санаси)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)