Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024 11.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649-6
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 11.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649-6
Kuchga kirish sanasi
11.10.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649-6]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 5 февралдаги 5-сонли ««Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2649-9, 22.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. ХАДЖИБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 8 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 8 октябрдаги 27-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги «жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш» деган сўзлар «соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аттестация «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходими учун ихтиёрийлик, шифокорлар учун мажбурийлик, даврийлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий бўлинмалари ҳамда Палата (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи органлар деб юритилади) ҳузурида ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари (бундан буён матнда аттестация комиссиялари деб юритилади) томонидан ўтказилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Аттестация комиссияларини ташкил этиш учун тегишлилиги бўйича Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) ёки Палата томонидан камида етти нафар аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда номзодлар рўйхати шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссияларининг таркиби Палата раиси томонидан тасдиқланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Палата ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши вакиллари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий касаба уюшма бирлашмалари кенгашлари вакиллари киритилиши мумкин.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари» деган сўзлар «Ҳудудий бўлинмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 15-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» деган сўзлар «Палата» деган сўз билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» деган сўзлар «Палата» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш» деган сўзлар «соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари» деган сўзлар «ҳудудий бўлинмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18. Палата ҳузуридаги аттестация комиссияларининг доимий ишчи органи Палатанинг Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлими ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ишчи орган ходимларидан бир нафари аттестация комиссиялари йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссияларида доимий ишчи органнинг вазифалари тегишлилиги бўйича мазкур ҳудудий бўлинмаларнинг Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлимлари томонидан амалга оширилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари йиғилишларининг йиллик жадвали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти ва тизимидаги оммавий ахборот воситаларида январь ойининг ўн бешинчи санасига қадар эълон қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» деган сўзлар «Палата» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири» деган сўзлар «Палата раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш ҳамда сертификатлар расмийлаштириш учун талабгорлардан ундириладиган тўловлар Палатанинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«46. Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан йиллик жадвал бўйича барча йиғилишлар ўтказилгандан кейин, бироқ кейинги йил январь ойининг ўн бешинчи санасидан кечиктирмасдан ўтказилган аттестация натижалари ҳақида Палатага ахборот тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилган малака тоифаларининг ҳисоби Палата томонидан юритилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/2649-6/0949-сон)