Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳудудларда хизматлар соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, соҳани ривожлантириш мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Йўловчи ташиш учун мўлжалланган ва ишлаб чиқарилганига 2 йилдан ошмаган автобус, электробус, троллейбус ҳамда микроавтобусларни 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин ҳамда утилизация йиғимини беш йилга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин:
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
тақиқланмаган ўйин автоматлари (ТИФ ТН коди 9504 30 200 1, 9504 30 200 9), видеоўйинлар учун ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 30 100 0), ва боулинг учун автоматик ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 90 800 9);
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.
4. Туризм, умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳасини янада ривожлантириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
икки ҳафта муддатда инфратузилма етарли ривожланмаган ёки капитал қурилиш объектларини барпо қилиш бўйича чекловлар мавжуд бўлган магистраль йўллари бўйлаб, шу жумладан туристик зоналарда кафе-фургонларга айлантирилган «фудтрак» транспорт воситаларини жойлаштириш учун махсус жойлар рўйхати тузилишини ва «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштирилишини таъминласин. Бунда, мазкур ҳудудларда савдо жойларини сотиш бўйича аукцион бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкалари ер солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
маданият ва истироҳат боғлари, шунингдек олий таълим муассасалари ҳудудида кафе-фургонларга айлантирилган транспорт воситалари — «фудтрак»лар учун жойларни ташкил этишни таъминласин.
5. 3D контентни намойиш қилиш учун ижро қилиш серверлари, киноэкранлар, объективли, лампали, поляризация фильтрли рақамли проекторлар, акустика тизимлари ва экран орти карнайлари, профессионал пассив сабвуфер, интеграция қилинган медиа сервер, рақамли проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар, овозли процессор, проектор учун объектив, экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими, 3D кўзойнакларини олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони доирасида божхона божи ставкасининг ноль ставкалари татбиқ қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2022 йил 1 январдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 сентябрь,
ПФ-6318-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2022 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони 8-бандида:
«2022» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин;
«тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)» сўзлари «божини тўлашдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2022» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)» сўзлари «божини тўлашдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5781-сон Фармонида:
а) 9-бандда:
«а» кичик бандда «ягона солиқ тўлови» сўзлари «айланмадан олинадиган солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг учинчи хатбошисида «ягона ижтимоий тўловдан» сўзлари «ижтимоий солиқдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандда «ягона солиқ тўловини тўлашдан;» сўзлари «айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилсин.» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 91 банд билан тўлдирилсин:
«91. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган («фудтрак») ер усти транспорт воситалари 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йил 1 январга қадар кинокомпаниялар моддий-техник базасини кучайтириш ва кинотеатр (кинозал)лар учун товарлар олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатида:
а) 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
3. |
Другие цифровые вычислительные машины для обработки данных (цифровые блоки), серверы воспроизведения для показа 3D-контента |
8471 50 000 0 |
»; |
б) қуйидаги мазмундаги 41-позиция билан тўлдирилсин:
в) қуйидаги мазмундаги 51-позиция билан тўлдирилсин:
г) қуйидаги мазмундаги 81 — 85 позициялар билан тўлдирилсин:
|
81. |
Объективли, лампали, поляризация фильтрли рақамли проекторлар |
8528 62100 0, 8528 62 900 0, 8528 69900 0 |
||
|
82. |
Рақамли проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар |
8539 41000 0 |
||
|
83. |
Овозли процессор |
8543 70900 0 |
||
|
84. |
Проектор учун объектив |
9002 11000 0 |
||
|
85. |
3D кўзойнаклари, шу жумладан пассив |
9004 90100 0, 9004 90900 0 |
»; |
д) қуйидаги мазмундаги 101-102 позициялар билан тўлдирилсин:
|
101. |
Экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими |
9007 92 000 0 |
||
|
102. |
Киноэкранлар |
9010 60 000 0 |
». |
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарори 8-бандида:
а) биринчи хатбошидан «2022 йил 1 январгача» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) «а» кичик банди «аҳолига пуллик тиббий хизматлар» сўзларидан олдин «2022 йил 1 январгача» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2024 йил 1 январгача белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари божхона божидан озод этилсин».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422-сон қарори 4-бандида:
а) биринчи хатбошидан «2022 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иккинчи хатбоши «бўшаган маблағлар» сўзларидан олдин «2022 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) учинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикасида» сўзларидан олдин «2024 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 майдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори 1-банди биринчи хатбошисидаги «2022» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон; 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)