2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли «Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузурида Меҳнат бозори тадқиқотлари институти (кейинги ўринларда — Меҳнат институти) ташкил этилганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат институти ҳуқуқий мақомини, асосий вазифа ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шу жумладан Меҳнат институти раҳбарияти функционал мажбуриятларини, Меҳнат институти фаолиятини баҳолаш мезонлари, унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги индикаторларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда — Тармоқ кенгаши) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, унинг таркибини, шунингдек, Тармоқ кенгаши мажлисларини ташкил этиш даврийлигини назарда тутувчи Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартибини, уларга қўйиладиган намунавий талабларни, мақсад ва вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда малакани баҳолаш марказларининг намунавий тузилмасини назарда тутувчи Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021-2022 йилларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тармоқлараро меҳнат меъёрларини жорий этиш бўйича ишланмаларни ишлаб чиқиш графиги 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат институтини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) Меҳнат институти биносини босқичма-босқич қайта таъмирлаш, шу жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мебель, жиҳозлар, компьютер ва ташкилий техника воситалари сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат институтининг раҳбарлари ва ходимларига Вазирлик марказий аппаратининг тегишли раҳбар ва ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш, кўп йиллик хизматлари учун устамалар белгилаш ва моддий ёрдам бериш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан Меҳнат институтининг тузилмасига қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2021 йил 23 июль куни Москва шаҳрида Меҳнат институти ҳамда Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг «Бутунроссия меҳнат илмий-тадқиқот институти» Федерал бюджет муассасаси ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро фаолият юритиш тўғрисида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат институти доимий равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳага оид хорижий етакчи бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, биргаликда конференция, семинар, форум, симпозиумлар ўтказсин, илмий ходимлар малакасини ошириб борсин ҳамда қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш учун ўзаро тадқиқотчи ва экспертларни стажировкаларга юборсин ва таклиф қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий етакчи бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлари билан ўзаро ахборотлар алмашинувини йўлга қўйсин ҳамда чет эл ижобий тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизими такомиллаштирилишида ҳамда касбий стандартларнинг ишлаб чиқилишида илғор хорижий тажриба ва илмий ҳамжамият таклифлари қўлланилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишда илғор хорижий амалиёт ва илм-фан билан уйғунликни таъминлаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларида меҳнат бозорининг тизимли мониторингини ташкил қилиш, меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатларини ва меҳнат бозорини ўрганиш бўйича тадқиқотларни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг айрим ҳудудларида аёллар (айниқса, оғир турмуш шароитига тушиб қолганлар), ёшлар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифалари бандлиги бўйича тадқиқотларни ташкил этсин ҳамда ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида таклиф киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлик Меҳнат институти билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорида долзарб бўлган касблар бўйича мутахассислар тайёрлашга доир услубий қўлланма ишлаб чиқсин. Бунда, Вазирлик тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш масканларида педагогик жараённи ташкил қилиш, шу жумладан, хориж меҳнат бозорида рақобатбардош ишчи касбларни тайёрлашга эътибор қаратилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсиз ишлаб чиқаришларни жорий қилиш, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш ҳамда жароҳатланишларнинг олдини олиш, ишсизликдан суғурталашнинг илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш борасида ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2021 йил 31 декабрга қадар — замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепциясини ишлаб чиқсин. Бунда, Меҳнат институтининг меҳнат муносабатларини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш учун ижтимоий стандартлар ва меъёрларни ишлаб чиқишда иштирок этиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Меҳнат институти 2021 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизими мониторингини амалга ошириш кўрсаткичлари тизими ва методикасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимининг ҳолати ва ривожланиши мониторингини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизими экспертлари реестрини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий фаолиятнинг тармоқлараро турлари бўйича тармоқ кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини ҳудудий меҳнат ва таълим бозорлари даражасида жорий қилиш ва такомиллаштириш бўйича фаолиятини баҳолашнинг кўрсаткич ва индикаторлари рўйхатини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Меҳнат институти томонидан қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар регистрини ҳамда тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрини жорий этади, юритади ва ривожлантиришни ташкил этади;

тасдиқланган малакага эга шахсларни ҳақиқатда ушбу малакага мувофиқлиги даражасини ўрганади ва таҳлил қилади;

соҳадаги илғор ва ижобий амалиётларни жорий қилган ҳолда, Меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларнинг халқаро миқёсда тан олинишини ва ўзаро таққосланилишини таъминлаган ҳолда, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирликнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш, 2023 йил 1 январга қадар тажрибанинг ижобий якунлари бўйича Марказ фаолиятини республика бўйича татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида» 2019 йил 3 июлдаги 553-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясига жамоа музокараларини ўтказишда Марказ томонидан кўмаклашиш амалиёти жорий этилиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик бир ой муддатда Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, унинг фаолиятини ташкил қилиш мақсадида қўшимча жалб қилинган мутахассислар иш ҳақи харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишига рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Марказ ходимларига Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси марказий аппарати ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади, шунингдек, кўп йиллик хизматлари учун устамалар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Меҳнат институти Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Умид кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносининг 2 ва 3-қаватларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 30 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
616-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони — 57 нафар (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар, шунингдек, Меҳнатни меъёрлаш маркази ходимлари бундан мустасно), шу жумладан, 42 нафар илмий ходим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лойиҳа гуруҳлар ва лабораторияларни ўз ичига олган таркибий бўлинма ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Гуруҳ уй хўжаликларини уйма-уй, танланма ва бошқа шаклда ўтказиладиган тадқиқотларни ташкил қилувчи (супервайзер)лардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ҳуқуқий мақомини, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Институт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори, иш билан таъминлаш, меҳнат муносабатлари, касбий малака ва билимларни ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меъёрлаш, меҳнат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илмий-тадқиқот муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори билан тасдиқланган Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш қарорларига, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Институтнинг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штамп ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Институтнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Меҳнат институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Institute for Labor Market Research under the Ministry of Employment and Labor Relations;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Labor institute;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Институт исследований рынка труда при Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Институт труда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Институт жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Умид кўчаси, 16-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Институтнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлиги, шу жумладан, меҳнат миграцияси жараёнлари, меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларини, унинг касбий-малака тузилмасини, меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизимида ўрганишлар ўтказиш ва ўрганиш натижаларига мувофиқ тизимни такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси ва гигиенасини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) аҳоли бандлиги, шу жумладан, меҳнат миграцияси жараёнлари, меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказишда ва устувор йўналишларни шакллантиришда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, аҳоли бандлиги, меҳнат муносабатлари, касбга тайёрлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларида жаҳондаги замонавий тенденцияларни таҳлил қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигининг умумий кўрсаткичлари ва таркибини аниқлашга йўналтирилган амалий танланма ва ялпи (зарур ҳолларда) тадқиқотлар ўтказади ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва ҳудудлар кесимида иш билан бандлар ва ишсизларнинг ҳисоб-китоб миқдори тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ва ички меҳнат миграцияси жараёнларини ўрганади, меҳнат миграциясининг асосий тенденциялари ва йўналишларини, шунингдек, қайтиб келган меҳнат мигрантлари ижтимоий мослашуви хусусиятларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчилар ва ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича сўровномалар ўтказади ва уларга асосланиб, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш механизмларининг самарадорлигини ўрганади, хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, уларни такомиллаштириш ҳамда меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлиги билан алоқасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка бандлик соҳасида қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишнинг асосий йўналишлари, стратегиялари, истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда иш ўринларини ташкил этиш ва бандлик дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мониторинг қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат бозори ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган стажер-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мустақил изланувчанлик асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотларнинг буюртмаси бўйича ёки ҳамкорликда меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасида хорижий шериклар билан биргаликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларини, унинг касбий-малака тузилмасини, меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш жараёнида иш билан банд аҳолининг таркибидаги миқдор ва сифат ўзгаришларини ҳисобга олиб, кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганади ва прогноз қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик даражаси ва тузилмасига таъсир қилувчи тенденциялар ва омилларни, меҳнат бозоридаги ўзгаришларни ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон капитали, профессионал таълимни ва ходимларнинг малака даражаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муносабатлари учун ижтимоий стандартлар ва меъёрларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминлашнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини ижтимоий-иқтисодий баҳолаш бўйича услубий ёндашувларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги социологик тадқиқотларни, шунингдек, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар буюртмаси билан бошқа дала тадқиқотларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизимида ўрганишлар ўтказиш ва ўрганиш натижаларига мувофиқ такомиллаштириш ишларини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малака ва билимларга бўлган эҳтиёжлари ва тенденцияларини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ малака доираларини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норасмий ва информал ўқитишнинг натижаларини тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификатлаш) қилиш тизимини шакллантириш, шу жумладан малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни касбга йўналтириш, профессиограмма ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ кенгашларининг, шу жумладан касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш борасидаги фаолиятини услубий, ташкилий ва ахборот жиҳатидан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар регистрини ҳамда тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрини жорий этади, юритади ва ривожлантиришни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган малакага эга шахсларни ҳақиқатда ушбу малакага мувофиқлиги даражасини ўрганади ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ малакалар доиралари ва касбий стандартлардан келиб чиққан ҳолда, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини, таълим тизими классификаторлари ва стандартларини такомиллаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашга оид меъёрларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий малака тизими жорий этиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини мониторингини амалга ошириш кўрсаткичлари тизими ва методикасини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий малака тизимининг ҳолати ва ривожланишининг мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий малака тизими иштирокчиларининг фаолиятини ҳудудий меҳнат ва таълим бозорлари даражасида ташкил қилиш ва такомиллаштириш бўйича фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари ва индикаторлари рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқади ва нашр этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) меҳнат муҳофазаси ва гигиенасини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасидаги илмни ривожлантириш стратегияси, устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга оширишнинг ташкилий-молиявий механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси, меҳнат гигиенаси ва меҳнат шароитларини яхшилаш соҳаларидаги давлат, тармоқ ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси ва меҳнат гигиенаси соҳасидаги давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради, меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларни тизимли равишда хатловдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси соҳасидаги давлат бошқаруви асосларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда хавфсиз меҳнат стандартлари тизимини, меҳнат муҳофазаси ва меҳнат гигиенаси соҳасидаги тармоқлар норматив ҳужжатларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларнинг сабабларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат ва иш муҳитининг зарарлилик даражасини баҳолаш, меҳнатни муҳофаза қилиш воситаларини синовдан ўтказиш, малакани баҳолаш методикаларини валидация (аттестация) қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларини сертификатлаш бўйича техник регламент соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ва жамоавий, шу жумладан хорижда ишлаб чиқарилган ҳимоя воситаларини сертификатлашни амалга оширади, шунингдек тегишли сифат сертификатларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасида даврий равишда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш режалари ҳамда жадваллари тасдиқланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун ўқув-тематик режаларини, ўқув модулларини тайёрлайди ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва янгилаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат ва магистратуранинг тегишли таълим йўналишларида янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида меҳнат муҳофазаси ва гигиенасининг тегишли соҳаларида олий таълимдан кейинги таълим институтини ташкил этиш йўли билан юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасида мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар буюртмаларига биноан шартнома асосида меҳнатни меъёрлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, экспертизадан ўтказади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка бандлик ва меҳнат муносабатлари бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритади, тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни меъёрлаш бўйича норматив ҳужжатлар фондини яратади, юритади ва янгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни меъёрлаш бўйича норматив ҳужжатлар ахборот ресурслари маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг ягона тизимини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни меъёрлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг йиллик графикларини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Институтнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Институт ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларидан унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, шу жумладан, хорижий ташкилотларни шартнома асосида жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни, шу жумладан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини яхшилаш ва меҳнат бозорини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли вазифаларини ҳал қилиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳлар йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқлар ва ҳудудий кенгашларнинг ишчи гуруҳлари йиғилишларида ҳамда мажлисларида, бандлик, меҳнат муносабатлари, касбий малака ва билимларни ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги экспертлар кенгаши ҳамда комиссиялари, шунингдек, минтақавий ва халқаро ташкилотлар ишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик ва меҳнат муносабатлари, меҳнати муҳофазаси ҳамда кадрлар салоҳияти, билим ва кўникмалари ривожлантириш соҳаларида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик ва меҳнат муносабатлари, меҳнат муҳофазаси ҳамда касбий малака ва билимларни ривожлантириш соҳаларида ноширлик, илмий-техник ахборотни тарқатиш фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларнинг буюртмалари бўйича бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида шартномалар асосида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, таржима қилиш, жорий қилишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик ва меҳнат муносабатлари, меҳнат муҳофазаси ҳамда касбий малака ва билимларни ривожлантириш масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар, давра суҳбатлари ва Институт ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича жамоатчилик тадбирларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими бўйича юклатилган вазифаларни бажаришга вазирликлар, идоралар, таълим, илмий ва бошқа муассасалар, шунингдек давлат ташкилотларидан мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Вазирлик ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишган ҳолда, илмий даражалар беришга ихтисослашган кенгаш ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Институт ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Институт ўз фаолиятида бевосита Вазирликка бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Институт фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Институт директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ҳамда Институтга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлар олиб бориш учун шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт илмий кенгашининг тавсиялари асосида ўқув-мавзули режалар, дастурлар ва илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятини янада такомиллаштиришга тааллуқли концепциялар, дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва Меҳнатни меъёрлаш маркази ходимлари, шунингдек, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курслари тингловчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Институтнинг штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт номидан хўжалик шартномалари тузади, ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик билан келишган ҳолда ишларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб, зарур бўлганда, Институтнинг тузилмаси ва штатдаги ходимлар сонига ўзгартиришлар киритади (бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган тузилмалар ва штат бирликлари юзасидан).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Институт директори Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Вазирлик томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар, шу жумладан бири Меҳнатни меъёрлаш маркази директори ҳисобланадиган ўринбосарга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Директор ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қарорлари ва буйруқларини, Институт директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун директорга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директорга Институтнинг таркибий бўлинмаларида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар беради, уларнинг касбий маҳоратини, малакасини, амалий тажрибасини, ишчанлик ва руҳий-ахлоқий фазилатларини юқори даражада таъминлаш, касбий малакаларини ривожлантириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокамалар якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўришни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Институт ҳузурида директор, фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Фанлар академияси вакиллари, шунингдек, турдош илмий-тадқиқот институтларида ва ташкилотларда ишлайдиган етакчи олимлар, малакали мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш ишини Илмий кенгашнинг илмий котиби ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт томонидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари дастурлари, режалари ҳамда тематикасини кўриб чиқади ва маъқуллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар ва лабораториялар раҳбарларининг амалга оширилаётган ишларнинг бориши ва натижалари ҳақидаги ҳисоботларини эшитади, ўтказилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари ва сифатига, уларни амалиётга жорий қилиш борасида йил якунлари бўйича баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида лойиҳалар (лабораториялар) фаолияти натижаларини баҳолаш асосида лойиҳалар доирасидаги тадқиқотларни давом эттириш ёки лойиҳаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт жорий фаолиятини молиялаштиришнинг чекланган меъёрларини аниқлайди, Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг чекланган миқдорларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгашнинг иш тартиби Институтнинг иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Институт илмий котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлил бўйича таъминлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ишларининг дастурлари ва режаларини ишлаб чиқишни ташкил этади, тадқиқотларга ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўришни назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг мамлакат ва хориж илмий-тадқиқот муассасалари билан алоқалар ўрнатишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларининг таҳлилий ва ахборот материаллари билан ишлаш методикаси бўйича ўқув машғулотларини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий котиб лавозимга Институт директори томонидан тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Институт тадқиқотларининг энг муҳим йўналишлари бўйича тузилган лойиҳалар ва лабораториялар Институтнинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-тадқиқот лойиҳаларини (лабораторияларини) юқори малакали мутахассислар, биринчи навбатда, иқтисодиёт соҳасидаги вазирлик ва идораларда, илмий-тадқиқот ташкилотларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар орасидан танлаб олиб тайинланган раҳбарлар бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа раҳбарлари лавозимига Институт директори томонидан тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лойиҳалар бандликка кўмаклашиш, меҳнат муносабатларини ривожлантириш, меҳнат бозорини, меҳнатни муҳофаза қилишни, касбий стандартларни ва малакани ривожлантириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, меҳнат миграцияси бўйича энг долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун ташкил этилади ҳамда уларга қўйилган вазифаларни бажаргандан сўнг тарқатиб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Институт таркибида ихтисослашган тадқиқот бўлинмалари билан бир қаторда меҳнатни меъёрлаш маркази, илмий-ёрдамчи, техник, маъмурий-хўжалик бўлинмалари ва бошқа хизматлар фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Муайян тадқиқотларни амалга ошириш учун Институт фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ходимларни моддий рағбатлантириш шакллари ва тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, Институт маъмурияти билан ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги, Институтнинг ички тартиб-қоидалари, бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси, индивидуал меҳнат шартномалари ҳамда мазкур Низомга асосланиб, тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Институт ходимларига ушбу Низомга иловага мувофиқ Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун таққосланадиган лавозимлар бўйича белгиланган иш ҳақи, мукофот ва моддий ёрдам шароитлари татбиқ этилади, шунингдек, уларга ишлаган даври учун устама тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат институти ходимлари ва жалб қилинган мутахассислар учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан иш ҳақи фондининг 50 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш учун махсус маблағлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни моддий рағбатлантириш учун моддий рағбатлантиришнинг махсус фонди ҳисобидан уларнинг лавозим маошининг икки баравари миқдоригача мукофот тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Институт ходимлари лойиҳа раҳбарлари (лабораториялар) ва бошқа таркибий бўлинмалар таклифлари асосида Илмий кенгаш билан келишган ҳолда мукофотланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Институт Вазирлик билан келишилган ҳолда раҳбар, илмий-ёрдамчи, илмий, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг штат жадвалини тасдиқлайди, амалдаги қонунлар ва норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шаклларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Институтнинг мулки ва молиявий маблағлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Институт мулки асосий фондлардан (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма маблағлардан, шунингдек, молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади. Институт мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Институт белгиланган тартибда ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади. Институт унга туташ ер майдонига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Институтнинг интеллектуал мулк объектлари жумласига барча тадқиқот материаллари (илмий концепция ва ҳисоботлар, таҳлилий маълумотномалар, нашрлар, тадқиқот натижалари, прогноз баҳолари, рефератив, услубий-инструктив материаллар, дастурий маҳсулотлар ва институт маълумотлар базалари ва бошқалар), шунингдек, Институт буюртмаси асосида ижрочи ташкилотлар томонидан шартномалар асосида олиб борилган тадқиқотлар киради. Интеллектуал мулк хусусиятига қараб, унга бўлган ҳуқуқ Институтга, муаллифлар гуруҳига ёки Институт тадқиқотчисига тегишли бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда интеллектуал мулк ҳуқуқининг тақсимланиши директор томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Институт маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий сақлаш ва моддий-техник базани ривожлантириш, ахборот босма нашрларига, шу жумладан, чет эл нашрларига обуна ташкил этиш ва Институтнинг бошқа эҳтиёжлари учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
грант танловлари натижалари бўйича ажратилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва банкларнинг буюртма-аризалари бўйича тадқиқотлар учун ажратилган маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва донорлик ташкилотларининг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари доирасида, Институтнинг ўз фаолияти, шу жумладан тижорат банкларидаги депозитларга пул маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва бошқа кредиторлар кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Иқтисодий, илмий-техник ва бошқа хўжалик ҳисобидан олиб бориладиган фаолият учун, шунингдек, хайрия, ҳомийлик ва беғараз тушумлар орқали олинган мол-мулк ва маблағлар Институт мулкидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Институт ўзига тегишли бўлган асосий воситалар, муомаладаги активлар ва бошқа моддий бойликларни белгиланган тартибда сотиш, бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларга ўтказиш, алмаштириш, ижарага бериш, вақтинча фойдаланиш ёки қарз олиш учун бепул бериш, шунингдек, уларни балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Институт ихтиёрида қолган фойда Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва зарур жамғармаларни шакллантириш учун сарфланади. Институт жамғармаларига пул маблағларни киритиш меъёрлари, ҳажми ва тартиби Институт директори томонидан тасдиқланадиган Жамғармалар тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Институт фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги ишчи индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Институт фаолияти самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланишдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Институт фаолиятини баҳолаш мезонларига ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини аниқловчи ишчи индикаторларга асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (тақдирлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Институт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1. Ушбу Намунавий низом Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда — Тармоқ кенгаши) фаолият юритишининг тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тармоқ кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Тармоқ кенгаши фаолиятига тааллуқли қарорлари, шунингдек, ҳузурида Тармоқ кенгаши ташкил этилган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг (кейинги ўринларда — масъул ташкилот) тегишли фармойишлари ва қарорлари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тармоқ кенгашининг фаолияти Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тармоқ кенгаши тўғрисидаги низом, унинг таркиби ва фаолиятининг регламенти масъул вазирлик (идора) томонидан Республика кенгаши билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тармоқ кенгашининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Тармоқ кенгашининг вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малака ҳамда билимларга бўлган эҳтиёжлари ва тенденцияларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар малака доираларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норасмий ва информал ўқитишнинг натижаларини тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификатлаш) қилиш тизимини шакллантириш, шу жумладан, малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни касбга йўналтириш ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ малакалари доиралари ва касбий стандартлардан келиб чиққан ҳолда, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур вазифаларни бажариш учун Тармоқ кенгаши қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳар йили камида икки марта меҳнат бозори мониторингини ташкил қилади, тармоқда касбий малакалар ва кўникмалар бўйича меҳнат бозори эҳтиёжларини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) касбий фаолиятнинг тегишли соҳалари бўйича касбий стандартлар ва тариф-малака талабларини ишлаб чиқиш ва янгилашни мувофиқлаштиради ҳамда касбий стандартлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) айнан шу тармоққа хос бўлган касбий фаолият турлари бўйича малакани холис, профессионал баҳолашни мувофиқлаштиради, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни баҳолаш марказлари (МБМ) вазифаларини бажариш учун ташкилотларни танлаб олиш, уларга малакаларни холис баҳолаш бўйича ваколатлар бериш ҳамда танлаш ва ваколатлар бериш жараёнида улар томонидан тақдим этилган маълумотларни текширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир малакаларни баҳолаш маркази учун малакалар холис баҳоланадиган касб малакасининг номини белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли малакалар бўйича баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг экспертизадан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни баҳолаш натижаларига алоқадор шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни холис баҳолаш тўғрисидаги ахборотни тегишли маълумотлар реестрига жойлаштиришни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) умумтаълим ва профессионал таълим муассасаларида касбга йўналтириш тадбирларини амалга оширишни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) таълим муассасаларига дуал таълим усулида ўқитиш, шу жумладан, талабалар ва ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш масалалари бўйича кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) касбий фаолиятнинг турлари бўйича малакалар ва кўникмаларни ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиқиб, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва меҳнатга ҳақ тўлашга оид меъёрларни аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тармоқ кенгаши фаолияти ҳақидаги маълумотларни акс эттирган ва умумфойдаланишга мўлжалланган ахборот ресурсларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари билан касбий малакалар ва кўникмалар бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тармоқ кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ кенгаши кўриб чиқадиган масалалар бўйича экспертларни ўз ишига жалб қилиш, ўз олдида турган вазифаларни ҳал қилиш учун уларнинг таркибида секциялар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларидан, бошқа ташкилотлардан, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш марказларидан, компетенцияни баҳолаш марказларидан вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз мажлисларига профессионал таълим муассасалари, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш марказлари, компетенцияни баҳолаш марказлари раҳбарларини, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари вакилларини таклиф қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгашига давлат бошқаруви органи ва хўжалик бирлашмаси томонидан ваколати доирасида бошқа ҳуқуқлар берилиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тармоқ кенгаши қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика кенгашига тегишли тақвим йилидаги фаолияти тўғрисида ҳар йили ахборот тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни баҳолаш марказлари ташкил этилгани ва тугатилгани тўғрисидаги ахборотни Республика кенгашига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти бўйича архив ишларини ва иш юритишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тармоқ кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тармоқ кенгаши таркибига тегишли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари, профессионал ҳамжамиятлар, таълим ва илмий муассасалар, касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари вакиллари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори билан тасдиқланган Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик, идора, таълим ва илмий муассасалар рўйхатига мувофиқ тасдиқланган таълим ва илмий муассасалар вакиллари ҳам киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул вазирлик (идора) раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири Тармоқ кенгаши раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул вазирлик (идора)нинг бошқа вазифаларни бажаришдан озод қилинган ва умумий штат бирликлари сони доирасида меҳнатга ҳақ тўлаш шароити бўйича мустақил бўлим бошлиғига тенглаштирилган ходими Тармоқ кенгаши котиби этиб тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тармоқ кенгаши аъзолари сони ва унинг таркиби Республика кенгаши билан келишилган ҳолда шакллантирилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тармоқ кенгаши мажлислари заруратга қараб, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши мажлисида унинг аъзоларининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши аъзоси тармоқ кенгашининг мажлисларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб қатнашиш, шунингдек, кун тартибидаги масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини олдиндан юбориб, тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши қарорлари мажлис иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, тармоқ кенгаши раисининг қарорига мувофиқ қарорлар мажлис ўтказилмасдан, сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилиниши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тармоқ кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар баён билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда котиб томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тармоқ кенгаши фаолиятига унинг раиси раҳбарлик қилади. Қуйидагилар тармоқ кенгаши раисининг вазифаларига киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши мажлисларини чақириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажлислар кун тартибини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ кенгашининг Республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тармоқ кенгаши котиби қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритишни ва архив юритишни амалга оширади, тармоқ кенгаши аъзоларига зарур материалларни юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ кенгашига келаётган, шу жумладан, тармоқ кенгаши иш режасини шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича материалларни ва таклифларни умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши мажлисларида масофадан туриб иштирок этаётган кенгаш аъзолари билан алоқани таъминлайди, шунингдек, сиртқи овоз бериш ҳолларида Тармоқ кенгаши аъзолари кун тартибидаги масалалар бўйича берган овозларини ҳисобга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгашининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ваколатига кирадиган масалалар, шу жумладан, зарур материаллар ва ҳужжатларни экспертиза учун тақдим этиш бўйича доимий ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертлар, манфаатдор таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тармоқ кенгаши ўз фаолиятини самарали амалга ошириш мақсадида касбий стандартлар, малакаларни баҳолаш, меҳнат бозорини таҳлил қилиш, таълим сифатини ўрганиш ва Тармоқ кенгаши фаолиятининг бошқа асосий йўналишлари бўйича ишчи экспертлар гуруҳларини ташкил этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўз фаолиятида ошкоралик ва очиқликни таъминлаш мақсадида Тармоқ кенгаши тегишлилига кўра масъул вазирлик (идора)нинг расмий сайтида ўз фаолияти ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тармоқ кенгаши аъзоларига ҳақ тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тармоқ кенгаши ишига жалб қилинган (Тармоқ кенгаши аъзоси бўлмаган) экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш фуқаролик-ҳуқуқий кўринишдаги шартномаларга кўра амалга оширилади. Бундай ҳолларда масъул вазирлик (идора) буюртмачи томон ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тармоқ кенгашига бириктирилган таълим ва илмий муассасаларнинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тармоқ кенгашининг доимий ишчи органи соҳага оид илмий-тадқиқот ва таълим ташкилотлари, йирик тармоқ корхоналари, ходимлар билан ишлаш бўйича тузилмалар бўлиши мумкин. Доимий ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгашининг илмий-методик таъминотини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни баҳолаш учун баҳолаш воситаларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорини мониторинг қилишда, унинг касб малакаси ва кўникмаларига бўлган эҳтиёжини қондиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни касбга йўналтириш усулларини синовдан ўтказади ва жорий қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгаши буюртмаларига ва топшириқларига кўра ўз ваколатига кирувчи бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тармоқ кенгашининг топшириқларини бажариш бириктирилган таълим ва илмий ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Таълим ва илмий ташкилотларнинг тармоқ кенгаши билан молиявий-хўжалик муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар

23. Тармоқ кенгашининг фаолияти масъул ташкилот маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тармоқ кенгаши фаолиятини ташкил этиш учун масъулият тегишли ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Намунавий низом Малакани баҳолаш марказига қўйиладиган намунавий талабларни, малакани баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартибини, уларнинг мақсад ва вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда малакани баҳолаш марказларининг намунавий тузилмасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш маркази ўз фаолиятини ушбу Намунавий низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига асосан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш воситалари — касбий имтиҳонни ўтказишда Малакани баҳолаш маркази томонидан қўлланиладиган топшириқлар ва баҳолаш мезонлари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш маркази — талабгорлар малакаларини холис баҳолаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс (ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака — ходим ёки ишга (касбга) талабгор билими, маҳорати ва кўникмаларининг тегишли касб ва мутахассислик бўйича аниқ меҳнат функцияларини сифатли бажаришга тайёргарлик даражаси, унинг маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжат билан тасдиқланадиган билим, маҳорат ва кўникмалар савияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака даражаси (малакавий даража) — ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг тайёргарлиги ва кўникмалари даражаси бўйича меҳнат функцияларининг мураккаблиги, уларни мустақил бажариш ва натижалар учун масъулият параметрлари бўйича белгиланадиган тоифаланган талаблар мажмуаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака паспорти — малакани баҳолаш маркази томонидан бериладиган, ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касб стандартида (ёки малака талабида) назарда тутилган тегишли малака даражасининг берилгани ва компетенциянинг ижобий баҳоланганини тасдиқловчи, миллий малакалар доираси даражаларига мувофиқ лавозимларни эгаллаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган компетенция тўғрисидаги сертификат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака имтиҳони — талабгорнинг касбий билим, кўникма ва маҳоратини баҳолаш усули. Малака имтиҳони «касб имтиҳони» деб ҳам юритилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор (ходим ёки ишга (касбга) талабгор шахс) — ишга жойлашиш ёки лавозимда ривожланиш ёки ушбу Намунавий низомга мувофиқ тартибда ўзининг касбий компетенцияларини тасдиқлаш мақсадида Малакани баҳолаш марказига мурожаат қилган, касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган компетенция тасдиғини олишни хоҳловчи жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестри — ишчи касблар ва мутахассислар тоифалари бўйича тасдиқланган касбий компетенцияларга эга жисмоний шахслар тўғрисидаги доимий янгиланадиган маълумотлар базаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Малакани баҳолаш маркази ўз томонидан бериладиган малака паспортининг ҳақиқийлигини аниқлаш имкониятини берувчи ўзининг тўлиқ номига, шунингдек, муҳрига (ёки QR-кодига) эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Малакани баҳолаш маркази ўз фаолиятини амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Малакани баҳолаш марказининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Малакани баҳолаш марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларнинг, ўзлаштириш усулидан қатъи назар, меҳнат бозорида талаб этилган касб компетенцияларини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга қабул қилишда, касб-лавозим тузилмасида ўсишда талабгорларнинг касб компетенциялари талабларига ва касб стандартларига мослигини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқ ёки корхонада ишлайдиган муайян лавозимларни эгаллаб турган ходимларга нисбатан аниқ ва тўғри талабларни шакллантирадиган ҳар бир компетенция ривожланишининг мос шкаласи ва аниқ хулқ индикаторларини белгилаган ҳолда, компетенцияларнинг самарали моделларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб компетенциялари ва ишбилармонлик сифатларини ривожлантиришнинг корпоратив дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг мавжуд малакасини аниқлашда, холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқларнинг иқтисодий ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб, Малакани баҳолаш марказига, унинг ваколатлари доирасида янги вазифалар ҳам белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Малакани баҳолаш маркази ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) талабгорларнинг, ўзлаштириш усулидан қатъи назар, меҳнат бозорида талаб этилган касб компетенцияларини баҳолаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларга малакани ҳаққоний, холис ва шаффоф баҳолашнинг қоидалари ва тартиб-таомиллари тўғрисида зарур ахборот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг интеллектуал ва касбий ривожланиш даражасини мустақил аниқлаш ва тасдиқлашга бўлган эҳтиёжини қондиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётдаги ўзгаришларга мос равишда касбий малакани баҳолаш бўйича моддий-техника базасини мунтазам такомиллаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий стандартларга асосан малакани баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишга қабул қилишда, касб-лавозим тузилмасида ўсишда талабгорларнинг касб компетенциялари талабларига ва касб стандартларига мослигини тасдиқлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ кенгашининг раҳбарлик ва услубий ҳужжатларига мос равишда талабгорлар малакасининг касб стандартларига кўра белгиланган малака талабларига, тариф-малака тавсифларига ва талабларига, шунингдек, ходимга малака талаблари қўйилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мослигини малака имтиҳони тарзида мустақил ва холис баҳолашни ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенг ва тор ихтисосликлар бўйича ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян мутахассислик (касб) бўйича касбий компетенция даражасини тасдиқловчи ва Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мувофиқ талаб этиладиган касбий малака даражаларини беришга асос бўлувчи компетенция тўғрисидаги сертификат берилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори талабларига мос келадиган, лавозимда ўсиш ва рақобатбардошликни таъминловчи касбий малака ва кўникмаларни баҳолаш тизимини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб стандартларини ишлаб чиқиш жараёнида ўз таклифларини тегишли Тармоқ кенгашига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб компетенцияларини баҳолашни талабгорлар ва иш берувчилар ўртасида оммалаштириш, корхона ва ташкилотларда ходимлар ўртасида адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизими вужудга келишига эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тегишли тармоқ ёки корхонада ишловчи муайян лавозимларни эгаллаб турган ходимларга нисбатан аниқ ва тўғри талабларни шакллантирувчи ҳар бир компетенция ривожланишининг мос шкаласи ва аниқ хулқ индикаторларини белгилаган ҳолда компетенцияларнинг самарали моделларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчиларга сифатли кадрлар танлови имкониятининг вужудга келиши учун ҳар бир компетенция бўйича тегишли тармоқ кенгашлари ва иш берувчилар билан доимий ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малакаси баҳоланган ва тасдиқланган шахслар малака доираси даражаларига мувофиқ лавозимларни эгаллаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ходимлар ўртасида соғлом рақобат ва мотивация муҳити пайдо бўлишига хизмат қилишини таъминлашга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган касбий малака паспорти ҳақидаги маълумотларни тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрига киритиш учун ваколатли органга маълумотларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) касб компетенциялари ва ишбилармонлик сифатларини ривожлантиришнинг корпоратив дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб компетенциялари ва ишбилармонлик сифатларини ривожлантириш бўйича хорижий экспертларни жалб этади, хорижий касбий малакани баҳолаш марказлари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малакани эгаллаш, компетенцияни баҳолаш ва иш ўрнида ўсиб бориш йўналишлари бўйича таълим муассасалари ва иш берувчилар билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) талабгорнинг мавжуд малакасини аниқлашда холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий компетенцияси тасдиқланган шахсларни баҳоланган малака даражасига мувофиқлиги бўйича доимий мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш жараёнларига шаффоф ва электрон тизимни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий малакани баҳолашда ҳаққонийлик, холислик, шаффофлик ва ишончлилик тамойилларига риоя этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака даражасини эгаллаш ва тасдиқлашни хоҳловчи барча талабгорлар учун ихтиёрийлик тамойиллари асосида тенг шароитларни яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш марказлари тармоқ ёки ҳудудий кенгашларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларига кўра тегишли тармоқларга тааллуқли ва умумтармоқ касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқишда қатнашиш функцияларини бажаришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Малакани баҳолаш маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Намунавий низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолашга даъво қилаётган ҳар бир йўналиш бўйича штатда доимий ёки ўриндошлик асосида ишловчи олий маълумотли ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 3 йил амалий иш стажига эга бўлган, шунингдек, меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курсларида малака оширишдан ўтган камида бир нафар ходимнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолашга даъво қилаётган ҳар бир йўналиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш учун зарур бўлган хўжалик юритиш, тезкор бошқарув ва бошқа қонуний асосларда мулк сифатида моддий-техника базасига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб стандартлари ва малака талабларига асосланган, малака имтиҳонлари ва синов малака ишларини ўтказиш моддий-техника базасининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш воситаларини Меҳнат институти ёки Тармоқ кенгашидан экспертизадан ўтказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш бўйича шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида ва сифатли бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолашдан ўтган шахслар ҳисобини юритиш, баҳолаш бўйича ягона дастурий таъминотдан фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тақдим этиш талабларига жавоб бериши ҳамда фаолият йўналишига кўра ўзига тааллуқли бўлган Тармоқ кенгашига белгиланган тартиб ва муддатларда ҳисобот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорга малака паспортини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика, Тармоқ ва ҳудудий кенгаш қарорига кўра норматив, раҳбарлик ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб имтиҳони кўринишида малакаларни мустақил баҳолагани ва малака паспорти бергани учун тўлов олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш бўйича фаолиятни амалга ошириш бўйича фаолият тажрибасини умумлаштириш, бу борада фикр алмашиш мақсадларида илмий-услубий конференциялар ўтказиш, кўргазма, семинарлар, мажлислар, услубий, ташкилий, тартиб-таомиллар бўйича тушунтиришлар ташкил этиш ва ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш маркази амалдаги қонунчиликка ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, жумладан, Республика ва тармоқ кенгаши қарорларига мувофиқ ўз ваколати доирасида бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Малакани баҳолаш маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган вазифалар, функциялар, талаблар ва мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани ҳаққоний, холис ва шаффоф баҳолаш учун жалб қилинган мутахассислар (экспертлар) малакаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака имтиҳонларини ўтказиш жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар талабларини бажармаганликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор шахсига тааллуқли ва малакани баҳолаш жараёнида олинган ва бошқаларнинг хабардор бўлиши чекланган маълумотларни ошкор этганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолашда фойдаланиладиган жиҳозлар, ускуналар ва қурилмалардан тааллуқли бўлмаган мақсадларда фойдалангани учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш маркази раҳбари (директори);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларга ахборот бериш, малакани баҳолашга тааллуқли ҳужжатларни (аризалар ва буюртмаларни) қабул қилиш, малака комиссисияни шакллантириш, малакаларни баҳолаш дастур, усул ва воситаларини ишлаб чиқиш, касб малакасини валидация қилишни ташкил этиш ва малака паспортларини расмийлаштириш ва бериш, шикоятларни кўриб чиқиш ва бошқа функцияларини бажарувчи ташкилий-услубий бўлим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака имтиҳонини ўтказишни ташкил этиш функцияларини бажарувчи малака бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий-хўжалик бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш марказининг фаолият йўналишлари хусусиятлари ва хизматлар қамровидан келиб чиқиб, ўз фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлашга мўлжалланган бошқа бўлинмалар, иш жойлари, лавозимлар ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташкилотларнинг алоҳида бўлинмаси сифатида ташкил этилган (юридик шахснинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган малакани мустақил баҳолаш органи) малакани баҳолаш маркази раҳбари (директори) тегишли ташкилотнинг раҳбарига бевосита бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш маркази раҳбари (директори):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолашни ташкил этиш ва ўтказишда Республика, Тармоқ ва ҳудудий кенгашининг раҳбарлик ва услубий ҳужжатларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни баҳолаш бўйича кўрсатилган хизматлар сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни баҳолашда талаблар бир хиллигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб малакаси ва малака даражасига мувофиқлик тўғрисида қабул қилинган қарорларининг асослилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаларни баҳолаш бўйича ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши ва берилишининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика, Тармоқ ва ҳудуд кенгашига бериладиган ҳисоботларнинг муддатлари ва ҳаққонийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архив ишининг юритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш фаолияти жараёнида олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакани баҳолаш маркази фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлигини таъминлаш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Малакаларни холис ва мустақил баҳолаш, малака паспортини расмийлаштириш ва бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Малакаларни холис ва мустақил баҳолаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Малака паспорти қатъий ҳисоб-китоб ҳужжати ҳисобланади, ҳисоб сериясига, рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Малака паспорти бланки Малакани баҳолаш маркази томонидан «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида нашриёт усулида чоп этилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бир хил кучга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака паспорти QR-код билан электрон шаклда ҳам берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Малака паспорти талабгорга эксперт малака комиссиясининг баённомаси тақдим этилгандан кейин 10 кун мобайнида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021-2022 йилларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тармоқлараро меҳнат меъёрларини жорий этиш бўйича ишланмаларни ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ГРАФИГИ

Т/р
Меҳнат меъёрларининг номланиши
Қамраб олиш доираси
Муддат
Масъул ижрочилар
1.
Кадрлар хизмати ва бухгалтерия ҳисоби ходимлари максимал сонининг меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
январь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги
2.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизмат ходимлари томонидан бажариладиган ишларнинг вақт меъёрлари
Бюджет ташкилотлари
2022 йил
февраль
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги
3.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув, хизмат кўрсатиш ва техник ходимлари сони нисбатининг меъёрлари
Давлат бошқарув органлари
2022 йил
февраль
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги
4.
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари сонининг тармоқлараро меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
март
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
5.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг хизмат кўрсатиш ва маданий-маиший биноларини тозалаш учун вақт меъёрлари
Бюджет ташкилотлари
2022 йил
март
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги
6.
Маъмурий бино-иншоотларга хизмат кўрсатиш ва жиҳозларни таъмирлашда банд бўлган ишчилар сонининг тармоқлараро меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
март
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги
7.
Кутубхоналарда ва ахборт-ресурс марказларида бажариладиган иш учун тармоқлараро вақт меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
апрель
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги
8.
Ташкилотлар шахсий таркиби бўйича ҳужжатларни сақлайдиган қўшма архивларда бажариладиган иш учун вақт меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
апрель
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
«Ўзархив» агентлиги
9.
Бошқарувни ҳужжатлар билан таъминлаш бўйича ишлашнинг тармоқлараро вақт меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
май
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
«Ўзархив» агентлиги
10.
Иш юритиш бўйича хизмат кўрсатиш ишларида оширилган вақт меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
май
Меҳнат вазирлиги
11.
Илмий-техник адабиётлар ва ҳужжатлар таржимаси бўйича намунавий вақт меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
12.
Кўкаламзорлаштириш бўйича ишларда намунавий вақт (ишлаш) меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
13.
Қишлоқ хўжалигида банд бўлган хизматчилар сонининг намунавий тармоқ меъёрлари
Қишлоқ хўжалиги
2022 йил
июль
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
14.
Маиший чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва йўқ қилишда банд бўлган ишчилар сонининг меъёрлари
Коммунал хизмат кўрсатиш
2022 йил
август
Меҳнат вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
15.
Меҳмонхона хўжалиги бошқарувчилари, мутахассислари, хизматчилари, ишчилари ва умумий овқатланиш корхоналари ходимлари сонининг тавсиявий меъёрлари
Туризм
2022 йил
август
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги
16.
Олий таълим муассасалари ётоқхоналари ишчилари сонининг меъёрлари
Таълим
2022 йил
сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
17.
Шахсий компьютерлар, серверлар, ташкилотларнинг техника ва офис жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўйича ишларнинг вақт меъёрлари
Барча тармоқлар
2022 йил
октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
18.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби бажарадиган ўқув ишлари ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва бошқа ишларнинг асосий турлари ҳажмини ҳисоблаш учун тахминий вақт меъёрлари