22.09.2021 йилдаги 594-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2021 йилдаги 594-сон
Kuchga kirish sanasi
22.09.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4543-сон қарорига асосан Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш, соҳага хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни кенг жалб қилиш, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришда самарали ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) юзасидан маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича битим тузилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш бўйича берилган эълон натижасига кўра қизиқиш билдирган 3 та хорижий компаниядан «Veolia Central & Eastern Europe» (Франция) компаниясининг таклифи Осиё тараққиёт банки тавсиясига кўра Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан маъқул деб топилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа концепцияси Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) томонидан тасдиқланганлиги ва унга кўра ушбу лойиҳа эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш шартлари асосида амалга оширилиши назарда тутилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Veolia Central & Eastern Europe» (Франция) компанияси томонидан фақат Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ «Veolia Energy Tashkent» Махсус лойиҳа компанияси (кейинги ўринларда — Махсус лойиҳа компанияси) юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банки дастлабки 3 йил давомида Лойиҳани амалга ошириш ҳамда мониторинг олиб бориш бўйича маслаҳатчи сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Махсус лойиҳа компанияси Лойиҳа бўйича хусусий шерик этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги 241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 09/22/241/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўн кун муддатда давлат шериги сифатида Махсус лойиҳа компанияси билан Лойиҳа бўйича амал қилиш муддати 30 йил бўлган, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда — Битим) расмийлаштирсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) сифатида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик подстанциялари, иссиқлик ва иссиқ сув ҳисоблагичлари ўрнатиш, шунингдек, авария ҳолатлари, иссиқлик йўқотишлари, энергия ва сув истеъмолини кескин камайтириш ҳамда замонавий автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компанияси томонидан тажриба лойиҳалари сифатида дастлабки икки йилда Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманларидаги «Водник» ва «Саноат энерго» марказлашган қозонхоналари орқали 118 та кўп қаватли уй ва 43 та ижтимоий объектнинг иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ёпиқ тизимга ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба лойиҳалари бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ижроси юзасидан Осиё тараққиёт банкининг тавсиясига ҳамда техник аудиторнинг ҳисоботи асосида Битим кучга кирган кундан бошлаб 2 йилдан кейин уни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, давлат шеригига 18 йилдан кейин Битимни ихтиёрий равишда бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошиссиққуввати» ДУКнинг иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга етказиб бериш, шу жумладан, иссиқлик тизимини эксплуатация қилиш, истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва тўловларни ундириш бўйича вазифа ва функцияларини Махсус лойиҳа компаниясига ўтказиш, шунингдек, Битим амал қилиши даврида Махсус лойиҳа компаниясининг мустақил равишда фаолият юритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга оширишда Махсус лойиҳа компаниясининг юзага келадиган барча молиявий мажбуриятларини «Veolia Central & Eastern Europe» (Франция) компанияси томонидан кафолатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Veolia Central & Eastern Europe» (Франция) компанияси томонидан Лойиҳа доирасида 20 миллион Евро миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа доирасида 181 та марказлаштирилган ва локал иссиқлик тизими иншооти ва қозонхонани модернизация қилиш, пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган қувурлар асосида 575,6 км иссиқлик тармоқларини қуриш ва 841,1 км иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш, 51,5 минг дона иссиқлик энергияси ўлчов ускунасини ва 2 464,6 минг дона иссиқ сув ҳисоблагични ўрнатиш, шунингдек, 391 та махсус техника ва автомашиналар харид қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси ўртасида 2018 йил 17 майда имзоланган «Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш тўғрисидаги келишувга мувофиқ жалб қилинган кредитларни, шунингдек, кредит воситачилик ҳақи ва бошқа харажатларни қоплаш бўйича «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан тўланадиган тўловлар Махсус лойиҳа компанияси томонидан амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошиссиққуввати» ДУК ходимларини Махсус лойиҳа компаниясига ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компаниясига ўтган ходимларнинг олдинги ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа тўловларни қоплаб бериш давлат шериги томонидан амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, «Тошиссиққуввати» ДУК билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чикадиган ҳар қандай талаблар, даъволар ва суд иш юритуви бўйича жавобгарликни давлат шериги ўз зиммасига олади.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги 241-сонли қарорига асосан ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 09/22/241/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Битим имзоланганидан сўнг бир ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган маслаҳат хизматларини кўрсатиш битимига мувофиқ Осиё тараққиёт банкига 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадларининг қўшимча манбалари ҳисобидан тўланишини таъминласин ва ушбу маблағлар 2021 йил 31 декабрга қадар «Veolia Central & Eastern Europe» (Франция) компаниясидан ундириб олинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тошиссиққуввати» ДУКга тегишли бўлган барча мол-мулк, шу жумладан, бино-иншоот ва бошқа моддий бойликларни хатловдан ўтказиш, уларни сотиш ва бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқисиз Махсус лойиҳа компаниясига эгалик қилиш ва вақтинчалик фойдаланишга бепул топшириш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қонунчиликда назарда тутилган тартибда Махсус лойиҳа компаниясини Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритиш ҳамда белгиланган тартибда назорат қилиш чораларини кўрсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги 241-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 09/22/241/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компаниясига унга мазкур қарорга мувофиқ эгалик қилиш ва вақтинчалик фойдаланишга бепул бериладиган бино-иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкларни тасарруф этиш ҳуқуқисиз Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компанияси томонидан иссиқлик энергияси истеъмолчилари Битимга мувофиқ қайта хатловдан ўтказилиб, мавжуд шартномалар қайта расмийлаштирилгунга қадар истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш «Тошиссиққуввати» ДУК ва истеъмолчилар ўртасида тузилган мавжуд шартномаларга асосан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш» лойиҳасининг дастлабки йиғма кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар аҳолисига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиянинг прогноз миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида истеъмолчиларга кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган тарифлар Махсус лойиҳа компанияси томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китобларга кўра ҳар йили 1 майга қадар халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорлари билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича тарифлар ҳақиқий харажатлар таннархи билан бирга иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш харажатлари инобатга олинган ҳолда шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорларига асосан аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида юзага келадиган зарарлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида юзага келадиган зарарларни Махсус лойиҳа компаниясига қоплаб бериш юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар 2022 йил учун — 2021 йил 1 декабрга қадар ва келгуси йиллар учун — ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу бандда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китоблар асосида 2022 йилдан бошлаб ҳар йили Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш учун зарур субсидия маблағларини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг 3-банди «в» кичик бандида ва 7-бандида назарда тутилган Махсус лойиҳа компаниясига топшириладиган мол-мулк, шу жумладан, бино-иншоот ва бошқа моддий бойликлар, шунингдек, давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243 ва 304-моддаларига мувофиқ солиқ солишдан озод этилиши ва даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Лойиҳа учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Марказлаштирилган иссиқлик тизими инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси» (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Жамғарманинг даромад ва харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисобварақ очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компанияси томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компанияси томонидан Лойиҳани амалга ошириш жараёнида олинган соф фойда даражаси миқдорининг Битимда белгиланган тартибда ҳисобланган харажатлар таннархига нисбатан 10 фоиздан ошган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан Лойиҳа доирасида марказлаштирилган ва локал иссиқлик қозонхоналарини, иссиқлик иншоотлари ва станцияларини ҳамда тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, маслаҳат хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг фойдаланилмай қолган маблағлари бюджет субсидиялари ажратилишида инобатга олинади, шунингдек, «Тошиссиққуввати» ДУКнинг кредитор қарздорликларини қоплаш учун йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилсин ва ушбу маблағлардан самарали фойдаланишга масъул этиб Тошкент шаҳар ҳокими белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан харидларни амалга оширишда техник топшириқларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, тендер ҳужжатларини тайёрлаш, тендер жараёнларини ўтказиш, тендер талабгорлари таклифларини ўрганиш, техник кузатувларни олиб бориш, бажарилган иш ҳажмларини қабул қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни тақдим қилиш бўйича Махсус лойиҳа компаниясининг маслаҳат хизматларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компаниясининг хулосаси асосида ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мунтазам харидларни амалга ошириш ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, шунингдек, махсус ахборот порталида харидлар натижалари ва шартномаларни эълон қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тошиссиққуввати» ДУК, «Тошкент иссиқлик маркази» ҳамда «Тошкент иссиқлик электр маркази» акциядорлик жамиятларининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, табиий газ, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув ресурсларидан 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра мавжуд кредитор қарздорлиги тўғрисида солиштирма далолатномалар расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг «Тошиссиққуввати» ДУК, «Тошкент иссиқлик маркази» ҳамда «Тошкент иссиқлик электр маркази» акциядорлик жамиятларининг 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, табиий газ, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув ресурсларини етказиб берувчилар олдидаги, жумладан, муддати ўтган кредитор қарздорлик тўловларини мутаносиб равишда 5 йил муддатга кечиктириш ҳамда ҳисобланган пеня ва жарималарни (шу жумладан, қўлланилган давлат божларини) ҳисобдан чиқариш йўли билан реструктуризация қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошиссиққуввати» ДУКнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, табиий газ, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув ресурсларини етказиб берувчилар олдидаги мазкур бандга мувофиқ кечиктирилган кредитор қарздорликларини кечиктириш муддати тугагандан сўнг Жамғарма маблағлари ҳисобидан 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Махсус лойиҳа компанияси томонидан сотиб олинадиган ва истеъмолчиларга етказиб бериладиган иссиқлик энергияси бўйича тегишли гуруҳлар бўйича намунавий шартнома лойиҳаларини Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқсин ва Махсус лойиҳа компаниясига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Махсус лойиҳа компанияси томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимда кўрсатилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Махсус лойиҳа компаниясини жалб қилган ҳолда кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик таъминоти тизимларини техник ва энерго аудитдан ўтказиш чораларини кўрсин ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус лойиҳа компаниясига кўп квартирали уйларнинг ички ёки туташ ҳудудларида иссиқлик ва иссиқ сувни ҳисоблагичлар ҳамда иссиқлик станцияларини жойлаштириш учун амалий ёрдам кўрсатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошиссиққуввати» ДУКнинг дебиторлик қарзлари ундирилиши ва кредиторлик қарзлари қайтарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Тошиссиққуввати» ДУК, «Тошкент иссиқлик маркази», «Тошкент иссиқлик электр маркази», «Ҳудудгазпойтахт», «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари ва «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ бир ой муддатда куз-қиш даврида истеъмолчиларга узлуксиз иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш учун иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришга талаб этиладиган табиий газ, электр энергияси ва сув ресурслари лимитларини ҳисоблаб чиқсин ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ га тақдим қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ 2022 йил 1 январга қадар иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган табиий газ, электр энергияси ҳамда сув ресурслари билан таъминлаш бўйича Махсус лойиҳа компанияси билан шартномаларни расмийлаштирсин ва шартномада назарда тутилган лимитларга мувофиқ энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ табиий газ етказиб бериш чегараларини белгилашда иссиқлик манбаида, айниқса куз-қиш даврида ҳарорат режимини таъминлаш, иссиқлик ишлаб чиқарувчилар («Тошкент иссиқлик маркази» АЖ ва «Тошкент иссиқлик электр маркази» АЖ) ва иссиқлик етказиб берувчи Махсус лойиҳа компанияси Лойиҳада иштирок этишини ҳисобга олиб, узлуксиз иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти учун табиий газни ҳажм ва босимга мувофиқ равишда етказиб беришни Лойиҳа эҳтиёжлари учун устувор вазифа сифатида таъминласин.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги 241-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 09/22/241/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли идоралар билан биргаликда Махсус лойиҳа компанияси томонидан мустақил ва ҳеч қандай тўсиқларсиз фаолият юритишини Битимнинг амал қилиш даврида таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Махсус лойиҳа компаниясининг мурожаатига мувофиқ лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги ваколатли органлар қисқа муддатда лойиҳани амалга ошириш доирасида талаб этиладиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тақдим этилишини таъминласин.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги 241-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 09/22/241/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш вазифалари Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарига юклансин ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мавжуд штатлари доирасида 4 та бошқарув ходимидан иборат Давлат-хусусий шериклик бўлими ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат-хусусий шериклик бўлимининг асосий вазифалари сифатида Лойиҳа бўйича ишларни ташкил этиш, Жамғарма маблағларини бошқариш ва ҳисобини юритиш ҳамда Битимга давлат шеригининг тўлиқ ва сўзсиз амал қилишини таъминлаш, хусусий шерикнинг мажбуриятлари ижроси мониторингини олиб бориш, шунингдек, келгусида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқариш этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Артикходжаев, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. Хидоятов ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори З. Бозоров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
594-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш» лойиҳасининг дастлабки йиғма кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тадбирлар номи

Жами

Йиллар кесимида, натура кўрсаткичлари

Қиймати

(минг евро)

Натура кўрсаткичлари

2022 — 2024 йй. (пилот давр)

2025 — 2031 йиллар

2032 — 2041 йиллар

2042 — 2052 йиллар

Жами лойиҳа қиймати

1 344 010

I — Операцион активлар (Хусусий шерик маблағлари ҳисобидан), шундан

362 023

Иссиқлик энергияси ўлчаш мосламаларини ўрнатиш

97 890

51 955 бир.

13 590 бир.

3 692 бир.

16 928 бир.

17 745 бир.

Иссиқ сувни ҳисобга олиш мосламаларини ўрнатиш

196 375

2 488 737 бир.

152 925 бир.

626 729 бир.

772 540 бир.

936 544 бир.

Махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш

12 761

391 бир.

142 бир.

101 бир.

76 бир.

72 бир.

Мобил қозонхоналар харид қилиш

3 333

10.0 бир.

1 бир.

7 бир.

2 бир.

0

Ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш учун захира яратиш

18 004

11.3 комплект

4.3 комплект

2 комплект

5 комплект

0

Бошқа зарур техникаларни харид қилиш

33 660

2796 бир.

451 бир.

616 бир.

780 бир.

950 бир.

II — Инфратузилма инвестициялари (Жамғарма ҳисобидан), шундан:

981 987

Иссиқлик станцияларини ўрнатиш ва реконструкция қилиш

178 541

32 251 бир.

1 142 бир.

10 951 бир.

8 311 бир.

11 847 бир.

Маҳаллий қозонларни модернизация қилиш

34 791

576 гкал/с

22.3 гкал/с

273.3 гкал/с

163.2 гкал/с

117.6 гкал/с

Мавжуд иссиқлик тармоқларни реконструкция қилиш

435 557

841.16 км

53.4 км

222.1 км

249.7 км

315.9 км

Янги иссиқлик тармоқларини қуриш

242 375

582.5 км

0

79.5 км

251.1 км

251.9 км

Бошқа инвестициялар

90 722

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар аҳолисига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиянинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПРОГНОЗ МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Йиллар

Субсидия суммаси *

(млрд сўм)

1.

2021 йил

321,0

2.

2022 йил

1 304,0

3.

2023 йил

1 637,0

4.

2024 йил

1 848,0

5.

2025 йил

1 778,0

6.

2026 йил

1 058,0

7.

2027 йил

528,0

Жами

8 474,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан Махсус лойиҳа компаниясига ажратиладиган субсидия миқдори асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра аҳолига амалда сотилган иссиқлик энергияси ҳажмларига тарифлар тафовутини кўпайтириш орқали аниқлаштирилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/594/0897-сон, 07.05.2022 й., 09/22/241/0400-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)