2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш, уларнинг баркамол авлод сифатида шаклланиши ҳамда ижтимоий мослашувини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича кенг жамоатчилик билан ўтказилган муҳокама натижалари ижросини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий гвардиянинг «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Болалар уйларини (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) Миллий гвардияга бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллалари билан ҳамкорлик ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Миллий гвардияга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчиларини ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш чораларини кўриш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасаларида сифатли таълим ва тарбия жараёнини йўлга қўйишга, уларнинг маиший шарт-шароитлари яхшиланишига, шунингдек, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этиш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий усул ва шакллардан фойдаланган ҳолда жисмонан соғлом, маънавий етук ва дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни спорт турларига қизиқтириш ва жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий гвардия таркибида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий девони тузилмасида ўқув-тарбия муассасаларида ёшларнинг таълим ва тарбия олиш жараёнларини ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга масъул Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозими жорий этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат хавфсизлиги университетида «Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш» кафедраси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий болалар уйлари ва Болалар уйларига ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Миллий гвардия (Р. Джураев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов) ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тарбия бериш, уларни фан, ахборот технологиялари, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, бошланғич ҳарбий тайёргарлик ва спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича янги тизимни амалиётга татбиқ этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида улар томонидан эришилган натижаларни баҳолаш орқали ўқув-тарбия муассасаларининг рейтинг тизимини жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Миллий гвардия (Р. Джураев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) билан биргаликда ўқув-тарбия муассасаларининг Тошкент шаҳридаги Инха университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, IT-парклар билан ўзаро алоқалар ўрнатишини таъминласин ҳамда улар томонидан ўқув курслари ташкил этилиши чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича яратилган ахборот тизимида маълумотларни тўлиқ шакллантирган ҳолда Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу тизимдан фойдаланиш ҳуқуқини берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Миллий гвардия (Р. Джураев), Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ҳар йили камида икки маротаба ўқишдан бўш вақтларида Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга олиб чиқиш дастурини тасдиқласин. Бунда, саёҳат давомида ички ишлар органлари ҳамроҳлиги Ички ишлар вазирлиги маблағлари ҳисобидан ҳамда ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини саёҳатга олиб чиқиш (транспорт, яшаш ва овқатланиш) билан боғлиқ харажатлар ўқув-тарбия муассасаларига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари учун якка кураш, от спорти, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт турлари бўйича спорт тўгаракларини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий гвардия (Р. Джураев) Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ва Миллий гвардия (Р. Джураев) билан биргаликда ҳар йили 1 сентябрга қадар янги ўқув йили учун олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларининг «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг тарбияланувчиларини ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ, табиий ва бошқа фанларга ўқитиш бўйича факультатив ва тўгарак машғулотларини, «давра суҳбатлари»ни, фан мусобақаларини ташкил этиш дастурини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларини зарур спорт анжомлари (болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратган ҳолда), 20 тадан замонавий компьютер тўплами (узлуксиз тезкор Интернет тармоғига улаган ҳолда), тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик ва бошқа соҳадаги тўгаракларни ташкил этишга ихтисослашган хоналарнинг зарур моддий-техник базаси ҳамда автобуслар ва микроавтобуслар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Олий Мажлис Сенатига (Т. Нарбаева) мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тавсия этилсин:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича «Меҳр дафтари» тизимини ҳаётга татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган манбалар ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси орқали молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси томонидан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ғазна ҳисобварағига ушбу ҳудудлардаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумидан ажратмалар миқдори беш фоиздан уч фоизга пасайтирилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоиз миқдоридаги ажратмалар бюджетга тўланадиган солиқ ва йиғимларга тенглаштирилади, ушбу ажратмалар солиқ органлари томонидан ундирилади ва импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирларини молиялаштириш ҳомийлик маблағлари, 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 январдан бошлаб мазкур бандда назарда тутилган манбалар ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини молиялаштириш учун ҳам маблағ йўналтиришга рухсат берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш ишларига масъул этиб белгилаш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларни «Меҳр дафтари»га киритиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Миллий гвардия тавсиясига биноан ҳар йили 25 нафар ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволаш.
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларига йилига камида бир маротаба «Меҳр дафтари»га киритилган болалар билан ишлашга масъул давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисоботларни эшитиб бориш амалиётини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган вояга етмаган фарзанди учун ота-оналардан алиментларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардияга бириктирилган Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасининг тарбияланувчилари билан ишлаш жараёнларига кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ички ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабини ушбу тумандаги 39-сон умумий ўрта таълим мактаби биносига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасини Чиноз туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабининг бўшайдиган биносига кўчириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Молия вазирлиги (Т. Ишметов);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.08.00 Бюджет ҳисоби стандартлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларида харажатлар сметаси тузилиши ва ижро этилишини, иш ҳақининг ҳисобланиши ва тўланишини, товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг юритилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига икки нафардан ҳудудий молия органларининг малакали ходимларини бириктирсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор ижроси билан боғлиқ харажатлар учун маблағларни тегишли вазирлик ва идораларнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари асосида 2021 йилда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилишини таъминласин ҳамда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида кўзда тутсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка ва патронатга) олиш ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш тартибини, унинг ижтимоий аҳамиятини жамоатчиликка кенг ёритиш;
3.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда айрим ота-оналар томонидан ўз фарзандларини меҳрибонлик ва болалар уйларига топширишлари сабабларини кенг таҳлил қилган ҳолда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ижтимоий роликларни намойиш этиш, давра суҳбатлари ва муҳокамалар ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев, халқ таълими вазири Ш.Ҳ. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.М. Кенжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда ахборот бериб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 9 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5215-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р
Тадбирларнинг номланиши
Амалга ошириш шакли
Бажариш муддати
Масъул ижрочилар
1.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича яратилган ахборот тизимида маълумотларни тўлиқ шакллантирган ҳолда Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу тизимдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил 10 октябрь
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов)
2.
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйларида (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) тарбияланувчи болаларга тарбия бериш, уларни фан, ахборот технологиялари, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, бошланғич ҳарбий тайёргарлик ва спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича янги тизимни амалиётга татбиқ этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил 10 октябрь
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А.Тошкулов),
Туризм ва спорт вазирлиги
(У. Азамов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)
3.
Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида улар томонидан эришилган натижаларни баҳолаган ҳолда, ўқув-тарбия муассасаларининг рейтинг тизимини жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил 10 октябрь
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А.Тошкулов),
Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)
4.
Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил 1 январь
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Жамоат хавфсизлиги университети
(М. Рустамбаев)
5.
Ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ўқишдан бўш вақтларида Ўзбекистон бўйлаб (Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Тошкент, Термиз ва бошқа шаҳарларга) саёҳатга олиб чиқиш.
Чора-тадбирлар дастури
2021 йил 10 октябрь
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Туризм ва спорт вазирлиги
(У. Азамов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
6.
Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари учун якка кураш, от спорти, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт турлари бўйича спорт тўгаракларини ташкил этиш.
Чора-тадбирлар режаси
2021 йил 10 октябрь
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Туризм ва спорт вазирлиги
(У. Азамов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
7.
Ўқув-тарбия муассасаларининг Тошкент шаҳридаги Инха университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, IT-парклар билан ўзаро алоқалар ўрнатишини таъминлаш ҳамда улар томонидан ўқув курслари ташкил этилиши чораларини кўриш.
Чора-тадбирлар дастури
2021 йил 10 октябрь
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)
8.
Олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларининг «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчиларини ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ, табиий ва бошқа фанларга ўқитиш бўйича факультатив ва тўгарак машғулотларини, «давра суҳбатларини», фан мусобақаларини ташкил этиш.
Чора-тадбирлар дастури
Ҳар йили 1 сентябрга қадар
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А.Тошкулов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев)
9.
Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ўқитиш билан шуғулланувчи етакчи профессор-ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2021 йил 1 октябрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А.Тошкулов),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
10.
Ўқув-тарбия муассасаларини зарур спорт анжомлари (болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратган ҳолда), 20 тадан замонавий компьютер тўплами (узлуксиз тезкор Интернет тармоғига улаган ҳолда), тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик ва бошқа соҳадаги тўгаракларни ташкил этишга ихтисослашган хоналарнинг зарур моддий-техник базаси ҳамда автобуслар ва микроавтобуслар билан таъминлаш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил 10 ноябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
11.
Махсус мактаб ва мактаб-интернатлар фаолиятини ва уларда тарбияланаётган болаларнинг ҳолатини ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2021 йил 15 октябрь
Вазирлар Маҳкамаси
(Б. Мусаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар
12.
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2021 йил 15 октябрь
Вазирлар Маҳкамаси
(Б. Мусаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
13.
«Raqamli Avlod» лойиҳаси билан «Меҳрибонлик» уйларини босқичма-босқич қамраб олиш.
Бунда, «Меҳрибонлик» уйларида ахборот технологиялари (IT) бўйича замонавий касбларга йўналтирувчи «Raqamli Avlod» синф хоналарини ташкил этиш ва дастурлаш, 2D ва 3D дизайн, робототехника, рақамли медиа-маркетинг ва фрилансинг бўйича дарсларни йўлга қўйиш.
Чора-тадбирлар дастури
2021 йил 1 октябрь
Президент таълим муассасалари агентлиги
(Х. Умарова),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
14.
Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг ушбу муассасалар жойлашган ҳудуддаги оилавий тиббиёт поликлиникаларида алоҳида ҳисоби юритилишини, уларга тиббиёт бригадаси бириктирилишини ва ҳар йили икки маротаба тиббий кўрикдан ўтказилишини йўлга қўйиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил 15 октябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев)
15.
Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ҳар ойда камида икки маротаба театр, концерт ва музейларга ташриф буюришини ҳамда санъат усталарининг, таниқли ёзувчи ва адибларнинг «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига келиб, маданий ва маърифий тадбирлар ўтказишини ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
Доимий
Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),
Республика Маънавият ва маърифат маркази
(М. Ходжиматов),
Ёзувчилар уюшмаси
(С. Саидов),
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси
(Қ. Рафиков)
16.
Ҳар йили ўқув-тарбия муассасаларининг 25 нафар тарбиячиларини Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволаш.
Амалий чора-тадбирлар
Доимий
Касаба уюшмалари Федерацияси
(К. Рафиков)
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)
17.
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2021 йил 10 октябрь
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
18.
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори
2021 йил 1 ноябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
19.
Миллий гвардия талабномасига асосан «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчалари учун IP тармоқлараро видео қайд этиш жиҳозлари (VPN) ҳамда идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи тарифи бўйича L3-VPN алоқа каналларини ажратиш.
Амалий чора-тадбирлар
Талабномага биноан
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)
20.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда бир-бирини такрорловчи, ўз аҳамиятини йўқотган ва мазкур қарорга зид нормаларни бекор қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2021 йил 1 ноябрь
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Бош прокуратура
(Н. Йўлдошев),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев)
21.
2021 йилга қадар уй-жой ажратилган деб кўрсатилган 610 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойлари ҳолатини ўрганиб чиққан ҳолда, улардан белгиланган санитария меъёрларига ва техник меъёрларга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларга жавоб бермайдиган уй-жойларда яшаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни бошқа уй-жойларга ижара асосида кўчириш ва уларга уй-жой учун ижара тўловларини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилиш чораларини кўриш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил 1 ноябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов)
22.
«Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига икки нафардан ҳудудий молия органларининг малакали ходимларини бириктириш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил 10 сентябрь
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
23.
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Қонун лойиҳаси
2021 йил 10 октябрь
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
24.
Қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш бўйича медиа-режа тасдиқлаш.
Медиа-режа
1 кун муддатда
Вазирлар Маҳкамаси
(Б. Мусаев),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев)
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)