09.08.2021 йилдаги ПҚ-5217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.08.2021 йилдаги ПҚ-5217-сон
Kuchga kirish sanasi
10.08.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, болаларни реабилитация қилиш, тўлақонли ҳаёт тарзини юритишига кўмаклашиш ҳамда имкониятларини ошириш учун уларни замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, соҳада ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йил 28 июль куни ўтказилган ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни самарали бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахсларга, айниқса, болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини бугунги босқичда яхшилашнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш орқали мослаштирилган (адаптив) ўқув тизимини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кохлеар имплантатларини ўрнатиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказишдан олдин ва ундан кейинги реабилитация жараёнини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ бепул амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни туғма, патологик ва орттирилган суяк-мушак тизимидаги ўзгаришлар ва деформацияларни даволаш учун зарур бўлган тиббиёт буюмлари ва эндопротезлар билан узлуксиз таъминлаш, жумладан экзоскелет ускунасини олиб кириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини тезлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) билан туғилган болаларнинг, шунингдек, янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирлардаги туғма юрак нуқсонларининг жарроҳлик амалиётини ўтказишни давлат таъминотига олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий электр юритмали ногиронлар аравачалари билан босқичма-босқич таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзи ожиз болалар ва катталарни ҳаёти учун зарур бўлган техник воситалар, жумладан овозли термометр, овозли тонометр ва йиғма Брайл алифбоси билан босқичма-босқич таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Эшитиш қобилияти заиф болаларни даволашни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш борасида 2021 йил ва келгуси йилларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил якунига қадар 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йилда харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантатларини харид қилиб, уларни 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб эса ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкцияларини сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналарни харид қилиш ва ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратларини харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулаларини харид қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонасининг патологик синиши билан касалланган болалар ва катталарда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказларини 2021-2022 йилларда 28 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси, 2023 йилда роботлаштирилган локомат тўплами ва бошқа замонавий реабилитация ускуналари билан таъминлаш;
(2-бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-74-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2023 й., 07/23/74/0110-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан 2021 йилда 1 100 дона электр юритмали кресло-аравачаларини ногиронлиги бўлган шахслар учун харид қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзи ожиз болалар ва катталарни 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр билан таъминлаш;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 07/24/88/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳасини амалиётга жорий этиш. Бунда, 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022 йилда 6 мингта махсус функцияга эга соатнинг («Ақлли соат») Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилишини йўлга қўйиш.
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 07/24/88/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 07/24/88/0159-сон )
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) мазкур қарорнинг 1 — 3 бандларида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2021 йилда Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратсин, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни инобатга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш (Б.А. Мусаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида белгиланган вазифаларни 2021 йил ва келгуси йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини, шунингдек, 3-бандида белгиланган платформани яратиш, унинг буюртмачисини аниқлаш ҳамда келгусида техник қўллаб-қувватлаш ва модернизация қилиб боришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда тегишли жамоат ташкилотлари ва малакали мутахассислар билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини неонаталь скринингдан ўтказишни тўлиқ жорий этиш бўйича таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда мамлакатдаги эпидемиологик вазият, тиббиёт муассасаларининг пандемия давридаги юкламаси ҳамда амалдаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб, мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган кўрсаткичларга ўзгартириш киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги инфратузилмаларнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлигини босқичма-босқич таъминлашга йўналтирилган чораларни, шу жумладан янги қурилаётган объектлар, йўл инфратузилмаси, фаолият юритаётган жамоат транспорти ва ижтимоий инфратузилма объектларида ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан бўлган талабларга риоя этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватласин, улар билан ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимларини тузсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, улар учун маърифий ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш каби масалалар юзасидан лойиҳаларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков, соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.М. Кенжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 9 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5217-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 07/21/5217/0785-сон; 27.02.2023 й., 07/23/74/0110-сон; 28.02.2024 й., 07/24/88/0159-сон)