04.08.2021 йилдаги ПҚ-5210-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.08.2021 йилдаги ПҚ-5210-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2021

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Республика ҳудудларида аудиторлик фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш, аудиторлар малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш ва аудиторларнинг малакасини оширишнинг илғор усулларини жорий қилиш

1.

Аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида ташкил этиш мақсадида аудиторларнинг жамоат бирлашмаларининг ҳудудий тармоғини ривожлантириш.

1. Аудиторларнинг жамоат бирлашмаларининг филиаллари ва имтиҳон марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

2. Республика ҳудудларида аудиторларни ўқиши ва малака оширишини таъминлайдиган махсус электрон ўқув платформасини ишлаб чиқиш ва унинг талаб даражасида ишлашини таъминлаш.

3. Зарур ҳолларда, ҳудудларда аудиторларнинг жамоат бирлашмаларининг қўшимча филиалларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

2

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ педагог кадрларни аудитнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда-АХС) соҳасида масофавий ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), тажриба-синов олий таълим муассасалари, аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

3.

Халқаро ташкилотларнинг АХС соҳасидаги илғор тажрибаларини ўрганиш асосида «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш.

1. АХС бўйича халқаро профессионал сертификатлаштириш дастурларига мос келадиган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

2. АХСни чуқур ўрганиш, уни амалда қўллаш кўникмаларини шакллантиришни назарда тутувчи «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича янгиланган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва таълим жараёнига жорий қилиш.

2022 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), тажриба-синов олий таълим муассасалар, аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

4.

Халқаро стандартлар асосида аудиторларни имтиҳондан ўтказиш ва сертификатлаш ҳамда аудиторлар малакасини оширишнинг, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутадиган замонавий тизимини яратиш:

аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;

халқаро модулли онлайн тизимлар негизида аудиторнинг ва солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини жорий қилиш ва кейинчалик уни республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш;

аудиторларнинг масофадан туриб малака оширишдан ўтиши ҳамда ушбу жараённи мониторинг қилиш имкониятини ўз ичига олган, халқаро таълим стандартлари асосидаги аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

5.

Қуйидагиларни амалга ошириш мақсадида Молия вазирлигининг аудиторлар жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш:

ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида аудиторларни сертификатлашнинг имтиҳонлар ўтказиш ва натижаларни баҳолашнинг шаффофлигини таъминлайдиган, самарали тизимини жорий этиш;

малака имтиҳонларини тайёрлаш ва ўтказишда техник ва услубий ёрдам кўрсатиш;

аудиторларнинг малака имтиҳонлари, малака ошириши натижалари бўйича ахборот ҳамкорлиги, аудиторлик фаолиятининг ташқи сифат назорати.

1. Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан битимлар тузиш

2. Аудиторлик малака сертификатини олишга талабгорларнинг келгусида малака имтиҳонларида иштирок этиши учун Молия вазирлиги томонидан уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш.

3. Мазкур қарор кучга киргунга қадар аудитор малака имтиҳонига рухсат олиш бўйича аризаларни кўриб чиққанлик учун талабгорлар тўлаган йиғимлар суммасини қайтариб ўтказиб бериш.

2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

6.

Аудиторларни сертификатлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш.

Халқаро экспертлар билан ҳамкорлик ва грант келишувларини имзолаш масаласини муҳокама қилиш.

2021 йил ноябрь

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари, Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

7.

Бухгалтерларни сертификатлаш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан қуйидаги мақсадларда ҳамкорликни кенгайтириш:

бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида малака имтиҳонлари маълумотларини ҳисобга олган ҳолда «Ҳуқуқ» ва «Солиққа тортиш» йўналишлари бўйича миллий имтиҳон тизимини жорий этиш;

Ташкилий чора-тадбирлар

2021- 2022 йиллар

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

бухгалтерлар ва аудиторлар учун халқаро таълим стандартларини республикада жорий қилиш ва тан олиш.

Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Бухгалтерия таълими халқаро стандартлари бўйича кенгаши билан халқаро таълим стандартларини жорий қилиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш.

II. Аудиторлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

аудиторларни сертификатлаш тизимини такомиллаштириш ва Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш;

аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилаётганлигини юзасидан «Аудит» дастурий мажмуаси орқали масофавий мониторинг олиб бориш;

ижтимоий аҳамиятга эга хусусиятни ифодаловчи сифат мезонлари асосида ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхатини шакллантириш;

аудиторлик ташкилоти томонидан «Интернет» тармоғида веб-сайтини яратиш ва уни долзарблигини таъминлаш.

аудиторларни сертификатлаш соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг қонунчилик ҳужжатларини ва илғор тажрибасини ўрганиш натижалари асосида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2021 йил октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (А. Каримов), Иқтисодиёт вазирлиги (И. Норқулов), ССП (А. Икрамов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

9.

Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил ноябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

10.

Аудиторлик ташкилоти фаолияти натижаларини таваккалчилик таҳлили асосида аудиторлик ташкилоти иш сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

11.

Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан ўзаро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Аудит» дастурий мажмуаси ахборот тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

12.

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан Халқаро бухгалтерлар федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан аудиторлик ташкилотларига АХС ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича услубий жиҳатдан фаол қўллаб-қувватлаш, АХСни қўллашнинг илғор халқаро тажрибасини тарқатишни ташкил этиш борасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

13.

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари аъзолари фаолиятида аудиторлик фаолияти стандартлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида ушбу бирлашмалар томонидан, шу жумладан қуйидагилар орқали мониторинг ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

аудиторлар томонидан Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодекси бузилганда таъсир чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича қўмита ташкил этиш;

аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик хизматлари учун бошланғич қийматни шакллантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

III. Аудиторларни сертификатлаш бўйича янги тизимни жорий қилишнинг аҳамиятини тушунтириш

14.

Мазкур қарор талабларини тушунтириш ва етказиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.

Ушбу соҳадаги маълумотларни веб-сайтларга жойлаштириш

Медиа-режага мувофиқ

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

15.

Қуйидагиларни амалда қўллаш бўйича долзарб масалаларни кенг муҳокама қилиш:

Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Бухгалтерия таълими халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан чоп этилган халқаро таълим стандартлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида АХС мазмун ва моҳиятини ёритиб бериш.

Таълимнинг халқаро стандартлари ва АХСни жорий этиш ва амалда қўллаш масалаларига бағишланган семинарлар, давра суҳбатлари, теле ва радио кўрсатувларни, шу жумладан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, ташкил қилиш ва ўтказиш, услубий қўлланмалар нашр этиш, босма нашрларда туркум мақолалар эълон қилиш.

Доимий

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари