30.07.2021 йилдаги ПҚ-5205-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.07.2021 йилдаги ПҚ-5205-сон
Kuchga kirish sanasi
31.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига таълим ташкилотларининг меҳнат органлари йўлланмаси билан юборилган ишсиз фуқароларни касб-ҳунар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитиш билан боғлиқ харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат берилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказларида битирувчиларнинг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек, баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга Skills паспортини бериш амалиёти йўлга қўйилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан транспорт орқали чет элга жўнаб кетиш вақтида ўзбекистон республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 8 июнга қадар меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузуридаги махсус кассалар орқали авиабилетларни имтиёзли тарифлар бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 31 декабрга қадар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан «Lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда компенсация тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур бандда назарда тутилган компенсацияни олиш учун меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро «lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фуқарога мазкур бандда назарда тутилган компенсацияларни тўлаш асосли деб топилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация суммаси фуқаро томонидан аризада кўрсатилган имтиҳон ўтказиладиган ташкилотларнинг ҳисоб рақамига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация суммаси фуқаро томонидан аризада кўрсатилган йўл чиптасини сотадиган касса ёки транспорт ташкилотининг ҳисоб рақамига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация суммаси фуқаро томонидан аризада кўрсатилган «ишчи виза»ни берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) 2021 йил 1 сентябрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур қарорда назарда тутилган компенсацияларни олиш имконини берувчи алоҳида саҳифа ташкил қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказлари ходимлари учун меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хизмат кўрсатиш, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёз, субсидия ва компенсацияларни олишга кўмаклашиш масалалари бўйича ўқув курсларини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсацияларни тўлашда коррупция ҳолатларига, ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, 2021 йил 1 августдан бошлаб транспорт компанияларининг (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларининг) меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларни, шу жумладан уларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек, ушбу фуқароларни тиббиёт ходими кузатуви остида қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2021 йилда мазкур қарордаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун Жамғармага 52 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) билан биргаликда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари, уларга тўланадиган компенсациялар ва субсидиялар тўғрисида махсус дастур ва лавҳаларни эфирга узатиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.А. Хайриддинов, молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.М. Мухитдинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 30 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5205-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5205-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамғарма жойлашган жой: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 6-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларининг тасдиқланган йўналишларга мувофиқ сарфланишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

Харажатларни тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

Назарда тутиладиган чоралар

Молиялаштириш лимити**

1.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга моддий ёрдам бериш.

1. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик) бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар йўқолган ҳоллар бундан мустасно).

3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Мурожаат қилган шахс хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлгани ва камситилгани, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилгани, мураккаб молиявий аҳволда қолгани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолгани тўғрисида ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ваколатли халқаро ташкилотлар тасдиқномаси (агар мавжуд бўлса).

1. Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш.

3 минг АҚШ долларигача

2. Хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун).

0,3 минг АҚШ долларигача

3. Мурожаат қилган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштириладиган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш.

4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш.

Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.

6. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида

2.

Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш.

1. Маблағлар ёки тиббий суғурта полиси йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Агентлик бошлиғи номига ариза (шошилинч тиббий хизмат кўрсатилган ҳоллар мустасно).

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш муддати 7 ва ундан ортиқ кунни ташкил этса, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган тиббий ёрдам олиш заруратини тасдиқловчи маълумотнома (ҳужжат).

1. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш, шу жумладан меҳнат миграциясига юборилаётган/ундан қайтаётган шахслар йўл-транспорт ҳодисаларига учраган бўлса, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.

1,5 минг АҚШ долларигача

2. Суғурта полиси ҳисобига харажатлар тўланмаганлиги сабаби тўғрисида хорижий иш берувчига ва суғурта компаниясига сўров юбориш.

3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадалари) ҳақини тўлаш.

Транспорт компаниялари, тиббий муассасалар нархларига мувофиқ

4. Тиббиёт ходими кузатуви остида фуқароларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари ҳақини тўлаш.

Транспорт, яшаш
ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ

3.

Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жасадларини, шунингдек, меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза (фуқаролар вафот этган бўлса — яқин қариндошлар ёки бошқа шахслар мурожаати, бунда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади).

2. Вафот этган фуқаро паспортининг нусхаси.

3. Агар меҳнат мигранти ишга жойлаштирилган мамлакат ҳудудида вафот этган бўлса, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлимни тасдиқловчи маълумотнома.

4. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

5. Оғир жароҳатлар олганлиги ва майиб бўлганлиги тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномаси (кўчирмалар, хулосалар, касаллик тарихи).

1. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш.

1 минг АҚШ долларигача

2. Вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистон Республикасига ташиш бўйича транспорт компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш.

Транспорт
компаниялари
нархларига мувофиқ

3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари ҳақини тўлаш.

Транспорт
компаниялари
нархларига мувофиқ

4.

Аввал хорижга уюшган ҳолда олиш доирасида ишлашга юборилган ва ишга жойлаштирилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағларни кейинчалик мазкур фуқаролар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан
ишга жойлаштириш
бўйича келишилган шартлар бажарилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депортацияни (чиқариб юборишни) тасдиқлаши (қарор, хулоса, маълумотнома ва бошқалар).

5. Хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Агентлик, Ўзбекистон рекрутинг ташкилотлари, ишга жойлаштирилган мамлакатнинг меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органлари хулосалари).

1. Ўзбекистон Республикасига қайтгунга қадар меҳмонхоналар ва суткалик меҳмонхоналар хизматлари ҳақини тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун).

1 минг АҚШ
долларигача

2. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш (хорижий иш берувчи ишга жойлаштириш шартларини бузганда).

3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини
тўлаш.

Транспорт
компаниялари
нархларига мувофиқ

4. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш (депортация ва чиқариб юбориш ҳолатлари бундан мустасно).

5. Фуқаролар Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгач, уларни қайтаришга сарфланган маблағларни қоплаш тўғрисида шартнома тузиш.

5.

Кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш, жиҳозлаш ва таъминлаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.

1. Агентликнинг марказ ташкил этиш зарурати тўғрисидаги илтимоси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарори, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.

3. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал
ва жорий таъмирлаш (зарур бўлса) ва жиҳозлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек, асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контрактлар (лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчи белгиланган тартибда саралангандан кейин).

1. Қуриш, реконструкция қилиш,
капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳалаштирувчилар ва пудратчиларни, шунингдек, асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни танлаш.

2. Молиялаштириш:

тасдиқланган режаларга мувофиқ зарур бўлса, параллел лойиҳалаштириш ва қуриш шартлари асосида қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш
ишлари;

тасдиқланган шартномаларга мувофиқ асбоб-ускуналар етказиб бериш.

Тасдиқланган сметалар
ва тузилган контрактларга мувофиқ

6.

«lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

1. Хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида

2. Хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш ***.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида

7.

Ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

«Ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг
беш баравари миқдоригача

8.

Хорижда фуқароларни уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш

1. Агентликнинг ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштириш учун шартномалар (роликлар, мақолалар, эълонлар, флаерлар, рисолалар, буклетлар, баннерлар ва бошқалар).

1. Реклама-маърифий маҳсулотлар тайёрловчиларни танлаш.

2. Тузилган шартномаларга мувофиқ ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштиришни молиялаштириш.

10 минг АҚШ долларигача

9.

Хорижда Агентлик ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш

1. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи.

3. Ваколатхона ташкил этишга сарфланадиган харажатлар сметаси.

4. Ваколатхонанинг штат жадвали.

1. Агентликнинг ваколатхона ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатхона ташкил этиш тўғрисида ТИВ билан келишилган қарорлари.

3. Молиялаштириш:

ваколатхона бинолари ва хоналарини капитал ҳамда жорий таъмирлаш (зарур бўлса);

ваколатхона ходимлари учун автотранспорт воситаларини харид қилиш;

мебель ва идора техникаси билан жиҳозлаш, тузилган ижара шартномаларига мувофиқ ваколатхона бинолари ва хоналари ҳамда ходимларнинг уй-жойи учун ижара ҳақи тўлаш.

Тасдиқланган сметаларга
ва тузилган шартномаларга
мувофиқ

10.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш.

1. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруғи.

3. Сафарга юбориш учун режа-вазифа
ва харажатлар сметаси.

Харажатларни 5 суткадан кўп бўлмаган муддатга тўлашни молиялаштириш.

Транспорт, яшаш
ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорлари билан ушбу схемага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**Лимитлар оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1,5 баравар — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан келишилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 баравар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини маҳаллий ташувчилардан харид қилиш тавсия қилинади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 07/21/5205/0736-сон; 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)