28.07.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2303-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 28.07.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2303-3
Kuchga kirish sanasi
28.07.2021
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2303-3]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон «Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарори, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 5 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 5 июлдаги 144-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИРИШЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1 — 7 ва 81-бандлардаги, 9-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларидаги ҳамда 11 — 17-бандлардаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-боб изоҳининг бешинчи хатбошисидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ногиронларга» деган сўзлар «меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 8-банд ва унинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

8. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон «Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг, шу жумладан вақтинчалик гувоҳноманинг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 10-бандда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 4-бобнинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади (биринчи марта рўйхатга олинаётган янги транспорт воситалари бундан мустасно) ва белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 5-бобнинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликатини, шу жумладан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқотилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқотилган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон «Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқаронинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон)