27.07.2021 йилдаги 464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.07.2021 йилдаги 464-сон
Kuchga kirish sanasi
27.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя қилиниши устидан назорат фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 228-моддасига мувофиқ нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари амалга ошириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органлари) томонидан давлат нотариал идоралар нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига мувофиқ нотариуслар фаолиятини ҳар уч йилда бир марта режали текшириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини рейд (ҳар йили камида бир марта), «сирли мижоз» ва хизмат текшируви (заруратга қараб) кўринишидаги қисқа муддатли текшириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ва адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни мунтазам ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган камерал текшириш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 27 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
464-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарорига
1-ИЛОВА

Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органи) томонидан давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (кейинги ўринларда — нотариуслар) томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, нотариал ҳаракатлар махфийлигига ва нотариус қасамёдига риоя қилиниши юзасидан текширишлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом нотариус фаолиятини бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан қонунда белгиланган тартибда ўтказиладиган назорат ҳамда текшириш тадбирларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш нотариусларни режали текшириш, қисқа муддатли текшириш ва камерал текшириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режали текшириш — адлия органи томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига киритилган ва ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган назорат шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқа муддатли текшириш — нотариуслар фаолияти адлия органи томонидан рейд, «сирли мижоз» ҳамда хизмат текшируви тарзида амалга ошириладиган назорат шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камерал текшириш — адлия органи томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — Тизим) маълумотлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган нотариус фаолиятига оид бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган назорат шакли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Назорат тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Назорат тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ҳамда топшириқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органлари йиллик (чораклик) иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариусдан олинган маълумотлар таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тизимдаги маълумотлар таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида берилган ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган (келиб тушган) қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида ахборот берувчи хабарлар ва маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ташкилотлардан олинган маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Назорат тадбирлари адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади, камерал текшириш ўтказиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги назорат тадбирини ўтказишни ўзининг қуйи турувчи таркибий бўлинмаларига юклашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат тадбири Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан биргаликда ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Назорат тадбири ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинганидан сўнг, навбатдаги иш кунидан кечиктирмасдан бу ҳақда адлия органи назорат тадбири ўтказиладиган нотариус(лар)ни ёзма ёки электрон равишда хабардор қилиши лозим, бундан рейд ва «сирли мижоз» кўринишидаги назорат тадбирларини ўтказиш ҳоллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарнома (хат)да назорат тадбири ўтказиш учун асос, текшириладиган нотариус фамилияси, исми, отасининг исми, у фаолият юритаётган нотариал округ номи, текшириш назарда тутилган давр оралиғи, йўналиш ёки ҳолат ва уни ўтказиш муддати, ишчи гуруҳ таркиби кўрсатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарномага намунавий саволнома илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишчи гуруҳ назорат тадбирини ўтказишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал идора биносига кириш, нотариал ҳаракатларнинг махфийлиги ва қонун билан қўриқланадиган маълумотларни сир сақлаш тартибига риоя қилиш шарти билан назорат тадбирини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, Тизимдан фойдаланишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбири ўтказиш ва таҳлил давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида битим, ариза ва бошқа ҳужжатлар иштирокчилари билан суҳбат ўтказишга, қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан улардан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш ва олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ рейд ўтказилаётган вақтда юқоридагиларга қўшимча равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариус фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш, лозим бўлганда улардан нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейд ўтказилаётган вақтда кузатув (видео) мосламалари ва видео тасвирга туширувчи бошқа қурилмалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал идора биносида ўрнатилган кузатув (видео) мосламаларидаги ёзувларнинг архивини куннинг маълум бир қисми ёки аниқ бир соат бўйича кўздан кечириш ва нусха олиш ҳуқуқларига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ аъзолари назорат тадбири ўтказилаётган нотариусдан барча ҳужжатларни олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишчи гуруҳ қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбири ўтказиш ҳуқуқини берувчи барча зарур ҳужжатлар нусхаларини назорат тадбири ўтказилаётган нотариусга тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирини саволнома асосида олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирини тўлиқ, сифатли ва холисона ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбири ўтказиш вақтини текшириш ўтказилаётган нотариус иш вақти билан мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбири ўтказилаётган нотариал идора ходимларига нисбатан муомала маданиятини сақлаш, улар билан холис, принципиал ва касб этикаси талабларидан келиб чиқиб муомала қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбири давомида ўзларига маълум бўлган хизмат ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбири давомида нотариусдан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва материалларни бут сақланишини ҳамда текшириш якунлангандан сўнг қайтарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, манфаатлар тўқнашуви, товламачилик ва шу каби бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишчи гуруҳ раҳбари назорат тадбири ўтказиш давомида қуйидаги вазифаларни бажариши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳ аъзоларининг бир-бири билан узвий алоқадорлиги ва бирлигини таъминлаш, уларга услубий раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳ аъзолари томонидан назорат тадбири давомида мансаб суиистеъмоллигига йўл қўйилишининг олдини олиш, назорат тадбирининг холисона ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбири натижасини умумлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда унинг муҳокамасини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳ аъзоларининг мазкур Низом талабларига қатъий риоя этишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Режали текшириш ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Режали текшириш адлия органи раҳбари буйруғи билан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Режали текшириш жараёнида нотариус томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, лицензия талаблари ва шартларига, нотариал ҳаракатлар махфийлигига ва нотариус қасамёдига риоя қилиниши ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Нотариуслар иш фаолиятида режали текшириш уч йилда бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш фаолиятини бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Режали текшириш муддати бир нотариус фаолиятини ўрганиш учун беш иш кунидан ошмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбарининг асослантирилган билдиргисига мувофиқ ушбу муддат қўшимча беш иш кунига қадар адлия органи томонидан узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Режали текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқда бир нечта нотариуслар фаолиятини текшириш белгиланган бўлса, уларнинг барчасининг фаолияти тўлиқ текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим сабабларга кўра, буйруқда кўрсатилган нотариус фаолиятида текшириш ўтказилмаганда, бу ҳақда алоҳида далолатнома тузилиб, текшириш устидан назорат қилувчи раҳбарга дарҳол хабар қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда текшириш ўтказилмаган нотариус фаолияти текшириш ўтказилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар бартараф этилганидан сўнг текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишчи гуруҳ аъзоларига текшириш ўтказиш учун тегишли ҳудуд ва бинога киришга тўсқинлик қилинганда ёки тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганда бу ҳақда ишчи гуруҳ томонидан текшириш ўтказиладиган нотариус иштирокида далолатнома тузилади ва улар томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус далолатномани имзолашдан бош тортганда, бу ҳақда далолатномада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишчи гуруҳ раҳбари шу куннинг ўзида тузилган далолатномани илова қилган ҳолда режали текширишни тайинлаган адлия органи раҳбарига билдирги тақдим этади. Адлия органи раҳбари билдирги асосида икки кун муддатда текшириш ўтказишга тўсқинлик қилган нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш масаласини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига (кейинги ўринларда — малака комиссияси) тақдимнома киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

17. Текшириш ўтказишга вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис адлия органи расмий хати асосида жалб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишчи гуруҳ томонидан режали текшириш якуни бўйича маълумотнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агарда текшириш давомида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаса, бу ҳақда маълумотномада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Маълумотнома икки нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бири ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари томонидан имзоланади, текшириш ўтказилган нотариусга таништирилади ва бир нусхаси унда қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотномага таҳлилий маълумотлар ва тегишли нотариал ҳаракатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш ўтказилган нотариус маълумотномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда ишчи гуруҳ томонидан далолатнома расмийлаштирилади ва у маълумотномага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ҳолатда, маълумотноманинг бир нусхаси текшириш ўтказилган нотариусга почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус маълумотнома юзасидан фикр ва эътирозларини ушбу маълумотномани олган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай назорат тадбирини ўтказган адлия органига ёзма шаклда тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Режали текшириш якунлари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, адлия органи нотариус (лар)га тегишли чоралар кўриш учун ўн кун муддатда тегишли малака комиссиясига тақдимнома киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат зарурати туфайли текшириш ҳужжатлари ва материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилганда, уларнинг нусхаси олиб қолиниши ва сақланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Қисқа муддатли текшириш ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қисқа муддатли текшириш рейд, «сирли мижоз» ва хизмат текшируви кўринишида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қисқа муддатли текшириш якунлари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, адлия органи нотариус (лар)га тегишли чоралар кўриш учун ўн кун муддатда тегишли малака комиссиясига тақдимнома киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Рейд ўтказиш орқали текширишда адлия органи буйруғи билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан нотариусларнинг ўз фаолияти давомида қонунчилик ҳужжатларига, меҳнат ва ижро интизомига, Нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига риоя этилиши тўсатдан жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рейд тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рейд тадбирини ўтказиш муддати бир иш куни этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳар бир нотариуснинг фаолияти ҳисобот йили давомида камида бир маротаба рейд ўтказиш орқали текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рейд тадбири давомида нотариусларнинг уч кунлик амалга оширган ишлари танлов асосида ўрганилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Нотариуслар фаолиятида ўтказиладиган рейд тадбирларига лозим бўлган тақдирда, рейд тадбирини ўтказаётган адлия органи раҳбарининг рухсати билан тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Рейд тадбири мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади. Саволномада кўрсатиб ўтилган ҳар бир масала юзасидан аниқланган ҳолатлар рейд натижаси бўйича тузилган далолатномада акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Нотариус фаолиятида рейд тадбирлари иш вақти давомида ўтказилади. Бунда нотариус томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тўхтатиб қўйилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Нотариус тегишли ҳужжатларни ишчи гуруҳга сўралган вақтда тақдим этилишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Фаолиятида рейд ўтказилаётган нотариус қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейд ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейд натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномага нисбатан ўзининг эътирозларини ёзма тарзда билдириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Фаолиятида рейд ўтказилаётган нотариус қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳга текшириш ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейд ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни, кўчирма нусхаларни ва бошқа ахборотларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳнинг текшириш ўтказишига тўсқинлик қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳ аъзосининг хизмат вазифаларини бажаришига нисбатан ҳар қандай таъсир ўтказмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Рейд натижаси юзасидан текшириш ўтказилган жойнинг ўзида далолатнома расмийлаштирилади ва рейд ўтказган шахслар томонидан имзоланади ҳамда текшириш ўтказилган нотариусга таништирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, у ишчи гуруҳга асослантирилган фикр ва эътирозлари баён этилган тушунтириш хатини тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус тушунтириш хати ёзишдан бош тортган тақдирда, ишчи гуруҳ томонидан бу ҳақда далолатномада тегишли ёзув қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси рейд давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун нотариусда қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Хизмат зарурати туфайли текшириш ҳужжатлари ва материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилганда, уларнинг нусхаси олиб қолиниши ва сақланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Сирли мижоз» тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан мунтазам равишда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. «Сирли мижоз» тадбири қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатларнинг сифати ва тезкорлиги адлия органида шубҳа уйғотганда, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туғилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. «Сирли мижоз» тадбирига адлия органининг масъул ходимлари, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ихтиёрига кўра жамоатчилик асосида иштирок этишга розилик берган вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс вакилининг текшириш жараёнидаги ваколати чегараси, текшириш ўтказишнинг тартиби, шартлари ва муддатлари адлия органи билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномага асосан «Сирли мижоз» тадбирини ўтказишга жалб қилинган фуқаролар ва юридик шахс вакиллари текшириш натижасида олинган маълумотларни адлия органи раҳбарининг рухсатисиз ошкор қилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. «Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш учун бир иш куни, давомли нотариал ҳаракатлар учун — ушбу ҳаракатнинг охирги кунига қадар муддат белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. «Сирли мижоз» сифатида жалб қилинган фуқаро ёки юридик шахс вакили ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини сўраб нотариусга мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирли мижоз»нинг вазифаси нотариал идорага фуқаро (мижоз) сифатида бориш, ўзига маълум бир хизматни кўрсатилишини сўраш, тегишли хизмат кўрсатилишидан олдин имкон даражасида идора иш фаолиятини кузатиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш давомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино атрофи ва хоналарнинг тозалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш вақтида муомала ва кийиниш маданиятига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига амал қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стресс вазиятларда ходимларнинг фуқаролар билан қандай муносабатда бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариуснинг билим даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариуснинг коррупцион ҳолатларига мойиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариус томонидан хизмат кўрсатиш жараёнида қонунчилик ҳужжатларига лозим даражада риоя этилмаётганлиги (масалан, хизмат кўрсатилиши учун ортиқча ҳужжатлар сўраши ёки аксинча зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилмаслиги) ҳолатлари ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. «Сирли мижоз» тадбирини ўтказишда яширин диктофон ёки видео кузатув мосламаларидан фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мосламалар ёрдамида ёзиб олинган маълумотлар адлия органи томонидан тўлиқ қабул қилиб олинади ва улардан мазкур Низомда кўрсатилган ҳоллардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. «Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш жараёнида нотариусни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ва ундаш, шу жумладан низоли, баҳсли ҳолатларни ва камчиликларни сунъий равишда келтириб чиқариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. «Сирли мижоз» тадбири якунлари бўйича уни ўтказган тегишли адлия органи томонидан маълумотнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш жараёнида нотариус томонидан ортиқча пул маблағлари ундирилганлиги ёки коррупция ҳолатларига йўл қўйганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ва унинг натижасига кўра ҳужжатлар тегишлилигига кўра малака комиссиясига (тақдимнома орқали) ва (ёки) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Хизмат текшируви жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, оммавий ахборот воситаларида нотариуснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан чоп этилган танқидий материалларда баён этилган ҳолатларга аниқлик киритиш, Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш, рейд, «Сирли мижоз» тадбирлари ва камерал текширишлар натижасида аниқланган ҳолатларни текшириш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Хизмат текшируви адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида беш иш куни давомида ўтказилади. Адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида мазкур муддат қўшимча беш иш кунига қадар узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Агар хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан нотариус лицензиясининг амал қилиши ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши назарда тутилган бўлса, нотариуснинг Тизимдан фойдаланишини дарҳол чеклаш учун ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Хизмат текшируви давомида нотариус томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг ҳолати, сабаблари ва шароитлари, ножўя хатти-ҳаракат содир этилишига алоқадор бўлган аниқ бир ходим ва шахсларнинг айбдорлик даражаси аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган нотариус буйруқ билан таништирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Нотариусга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганда, хизмат текшируви ўтказилаётган ҳолат юзасидан ундан ёзма тушунтириш талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус ёзма тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда ишчи гуруҳ томонидан тегишли далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома ишчи гуруҳ аъзолари ёки тушунтириш беришдан бош тортганлигини тасдиқлайдиган бошқа ходимлар томонидан имзоланади. Нотариуснинг тушунтириш беришдан бош тортиши хизмат текширувини ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ишчи гуруҳ аъзолари нотариал идоранинг бошқа ходимларидан ҳам тушунтиришлар талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Хизмат текшируви ўтказиш жараёнида ишчи гуруҳ қуйидагиларни аниқлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариус томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган ёки содир этилмаганлиги фактини тасдиқловчи ҳолатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариус томонидан айнан қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари бузилганлигини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган нотариус:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир этилган хатти-ҳаракат юзасидан ўз фикрини баён қилиш орқали ёзма тушунтиришлар бериш, ўз тушунтиришининг моҳияти бўйича далилларни тақдим қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат текшируви якуни бўйича уни ўтказиш ҳужжатлари, шунингдек хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги маълумотнома ёки хулоса билан танишишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат текшируви якуни бўйича адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган маълумотнома ёхуд хулоса тузилади. Ушбу маълумотнома ёки хулоса бир нусхада расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Хизмат текшируви маълумотномаси ёки хулосаси нотариусга таништирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус хизмат текшируви маълумотномаси ёки хулосаси билан танишишдан бош тортса, бу ҳақида далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Хизмат текшируви натижасида ножўя хатти-ҳаракат факти аниқланган тақдирда, адлия органи томонидан хизмат текшируви маълумотномаси ёки хулосаси ва тўпланган ҳужжатлар тегишлилигига кўра малака комиссиясига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Камерал текшириш ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Камерал текшириш адлия органи томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариуснинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини Тизимдаги маълумотлар, нотариус томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган нотариус фаолиятига оид бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Камерал текшириш адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Камерал текшириш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Камерал текшириш мунтазам равишда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Камерал текшириш адлия органининг масъул таркибий бўлинмаси томонидан нотариуснинг ҳузурига бормасдан адлия органи жойлашган ерда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал текшириш жараёнида адлия органи томонидан ўрганиш, таҳлил қилиш ёки умумлаштириш мақсадида нотариус томонидан расмийлаштирилган бир ёки бир нечта нотариал ҳаракатлар ёхуд маълум бир турдаги нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳужжатларни идорага чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Агар адлия органи томонидан камерал текшириш жараёнида нотариуснинг Тизимга киритилган маълумотлари ҳамда тегишли ҳисоботларини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган ҳисоботларида кўрсатилган ва адлия органидаги мавжуд маълумотлар ўртасида тафовут мавжудлиги аниқланса, бу ҳақида нотариусга тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шаклда талабнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан ёки электрон почта орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда нотариус талабномада кўрсатилган хато ва камчиликларни, шунингдек қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриб, бу ҳақида талабнома киритган адлия органига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда жавоб хати тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус томонидан талабномада кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлигини асословчи ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, адлия органи талабномада кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш мақсадида қисқа муддатли текшириш тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал текшириш жараёнида нотариус фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда адлия органи қисқа муддатли текшириш тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Камерал текшириш натижаси бўйича адлия органи томонидан умумлаштирилган маълумотнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш адлия органи томонидан Тизимдаги маълумотларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш учун адлия органи раҳбарининг буйруғи талаб этилмайди. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш мунтазам равишда амалга ошириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар бўйича уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик мақсадида адлия органи томонидан нотариусларга кўрсатмалар, огоҳномалар ёки тақдимномалар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида нотариус фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда адлия органи қисқа муддатли текшириш ёки камерал текшириш тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Текшириш натижасидан норози бўлган нотариус адлия органининг юқори турувчи ташкилотига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

Нотариус иш фаолиятида режали текшириш ўтказишда ўрганиладиган масалалар юзасидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА

Т/р

Ўрганиладиган масала

1.

Лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши (хусусий нотариуслар учун)

2.

Бинонинг нотариус фаолиятини ташкил этишга оид минимал талабларга мувофиқлиги

3.

Меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши, нотариал идорада пешлавҳаларнинг мавжудлиги

4.

Номенклатураларнинг юритилганлиги

5.

Йиғмажилдларнинг тикилиши ҳолати

6.

Нотариал идорага келиб тушган топшириқлар ижроси ҳолати

7.

Архив ҳужжатларининг сақланиши

8.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими юритиш

9.

Кўчмас мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномаларнинг расмийлаштирилиши

10.

Уй-жой ижара шартномаларининг расмийлаштирилиши

11.

Кўчмас мулклар бўйича ишончномаларнинг расмийлаштирилиши

12.

Транспорт воситасини тасарруф этиш ҳақидаги шартномаларнинг расмийлаштирилиши

13.

Транспорт воситаси ижара шартномаларининг расмийлаштирилиши

14.

Транспорт воситаси бўйича ишончномаларнинг расмийлаштирилиши

15.

Бошқа шартномаларнинг (кафиллик, қарз ва б.) расмийлаштирилиши

16.

Гаров ва ипотека шартномаларининг расмийлаштирилиши

17.

Мерос ишларининг расмийлаштирилиши

18.

Васиятномаларнинг расмийлаштирилиши

19.

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари талабларига тўлиқ риоя қилиниши ҳолати

20.

Гербли (махсус) бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва сарфлаш ҳолати

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу намунавий саволномага адлия органи томонидан заруратга кўра, қўшимча саволлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Нотариус фаолиятини қисқа муддатли текшириш юзасидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ўрганиладиган масала

1.

Қонун ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг соҳага оид ҳужжатлари ва топшириқ хатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда таъминланиши

2.

Ишга узрли сабабларсиз келмаслик ёки кечикиб келиш

3.

Ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки токсик моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида келиш

4.

Нотариус томонидан мансаб (хизмат) вазифасини (ваколатини) суиистеъмол қилиниши (лавозими бўйича берилган ваколатлардан хизмат манфаатларига зид равишда фойдаланиш) ва ғайриахлоқий кўринишдаги, номуносиб бўлган маънавий хатти-ҳаракатларни содир этилиши

5.

Хизмат сирлари бўлган маълумотларни ошкор қилиш

6.

Ходимлар ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган тарзда техника хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қўпол равишда бузиши

7.

Идорада иш юритишни ташкил қилиш ва ижро интизомини назорат қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, вазирлик кўрсатмаларининг мавжудлигини ва уларга риоя этилиш аҳволини ўрганиш

8.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда уларга риоя этилиши

9.

Нотариус фаолиятини ташкил этиш учун минимал талабларнинг мавжудлиги

10.

Нотариусларнинг касб этика қоидаларига риоя этилиши

11.

Хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида у ёки бу ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги учун пул, моддий қимматликлар, қимматбаҳо буюмлар ва хизматлар кўринишида ҳақ олмаслик

12.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг қонунийлиги

13.

Гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлашнинг кунлик ижроси

14.

Нотариус томонидан нотариал ҳаракатларнинг «Нотариат тўғрисида»ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) талаблари асосида расмийлаштирилганлиги ва улар бўйича давлат божини ундиришнинг кунлик амалиёти, жисмоний ва юридик шахслардан талаб қилинадиган ҳужжатларнинг асослилиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу намунавий саволномага адлия органи томонидан заруратга кўра, қўшимча саволлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус фаолиятида камерал текшириш ва Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш юзасидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ўрганиладиган масала

Муддат

1.

Битимларни тасдиқлашда тарафларининг бармоқ излари сканер қилинган вақт тафовути (10 минутдан ортиқ бўлган ҳолатлар)

ҳар ойда

2.

Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш якунлангандан кейин бармоқ излари сканер қилинган ёки бармоқ изи ўзгартирилган ҳолатлар

ҳар ойда

3.

Нотариал ҳаракатларга оид маълумотлар Тизимга аниқ ва тўлиқ киритилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

4.

Нотариал ҳаракатлар тасдиқлангандан кейин Тизимдаги маълумотларга ўзбошимча ўзгартириш (тузатиш) киритилган ҳолатлар

ҳар ойда

5.

Тўловлар бўйича инвойс шакллантирилганда SMS хабар юборилган телефон рақами ўзгартирилган ҳолатлар

ҳар ойда

6.

Тўловлар тўғрисида SMS хабар такрорланувчи телефон рақамларга юборилган ҳолатлар

ҳар ойда

7.

Битимни расмийлаштиришда нотариал тасдиқланган ишончномага асосан вакил иштирок қилган ҳолларда ишончнома бекор бўлганлиги ёки бўлмаганлиги Тизим орқали текширилмаган ёки нотўғри текширилган ҳолатлар

ҳар ойда

8.

Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда нотариал ҳаракатда иштирок этиш уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги Тизим орқали текширилмаган ёхуд нотўғри текширилган ҳолатлар

ҳар ойда

9.

Нотариал ҳаракатни расмийлаштиришни рад этиш ҳақидаги маълумот Тизимга киритилмаган ёки нотўғри киритилган ҳолатлар

ҳар ойда

10.

Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилмаган ёки нотўғри текширилган ҳолатлар

ҳар ойда

11.

Битим бекор қилинганлиги тўғрисида Тизимга маълумот киритилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

12.

Васиятноманинг ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида Тизимга маълумот киритилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

13.

Тизим орқали мерос қолдирувчининг мол-мулкига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлиги текширилганлик ҳолатлари

ҳар ойда

14.

Гаров ёки ипотека шартномалари бўйича мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

15.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси мавжуд бўлмаган Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни олиш битимларини тасдиқлаганлик ҳолатлари

ҳар ойда

16.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга Тизим орқали битим нусхасини бир кун муддатда тақдим этилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

17.

Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақида тасдиқланган шартномалар ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

18.

Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш учун вақт сарфи ҳақидаги таҳлилий маълумот

ҳар ойда

19.

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказилаётганда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилмаганлик ҳолатлари

ҳар ойда

20.

Солиқ тўлови ва коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг Тизим орқали олинмаган ҳолатлар

ҳар ойда

21.

Нотариал ҳаракатлар учун белгиланган суммадан ортиқча миқдорда тўлов ундирилган ҳолатлар

ҳар ойда

22.

Нотариусларнинг нотариал ҳаракат турлари бўйича расмийлаштирган ҳаракат сони таҳлили

ҳар ойда

23.

Нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун мурожаат этувчиларнинг электрон навбатига риоя этилмаганлик ҳолатлари

ҳар ойда

24.

Кўчмас мулк ва мерос ишлари бўйича нотариал ҳаракатнинг сканер нусхаси Тизимга бириктирилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

25.

Кўчмас мулк ҳуқуқини вужудга келишини назарда тутувчи битимларни рақамли кўринишда ягона электрон нотариал архив фондига бириктирилмаган ҳолатлар

ҳар ойда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотлари йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шартномалар тузиш ҳолларига»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 5-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги» сўзлари «экстерриториаллик тамойили асосида исталган жойдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарор номидаги ва 1-банддаги «Нотариус» сўзи «Давлат нотариуси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илова (Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом)да:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номидаги «Нотариус» сўзи «Давлат нотариуси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банддаги «нотариус» сўзи «давлат нотариуси (кейинги ўринларда нотариус деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотлар коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги тўғрисида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автотранспорт воситасини 18 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига, мототранспорт воситасини эса 16 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига давлат рўйхатидан ўтказишда, уларнинг номидан қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилари, васий ёки ҳомийлари) иштирок этади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 24-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўгай ота-она» сўзлари «фарзандликка олувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 45-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомототранспорт воситаларини бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битишувларни ҳисобга олиш юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларга ҳамда енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотларининг йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шаклда тузиладиган ижара шартномаларига нисбатан қўлланилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«61. Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида сайловолди ташвиқотини олиб борувчи субъект томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларини камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўтказилади. Бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёрдамчисини» сўзи «стажёрини» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-банднинг учинчи хатбошиси «мажбурий» сўзидан кейин «тўлиқ» сўзи билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинган давлат божининг нотариусларга йўналтириладиган қисми Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли электрон тақсимлаш тўлов тизими орқали тақсимланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳамда» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «ва» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-банддаги «комплекс, мақсадли ёки назорат текширувлари» сўзлари «текширишлар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-банддаги «одоб-ахлоқ» сўзлари «касб этикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«43. Нотариуснинг фаолиятини текширишга Нотариал палата ходими ёки унинг бошқарув аъзоларидан бири ёхуд нотариуслар жалб қилиниши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45. Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда ёхуд бошқа узрли сабабларга (нотариус меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ва (ёки) бола парваришлаш таътилларига чиққанда, ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилганда ва бошқа ҳолларда) кўра адлия бошқармалари Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ушбу нотариуснинг тугалланмаган нотариал ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда аҳолига нотариал хизматлар кўрсатиш учун бошқа нотариусга ваколат беради ва бу ҳақда тегишли буйруқ расмийлаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-илованинг 19-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«талабгорда Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 4-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Ҳар бир округдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони ушбу нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари энг кам сонининг уч бараваридан ошмаслиги лозим».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг ер участкасининг майдони ёки кўчмас мулк ёхуд унинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга нотариус бошқа шахсга ўтказилган қисми ҳақида белги қўяди, шунингдек ўз имзоси ва муҳрини қўйиб, нусхасини олиб қолади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кадастр маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки кўчмас мулкнинг ёхуд унинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кўп бўлса, шунингдек кўчмас мулкнинг ёки унинг бир қисмининг мулкдори устки қават қурган, қўшимча иморат қурган ёки яшаш хонаси бўлмаган қисмини қайта таъмирлаб, яшаш хонасига ўзгартирган бўлса ёки бошқача тарзда ўзгартирган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг бу ўзгаришлар тўғрисида қарори ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорини ва (ёки) туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тақдим этишни талаб қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади»;

учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.

16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.

Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Нотариус томонидан битим тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари экстерриториаллик тамойили асосида исталган жойдаги (сотиб олувчининг танловига кўра) ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги уни кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«33. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Нотариус шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариус томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29. Шартномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий пропискасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тасарруф этиш (олди-сотди, ҳадя қилиш, айрибошлаш, лизинг, ижара, текин фойдаланишга бериш, гаров (ипотека)га қўйиш, мол-мулкни бошқа шаклда ўзгага ўтказиш (тасарруф этиш) ҳақида битимларни тузиш) ҳуқуқи билан бериладиган ишончномани тасдиқлашда кўчмас мулк ва транспорт воситаларига нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса, бундан тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномаларни тасдиқлаш мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Нотариус мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;

19-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариус томонидан тегишли маълумотларга аниқлик киритилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бошқа шахсга ўтказиш йўли билан берилган ишончноманинг амал қилиш муддати асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«32. Ишончномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариус ишончномани тасдиқлашни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«14. Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-банднинг олтинчи хатбошиси иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар нотариал тасдиқланиши лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«39. Гувоҳнома беришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариус гувоҳнома беришни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)