15.07.2021 йилдаги ПФ-6262-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.07.2021 йилдаги ПФ-6262-сон
Kuchga kirish sanasi
16.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш тизимини тўлиқ хусусий секторга ўтказиш, ташқи бозорда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, минерал ўғитлар ва агрокимёвий хизматлар сифатини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖлар акциядорларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар «Агробанк» АТБ томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига лабораторияларни ташкил этиш, ускуна ва техникаларни сотиб олиш ҳамда айланма маблағлари учун 200 млрд сўмлик кредит линияси очилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги йўналишида, шу жумладан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, мутахассислар ва аҳолининг билим даражасини ошириш мақсадида «Агробанк» АТБ қошида «Фермерлар мактаби» ташкил этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва соҳадаги изланувчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги инновацион тадқиқотларни амалиётга жорий қилганлик учун 10 млрд сўм миқдорида грант ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Агробанк» АТБнинг Тошкент вилоятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи марказни (кейинги ўринларда — Намунавий марказ) ташкил этиш бўйича буюртмачи этиб «Агробанк» АТБни белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига «Агробанк» АТБ билан биргаликда Намунавий марказ тажрибаси асосида тадбиркорларнинг ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи бизнес лойиҳаларини ташаббускорларнинг ўз маблағлари, банк кредити ва лизинг асосида босқичма-босқич ташкил этиб бориш вазифаси юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар фавқулодда вазиятларда зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) олти ой муддатда «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги ва «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар нормаларини қайта кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли қонун лойиҳасини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жорий йил якунига қадар минерал ўғит ва кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига белгиланган тартибда киритиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жорий йил якунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ходимларини сертификатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда айрим кимёвий воситаларни агроном-инспекторнинг тавсияси ва рецепти асосида ердан фойдаланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида сотиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Агентлик билан биргаликда зарарли организмларга қарши кураш тадбирларини амалга оширишда агроном, фитопатолог, энтомолог, хим-биолог бўлган мутахассисларни иш билан таъминлаш мақсадида уларни ўқитиш ва малакасини ошириш орқали ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш тартибига мувофиқ, ўсимликлар клиникалари ва биолабораторияларга жалб қилиш тизимини шакллантирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) Агентликнинг «e-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизимини янада кенг жорий қилиш мақсадида соҳага оид барча фаолиятни ушбу тизимга интеграция қилишда тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Қ. Юсупалиев) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида зарарли моддаларнинг (пестицидлар, микотоксинлар, нитратлар, токсик элементлар, минерал ўғитлар ва бошқалар) миқдорини белгилаш ва уларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни халқаро стандартларга уйғунлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, янги тизимни самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи «Йўл хариталари»ни тасдиқласин ва унда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишларини ташкиллаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш тўғрисида телевидение орқали кўрсатувларни доимий намойиш қилсин ҳамда ижтимоий реклама сифатида уларни телевидение ва радиоканалларда жойлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 15 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6262-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2640-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 1-илованинг «Идоравий формали кийим» бўлимидаги 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3574-сон қарорига 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «100 миллиард» сўзлари «50 миллиард» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 мартдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3626-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4861-сон қарорининг 1, 3, 4, 5, 6, ва 8-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4975-сон қарорига 1-иловадаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» блоки чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон, 16.12.2021 й., 06/21/34/1164-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)