26.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2265-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 26.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2265-3
Kuchga kirish sanasi
26.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2265-3]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 25 августдаги 56, 28-сон қарори билан тасдиқланган Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2265, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 26 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 26 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 26 июндаги 40, 31-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилмадир (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«81. Масъул шахс лавозимига тайинланган шахс халқаро стандартларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилигини билиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чораларни кўриш;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув тадбирларида қатнашиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни лизинг берувчилар ходимларига етказиш.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва мижозларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи фойдаланиши мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидаги мазмундаги 122-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«122. Масъул ходимларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонунчилик ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш лизинг берувчилар мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги мазмундаги 133-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«133. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали мулкдорни ёки юридик шахс бўлган мижозни назорат қилувчи шахсни идентификациялашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш имкони бўлмаса, лизинг берувчилар мижознинг раҳбарини идентификациялаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлган мижозга мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидаги мазмундаги 196-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«196. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилига камида бир марта, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгариши муносабати билан лизинг берувчилар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги мазмундаги 251-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«251. Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидаги мазмундаги 283-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«283. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги лизинг берувчилар томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Қоидалар билан белгиланган талаблар юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига ҳам қўлланилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2265-3/0602-сон)