Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2018 02.07.1997 йилдаги 333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.1997 йилдаги 333-сон
Kuchga kirish sanasi
02.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 701-сонли «Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси деб қайта номлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси ҳақидаги Низом 1-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ҳақидаги Намунавий низом 2-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиясининг таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова берилмайди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси иши бўйича котибиятчилик ишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати бошқармаси зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда Намунавий низом асосида ва маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ҳақидаги тегишли низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 апрелдаги 113-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 2 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги 333-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси умумреспублика миқёсидаги орган ҳисобланади ва ўз фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Комиссиясининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссия раиси (Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари), раис ўринбосари, Комиссия аъзолари ва котибиятдан иборат таркибда иш олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Комиссия ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқа Комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги соҳасидаги бошқа миллий ва Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган халқаро меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қабул қилган қарорлари вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Зарур ҳолларда Комиссия йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ асосий масалаларни ўрганиш ва уларни тайёрлаш учун олимлар, вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ходимлари, мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлари тузади. Гуруҳларнинг шахсий таркиби Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ,ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ягона сиёсат ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид миллий ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумреспублика тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фақат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳал этиши мумкин бўлган таклифларни киритади. Йўлларда ҳаракатланиш соҳасида аҳолига ва халқ хўжалигига механик транспорт воситалари билан самарали ва хавфсиз хизмат кўрсатишга қаратилган миллий сиёсатни ривожлантиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) йўлларда ҳаракатланишда қатнашадиган ва унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ талабларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар, йўлларда ҳаракатланишни ривожлантиришга ва унинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Уларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботларни эшитиб боради ва қилинган ишларга баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзига юкланган вазифаларни қониқарсиз бажараётган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсан жавоб беришлари тўғрисида таклиф киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) йўлларда ҳаракатланиш соҳасига оид меъёрий бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) йўлларда ҳаракатланиш ва техника хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот, конструкторлик ва экспертиза ўтказиш ишлари олиб борилишини ҳамда уларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни молиявий таъминлаш сиёсатини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Комиссия аъзолари йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги масалаларига бағишланган халқаро ва миллий кенгашлар ишида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича идоралараро конференциялар, семинарлар, кенгашлар ўтказишни ташкил этади, уларда ишлаб чиқилган тавсия ва таклифларни амалга ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлардаги турдош органлар билан ҳамкорлик алоқаларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияларининг йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияларига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурлар мажмуини ишлаб чиқишда, йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш бўйича тадбирларни белгилашда ва уларни амалга оширишда услубий ва амалий ёрдам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотларининг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги уларнинг фаолиятларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва нуқсонларни тугатиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган, кўрилган чоралар ҳақида белгиланган муддатда ахборот бериш шарти билан, кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзларига юкланган вазифаларни қониқарсиз бажараётган вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларини (уларнинг биринчи раҳбарлари бундан мустасно) шахсий жавобгарликка тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган шахсларга нисбатан зарур чоралар кўришни талаб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлардан йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатларни, тадбирлар режаларини, маълумотлар ва материалларни, шунингдек, оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари, уларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) белгиланган тартибда вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича зарур ишларни, текширишларни, синовларни, тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказишни топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио-телевидение) имкониятларидан бепул фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссия ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиясининг раиси тасдиқлаган йиллик режага мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади.Комиссия аъзоларининг камида ярми қатнашган ҳоллардагина Комиссия мажлиси ваколатли ҳисобланади.Комиссия мажлисида кўриладиган масалалар мазмунини акс эттирадиган баённома юритилади.Баённома мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор уни ёқлаб кўпчилик овоз берилганда қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссия қарорлари расмийлаштирилади ва зарур бўлган тақдирда оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия мажлисларида айрим вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилаётганда уларнинг вакиллари таклиф қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Комиссия, унинг котибияти ва ишчи гуруҳлари ишларига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларга Комиссия иши билан боғлиқ айрим топшириқлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Комиссия мажлисларини ўтказиш вақтини ва жойини белгилайди, навбатдаги мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқлайди. Зарурат бўлганда Комиссиянинг кўриб чиқишига режадагидан ташқари масалаларни киритади, шунингдек, Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлисларини чақиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар кўриб чиқилаётганда Комиссия манфаатларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлардаги турдош органлар билан ҳамкорлик қилиш пайтида Комиссия номидан иш кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қарорларини бажариш бўйича тадбирлар ўтказилишини ташкил этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Комиссия иш режасини ишлаб чиқишда қатнашадилар унга ўз таклифларини киритадилар, комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материалларни тайёрлашда иштирок этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Комиссия топшириғига кўра Комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материаллар тайёрлашда ишчи гуруҳларига бошчилик қиладилар, Комиссияда бу материалларни маълум қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қарорлари бажарилишининг аҳволи билан танишишда иштирок этадилар ҳамда унинг натижалари ҳақида Комиссияга маълум қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Комиссия топшириғига кўра ўта оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари юз берган жойларга борадилар, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари ҳақида Комиссияга ахборот тақдим этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Комиссия иш режасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш Комиссияларига услубий-амалий ёрдам беришда, уларнинг фаолиятини ўрганиб чиқишда қатнашадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Комиссия топшириғига кўра халқаро ташкилотлар ва анжуманларда унинг манфаатларини ифодалайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия котибияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Комиссияда кўриб чиқишга киритилган масалалар бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Комиссиянинг иш режалари лойиҳаларини ва ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси билан биргаликда Комиссияга автомототранспортдаги фалокатлар тўғрисида ахборотлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан қўшимча чоралар ҳақида тавсияномалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Комиссиянинг ишини юритади, Комиссия аъзоларини мажлисларнинг ўтказилиши муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади ва уларни Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Комиссия раисининг топшириғига кўра вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш Комиссияларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорларнинг бажарилиши билан танишишда иштирок этади, шунингдек, бу ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга тааллуқли масалаларни кўриб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Комиссиянинг илгари қабул қилинган қарорларининг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Комиссиянинг йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш комиссияларининг иш режалари бажарилишини назорат қилади ва уларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Комиссиянинг ишчи органи вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия аъзолари махсус гувоҳномага эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги 333-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тузилади. Бу комиссияларнинг шахсий таркиби тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ўз фаолиятларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари олдида жавобгардирлар. Фаолиятлари давомида қилинган ишлар ҳақида уларга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиясига ҳисоб бериб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари раис (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, ҳоким ўринбосари), раис ўринбосари, аъзолар ва котибдан иборат таркибда иш олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоларининг сони ҳузурида Комиссия тузилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан иш ҳажмига мувофиқ белгиланади. Комиссия таркибига транспорт, йўл ва лойиҳа ташкилотлари, йўл-коммунал хўжалиги, халқ таълими муассасалари, ички ишлар органлари раҳбарлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияларининг асосий вазифаларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ўз ваколатларига берилган масалалар бўйича қарорлар қабул қиладилар, улар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар икки ҳафта муддатда Комиссиянинг қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида Комиссияга маълум қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Зарур ҳолларда Комиссиялар йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ўрганиш ва тайёрлаш учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлари тузади. Гуруҳларнинг таркиби Комиссиялар раислари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЬМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) автомобиль транспорти, автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш, йўл-коммунал хўжалиги ташкилотлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият муассасалари, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш билан боғлиқ фаолиятларини мувофиқлаштиришни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳудудларида бу масалаларни мукаммал ҳал қилишни таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳам бевосита, ҳам тегишли давлат органлари, корхоналар ва ташкилотлар орқали ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) транспорт корхоналари ҳайдовчилари, муҳандис-техник ходимлари ва шахсий транспорт воситалари эгалари ўртасида зарур тушунтириш ишлари ташкил этилишини таъминлайдилар, бу ишга меҳнат жамоаларини, кўнгилли халқ уюшмалари, кўнгилли автомотоҳаваскорлар жамияти аъзоларини, бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини жалб этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) транспорт, йўл, лойиҳалаш ва бошқа корхоналар, ташкилотлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қиладилар, уларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фуқароларнинг барча қатламлари, шу жумладан ўқувчилар ва талабалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ўрганишни ташкил этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) маҳаллий матбуот, радио ва телевидение имкониятларидан унумли фойдаланиб, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини тарғиб қилишни ташкил этадилар ва амалга оширадилар. Шу мақсадда аҳоли турар-жойларида ва маҳаллаларда учрашув ва суҳбатлар ўтказилишига эришадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари қуйи комиссияларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини назорат қилиб, йўналтириб ва мувофиқлаштириб борадилар, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатадилар, уларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ўз ҳудудларида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги ишларни яхшилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги Комиссиясига таклифлар киритиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотларнинг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги уларнинг фаолиятларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва нуқсонларни тугатиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган чоралар ҳақида белгиланган муддатда ахборот бериш шарти билан кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзларига юкланган вазифаларни қониқарсиз бажараётган тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларини (биринчи раҳбарлари бундан мустасно) шахсий жавобгарликка тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган шахсларга нисбатан зарур чоралар кўришни талаб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио-телевидение) имкониятларидан бепул фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ш. ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссиялар ўз ишини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари раислари тасдиқлаган йиллик режага мувофиқ амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссия ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Комиссия аъзоларининг камида ярми қатнашган ҳоллардагина Комиссия мажлиси ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисида кўриладиган масалалар мазмунини акс эттирадиган баённома юритилади. Баённома мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор уни ёқлаб кўпчилик овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия қарорлари расмийлаштирилади ва зарур бўлган тақдирда оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Айрим корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилаётганда Комиссия мажлисларига уларнинг вакиллари таклиф қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Комиссия, унинг котибияти ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларга Комиссия иши билан боғлиқ айрим топшириқлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Комиссия мажлисларини ўтказиш вақтини ва жойини белгилайди, навбатдаги мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқлайди. Зарурат бўлганда Комиссиянинг кўриб чиқишига режадагидан ташқари масалаларни киритади, шунингдек, Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлисларини чақиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашида, вилоят, шаҳар, туманлар Кенгашлари ва Ҳокимликларида кўриб чиқилаётганда Комиссия манфаатларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Комиссия иш режасини ишлаб чиқишда қатнашадилар, унга ўз таклифларини киритадилар, Комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материалларни тайёрлашда иштирок этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Комиссия топшириғига кўра Комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материалларни тайёрлаш ишчи гуруҳларига бошчилик қиладилар, Комиссияда бу материалларни маълум қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашнинг аҳволи билан танишишда иштирок этадилар ҳамда унинг натижалари ҳақида Комиссияга маълум қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Комиссия топшириғига кўра ўта оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари юз берган жойларга борадилар, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари ҳақида Комиссияга ахборот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Комиссия котибияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Комиссияда кўриб чиқишга киритилган масалалар бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Комиссиянинг иш режалари лойиҳаларини ва ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят, шаҳар, туманлар ички ишлар органларининг Давлат автомобиль назорати хизмати билан биргаликда Комиссияга автомототранспортдаги фалокатлар тўғрисида ахборотлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида тавсияномалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Комиссиянинг ишини юритади, Комиссия аъзоларини мажлисларнинг ўтказилиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор этади, уларни Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Комиссия раисининг топшириғига кўра тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотларда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг аҳволи билан танишишда иштирок этади, шунингдек, бу ташкилотлар ва корхоналарда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга тааллуқли масалаларни Комиссия йиғилишида кўриб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Комиссиянинг илгари қабул қилинган қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Комиссиянинг йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссиянинг ишчи органи вазифаларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, вилоят, шаҳар, туманлар ички ишлар органларининг Давлат автомобиль назорати хизмати бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Комиссия аъзолари махсус гувоҳномага эга бўладилар.