16.06.2021 йилдаги 0014-21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, 16.06.2021 йилдаги 0014-21-сон
Kuchga kirish sanasi
16.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша нурларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари

1-боб. Умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ишлаб чиқариш жараёнида ишчиларни ультрабинафша нурлари мавжуд бўлган манбалардан ҳимоялаш, баҳолаш, назорат қилиш усулларини ҳамда ультрабинафша нурланишининг салбий таъсирини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари барча турдаги (лазерлар томонидан ишлаб чиқилган ультрабинафша нурлари (нурланиш) бундан мустасно) ультрабинафша нурларига (нурланиш) ва уларнинг манбаларига тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нурнинг (нурланиш) интенсивлиги — нур тушадиган юза майдонидаги энергия оқимининг зичлиги, бирлиги Вт/м2 да;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нурланиш дозаси — маълум вақти ичида тушадиган нурнинг миқдори (бирлиги мэр.соат/м2 да);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсат этилган нурнинг (нурланиш) интенсивлиги — бутун иш куни давомида ва меҳнат фаолияти жараёнида ишчиларнинг ишлаган даври ва кейинчалик соғлиғининг бўзилишига олиб келмайдиган, функционал ва бошқа жароҳат етказмайдиган нур (нурланиш) миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ультрабинафша нурлари (ультрабинафша нурланиш) — тўлқин узунлиги 200 дан 400 нмгача (частотаси 1013 дан 1016 Гц) бўлган электромагнит нурланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-А — тўлқин узунлиги 315 — 400 нм бўлган узун тўлқинли ультрабинафша нурлари (нурланиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-B — тўлқин узунлиги 280 — 315 нм бўлган ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлари (нурланиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-C — тўлқин узунлиги 200 — 280 нм бўлган қисқа тўлқинли ультрабинафша нурлари (нурланиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ультрабинафша нурларининг (нурланиш) инсон организмига таъсири унинг меъёрий қийматлари ва спектрал таркиби бўйича аниқланади ҳамда уларга рухсат этилган миқдор белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Муҳитни зарарсизлантириш учун ёки профилактика мақсадида ультрабинафша нурланишдан фойдаланганда нурланиш интенсивлиги ходимлар бўлмаганда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ультрабинафша нурлари (нурланиш) учун рухсат этилган интенсивлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Терининг 0,2 м2 дан кўп бўлмаган ҳимояланмаган қисми майдони мавжуд бўлган тақдирда нурланиш интенсивлиги бир сменада 30 дақиқа тўхталиш билан 5 дақиқагача нурлантирилган ҳолда, қуйидаги соҳалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-А — 50.0 Вт/м2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-В — 0.05 Вт/м2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-С — 0.001 Вт/м2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учун умумий таъсири давомийлиги 60 дақиқадан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Терининг 0,2 м2 дан кўп бўлмаган ҳимояланмаган қисми майдони мавжуд бўлган тақдирда ультрабинафша нурлантириш интенсивлиги бир сменада 5 дақиқадан юқори бўлган нурланилган ҳолда қуйидаги соҳалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-А — 10.0 Вт/м2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-В — 0.01 Вт/м2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учун умумий таъсири давомийлиги тўрт соатдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УБ-С — 0.001 Вт/м2 соҳада эса йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. УБ-В ва УБ-С-нурларини ўтказмайдиган махсус кийим ҳамда юз ва қўлни ҳимоя қилувчи воситалар ишлатилганда нурланиш интенсивлиги 1 Вт/м2 ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иш жараёнида ультрабинафша нурларининг жуда юқори ва юқори босимли симоб-кварцли чироқлари ишлатилганда, назорат ҳудудида ультрабинафша нурланишининг интенсивлиги 65 мВт/м2 дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иш жараёнида ультрабинафша нурларининг юқори ва паст босимли симоб-кварцли чироқларидан ташқари бошқа махсус чироқлар ишлатилганда, назорат ҳудудида ультрабинафша нурланишини интенсивлиги 20 мВт/м2 ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ультрабинафша нурланишнинг интенсив кўрсаткичи ошганда мазкур Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг 1-иловасига мувофиқ таъсир вақтини камайтириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иш жойларида (кўмир ва тоғ-кон саноати ишчилари, ер ости ишлари, табиий ёруғликсиз ва табиий ёруғлик етарли бўлмаган ишлаб чиқариш бинолари) табиий ёритилганлик коэффициенти (ТЁК) 0,1% дан кам бўлган табиий ёруғлик билан таъминланмаган ёки етарли таъминланмаган биноларда ишлаётганлар учун ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламалар ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламалар баландлиги 3 метрдан 8 метргача бўлган ҳамда бир нафар ходимга 6 м2 майдон тўғри келадиган биноларда ўрнатилиши кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Нурланиш мосламалардан пайдо бўладиган ультрабинафша нурларининг интенсивлиги горизонтал текисликда полдан 1 метр баландликда 7,5 Вт/м2 дан, нурланиш дозаси эса 60 мэр.соат/м2 дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат ва жамоат биноларининг иш жойларида, шунингдек болалар муассасалари, шифохона ва санаторияларда кунлик таъсир қилиш муддати 8 соатдан юқори бўлишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Узоқ вақт таъсир этувчи ультрабинафша нурлантирувчи мослама сунъий ва умумий ёритиш тизими ҚМҚ : 2.1.05-98 «Табиий ва сунъий ёритилганлик» асосида лойиҳалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кўзни ҳимоя қилишда кўндаланг ва бўйлама текисликларда камида 250 С ҳимоя бурчаги бўлган нурни қайтарувчи воситалар ёрдамида амалга оширилади. Очиқ ҳимояланмаган эритемик чироқларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Тўғри визуал оқимли нурлардан ҳимоя экрани орқали ҳимояланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Узоқ вақт таъсир этувчи ультрабинафша нурлантирувчи мосламалардан профилактика мақсадида 1-декабрдан 1-мартгача бўлган даврда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ер ости ишлари, деразасиз (табиий ёруғлик тушмайдиган) иш ўринлари ва белгиланган хизмат кўрсатиш жойларида ишлайдиганлар учун қисқа вақт таъсир этувчи ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламалар (фотария) ўрнатиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қисқа вақт таъсир этувчи ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламада нурланишнинг интенсивлиги ер сатҳидан 1 метр баландликда 30 мВт/м2 юқори бўлмаслиги, нурланиш дозаси 600 мэр.соат/м2 бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламалар эркак ва аёллар учун алоҳида бўлиши ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Барча турдаги ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламаларда (кабинали, ўтказувчи ва бошқалар) нурлантириш тадбирлари йилнинг куз-қиш фаслида ҳар куни 2-3 дақиқа ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кабинали ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламасидан нур олувчи ходимлар сони қуйидагича аниқланди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М • К1 • К2
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда: М — иш кунида рўйхат бўйича ишловчи ходимлар (эркак ва аёллар алоҳида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
К1- УБ — нур олиш учун қарши кўрсатмаси мавжуд бўлганлар ҳисоби, бу 0,8 га тенг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
К2- УБ — нур олишга аёллар учун қарши кўрсатмаси мавжуд бўлган ойнинг кунлари ҳисоби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мослама алоҳида бинода, шунингдек ходимларнинг кийимларини сақлаш хонасида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Суриб-чиқарувчи вентиляция ташкил этишда ҳарорати 25 — 280С оралиғида бўлиши ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Бинонинг ер сатҳида 50 лк кам бўлмаган сунъий ёритиш тармоғи орқали ёритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Саноат корхоналари ва ер ости конларидаги ультрабинафша нурларини нурлантирувчи мосламалар соғлиқни сақлаш пункти тасарруфида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тиббий ходим учун иш куни давомида 100 нафар нур оладиганлар ходим учун 8 м2 майдондан кам бўлмаган хона, бир нафар ходим учун 3,6 м2 майдондан кам бўлмаган хона ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ультрабинафша нурларини (нурланиш) интенсивлигини назорат қилиш услубига талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Доимий ва доимий бўлмаган иш жойларида нурланишнинг интенсивлиги йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда, янги иш жойлари ташкил этилганда, мосламага техник ўзгартириш киритилганда ҳамда янги мослама ва технология ўрнатилганда назоратдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўлчаш иш жойининг ер сатҳидан 0,5 — 1,0 ва 1,5 метр баландликда, ўлчовларни қабул қилувчи манбанинг нурланишига перпендикуляр қўйилган ҳолда бажарилади. Агар бир нечта манбалар мавжуд бўлса, бунда ўлчовлар ҳар бирида алоҳида ўтказилади ҳамда олинган натижалар умумлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Нурларни интенсивлигини ўлчашда кўчма рақамли радиометр, энергия хусусиятларини ўлчаш учун дозиметр ишлатилади. Ўлчов қурилмалари метрологик кўрикдан ўтказилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агар нурланишнинг интенсивлиги рухсат этилган миқдордан юқори бўлса, манбадаги нурланиш интенсивлигини камайтириш ёки ишчиларни ҳимоялаш чора-тадбирлари белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 16 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0014-21-сон

Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша нурларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ультрабинафша нурланишининг манбаа тури ва таъсир давомийлиги бўйича интенсивлиги ва рухсат этилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИҚДОРИ

Ультрабинафша нурларининг манбаасини турлари

Бир иш куни давомида ультрабинафша нур дозаси, мэр.ч/м2

Ультрабинафша нурланиш интенсивлиги,

мВт/м2

Иш куни давомида рухсат этилган давомийлиги, соатда

Жуда юқори ва юқори босимли симоб-кварцли чироқлар

500

65

150

280

8,0

3,5

2,0

Паст ва юқори босимли бошқа турдаги чироқлар

160

20

50

100

8,0

3,0

1,5