17.06.2021 йилдаги ПҚ-5149-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.06.2021 йилдаги ПҚ-5149-сон
Kuchga kirish sanasi
18.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш, буюк аждодларимиз Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангубердилардан мерос бўлиб қолган камондан отиш анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, миллий спорт турларини кўпайтириш, камондан отиш спорт тури бўйича миллий терма жамоамизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар камондан отиш спорт турини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал спортчилар, малакали тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларни касбий ривожлантириш, ўқув-машғулотлар жараёнига илғор илмий-инновацион технологияларни кенг жорий қилиш ва ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотларни олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш ҳамда замонавий спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан паракамондан отиш спорт тури билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг Паралимпия ва Параосиё ўйинлари ҳамда халқаро мусобақалар, турнирлар ва жаҳон чемпионатларида доимий ва муносиб иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва халқаро мусобақалар, турнирларни ҳамда жаҳон чемпионатларини доимий равишда ташкил этиш ва ўтказиш, мамлакатимизнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлар, тўсиқлар ҳамда спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камондан отишни миллий спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир спорт мактабида (шу жумладан, келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда) мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, камондан отиш секция ва бўлимларини ташкил этиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида (шу жумладан, келгусида янги ташкил қилинадиган марказларда) камондан отиш бўлимларини очиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналишини очиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон камондан отиш федерацияси билан биргаликда:
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 декабрга қадар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия захиралари коллежларини замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминласин ва ушбу мақсадларга Туризм ва спорт вазирлигига ҳамда унинг тизимидаги спорт таълими муассасаларига бюджетдан 2021 йил учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмидан зарур маблағлар йўналтирсин;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда камондан отиш спорт тури бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий мамлакатларда ошириш режасини тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ва бошқа спорт таълим муассасаларига камондан отиш спорт тури бўйича етакчи хорижий тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида жалб қилсин ҳамда тегишли молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал этсин.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизими жорий этилсин. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда — таълим муассасалари, спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ва бошқа спорт таълим муассасаларидан сараланган спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари (туман/шаҳар ҳокими кубоги);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ўртасида ҳудудий мусобақалар (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кубоги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи босқичда — ҳудудий мусобақалар ғолиблари ва совриндорлари ўртасида республика мусобақалари ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизимини тегишли ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг 2025 йилдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар уч йилда бир марта анъанавий тарзда камондан отиш спорт тури бўйича «Алпомиш ва Барчиной» ҳамда аёллар ўртасида «Тўмарис кубоги» халқаро турнирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз туристик салоҳиятини янада кенг намоён этиш ҳамда ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида ҳар йили Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хива шаҳарларида «Туризм ва камондан отиш ҳафталиги»ни ташкил этиш ва унинг доирасида сайёҳларни жалб қилган ҳолда камондан отиш бўйича спортчилар ва сайёҳлар ўртасида турнирлар, маҳорат дарслари ҳамда учрашувлар, туристик салоҳиятни оширишга хизмат қилувчи сайиллар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Алпомиш ва Барчиной» ҳамда «Тўмарис кубоги» халқаро турнирларини Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар ушбу бандда назарда тутилган халқаро турнирларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича режа-жадвални тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро турнирларда маҳаллий камончилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган жаҳоннинг кучли камончилари, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПФ-83-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2022 — 2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базаларини (кейинги ўринларда — спорт базалари) ташкил этиш режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) спорт базаларига методик кўмаклашиш Ўзбекистон камондан отиш федерацияси томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) спорт базалари, шу жумладан қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий жисмоний тайёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик, ўқув машғулотлари ва мусобақаларни ўтказиш учун очиқ турдаги спорт майдони ва спорт зали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томошабинлар учун трибуна, тренерлар, тиббиёт ходимлари, кийим алмаштириш хоналари, тренажёр зали, спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкасини сақлаш учун хона.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) билан биргаликда 2022 йил ва келгуси йилларда Инвестиция дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан спорт базаларини қуриш учун марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари ажратилишини таъминласин.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги (К. Туляганов) спорт базаларини инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир ҳудуднинг битта тумани (шаҳри)ни камондан отиш спорт турини устувор спорт тури сифатида белгилаш ҳамда уни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда камондан отиш спорт турининг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, спорт базаларини ташкил этиш ишларига яқиндан кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2024 йилларда ҳудудларда спорт базаларини ташкил этиш ишларини Инвестиция дастури доирасида амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда камондан отиш спорт турини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги раҳбар кадрлар орасидан номзодларни Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг раиси лавозимига тавсия этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда камондан отиш спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси ҳамда Осиё камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликни кучайтирсин, бу борада манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин. Бунда, ушбу ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаб бериш билан боғлиқ харажатлар 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар (авваламбор Туркия, Эрон, Малайзия) ва бошқа мамлакатлар (Корея Республикаси, Германия, Россия) билан биргаликда камондан отиш спорт тури бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, мусобақалар ва турнирларни ўтказиш, тажриба алмашиш, бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамда спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда 2021 йил 1 ноябрга қадар мамлакатимизда этноспорт турларини (белбоғли кураш, улоқ, кўпкари, ошиқ ўйини, қарабтеп (ланка) ўйини, от пойгаси, кўк бўру, дорбоз, чиллак ва бошқалар) ривожлантириш ва оммалаштиришни, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан алоқаларни кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни ва келгуси йилларда амалга оширилиши белгиланган вазифалар учун зарур маблағларни 2021 йил Давлат бюджетида Туризм ва спорт вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташқи ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг буюртмасига асосан камондан отиш спорт тури бўйича жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан кириш визаларининг расмийлаштирилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг буюртмасига асосан камондан отиш спорт тури бўйича жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визаларининг берилишини ва муддатининг узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш. Махмудов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 17 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5149-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги ПҚ-5149-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базаларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар

Жами

Шу жумладан:

2022 йилда

2024 йилда

2026 йилда

Жами:

14

4

5

5

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1

1

2.

Андижон вилояти

1

1

3.

Бухоро вилояти

1

1

4.

Жиззах вилояти

1

1

5.

Қашқадарё вилояти

1

1

6.

Навоий вилояти

1

1

7.

Наманган вилояти

1

1

8.

Самарқанд вилояти

1

1

9.

Сирдарё вилояти

1

1

10.

Сурхондарё вилояти

1

1

11.

Тошкент вилояти

1

1

12.

Фарғона вилояти

1

1

13.

Хоразм вилояти

1

1

14.

Тошкент шаҳри

1

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: спорт базалари тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар фойдаланишга топширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги ПҚ-5149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Камондан отиш спорт тури билан шуғулланиш учун моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш

1.

Камондан отиш спорт тури бўйича фаолият олиб борувчи муассасаларни хатловдан ўтказиш.

1. Камондан отиш спорт тури бўйича мавжуд спорт базаларини хатловдан ўтказиш.

2. Мавжуд спорт базаларининг тренерлар, ҳакамлар, мутахассислар ва шуғулланувчилар билан бутланганлиги, спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминланганлигини ўрганиш.

3. Хатлов якуни юзасидан камондан отиш спорт тури бўйича мавжуд спорт базаларини спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базаларини ташкил этиш.

1. Камондан отиш спорт тури бўйича спорт базаларини қуришнинг намунавий лойиҳаларини тайёрлаш.

2. Намунавий лойиҳаларни келишиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Намунавий лойиҳаларни Инвестиция дастурига киритиш.

4. Ҳудудларда камондан отиш спорт тури бўйича спорт базаларини ташкил қилиш учун ер ажратиш.

5. Спорт базаларини қуриб, фойдаланишга топшириш.

6. Спорт базаларини замонавий спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.

7. Спорт базаларини малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар билан тўлдириш.

Режага мувофиқ

Инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

3.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида камондан отиш спорт тури бўйича ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун замонавий спорт зонасини қуриш.

1. Спорт зонасини барпо қилиш учун тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, бепул ер участкасини ажратиш. Бунда, ер участкаси майдонининг қийматига эквивалент равишда тадбиркорлик субъекти зиммасига ажратилган ер участкаси ҳузурида спорт зонасини қуриш мажбуриятини юклаш.

2. Спорт зонасини қуришга йўналтириладиган маблағларни тадбиркорлик субъектларининг солиқ солинадиган базасидан белгиланган тартибда чегириб ташлаш ҳамда ушбу спорт зонасини Ўзбекистон камондан отиш федерациясига беғараз топшириш.

Режага мувофиқ

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси Маъмурий кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

4.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фозилтепа кўчаси, 38-уйда жойлашган Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида камондан отиш спорт тури бўйича ёпиқ спорт иншоотини барпо этиш.

1. Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида спорт иншооти қурилиши лойиҳасини тайёрлаш.

2. Лойиҳани келишиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳа асосида спорт иншоотини қуриш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва 2022 йил учун Инвестиция дастурига киритиш.

4. Спорт иншоотини замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

2022 йил май

Инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар

Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

II. Камондан отиш спорт тури бўйича спортчиларни тайёрлаш, тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш

5.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида камондан отиш секция ва бўлимларини очиш.

1. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларининг инфратузилмаси ва мавжуд имкониятларини ўрганиш.

2. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида камондан отиш секция ва бўлимларини очиш.

3. Секция ва бўлимларни спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.

4. Секция ва бўлимларни малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар билан тўлдириш.

2021 йил август

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

7.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналишини очиш.

1. Камондан отиш бакалавриат таълим йўналишини очиш чораларини кўриш.

2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини камондан отиш спорт тури бўйича замонавий ўқув дастурлар, ўқув-методик комплекслар ҳамда ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлаш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Республика бюджети маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

8.

Камондан отиш спорт тури бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий мамлакатларда.

1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Корея, Россия, Германия, Туркия ва бошқа давлат каби мамлакатларда камондан отиш спорт тури бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш режасини тасдиқлаш.

2021 йил июль

Республика бюджети маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

2. Тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни шартнома асосида қисқа муддатли ўқув курсларда қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

9.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳузурида «Комплекс илмий гуруҳ»ни ташкил этиш.

Замонавий илмий ва услубий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетолог ва етакчи спорт мутахассисларидан таркиб топган комплекс илмий гуруҳларни шакллантириш ва тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

III. Камондан отиш спорт тури бўйича республика ва халқаро миқёсдаги мусобақа ва турнирларни доимий равишда ташкил этиш

10.

Ҳар йили «Камондан отиш спорт тури куни»ни кенг нишонлаш.

1. Ҳудудларда, туман (шаҳар) марказларида, умумий ўрта таълим мактабларида, истироҳат боғларида, «Камондан отиш спорт тури куни»ни кенг нишонлаш.

2. Камондан отиш спорт тури бўйича «маҳорат дарслари»ни ўтказиш.

3. Камондан отиш спорт тури бўйича оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш.

4. Тошкент шаҳрида спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йилдан бошлаб

Ижрочилар маблағи

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

11.

Миллий терма жамоа аъзоларининг халқаро, жаҳон, Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро турнирлар ва ўқув-машғулот йиғинларида мунтазам қатнашишини таъминлаш.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига асосан:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда республика миқёсида камондан отиш бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш натижаларига кўра иқтидорли ўқувчиларни миллий терма жамоаларга саралаб олиш (селекция қилиш);

жаҳон, Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро турнирлар ва ўқув-машғулот йиғинларида мунтазам қатнашишини таъминлаш;

хорижий давлатларнинг тренер ва ҳакамлари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида чет эл федерациялари, клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

2021-2022 йиллар давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларида кўзда тутилган маблағлар

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

IV. Камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлар, тўсиқлар ҳамда камондан отиш спорти жиҳозлари ва кийимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

12.

Миллий ҳамда профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимлари ишлаб чиқарилишини белгиланган тартибда ташкил этиш.

1. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси қошида «камондан отиш спорти жиҳозлари»ни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2. Жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимларини ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.

3. Камонлар, ўқлар, тўсиқлар миллий брендини яратиш, ҳудудларда камондан отиш билан шуғулланувчиларга етказиб берилишини таъминлаш.

2021 йилдан бошлаб

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва ҳомийлик маблағлари

Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси», «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

13.

Миллий ҳамда профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимларини экспорт қилинишини белгиланган тартибда ташкил этиш.

1. Ишлаб чиқарилган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимлари ҳамда камон спорт жиҳозларининг хорижий давлатларга экспорт қилинишини йўлга қўйиш.

2. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликда республика ҳудудида дистрибьюторлик фирмаларини ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси маблағлари

Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

V. Камондан отишни миллий спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш, бошқа масалалар

14.

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида камондан отиш спорт турини тарғиб қилиш, оммалаштириш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш.

Камондан отиш спорт турини тарғиб қилиш, оммалаштириш бўйича медиа-режа лойиҳаси ишлаб чиқиш. Бунда:

Тасдиқлаш — 2021 йил июнь

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази

Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангуберди томонидан асос солинган миллий камончиликни, камондан отиш спорт турини кенг тарғиб қилиш;

ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга йўналтириш бўйича алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш;

камондан отиш спорт тури бўйича реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш;

камондан отиш спорт тури бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш;

камондан отиш спорт тури бўйича ташкиллаштириладиган тадбирлар (семинар-тренинг, мастер-класс)ни, халқаро ва республика миқёсдаги мусобақаларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқлари орқали мунтазам ва кенг ёритиш;

маҳоратли спортчи ва тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Амалга ошириш — режага асосан

15.

Камондан отиш спорт тури бўйича турли тадбирларни, мусобақаларини мунтазам ёритиб бориш.

1. Камондан отиш спорт тури бўйича ташкиллаштириладиган тадбирлар (семинар-тренинг, мастер-класс)ни, халқаро ва республика миқёсдаги мусобақаларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқлари орқали мунтазам ва кенг ёритиш.

2. Маҳоратли спортчи ва тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

2021 йил давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида камондан отиш спорт турини кенг тарғиб қилиш.

1. Ижтимоий реклама орқали камондан отиш спорт турини оммалаштиришни кенг тарғиб қилиш.

2. Камондан отиш спорт тури бўйича ўқув қўлланмалар, дарсликлар, китоблар ва бошқа илмий-методик адабиётларни нашр этиш орқали тарғиб қилиш.

3. «Ўзбек камонкашлиги» илмий-оммабоп журналини нашр этиш, баннерлар, плакатлар, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.

2021 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Паракамондан отиш спорт турини ривожлантириш.

1. Ҳудудларда паракамондан отиш спорт турини ривожлантириш истиқболларини аниқлаш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

2. Ҳар йили 3 декабрь — Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб кўзи ожизлар, заиф эшитувчилар ва ампутантлар ўртасида спорт турлари бўйича Тошкент шаҳрида республика параспорт фестивали, шунингдек, бошқа ҳудудларда параспорт фестиваллари ўтказиш доирасида паракамондан отиш спорт турини ташкил этиш.

2021 йил декабрь, келгусида ҳар йили ноябрь-декабрь

3. Паралимпия спорт марказларида паракамондан отиш спорт тури бўйича ихтисослаштирилган машғулотларни ташкил этиш, шунингдек, юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

4. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида паракамондан отиш спорт тури бўйича клуб ташкил этиш ва унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

5. 2022 йилдан бошлаб республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига паракамондан отиш спорт тури бўйича мусобақаларни ўтказишни киритиш ҳамда уларни тизимли равишда ташкил этиб бориш.

2021 йил сентябрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: чора-тадбирларни қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштириш мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2021 й., 07/21/5149/0566-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)