Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида» 2020 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-647-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида» 2020 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-647-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 июнь,
363-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 363-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 352-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 09/24/352/0444-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олиш тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади»;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази органлари ва ҳарбий тузилмаларига рўйхатга олиш учун берилган, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси кадрларига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг рўйхатида туради.
Улар хизматдан бўшатилгандан кейин бўшатиш пайтидаги лавозимлари ва унвонлари бўйича яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига рўйхатга олиш учун бериладилар, хизматни Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати органларида ўтаган шахслар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази органларига рўйхатга олиш учун берилаётган ҳарбий хизматга мажбурларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси кадрларига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва фавқулодда вазиятлар вазирининг, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғининг, Миллий гвардияси қўмондонининг, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ва Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғидан кўчирма асосида амалга оширилади»;
в) 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, рўйхатга олиш ва ҳисобот беришнинг тегишли бланклари тегишлилиги бўйича Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:
«21. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ходимлар хизмат қиладиган лавозимларга қабул қилинаётган номзодларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг захирадаги ёки собиқ ходимларини тиббий текширув ва ҳарбий-тиббий экспертизадан ўтказиш, ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари, ички ишлар органларига хизматга қабул қилинаётган номзодлар ҳамда ички ишлар органларининг захирадаги ёки собиқ ходимлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ҳарбий-тиббий комиссия томонидан амалга оширилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги 38-сон қарорининг 3-банди еттинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақи миқдорига» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга 1-иловага «Ички ишлар органларининг махсус унвонлари» устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун қўшилсин:
|
Миллий гвардия органларининг махсус унвонлари |
||
|
Лейтенант |
||
|
Катта лейтенант |
||
|
Капитан |
||
|
Майор |
||
|
Подполковник |
||
|
Полковник |
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон; 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон; 25.06.2024 й., 09/24/352/0444-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)