Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 25 мартдаги ПҚ-5038-сон қарори ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, ўз таркибий бўлинмалари билан ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши;
Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) тўғрисида низомларни тасдиқласин;
икки ой муддатда ҳудудий бошқармалар томонидан туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлимлари) тўғрисидаги низомлар тасдиқланишини таъминлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларини транспорт коммуникациялари қулай, шунингдек, хизмат кўрсатиладиган контингент — кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда зарур шароитларга эга бўлган бино (хоналар) билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига биттадан, жами 14 та енгил хизмат автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ҳамда уларнинг хариди учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларига бино (хоналар) ажратилишига қадар улар фойдаланилаётган бино (хона)ларда узлуксиз равишда фаолият юритиши имкониятини таъминласин;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон маълумотларини ўзида жамлайдиган «ТИЭК» тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари дастурий комплексини 2022 йил якунига қадар Агентликка бепул берсин. Дастурий комплекс Агентликка бепул берилгунга қадар соғлиқни сақлаш органлари билан тузилган шартнома асосида хизмат кўрсатилишини ташкил қилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 13-сон, 241-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) Агентлик томонидан тасдиқланган низомларга, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлимлари) ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадилар.
9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 12 А-уй.
Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази;
Агентлик тизимига кирадиган ташкилотлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставларга мувофиқ амалга оширадилар.
«11. Агентлик таркибида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият юритади.
Ушбу жамғармалар маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг, жумладан, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш;
муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш;
тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш;
тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини мувофиқлаштириш;
а) кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида ягона давлат бошқарувини амалга оширади;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига манзилли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга оид давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган янги усул ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
кексалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматнинг янги шакл ва механизмини татбиқ этиш, тиббий-ижтимоий экспертиза, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини реабилитация қилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига имтиёзлар, санаторий-курортда соғломлаштириш учун йўлланмалар, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини тақдим этиш соҳасида фаолиятни мувофиқлаштиради;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
соҳани ахборотлаштириш тизими шакллантирилишини таъминлайди, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан, тиббий-ижтимоий хизмат тизимида ҳисоб ва ҳисоботни юритиш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
б) тиббий-ижтимоий муассасаларнинг, жумладан, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш соҳасида:
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар ўз вақтида малакали ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш борасида тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишнинг янги шакл ва механизмларини татбиқ этиш бўйича тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
тиббий-ижтимоий муассасаларда яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил этади, мазкур муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни таъминлайди;
«Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг васийликка олинганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда диспансеризациядан ўтказиш, уларни санаторийларда соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;
«Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини ташкил этиш орқали кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини ташкил этиш фаолиятини мувофиқлаштиради;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам дастурларини молиялаштириш учун маблағларни жалб этишга оид ишларда нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этишга кўмаклашади;
в) кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш соҳасида:
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларидан тегишли маълумотларни сўраб олади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг мониторинги ва таҳлилини олиб боради, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
давлат органлари ва ташкилотларининг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
г) ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш соҳасида:
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни олиб боришда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, илмий, илмий-амалий марказлар билан ҳамкорлик қилади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш, тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш, тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилишнинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун муассасалар, ташкилотларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига буюртма беради;
тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш, тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилишнинг долзарб масалалари бўйича республикада халқаро тадбирлар (конференциялар, кўргазмалар ва шу кабилар) ўтказилишини ташкил этади;
д) муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш соҳасида:
муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди;
протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларига йиллик эҳтиёжни аниқлайди, фуқароларни босқичма-босқич таъминлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
республикада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан жаҳон андозаларига мос келадиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
муҳтож шахсларни давлат томонидан бепул протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этишда илғор чет эл тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ қилинишини мувофиқлаштиради;
е) тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш соҳасида:
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишни муваффақиятли амалга оширишга салбий таъсир ўтказаётган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда мунтазам равишда илғор хорижий тажрибани ўрганади ва таҳлил қилади;
таҳлил натижалари кўра кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва амалга оширади;
фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш, ногиронликни белгилаш ва реабилитация қилиш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва амалга оширади;
ж) тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш соҳасида:
тиббий-ижтимоий экспертиза хизматини бошқаради, ногиронлик ҳолати, динамикаси ва унга олиб келадиган омилларнинг тизимли таҳлилини ўтказади;
ногиронлик сабаблари, унга таъсир кўрсатувчи салбий омилларнинг таҳлили асосида давлат органлари ва ташкилотларининг ногиронликнинг олдини олиш юзасидан фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва уларга тиббий-ижтимоий ёрдам бериш чораларини амалга ошириш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш борасидаги илғор чет эл тажрибасини ўрганади, республикада ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишнинг самарали усул ва механизмларини жорий қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш йўналишида мақсадли илмий изланишларни олиб боради, улар асосида самарали таклифларни ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этилишини мувофиқлаштиради;
з) одам савдосидан жабрланганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини мувофиқлаштириш соҳасида:
одам савдосидан жабрланганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни психологик қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;
одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш соҳасида илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда амалиётга жорий этишни мувофиқлаштиради;
одам савдосидан жабрланганларни реабилитация қилиш режасини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади;
одам савдосидан жабрланганларга қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари яратилишида, шунингдек, уларни озиқ-овқат, дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда одам савдоси жабрдийдаларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
и) ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этиш соҳасида:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида тегишли қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларини ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат бошқаруви органларидан, хўжалик бирлашмаларидан ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраб олади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар ва бошқа ахборотларни давлат бошқаруви органларидан, хўжалик бирлашмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ишини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Агентликнинг ва унинг тизимидаги давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
ўзининг юритишига тегишли муаммоларни ҳал этишга илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Агентлик тизимига кирадиган ташкилотларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш;
Агентлик ва Агентлик тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;
амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг ижтимоий инфратузилмасини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий веб-сайтлар, шунингдек, саҳифалар яратиш;
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
тиббий-ижтимоий хизмат мутахассислари малакасини ошириш дастурларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш;
тиббий-ижтимоий хизмат муаммолари бўйича илмий-методик ва ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш.
ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.
таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган тиббий-ижтимоий хизмат масалалари бўйича материаллар ва маълумотларни Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва тизимидаги ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан ўзлари томонидан киритилган тиббий-ижтимоий хизмат, тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезкор ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Агентликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;
дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва туман (шаҳар) бўлимларидан зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Агентлик ваколатига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;
тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини ташкил этишда амалий-методик ёрдам кўрсатиш, туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида тиббий-ижтимоий хизмат соҳасини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;
тиббий-ижтимоий хизмат соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради.
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
давлат дастурларини амалга ошириш бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туман (шаҳар) бўлинмалари билан ҳамкорлик қилиш;
ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун ҳудудий бошқармалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш ҳуқуқига эга.
Агентлик туман (шаҳар) бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
туман (шаҳар) бўлимларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ҳудудий бошқармаларга киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, ўзлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
соҳада долзарб муаммоларни, шунингдек, туманни (шаҳарни) ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш;
туманларда (шаҳарларда) тиббий-ижтимоий хизмат соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Агентликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
тиббий-ижтимоий хизмат ва тиббий-ижтимоий экспертиза масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Агентликнинг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик тизими мутахассисларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Агентликка ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;
фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);
Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимлари томонидан Давлат бошқаруви органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Агентликнинг раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Агентлик тизимидаги ташкилотлар ва муассасаларни молиялаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;
зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
амалдаги штат меъёрларига мувофиқ Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ташкилий тузилмалари ва бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;
Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
Агентлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
Агентлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмасини тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиш чораларини кўриш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик директор томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда директорнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
соҳага тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни директорга киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Агентлик ходимларининг Давлат бошқаруви органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ тизимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
соҳада давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни директорга киритиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
24. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
тегишли таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни директорнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарори талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
директорнинг буйруқлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш), учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
25. Қуйидагилар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
ҳудудий бошқарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва Агентлик буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
директорнинг буйруқлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
соҳага кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ходимларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинмалар ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Агентлик ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмалар кадрлар захирасини шакллантириш;
директор номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
ҳудудий бўлинмалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни директорнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Агентликка киритиш;
давлат сирини ёки қонунчилик ҳужжатлари билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
директорнинг буйруқлари, унинг ўринбосарлари ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
соҳага кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
туман (шаҳар) бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда ҳудудий бошқарма бошлиқларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) бўлинмасида кадрлар захирасини шакллантириш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;
давлат сирини ёки қонунчилик ҳужжатлари билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
30. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:
Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг ушбу Низомнинг тегишлилиги бўйича 19 ва 21-бандларида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг тегишлилиги бўйича 25 ва 26-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
31. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
32. Директорнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган 2 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
33. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатлари директорнинг биринчи ўринбосари, у бўлмаганда эса — директорнинг буйруғига биноан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
Агентлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Агентлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш ва идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар фаолияти учун директор ўринбосарлари ва Агентлик тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида Агентлик тизими ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида марказий аппарат харажатлар сметасини ва штат жадвалини тасдиқлайди, Агентликнинг республика бюджетида турган идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар ва даромадлар сметаларини рўйхатдан ўтказади;
ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлари марказий аппарати тузилмасига, зарур бўлса, ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
марказий аппарат бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни, Агентлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ходимлар, шу жумладан, бошқарув ходимлари, идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар ходимлари сонини умумий белгиланган штат бирликлари доирасида мустақил белгилайди, идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар тузилмасини, штатлар сонини, шу жумладан бошқарув ходимларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, харажатлар сметасини, автотранспорт воситалари лимитини тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг мол-мулкини тасарруф этади;
марказий аппарат ходимлари, Агентлик тизимига кирувчи идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, маҳаллий бюджетда турган тиббий-ижтимоий муассасаларнинг раҳбар ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар бош бухгалтери Агентлик директори билан келишган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
республика бюджетида турган идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбар ўринбосарлари Агентлик директори билан келишган ҳолда ушбу ташкилотнинг раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
ҳудудий бошқармалар бошлиғи лавозимига тайинлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомил якунлангунига қадар директор мазкур таркибий бўлинманинг самарали ҳамда узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида вақтинча бошлиқ вазифаларини бажарувчини тайинлайди.
36. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар масъул ходимлари иштирокини ташкил этади, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
37. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
тиббий-ижтимоий хизмат ва тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижроси бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади;
тиббий-ижтимоий хизмат ва тиббий-ижтимоий экспертиза масалаларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппаратига юборади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
38. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади.
Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.
39. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
40. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
41. Агентлик фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тузилмалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мутасаддилик қилади.
42. Агентлик фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
43. Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича, тегишли равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштирилади.
Туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига 9а, 10а, 11а ва 12а-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварақларида шаклланадиган маблағлардан Агентлик марказий аппарати ходимларига Агентлик директори томонидан лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланади.
44. Агентлик тизими ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппарат ходимларига — 1,5 баравар, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимларига — 1,2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
«Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда раҳбар ва шифокор ходимларига — 1,5 баравар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига — 2,0 баравар, бошқа барча ходимларининг — 1,2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
45. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар директор томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.
46. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.