Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2025 09.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3308
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 09.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3308
Kuchga kirish sanasi
09.06.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3308]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 2 августдаги 19-мҳ-сонли ««Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3308-2, 08.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 9 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 9 июндаги 12-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда — академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига (кейинги ўринларда — ТДЮУ) кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриент — ТДЮУ бакалавриатига академик лицей тавсияси бўйича тест синовларисиз, суҳбат ўтказиш орқали кираётган академик лицей битирувчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус комиссия — ҳар йили ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этиладиган битирувчиларга тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул комиссияси — ҳар йили ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этиладиган ТДЮУ бакалавриатига қабулни ташкил этадиган, шу жумладан абитуриентлар ҳужжатларини қабул қиладиган ва уларга маслаҳат берувчи комиссия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суҳбат комиссияси — ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш мақсадида ТДЮУ тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилинади. Талабалар ТДЮУда тўлов-контракт асосида ўқийди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ТДЮУ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Абитуриентлар учун суҳбат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик касбни танлашда мотивациясини (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий дунёқарашининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятини аниқлаш бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Махсус комиссияни ташкил этиш ва тавсиянома бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Махсус комиссия ҳар йили 10 июндан кечикмасдан 7 нафар кишидан иборат таркибда тузилади. Махсус комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ТДЮУ, академик лицей ходимлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссияга комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори — академик лицей директори (кейинги ўринларда — академик лицей директори) лавозими бўйича махсус комиссиянинг раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Битирувчилар ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади. Бунда, ариза махсус комиссия котибига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фанларни ўзлаштирганлик тўғрисида академик маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицей ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқаларни) тасдиқловчи ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Махсус комиссия ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда битирувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ва мажлисга таклиф этилган битирувчилар рўйхати комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мажлислар ўтказиш жадвали академик лицейнинг расмий веб-сайтида мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тавсиянома бериш масаласи кўриб чиқилаётганда, махсус комиссия қуйидаги асосий минимал талабларни ҳисобга олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) битирувчининг академик лицейдаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан юқори фоизни ташкил қилиши (5 (беш) баҳолик тизимда 4 (тўрт) баҳо ва ундан юқори бўлиши керак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга эканлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill ва CAE ҳамда CEFR халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
(13-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 27 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3308-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/3308-1/0493-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хитой, корейс ва бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицей ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) битирувчининг академик лицейдаги ўқиш даврида унга нисбатан интизомий чора қўлланилмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда кўрсатилган асосий минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда, битирувчининг академик лицейдаги бутун ўқиш даври ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида битирувчи суҳбат учун махсус комиссия йиғилишига чақирилиши мумкин. Суҳбат жараёни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган хонада ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Битирувчига тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш ҳақидаги махсус комиссия қарори мажлисда иштирок этган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда комиссия ҳар бир аъзосининг битирувчи тўғрисидаги асослантирилган фикри комиссия мажлиси баённомасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Махсус комиссия мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Махсус комиссиянинг қарори асосида академик лицей директори томонидан битирувчига тавсиянома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тавсиянома бериш уни олган битирувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда махсус комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг 2 кундан кечикмасдан академик лицей директори буйруғи билан расмийлаштирилади. Тавсиянома олган битирувчига буйруқдан кўчирма берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тавсиянома бериш ҳақидаги буйруқ қабул қилингандан сўнг бир кун ичида қабул комиссиясига фойдаланиш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссияси томонидан 25 июндан 5 июлгача қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентлар ТДЮУ ректори номига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризани ушбу Низомга 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага диплом ва иловаси электрон шаклда илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага илова қилинаётган ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани унга ҳужжатлар «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалар кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Низомнинг 20 — 22-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, 72 соат ичида ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва абитуриентга билдиришнома юборилади ҳамда абитуриентга ҳужжатларнинг аслини ўз вақтида топшириш зарурати тўғрисида хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан қабул қилинган вақт ариза учун ноёб рақам олинган вақт ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 20 — 22-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича абитуриентга тегишли хабарнома юборилади. Бунда, абитуриентга кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Рўйхатга олинган қабул қилиш тўғрисидаги аризалар сони ҳар куни ТДЮУнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Якка тартибдаги суҳбат ҳар йили 10 — 20 июль кунлари суҳбат комиссияси томонидан ўтказилади. Объектив сабабларга кўра ушбу муддатларда суҳбат ўтказиш имконияти бўлмаса, ТДЮУ якка тартибдаги суҳбат ўтказиш муддатини бу ҳақда абитуриентларни камида уч кун аввал хабардор қилган ҳолда, ўзгартириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Суҳбат комиссияси ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан 7 нафар кишидан иборат таркибда тузилади. Суҳбат комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ТДЮУ ходимлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссияси таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркибига киритилган шахсларнинг Суҳбат комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилишига қадар абитуриентлар учун маслаҳатлар ташкил этилади, маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш учун бино ва аудиторияларни тайёрлашни ташкил этиш учун жавобгарлик қабул комиссияси масъул котиби зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвали ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат бошланишидан камида уч кун олдин жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Якка тартибдаги суҳбат ТДЮУдаги таълим тилларида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат тили абитуриентнинг ўзи томонидан белгиланиб, унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Абитуриентлар якка тартибдаги суҳбатдан ўтишлари учун навбат билан киритилади. Якка тартибдаги суҳбатга абитуриент биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) билан ташриф буюради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши, улардан фойдаланиши ёки уларни бошқа абитуриентга бериши, шунингдек, бошқа абитуриентга ёрдам бериши қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу талабни бузган абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади. Суҳбатдан четлаштириш бўйича ушбу Низомга 3-иловада берилган шаклга мувофиқ суҳбат комиссияси котиби томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси аъзолари томонидан абитуриентга мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган йўналишлар бўйича бериладиган саволлар рўйхати академик лицей ўқув дастурлари доирасида шакллантирилади ҳамда ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган саволлар рўйхати ТДЮУнинг расмий веб-сайтига якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида ўн беш кун аввал жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 45 дақиқагача давом этиши мумкин. Мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган йўналишлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент томонидан тасодифий равишда танланган саволлар суҳбат комиссияси котиби томонидан принтерда чоп этилади ва абитуриентга тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини аниқлаш учун суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби абитуриентга суҳбат комиссияси аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссияси баённомасида абитуриентлар рўйхати камайиб бориш тартибида, энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва раис томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади. Якка тартибдаги суҳбат жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Суҳбат натижалари ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Абитуриентлар ўқишга қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадвал бўйича якка тартибдаги суҳбатга келмаганда (0 балл қўйилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизи ва ундан кам балл тўпланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Якка тартибдаги суҳбат натижалари юзасидан ТДЮУ ректорининг буйруғи билан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция комиссияси таркибига тегишли фанлар бўйича малакали мутахассислар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ва Суҳбат комиссиялари таркибига киритилган шахсларнинг апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган абитуриент апелляция комиссиясига суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ёзма тартибда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Апелляция комиссияси томонидан апелляция фақат абитуриент иштирокида, суҳбат жараёни ёзиб олинган видеотасвир асосида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Абитуриентнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссияси қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эътироз асосли бўлса, апелляцияни қаноатлантириш ва суҳбат натижаларига ўзгартириш киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул комиссиясига ўқув йили бошланишига қадар ҳужжатларнинг аслини, шунингдек, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатнинг асл нусхасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларда, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш аниқланган тақдирда, абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади (ТДЮУ талабалар сафидан четлаштирилади), ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Якка тартибдаги суҳбат натижалари 1 августга қадар ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Қабул қилишни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисидаги буйруғи 10 августдан кечиктирмасдан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан сўнг ТДЮУ билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун 3 нусхада ва жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТДЮУ бакалавриатига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия қилинган абитуриентлар учун тўловлар ҳар йили қонунчилик ва шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Абитуриентларни ТДЮУга ўқишга қабул қилиш юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан контракт тўлови тўлангандан сўнг ТДЮУ ректорининг буйруғи билан 15 сентябрдан кечиктирмай расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу абитуриентларга 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган абитуриентларнинг якка тартибдаги суҳбат натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Тавсияномалар беришни ташкил қилиш

1. Академик лицей битирувчиларига тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия тузиш.

ҳар йили, 10 июндан кечикмасдан

2. Академик лицей битирувчилар томонидан Махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш.

ҳар йили, 20 июндан кечикмасдан

3. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва академик лицей веб-сайтига жойлаштириш.

мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал

4. Махсус комиссия томонидан академик лицей битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқиш.

ҳар йили, 20 июндан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда

2-босқич

Тавсияномалар бериш

1. ТДЮУ ўқув ишлари бўйича проректори — академик лицей директори буйруғини расмийлаштириш.

Махсус комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг

2 кундан кечикмасдан

2. Тавсиянома бериш ҳақидаги буйруқни Тошкент давлат юридик университетига юбориш.

Буйруқ чиқарилгандан сўнг бир кун ичида

3-босқич

Абитуриентлар томонидан ҳужжатларни ТДЮУ қабул комиссиясига топшириши

25 июнь 5 июль

1. Қабул қилиш ҳақидаги аризани электрон шаклда реал вақт режимида тўлдириш.

2. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага тегишли ҳужжатларни электрон шаклда илова қилиш.

4-босқич

Ҳужжатларни текшириш, аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва камчиликлари ҳақида хабардор қилиш

1. Аризани барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг унга алоҳида рақам бериш орқали рўйхатга олиш ва абитуриентга бу ҳақида электрон почта орқали хабар юбориш.

Ариза берилгандан сўнг 72 соат ичида

2. Агар тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, абитуриентга электрон почта орқали камчиликларни тузатиш ва белгиланган қабул муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш ҳақида тегишли хабарнома юбориш.

Ариза берилгандан сўнг 72 соат ичида

5-босқич

Якка тартибдаги суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш

1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва ТДЮУ веб-сайтига жойлаштириш.

қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан уч кун олдин

2. Академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражасини, юридик касбни танлашда мотивациясини (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш), нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини ва умумий дунёқарашининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятини аниқлаш учун суҳбат комиссияси томонидан якка тартибда суҳбат ўтказиш.

10 июль — 20 июль

6-босқич

Якка тартибдаги суҳбат натижалари юзасидан Апелляция комиссиясини ташкил этиш

Якка тартибдаги суҳбат натижалари эълон қилинган куни

7-босқич

Якка тартибдаги суҳбат натижаларини Адлия вазирлигига юбориш

1 августгача

1. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини рейтинг тизими (0 дан 100 баллгача) асосида аниқлаш ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган мажлис баённомасига киритиш.

2. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини абитуриентларни ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

8-босқич

ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисидаги адлия вазирининг буйруғини қабул қилиш

10 августдан кечиктирмасдан

9-босқич

Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар томонидан ТДЮУ қабул комиссиясига ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш

ўқув йили бошланишидан олдин

10-босқич

Қабул қилишни расмийлаштириш, ўқиш учун тўловни амалга ошириш

1. Ўқиш учун контрактлар тузиш.

10 августдан кейин

2. ТДЮУ ҳисоб рақамига ўқиш учун тўловларни амалга ошириш.

ТДЮУ ва шартнома шартларида белгиланган муддатда

3. Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат этиш тўғрисидаги ТДЮУ ректори буйруғини расмийлаштириш.

2 сентябрь

4. Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги ТДЮУ ректори буйруғини расмийлаштириш.

контракт суммаси тўлагандан сўнг 15 сентябрдан кечикмасдан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети ректори‎‎
____________________________________га‎

(Ф.И.О.)‎‎‎

‎_________________________________________________________________________дан ‎

(абитуриентнинг Ф.И.О (тўлиқ ёзилади))‎‎

‎‎

АРИЗА‎

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига қабул тўғрисида ‎

Менга ____________________________йўналишида таълим олиш учун суҳбатдан ‎‎‎

(таълим йўналишининг номи) (ўзбек, рус)‎‎‎

ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман.‎‎‎
Маълумотим _____________________.__________________________________

(ўрта махсус)‎

(таълим муассасасининг номи)‎

___________________________________________ни _______ йилда тугатганман.‎‎
Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия _________ № ____________________‎
Суҳбатдан _____________тилида ўтаман.‎

(ўзбек, рус)‎

Туғилган вақтим ва жойим: _____ _____ ______ йил, ________________________‎

(кун) (ой) (йил)‎

(туғилган жойи)‎

Доимий яшаш манзилим: _______________________________________________‎

(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ)‎

____________________________________________________________________
Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти: ‎

_______

____________,

____________________________‎

(серия) ‎

(номер)‎

(қачон ва ким томонидан берилган)‎

____________________________________________________________________
Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлиги ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса) _______________________‎
(олимпиада фани, ‎
____________________________________________________________________

танлов фани (ихтисослиги), спорт мусобақаси тури, ўтказилган вақти, эгалланган ўрин)‎

Ногиронлиги ҳақида маълумот __________________________________________

(номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари)‎

Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.‎

_______________________

________

______________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

(ариза бериш санаси)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎___________________шаҳри ‎‎20__йил «_____»
‎‎Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент
_________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎қуйидаги сабабларга кўра якка тартибдаги суҳбатдан соат _______:______да четлатилди:‎‎‎
‎‎ ‎‎тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);
‎‎‎ ‎‎бошқа абитуриентга тақиқланган воситаларни берган;‎‎‎
‎‎ ‎‎бошқа абитуриентга ёрдам берган;
_________________________________________________________________________

(низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг _____ бандлари талаблари бузилган.

‎‎
Комиссия котиби _________________________

_______________ ‎

‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига қабул қилиш бўйича якка тартибдаги суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини
‎БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Сана ____________‎‎

Абитуриентнинг Ф.И.О.___________ __________________________________‎‎

Т/р‎

Баҳолаш мезонлари‎‎

Баллар‎‎

1.‎

Академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси‎‎

2.‎

Юридик касбни танлашда мотивацияси (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш)‎‎

‎‎

3.‎

Нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини

4.‎

Умумий дунёқарашининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятининг мавжудлиги ‎‎

‎‎
‎‎
‎‎
Изоҳ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎
‎‎
Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси:‎‎
____________________________________________________________________‎‎
_____________ _________________

(Ф.И.О.)

(имзо)‎‎

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 10/21/3308/0541-сон; 27.06.2023 й., 10/23/3308-1/0493-сон)