30.04.2021 йилдаги ПҚ-5100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.04.2021 йилдаги ПҚ-5100-сон
Kuchga kirish sanasi
30.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коронавирус пандемияси шароитида фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш, авиация хизматларини янада диверсификация қилиш, аҳолига уларнинг нарх ва сифат жиҳатидан оммабоплигини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2021-2022 йилларда «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Uzbekistan Airports» АЖда трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича «йўл хариталари» 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар халқаро аэропортларнинг ижро этувчи органи ваколатларини, истисно тариқасида, шартнома асосида «Uzbekistan Airports» АЖга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда «Uzbekistan Airports» АЖ ва халқаро аэропортларнинг ижро этувчи органлари ўртасида халқаро аэропортларни ҳақ эвазига бошқариш тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ва ички ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар киритилишини таъминласин. Бунда, бошқарувчининг қуйидаги асосий вазифалари назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аэропортларни ривожлантириш ягона стратегияси ва корпоратив сиёсатни амалга ошириш, аэропортлар фаолиятига методологик раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий оқимларни жамлаш, пул маблағларидан самарали фойдаланиш, таннархни пасайтириш ва соф фойдани тасарруф этиш ҳамда харидларни марказлаштирилган ҳолда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро аэропортларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш тартибини (ваколатлар чегараларини) «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг таркибидаги халқаро аэропортлар 2021 йил 1 майдан 3 йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизгача камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ва Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) уч ой муддатда «Uzbekistan Airports» АЖ таркибидаги халқаро аэропортлар билан давлат мулки ҳисобланган аэродромлар инфратузилмасидан беғараз фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузсин. Бунда, шартномаларда аэродром инфратузилмасини сақлаш, капитал ва жорий таъмирлаш шартлари назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган мол-мулк аэропорт активларидан ажратилган ҳолда, балансдан ташқари акс эттирилиши ҳамда мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ базасига киритилмаслиги, шунингдек, амортизация ажратмалари ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аэропортларнинг аэродром комплексларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши, шунингдек, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ушбу ишларга сарфланган «Uzbekistan Airports» АЖнинг маблағлари Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиниши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда «Uzbekistan Airways» АЖга ажратилган 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудаси маблағларининг 2022 йил 10 майдан бошлаб қайтарилишини кўзда тутган ҳолда, уни қайтариш муддатини 2024 йил 10 февралга қадар узайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзмиллийбанк» АЖ (А.К. Мирсоатов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.А. Вафаев) бир ой муддатда «Uzbekistan airways» АЖнинг мос равишда 895 млрд сўм ва 77,73 млн АҚШ долларига тенг бўлган кредитларни қоплаш графикларини, 2021 — 2023 йил учун қарздорлик (асосий қарз ва фоиз) тўловларини тўхтатган ҳолда, қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) қарорнинг мазкур банди талабларидан келиб чиқиб, «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва «Ўзмиллийбанк» АЖга берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Uzbekistan Airways» АЖ (И.Р. Махкамов) 3-иловага мувофиқ ҳаво кемаларини ўрнатилган тартибда очиқ савдолар орқали соҳада бевосита фаолият юритаётган корхоналарга сотиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида (кейинги ўринларда — вокзаллар) йўловчи ҳамда ташриф буюрувчилар учун замонавий талаблар асосида кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, кириб-чиқишни соддалаштириш, зарур шароитлар яратиш ҳамда вокзаллар ва уларга тегишли ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вокзаллар биноларига ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда кириб-чиқишларига рухсат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вокзаллар ва уларга тегишли ҳудудларда умумий овқатланиш жойларини ташкил этиш, чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этишга рухсат бериш тартибини соддалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро аэропортлар ҳудудида барча турдаги йўловчи автотранспорт воситаларига аэропортларнинг эстакадасидан фойдаланишга рухсат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вокзалларнинг асосий текширув пунктларини кириш жойларидаги бирламчи назорат-текширув постлари билан бирлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хавфсизлик хизмати (А.А. Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Миллий гвардия (Р.М. Джураев), Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда мутасадди идоралар вакилларидан иборат таркибда Республика комиссиясини тузган ҳолда, вокзаллар бинолари ва уларга тегишли ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш тартибларини илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вокзаллар бинолари ва уларга тегишли ҳудудларда хавфсизликни таъминлашнинг замонавий техник назорат воситалари (транспорт ва шахсни аниқлаш воситалари) ва усуллари билан тўлиқ таъминлаб бориш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хавфсизлик хизмати (А.А. Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда халқаро аэропортларда реконструкция қилиш ҳисобига авиация хавфсизлиги хизмати, чегара, божхона ва бошқа қўриқланувчи ҳудудлардаги ўзгаришларни инобатга олиб, талаб этиладиган штат бирликларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Uzbekistan Airways» АЖ (И.Р. Махкамов) Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов) ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда уч ой муддатда Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Учувчилар шаҳарчасида жойлашган «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ ҳудудида (майдони 39 га) эркин божхона зонасини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, эркин божхона зонасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ барча хорижий ҳаво кемалари ва уларнинг алоҳида агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин алмаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларини ҳамда уларнинг қисм ва агрегатларини таъмирлашга зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин божхона зонаси чегарасидан чиқмаган ҳолда харид қилиниб, «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган ҳолда фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу божхона зонасига четдан келтириладиган авиатехника эҳтиёт қисмлари «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда истисно тариқасида, сертификатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъмирлаш мақсадида эркин божхона зонасига олиб кириладиган ҳаво кемаларининг (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатлари) кириб-чиқишида божхона назорати уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштирмаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов), Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), Марказий банк (М.Б. Нурмуратов) билан биргаликда уч ой муддатда эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт вазирлигининг Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби (ENAC) билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактабини (кейинги ўринларда — Мактаб) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда дастлаб қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида «Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси» бакалавр таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан келишилган ҳолда Тошкент давлат транспорт университети томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб битирувчиларига Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактабининг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва у Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг таркибига кирувчи аэропортлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз эҳтиёжлари учун махсус технологик ускуналар, махсус транспорт ва ахборот-коммуникация маҳсулотларини етказиб бериш ҳақидаги импорт контрактларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри тузишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро авиацияси объектларида иш тажрибасига эга бўлган маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Uzbekistan Airports» АЖ таркибидаги халқаро аэропортлар ва «Ўзаэронавигация маркази» ДУК томонидан чет эл авиакомпанияларига хизмат кўрсатиш (экспорт) билан боғлиқ операцияларни, нархларни хорижий валютада белгилаган ҳолда, шунингдек, ташқи савдо шартномалар тузмасдан ва улар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан амалга оширилишига рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат солиқ қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-уйда жойлашган Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг бино ва иншоотлари баҳоланган қийматда «Uzbekistan Airports» АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига жамиятга берилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uzbekistan Airports» АЖ (Р.Ф. Джураева), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев) билан биргаликда икки ой муддатда 2030 йилгача мўлжалланган аэродром комплексларини ривожлантириш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар ой муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 30 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5100-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uzbekistan Airways» АЖда трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Авиакомпания фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари

1.

Авиакомпания фаолиятини такомиллаштириш.

1. Авиакомпаниянинг 2019-2020 йиллардаги молиявий ҳисоботларини халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тайёрлаш;

2. Авиакомпания молиявий аудитини ўтказиш учун тендер (ёки танлов) асосида катта тўртлик («big four») ташкилотларидан бирини танлаш;

3. Авиакомпаниянинг Кузатув кенгаши ва ижроия органига малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш;

4. Жаҳон банки билан бирга авиакомпаниянинг бизнес режасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш;

5. Халқаро кредит рейтингларини олиш.

2021 йил май


2021 йил май


2021 йил август


2021 йил июнь


2022 йил ноябрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Молия вазирлиги (Насритдинхожаев),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

2.

Авиакомпания янги таркибий тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда авиакомпаниянинг халқаро стандартларга тўғри келадиган янги ижроия тузилмасини ишлаб чиқиш;

2. Ишлаб чиқилган ижроия тузилмасига мувофиқ иш ўринларини оптимизация қилиш.

2021 йил июнь


2021 йил август

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

3.

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган авиация соҳасига тегишли товарлар, шунингдек, хорижий компаниялар томонидан бажариладиган хизматлар импортига рухсат бериш масаласини кўриб чиқиш.

1. Импорт қилинаётган авиатехника товарларининг номланиши ва ТИФ ТН кодларини қайта кўриб чиқиш;

2. Ўзбекистон Республикасида авиатехника товарлари ишлаб чиқарилмаслигини инобатга олиб, ТИФ ТН коди истеъмол товарларига мос келадиган авиатехника товарларини давлат харидлари асосида импорт қилишга ўрнатилган тақиқлар рўйхатидан чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

3. Ўрганиш натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2021 йил май


2021 йил июнь




2021 йил июль

«Uzbekistan Airways» АЖ (Махкамов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

4.

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларида мажбурий сертификатлаш ва стандартлаштиришга тегишли товарлар рўйхатидан «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан импорт қилинадиган халқаро сертификатларга эга авиатехника товарларини чиқариш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш;

2. Қарор лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш;

3. Қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май


2021 йил июнь

2021 йил июль

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

II. Авиакомпаниянинг харажатларини қисқартириш ва даромадларини ошириш тадбирлари

5.

Авиакомпания харажатларни қисқартириш.

1. Авиакомпаниянинг хориждаги самарасиз фаолият юритаётган ваколатхоналарини ёпиш;

2. Норентабел йўналишлардаги авиақатновларни бекор қилиш;

3. Авиачипталарни сотиш бўйича Бош агентлар билан шартномаларни бекор қилиш;

4. Авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар (IATA) комиссияси
миқдорини тушириш;

5. Авиаёқилғи мойлаш материалларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш.

2021 йил июнь


2021 йил май

2021 йил июнь


2021 йил июнь


2021 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Махкамов)

6.

Авиакомпания даромадларни ошириш.

1. Россияга амалга оширилаётган авиақатновларда ҳар икки томонга йўловчи ташишни тўла тиклаш;

2. «Умра-2021» ва «Ҳаж-2021» мавсумида зиёрат авиақатновларини тиклаш бўйича музокаралар олиб бориш ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмасига асосан парвозларни амалга ошириш;

3. Вақтинчалик меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқаролар учун иқтисодий (эконом) класс авиачипта нархларига 20 % миқдоридаги чегирмани бекор қилиш;

4. Илғор хорижий авиакомпаниялар билан бирга йўловчиларни ўзаро ташиш шартномаларини (Code Share, Interline) тузиш орқали йўловчи ташиш ҳажмини ошириш;

5. Янги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни ташкил қилиш;

6. Чартер авиақатновлар сонини ошириш.

2021 йил давомида


2021 йил давомида



2021 йил июнь



доимий



2021 йил давомида

2021 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Дин ишлари қўмитаси (Тошбоев)

7.

Импорт шартномаларининг ҳисоб-китоби рўйхатини юритиш тизимини такомиллаштириш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш;

2. Қарор лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш;

3. Қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июнь


2021 йил июль

2021 йил август

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев),

Марказий банк (Нурмуратов)

III. Авиакомпания ҳаво кемалари паркини оптимизация қилиш

8.

«Uzbekistan Airways» АЖнинг ҳаво кемалари паркини унификация қилиш.

1. Янги олтинчи Боинг-787 ҳаво кемасини қабул қилиш;

2. Боинг-757-200 (3 та) ҳаво кемаларини лизинг берувчига қайтариш;

3. Боинг-767 (2 та) ва Боинг-757 (2 та) ҳаво кемаларини сотиш;

4. А-321neo LR (2 та) ҳаво кемаларини ижарага олиш;

5. А-321neo (3 та) ҳаво кемаларини ижарага олиш.

2021 йил май

2021 йил октябрь

2021 йил декабрь

2021 йил декабрь

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

9.

«Uzbekistan Нelicopters» МЧЖ ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш.

1. Ми-8 вертолётларини ўрнатилган тартибда сотувга қўйиш;

2. Иккита «Н125» Airbus русумли вертолётларини харид қилиш;

3. Иккита «Н130» Airbus русумли вертолётларини харид қилиш.

2021 йил май

2021 йил июнь

2021 йил ноябрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

«Uzbekistan Нelicopters» МЧЖ (Сафиуллин)

10.

Юк ташувчи ҳаво кемалари сонини тўрттага етказиш.

1. 2 та Боинг-767 йўловчи ҳаво кемасини юк ташишга мослаштириш бўйича хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома тузиш;

3. Ҳаво кемаларини юк ташиш турига конвертация қилиш.

2021 йил май


2021 йил сентябрь

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

IV. «Uzbekistan airways» АЖ таркибидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш

11.

«Uzbekistan airways technics» МЧЖда хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига сифатли ва тезкор техник хизмат кўрсатиш ҳамда хизматлар ҳажмини ошириш.

1. «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ ҳудудида эркин божхона зонасини ташкил этиш;

2. Хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларини техник кўрикдан ўтказиш учун жалб қилиш;

3. Бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда янги хизмат турларини ўзлаштириш.

2021 йил август


йил давомида


йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

12.

«Кетринг» МЧЖ фаолиятини ривожлантириш.

1. Илғор хорижий кетринг компаниялари (Do&Co, Dnata, Gate Gourmet ва ҳ.к.) билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

3. Хорижий компания билан ҳамкорликда борт таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2021 йил август


2021 йил октябрь

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

V. Авиакомпания фаолиятини рақамлаштириш

13.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш, тижорат ва ишлаб чиқариш тизимини (PSS) жорий этиш.

1. PSS тизими бўйича энг йирик глобал провайдерлардан бири бўлган «Amadeus» компанияси билан шартнома тузиш;

2. Бизнес жараёнларни хатловдан ўтказиб, янги тизимга мослаштириш;

3. Мавжуд барча интерлайн ва «Code share» алмашинувлар бўйича линкларга, парвозлар амалга ошириладиган аэропортларда рўйхатдан ўтишнинг янги тизимига уланиш;

4. Эски PSS-дан техник миграция қилиш;

5. Янги тизимни ишга тушириш.

2021 йил апрель


2021 йил май

2021 йил октябрь



2021 йил ноябрь

2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

14.

«Uzbekistan Airways» АЖнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини камайтириш.

1. Аэропорт ҳудудида йўловчиларга божсиз товарлар сотиш фаолияти билан шуғулланувчи (Duty Free) «Central Asia Megastar» МЧЖдаги «Uzbekistan Airways» АЖнинг 23,3 % улушини «Uzbekistan Airports» АЖга ўтказиш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига таклиф киритиш;

2. «Central Asia Megastar» МЧЖдаги «Uzbekistan Airways» АЖнинг улушини «Uzbekistan Airports» АЖга ўтказишни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш.

2021 йил май




2021 йил июнь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева),

Молия вазирлиги (Насритдинхожаев)

15.

Мижозлар билан ишлашни тизимли бошқариш дастурини жорий этиш.

1. Илғор хорижий ИТ компаниялари билан CRM (Customer Relationship Management) дастурий таъминот масаласида музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома имзолаш;

3. Янги дастурни жорий этиш.

2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

16.

Авиакомпания даромадларини ҳисобга олиш ва бошқаришнинг янги тизимини жорий этиш.

1. Revenue Accounting дастурини жорий этиш бўйича «Amadeus» компаниясини жалб қилиш;

2. Янги дастурни жорий этиш.

2021 йил июнь


2022 йил январь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

17.

Авиакомпаниянинг барча ресурсларини ҳисобга олиш, режалаштириш ва бошқариш бўйича янги ERP (Enterprise Resource Planning) дастурий тизимини жорий этиш.

1. Илғор хорижий ИТ компаниялари билан керакли дастурий таъминот масаласида музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома имзолаш;

3. Янги дастурни жорий этиш.

2021 йил май


2021 йил август

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

VI. Авиакомпания фаолияти самарадорлигини ошириш ва йўловчилар учун қулайликлар яратиш

18.

Аҳоли мобиллиги ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш.

1. «Uzbekistan Airways» АЖ фаолиятини «гибрид» бизнес модели (full service carrier + LCC) асосида йўлга қўйиш;

2. А-320 (4 та) ҳаво кемаларини тўлиқ иқтисод классга (full econom) ўтказиш;

3. «Uzbekistan Airways» АЖ таркибида «Лоукост» авиакомпаниясини ташкил этиш;

4. Парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

2021 йил июнь


2021 йил ноябрь

2022 йил январь


2022 йил январь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

«Ўзавиация» агентлиги (Улжаев)

19.

Йўловчиларнинг қўл юки ва багажларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини соддалаштириш.

1. Амалдаги меъёрий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш;

2. Ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш;

3. Ҳужжат лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил июнь

2021 йил август


2021 йил сентябрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VII. Кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

20.

Парвозларни амалга ошириш вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ходимларни тайёрлаш.

1. Халқаро фуқаро авиация ташкилоти (ИКАО) ва Халқаро авиация транспорти бирлашмаси (ИАТА) ўқув курсларига ходимларни жўнатиш;

2. Ўқув-машғулот маркази негизида парвозлар билан боғлиқ бўлмаган ходимларни тайёрлаш курсларини босқичма-босқич ташкил этиш.

2021-2022 йилларда


2021 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

21.

Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан бирга Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Тошкент давлат транспорт университетида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш бўйича «Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси» таълим йўналишини очиш ва Классификаторга киритиш.

2. Таълим йўналиши меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

3. Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдорини келишиш.

4. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида ўқитиш.

2021 йил июнь



2021 йил июль


2021 йил июнь


2021 йил сентябрь

Транспорт университети (Абдурахмонов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uzbekistan Airports» АЖда трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон аэропортлар тармоғи бошқарувини янги тизим асосида шакллантириш

1.

«Uzbekistan Airports» АЖга Бошқарув компанияси функциясини бериш

1. «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг таркибига кирувчи халқаро аэропортлар уставларига ўзгартиришлар киритиш;

2. «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг ҳар бир таркибий бўлинмаларининг таркибий тузилмасига ва штат бирлигига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ходимлар сонини оптималлаштириш;

3. Ходимларга меҳнат маошини янги рағбатлантириш тизим асосида тўлаш.

2021 йил июль


2021 йил июнь



2021 йил июнь

Молия вазирлиги (Ишметов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

2.

Хусусийлаштирилмайдиган кўчмас ва кўчар мулкни «Uzbekistan Airports» АЖни таркибидаги ҳар бир масъулияти чекланган жамиятларнинг устав капиталидан чиқариш.

1. Ҳар бир масъулияти чекланган жамиятни мол-мулкини хатловдан ўтказиш;

2. Ҳар бир масъулияти чекланган жамиятдаги хусусийлаштирилмайдиган мулкни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш ва балансдан ташқари ҳисобга (001) чиқариш;

3. Давлат активларини бошқариш агентлиги билан аэропортларнинг хусусийлаштирилмайдиган мулкдан тасарруф этиш ҳуқуқисиз 49 йилга беғараз фойдаланиш бўйича шартнома имзолаш;

4. 2030 йилгача аэродром комплексларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

5. Хусусийлаштирилмайдиган мулкни устав капиталдан чиқарилгандан сўнг «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг таркибий бўлинмаларининг активларини хатловдан ўтказиш.

2021 йил июль

2021 йил сентябрь



2021 йил октябрь



2021 йил июль


2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Ишметов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

II. Операцион харажатларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар

3.

Йиғим ва тарифлар ставкалари таннархи тузилишини оптималлаштириш.

1. Ҳар бир асосий ва қўшимча аэропортдаги тўловларни шакллантириш тизимини таҳлил қилиш ва улардаги ойлик маоши, ижтимоий солиқ, жорий ва қўшимча харажатларни ҳисоблаш усулини қайта кўриб чиқиш;

2. Операцион харажатларни янги усулда шакллантириш ва ҳисоблаш мақсадида ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

3. Амортизация ажратмаларини, мулк ва ер солиғини шакллантириш тизимини таҳлил қилиш;

4. Солиқ ва амортизация ажратмаларини ҳисоблаш бўйича янги ички меъёрий ҳужжатларни жорий этиш;

5. Операцион харажатларни янги усулда шакллантириш, амортизация ва солиқ ажратмаларини ҳисоблашни амалга ошириш мақсадида миллий қонунчиликка ўзгартириш киритиш.

2021 йил июль



2021 йил август


2021 йил июль


2021 йил август


2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Ишметов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

4.

Барча харажатли шартномалар шартларини қайта кўриб чиқиб, уларни мақбуллаштириш ва воситачилардан воз кечиш.

1. Барча шартномалардаги жорий ва бошқа харажатлар аудитини ўтказиш;

2. Аудит якуни бўйича мавжуд контрагентлар билан музокара олиб бориш ёки янгиларни қидириш;

3. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг авиаёқилғи таннархини кўриб чиқиш ва ички бозорга сотиладиган авиаёқилғи нархидаги рентабеллик даражасини 5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш.

2021 йил июнь

2021 йил сентябрь


2021 йил июнь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева),

Энергетика вазирлиги (Султанов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарахметов)

5.

Амалдаги турли ижтимоий тўловлар тизимидан воз кечиш ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини кўпайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг KPI тизимига асосланган янги услубига ўтиш.

1. Ходимлар сонини қайта кўриб чиқиш;

2. «Uzbekistan Airports» АЖ бошқарув компания ва аэропортлар функцияларини аниқ ажратиш. Бунда бошқарув компанияга — аэропортларни ривожлантириш, аэропортларга — операцион фаолиятни амалга ошириш вазифаси белгиланади.

2021 йил сентябрь

2021 йил сентябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

6.

2021 йил якунига қадар 11 та аэропортлар бўйича ягона бюджетни ва харидлар режасини ишлаб чиқиш.

1. Барча аэропортлар бўйича харидлар режасини тузиш;

2. Барча аэропортлар бўйича жорий ва бошқа харажатлардан иборат бюджет режасини тузиш.

2021 йил июль

2021 йил июль

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

III. Ахборот-коммуникация технологияларини операцион фаолиятга ва тармоқни бошқарувига жорий этиш

7.

Барча аэропортларда ишлаб чиқаришга оид бирламчи маълумотни онлайн режимида олишга ва ресурслар бошқарувини оптималлаштиришга қаратилган «Airport Operational Data Base» (AODB) 13 дастурларни ўз ичига олган тизимни жорий этиш.

1. Мазкур тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;

2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;

3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш.

2021 йил июль


2021 йил июль


2021 йил сентябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

8.

«1С: Холдингни бошқариш» дастурини жорий этиб, унга барча 11 та аэропортларни улаган ҳолда ягона ҳисобот тизимини жорий этиш.

1. Тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;

2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;

3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш;

4. Бухгалтерия ҳисобини юритиш миллий тизим ва халқаро молия ҳисобот тизимига мос равишда ҳисоб юритишни жорий этиш;

5. Бошқарув ҳисоботини юритишни шакллантириш.

2021 йил июль


2021 йил сентябрь


2021 йил октябрь


2021 йил сентябрь


2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

9.

«Uzbekistan Airports» АЖ ва 11 аэропортларда «Директум» электрон ҳужжат алмашинув дастурини жорий этиш ва Ўзбекистон давлат электрон тизимларига интеграция қилиш.

1. Тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;

2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;

3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш.

2021 йил июнь


2021 йил июль


2021 йил август

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

V. Даромадларни оширишга қаратилган чоралар

10.

Хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш мақсадида асосий аэропорт йиғимларини камайтириш.

1. 50 фоизгача «зиёрат-туризм» дастури доирасида оширилаётган рейслар бўйича;

2. Асосий хизмат турлари бўйича йиғим ва тўловларни 27 фоизгача камайтириш;

3. Асосий хизмат турлари бўйича йиғим ва тўловларни 30 фоизгача қўшимча равишда камайтириш;

4. Аэропортларда хорижий ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатишга қаратилган шартномаларни Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) стандартларига мос равишда қайта тузиш.

2021 йил июнь


2021 йил июнь


2021 йил декабрь


2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

11.

Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш вақтини 1,5 соатдан 40 дақиқагача тушириш (Minimum Connecting Time).

1. «Uzbekistan Airports» АЖ таркибида шуъба хендлинг компаниясини ташкил этиш («Uzbekistan Airports Нandling»)

2. Аэропортлар учун ягона ахборот марказини (call-center) яратиш;

3. «Uzbekistan Airports» АЖ таркибида «Uzbekistan Airports Cargo» шуъба юк ташувларини ривожлантириш компаниясини ташкил этиш.

2021 йил октябрь


2021 йил октябрь

2021 йил октябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VI. Аэропортлар инфратузилмасини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси

12.

«ARC» (Германия) компанияси билан аэропортларни 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Барча 11 та аэропортлар бўйича инвестиция ҳажмларини ва молиявий манбаларни асослантириш;

2. «Миллий банк» АЖ имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш;

3. «Air Marakanda» МЧЖ билан Самарқанд аэропортининг аэровокзал ва вокзал олди комплексини давлат шериклик асосида ишлатиш мақсадида концессия шартномасини имзолаш.

2021 йил октябрь


2021 йил июль

2021 йил август

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VII. Инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш

13.

«Самарқанд» аэропортида

«Самарқанд» аэропорти янги аэродром комплексини қуриш ва уни фойдаланишга топшириш

2021 йил октябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

14.

«Термиз» аэропортида

1. Учиш-қўниш йўлагини қуриш ишларини якунлаш;

2. Ёқилғи қуйиш комплексининг тўкиш станцияси қувурларини алмаштириш;

3. Юк терминалини қуриш.

2021-2022 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

15.

«Бухоро» аэропортида

1. Учиб келиш терминалини қайта таъмирлаш;

2. ВИП тураргоҳ перронини кенгайтириш.

2021-2022 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

16.

«Навоий» аэропортида

1. Янги ёқилғи қуйиш комплексини ишга тушириш;

2. Хорижий юк авиакомпания (оператор)ни жалб қилиш.

2021 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

17.

«Қарши» аэропортида

1. Ёқилғи қуйиш комплексининг тўкиш станцияси қувурларини алмаштириш;

2. Аэровокзал комплексини қайта таъмирлаш.

2021 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

18.

«Андижон» аэропортида

1. Аэродром комплексини қайта таъмирлаш;

2. Ёритиш-сигнал ускунасини янгилаш.

2022 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

19.

«Фарғона» аэропортида

1. Учиш-қўниш йўлагини қайта таъмирлаш (Мудофаа вазирлиги балансида);

2. Ёритиш-сигнал ускунасини янгилаш.

2021-2022 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

20.

«Урганч» аэропортида

1. Учиш-қўниш йўлагини ва перрон қисмини қайта таъмирлаш;

2. Кетринг хизматини давлат-хусусий шериклик асосида ишлатиш.

2021 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

21.

«Нукус» аэропортида

Бешта аэродром хизматлари учун маъмурий бинолар қўриш.

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

22.

Барча аэропортлар бўйича автомахсустехника ва технологик ускуналарни модернизация қилиш

1. Автомахсустехниканинг мавжуд парки ҳолатини инвентаризация қилиш;

2. Харид қилиш ва эксплуатацияни бошлаш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш;

3. Етказиб берувчилар билан музокаралар ўтказиш.

2021-2025 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VII. «Тошкент» аэропорти бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш

23.

Ўтказиш қобилиятини тиғиз вақтда 1200 нафар йўловчигача оширишни ҳисобга олган ҳолда аэропорт халқаро терминали биносини ва вокзалолди ҳудудини реконструкция қилиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;

3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;

4. Эксплуатацияга топшириш.

I босқич — 2021 йил август


II босқич — 2022 йил май

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

24.

Аэропорт ҳудудида 7500 м2юк терминалини қуриш ва сунъий учиш-қўниш йўлаги (СУҚЙ-1), самолётни ерда бошқариш йўлаги ва перронини капитал таъмирлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;

3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;

4. Эксплуатацияга топшириш.

2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

25.

Ҳарбийлашган тузилмалар учун маъмурий бино ва аэропорт қўриқлаш хизмати бўлинмалари учун казарма, шунингдек, аэропорт ситуацион марказини қуриш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;

3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;

4. Эксплуатацияга топшириш.

2022 йил апрель

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

26.

Аэропорт аэровокзал мажмуасининг ўтказиш қобилияти оширилишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХнинг Авиация хавфсизлиги юзасидан текшириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ДЧҚҚ Чегара назорати дивизиони ва Ўзбекистон Республикаси ДБҚ «Тошкент-Аэро» ИБМ штат бўйича ходимлари сонини кўпайтириш.

1. Таклиф ишлаб чиқиш ва Хавфсизлик кенгашига киритиш;

2. Ходимлар зарур миқдорини ўзгартиришни аниқлаш учун жорий ишлар ҳолатини ўрганиш;

3. Тасдиқлашга киритиш учун сўнгги таклифни тайёрлаш.

2021-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши,

Давлат хавфсизлик хизмати (Азизов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

27.

Аэропортнинг ноавиация хизматларидан тушадиган даромадларини ошириш.

1. Халқаро терминалнинг кутиш залида тижорат майдонини кенгайтириш;

2. Тижорат майдони ижарачилари билан барча шартномаларни қайта кўриб чиқиш;

3. Жаҳон тармоқ компанияларини таклиф этиш;

4. «Тошкент-2» халқаро терминали ва «Тошкент-3» маҳаллий қатновлар терминалининг умумий ҳисобда 7,13 гектарга тенг бўлган вокзалолди майдони ер участкаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидан аэропорт балансига ўтказиш.

I босқич — 2021 йил август

II босқич — 2022 йил май

2021 йил июнь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ортиқхўжаев)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uzbekistan Airways» АЖнинг сотувга таклиф қилинаётган ҳаво кемалари ва тренажёр мажмуаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳаво кемаси тури

Борт рақами

Ишлаб чиқарилган йили

1.

Боинг 757

UK75701

1999 й.

2.

Боинг 757

UK75702

1999 й.

3.

Боинг 767

UK67007

2003 й.

4.

Боинг 767

UK67008

2004 й.

5.

Боинг 767

UK67000

2008 й.

6.

Ил-76 ТД

UK-76821

1982 й.

7.

Ил-76 ТД

UK-76793

1989 й.

8.

Ил-76 ТД

UK-76794

1989 й.

9.

Ил-76 ТД

UK-76427

1991 й.

10.

Ил-76 ТД

UK-76831

1992 й.

11.

Ил-114-100

UK-91102

1999 й.

12.

Ил-114-100

UK-91105

2008 й.

13.

Ил-114-100

UK-91104

2009 й.

14.

Ил-114-100

UK-91106

2009 й.

15.

Ил-114-100

UK-91107

2010 й.

16.

Ил-114-100

UK-91108

2011 й.

17.

Ил-114-100

UK-91109

2013 й.

18.

Ил-114-100

Ҳаво кемасининг тренажери

0001

2010 й.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ил-76 ТД самолётлари 2022 йил 1 июлга қадар сотилмаган тақдирда, белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилади ва утилизация қилинади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 07/21/5100/0397-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон)