Мазкур Қонун глобал коронавирус пандемияси давом этаётган даврда республика аҳолисининг айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда) 483-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонуннинг иловасига мувофиқ экспорт божхона божлари киритилади;
тадбиркорлик субъектларига ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 — 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғи ҳажмига нисбатан экспорт шартномалари доирасида амалга оширилган экспорт 50 фоиздан ошишига йўл қўйилмаслиги бўйича назорат ўрнатсин.
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-689-сонли Қонунига
ИЛОВА
ИЛОВА
Т/р | Озиқ-овқат маҳсулотининг қисқача номи | Маҳсулотнинг ТИФ ТН кодлари | Экспорт божхона божи ставкалари* товарнинг божхона қийматидан фоиз ёки 1 кг учун АҚШ доллари |
1. | Кунгабоқар ва пахта уруғлари | 1206; | 30 %, бироқ 1 кг учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда |
2. | Кунгабоқар ёғи | 1512 11 — 1512 19 | 20 %, бироқ 1 кг учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда |
3. | Пахта ёғи | 1512 21 — 1512 29 | 50 %, бироқ 1 кг учун 0,5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда |