Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2023 22.04.2021 йилдаги ПҚ-5090-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.04.2021 йилдаги ПҚ-5090-сон
Kuchga kirish sanasi
23.04.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6200-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6200-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг (кейинги ўринларда — хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик даражасини аниқлаш ишларига замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Инспекция Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқарув ходимларининг чекланган сони 33 нафардан иборат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инспекция бошлиғига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида Инспекция тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Инспекция Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Ҳ. Қўлдошев), Энергетика вазирлиги (Ш.Ҳ. Ходжаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ж.С. Казбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Энергетика вазирлиги (Ш.Ҳ. Ходжаев), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (А.А. Сангинов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда тасарруфида хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари бўлган ташкилотлар раҳбарлари доимий равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларида фавқулодда вазиятларга йўл қўймаслик борасида профилактик тадбирларнинг ўтказилишини, таҳдидлар ва уларнинг келиб чиқиши омилларининг олдиндан аниқланиши ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилишини, таҳдидлар ва хавфдан аҳолини огоҳлантириш, хабар бериш тизимлари яратилишини ва узлуксиз ишлашини таъминлаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топшириш, фойдаланиш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш, консервациялаш, фойдаланишдан чиқариш ва тугатиш даврида уларнинг хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳа-смета ҳужжатлари, фойдаланиш қоидалари ва йўриқномалар, хавфсизлик декларацияси, паспорти ва кадастр ҳужжати билан таъминлаш, шунингдек, ҳар йили 1 февралга қадар хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, ижросини назоратга олиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларида зарур бўлган авария моддий-техника захираларининг етарли ҳажмларда сақланишини таъминлаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ҳамда уларга табиий ва техноген омиллар таъсири устидан назорат (мониторинг)ни кучайтириш чораларини кўриб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, Инспекция ҳузурида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа ваколатли идораларнинг раҳбариятидан иборат Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги бўйича экспертлар кенгаши (кейинги ўринларда — Экспертлар кенгаши) фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги бўйича идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги ва уларнинг ишончли ишлаши бўйича устувор масалаларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик декларацияси экспертизаси натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инспекция ходимларига ўз вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларида инспекторлик текширувларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалаларига, уларнинг қўриқланиши ҳамда муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақалари ўрнатилганлигига доир материаллар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни, шунингдек, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга бажарилиши шарт бўлган тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва хавфсизлик талаблари учун масъул бўлган раҳбар-мутахассисларнинг малакаси назоратини олиб бориш, уларни яхшилаш бўйича тегишли равишда юқори турувчи идораларга таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Инспекция ходимларининг иш ҳақи фонди Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги маблағлар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига устама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан моддий ёрдам.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик лавозим маошига устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан 20 йилгача — 0,4; 20 йилдан 25 йилгача — 0,5; 25 йилдан ортиқ — 0,6.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий инспекторларини Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппарати учун 3 та хизмат автотранспорт воситасини, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ҳамда ҳудудий инспекторлар учун 13 та енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Инспекция манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Инспекция бошлиғи белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 22 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5090-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5090-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Бошлиқ

Экспертлар кенгаши

Бошлиқ ўринбосари

Бош ҳисобчи

1

Сув омборлари ҳамда сел-сув омборларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини назорат қилиш бўйича гуруҳ

2

Бош юрисконсульт

1

АКТ бўйича мутахассис

1

Насос станциялари ҳамда гидроэлектростанцияларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини назорат қилиш бўйича катта мутахассис

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий инспекторлари

Инспектор — 13

Бош мутахассис — 11

Гидроузеллар ҳамда магистрал каналлар хавфсизлиги ва ишончли ишлашини назорат қилиш бўйича катта мутахассис

«Гидротехника иншоотларини диагностикаси маркази» ДУК

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 33 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: мазкур илова 2021 йил 3 майдан бошлаб кучга киради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2021 й., 07/21/5090/0369)