Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 02.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1463
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СОЛИҚЛАР, БОЖХОНА ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ БЎЙИЧА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 29 ноябрдаги 196-сон ва Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 ноябрдаги 2024-22-сонли «Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3590, 25.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2002 йил 19 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 52-сонли, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2002-21-сонли, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 02/8-6-сонли «Бюджетга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича юридик шахсларга берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2002 йил 25 июнь, рўйхат рақами 1155 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 11-сон) кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005-25-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/8-3-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2005 йил 24 февралда, 29, 2005-25, 01-02/8-3-сон қарор билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(янги таҳрири)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ ва юридик шахслар томонидан бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича берилган имтиёзларни (кейинги ўринларда — солиқлар ва божхона имтиёзлари) расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва божхона имтиёзлари берилган, мулкчилик шаклидан, фаолият туридан, идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) тааллуқлидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хўжалик юритувчи субъектларга солиқлар ва божхона имтиёзлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисобланмайди ва маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан берилганда солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга ҳисоблаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС ва ҳоказо турлари бўйича ҳисобланган божхона тўловлари суммалари, улар имтиёз берилганлиги сабабли бюджетга тўланмайди деган белги қўйилган ҳолда божхона юк декларациясининг 47- ва «В» устунларида кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) солиқ имтиёзлари берилган, бюджетга ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар, тўловчи рўйхатга олинган жойдаги солиқ органларига белгиланган шакллар ва муддатларга мувофиқ тақдим этилади. Маҳсулот (товар, ишлар, хизматлар) ва бошқа активлар реализация қилинаётганда солиқ солинадиган айланмага ҳисобланган ҚҚС (ҚҚС тўловчилар учун) ва акциз солиғи (акцизли товарлар (маҳсулотлар) сотилганда) суммаси ажратилган ҳолда счёт-фактура ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқ ва божхона имтиёзлари берилганда ҳисоблаган божхона тўловлари, солиқлар (мазкур солиқ тўловчилари учун ҚҚС, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисобга қабул қилинадиган акциз солиғидан ташқари) ва бюджетга мажбурий тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ умумбелгиланган тартибда маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган ва ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар харид қилинадиган (шу жумладан импорт қилинадиган) товар-моддий захиралар (товарлар) бўйича ҚҚС суммасини харид қийматига киритмайдилар, балки умумбелгиланган тартибда бюджетга тўланадиган ҚҚСни аниқлашда қоплашга қабул қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисобда харид қилиш қиймати бўйича ҚҚС ва акциз солиғи суммаси қўшилган ҳолда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциз солиғи бўйича имтиёз берилаётганида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қоплашга қабул қилинадиган акциз солиғи тўловчилари ҳисобланган корхоналар харид қилинган (шу жумладан импорт қилинаётган) товар-моддий захиралар (товарлар) бўйича акциз солиғи суммасини уларнинг харид қийматига киритмайдилар, балки умумбелгиланган тартибда бюджетга тўланадиган акциз солиғини аниқлашда қоплашга қабул қиладилар.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Солиқ ва божхона имтиёзлари миқдори белгиланган тартибда бюджетга ҳисобланган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқ ва божхона имтиёзларининг бухгалтерия ҳисоби 8840 «Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» счётида, берилган солиқлар ва божхона имтиёзларининг турлари бўйича юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ ва божхона имтиёзларини ҳисоблаётганда батафсил ҳисобга олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг ишчи счётлар режасида қуйидаги счётлар очилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) гуруҳида «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари — солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6400) гуруҳида «Бюджетга тўловлар бўйича қарз — солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) суғурта бўйича ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) гуруҳида «Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар — солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) турли кредиторлардан қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6900) гуруҳида «Импортда ҚҚС ва акцизлар бўйича ҳисобланган солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Солиқ ва божхона имтиёзлари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ товар-моддий захиралар, асосий воситалар, номоддий активлар ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни, шу жумладан импорт қилинадиганлари харид қилинаётганда харид қийматига киритиладиган, умумбелгиланган тартибда ҳисобланган солиқлар ва божхона тўловлари суммасига (мазкур солиқ тўловчилари учун ҚҚС, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қоплашга қабул қилинадиган акциз солиғидан ташқари):
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит «Бюджетга тўловлар бўйича қарз — солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар-моддий захираларни сотиб олганда ушбу солиқни тўловчилар учун ҚҚСдан, шунингдек қонунчиликда ўрнатилган тартибда қоплашга қабул қилинадиган акциз солиғи суммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебет «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари — солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счётлари ёки турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ёки бошқа тегишли счётлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) импорт бўйича товар-моддий захираларни сотиб олганда ушбу солиқни тўловчилар учун ҚҚСдан, шунингдек қонунчиликда ўрнатилган тартибда қоплашга қабул қилинадиган акциз солиғи суммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебет «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари — солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит «Импортда ҚҚС ва акциз бўйича ҳисобланган солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит «Солиқ ва божхона имтиёзлари»ни ажратган ҳолда 8530 «Текинга олинган мулк» счёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жорий мажбуриятларни вужудга келишига олиб келадиган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда (масалан: иш ҳақи, ижара, мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар ҳисобланганда ва бошқалар):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» ёки 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётлари ёки турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ёки бошқа тегишли счётлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаганда солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Солиқ ва божхона имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида акс эттирилмайди ва шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди ва, тегишлича, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзларида бўшаётган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» алоҳида балансдан ташқари счёти очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган, бўшаган маблағлар суммаси умумбелгиланган тартибда мазкур счётлар дебети бўйича акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари счётлари дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу счётлар кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Доимий солиқ ва божхона имтиёзларида бўшаётган маблағлар, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўлов бўйича молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида ёритиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ҳисоб-китобларни тақдим қилиш муддатлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланганлигини тасдиқлаш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб давлат солиқ хизмати органларига мазкур низомга 1-сон иловага мувофиқ шаклда улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китобни тақдим қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганлиги ва солиқ ва божхона имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар ҳисобига харид қилинган активларнинг имтиёзли давр тугашига қадар бошқаларга берилиши (сотилиши) далиллари аниқланганда ушбу маблағлар жарима жазосини қўллаб, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобга олинган ҳолда бюджетга ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб-китоблар тўғри бўлиши ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиявий жазо қўлланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Давлат божхона ва солиқ хизматлари органлари томонидан назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари расмийлаштирилган БЮДлар асосида бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан божхона имтиёзлари берилган, шунингдек бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назарда тутмайдиган божхона имтиёзлари бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрини юритадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача, маълумот учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига (импорт қилувчиларнинг юридик манзиллари бўйича) мазкур Низомга 2 ва 3-сон иловаларга кўра шакл бўйича божхона имтиёзлари берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрини юборадилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрда хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи, КТУТ коди, номи ва юридик манзили, божхона имтиёзлари берилишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси, божхона юк декларациясининг рақами, товар тури, мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтирилган, шунингдек бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назарда тутмайдиган божхона тўловлари турлари бўйича берилган божхона имтиёзлари суммаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, давлат мақсадли жамғармалари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган, уларга доир имтиёзлар бериладиган, ҳисоблаб ёзилган солиқлар, мажбурий тўловлар суммаси тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вилоятлар бўйича божхона тўловлари турларига доир берилган имтиёзлар тўғрисида, шунингдек ҳар чоракда — божхона имтиёзлари берилган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича божхона тўловлари турларига доир маълумотларни юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга (янги таҳрирда) 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
__________________________________ (ҳисоб-китоб қабул қиладиган идоранинг номи) __________________________________ (корхонанинг тўлиқ номи) ________________________________________________ (Жавобгар (ижрочи) шахс фамилияси) Тел.: _____________ факс: ___________
Қабул қилган идора муҳри ёки белгиси Олинди 20 __ й. «___» __________
Солиқ, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлашдан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китоб