08.04.2021 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.2021 йилдаги 190-сон
Kuchga kirish sanasi
08.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг шўрини ювиш ишларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сув таъминотини яхшилаш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг шўрини ювиш учун фойдаланиладиган ва тасдиқланган шўр ювиш нормалари доирасида, шунингдек, коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурсларини улардан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилиш, сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологияларини жорий қилишга давлат томонидан субсидиялар ажратиш ҳамда ер солиғи бўйича имтиёз бериш тизими яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан биргаликда, ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини агротехник қоидалар асосида сифатли ва тизимли ташкил этишга, сув истеъмолини назорат қилишга етарлича эътибор берилмаяпти. Натижада агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювишда, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида, шунингдек, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг аксарият туманларида агротехник қоидалар ва муддатлар қўпол равишда бузилиб, сув исрофгарчилигига йўл қўйилган, шўр ювиш ишларининг самараси пастлигича қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сувни тежайдиган суғориш ва лазерли ер текислаш технологиялари жорий қилинган майдонларда ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш юзасидан хорижий тажрибаларни ўрганиш, янги илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш соҳа талабларидан ортда қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ерларнинг шўрини ювиш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бу борадаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш ҳамда шўр ювиш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларнинг шўрини ювиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг мелиоратив экспедициялари томонидан ишлаб чиқиладиган ва илмий асосланган тавсиялар бўйича мақбул муддатларда ва шўр ювиш нормаларига амал қилган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларнинг шўрини ювиш ишлари ҳар уч йилда камида бир марта лазер ускунали ёки узун базали ер текислагичлар билан текисланган ҳолда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўр ювиш ишлари учун сув олиш хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) билан тузилган шартномага мувофиқ ажратилган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади ҳамда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўр ювиш учун берилган сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйишга ва уларнинг техник ҳолатига зарар етказишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув истеъмолчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 442-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шўр ювиш ишлари учун ажратилган сув олиш лимитидан ортиқча сув олинган тақдирда, белгиланган тартибда сувдан фойдаланганлик учун солиққа тортилиши кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шўр ювиш ишларини режалаштириш, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 октябрга қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув ресурсларининг прогнозларига асосан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларнинг («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг) сув олиш лимитлари тасдиқланади ва жойларга етказилади;
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 20 октябрга қадар агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа ташкилотлар билан сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари, шунингдек, тегишли шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг мелиоратив экспедициялари томонидан ҳудудлар бўйича мелиоратив кадастр ҳужжатлари ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 10 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг мелиоратив экспедициялари томонидан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилади, агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа ташкилотларга етказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 20 ноябрга қадар сув истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) билан биргаликда уларга берилган тавсиялар ва сув истеъмоли режаларига асосан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари режалари ишлаб чиқилади;
(2-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан, ерларнинг шўрини ювиш ишлари шўр ювиш режалари бўйича берилган тавсиялар асосида мақбул муддатларда ва ажратилган сув олиш лимитлари доирасида шўр ювиш нормаларига мувофиқ амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) шўр ювишда сувдан фойдаланиш ва шўр ювиш мониторингини юритиш тартиби, шу жумладан, хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) сув истеъмолчилари билан белгиланган тартибда шўр ювиш ишлари учун олинган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш ва баҳолаш ишларининг тизимли равишда сифатли амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) сув ресурсларини оқилона бошқаришни ва ажратилган сув олиш лимити доирасида сув етказиб берилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Инновацион ривожланиш вазирлигига 2021 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориладиган, шунингдек, лазер ускунали ер текислагичлар билан текисланган майдонларда ерларнинг шўрини ювиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларини бажаришга қаратилган илмий лойиҳаларга танлов эълон қилиш учун таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўри ювиладиган майдонларни ҳар йили 1 декабрга қадар сифатли шудгорлаш ва зарур ҳолларда чуқур юмшатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни ҳар уч йилда камида бир марта лазер ускунали ёки узун базали ер текислагичлар билан текислаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини илмий асосланган тавсиялар бўйича мақбул муддатларда ва шўр ювиш нормаларида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва амалга оширишда яқиндан кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларида агротехник қоидаларга, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйишнинг ҳар бир ҳолатини фавқулодда ҳолат сифатида баҳолаб, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кескин чоралар кўриб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш технологиялари» ва «Шўр ювиш технологиялари» фанлари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш чораларини кўрсин. Бунда мазкур соҳадаги олий таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, юқорида кўрсатилган фанларни тегишли таълим йўналишларининг ўқув режаларига киритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 8 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги 190-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом талаблари агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Шўр ювиш ишларини режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ерларнинг шўрини ювиш ишларини режалаштириш ерларнинг мелиоратив ҳолатига қараб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан ҳар йили 1 октябрга қадар сув ресурсларининг прогнозларига асосан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларнинг («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг) сув олиш лимитлари белгиланган тартибда тасдиқланади ва жойларга етказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сув истеъмолчиларининг сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман Кенгашлари қарорлари билан белгиланган тартибда тасдиқланади ва уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) томонидан сув истеъмолчиларига етказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) ҳар йили 20 октябрга қадар агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан биргаликда сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини, шунингдек, тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициялар (кейинги ўринларда — Мелиоратив экспедициялар) ҳар йили 1 ноябрга қадар ҳудудлар бўйича мелиоратив кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув кўрсаткичлари ўрганилади ҳамда таҳлил қилинади. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув хариталари ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мелиоратив экспедициялар ҳар йили 10 ноябрга қадар ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда илмий асосланган тавсияларни (кейинги ўринларда — Тавсиялар) ишлаб чиқади ҳамда агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга (кейинги ўринларда — сув истеъмолчилари) етказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сув истеъмолчилари хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) билан биргаликда уларга берилган Тавсиялар ва сув истеъмоли режаларига асосан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари режаларини ҳар йили 20 ноябрга қадар ишлаб чиқади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туманлар ирригация бўлимлари ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини сифатли амалга оширишга кўмаклашиш учун сув истеъмолчиларига малакали мутахассисларни бириктиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сув истеъмолчилари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўри ювиладиган майдонларни ғўзапоя ёки бошқа ўсимликлар қолдиқларидан тозалайди ҳамда сифатли шудгорлайди, зарур ҳолларда Тавсияларга асосан чуқур юмшатиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни ҳар уч йилда камида бир марта лазер ускунали ёки узун базали ер текислагичлар билан текислаш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шудгорланган ва текисланган майдонларни Тавсиялар асосида полларга бўлади, нишаблик катта бўлган майдонларда чуқур эгатлар олади, ўқариқ ва шохариқлар олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўр ювиш ишларини сифатли амалга ошириш ва сувдан оқилона фойдаланиш учун ер майдонининг катта-кичиклигига қараб камида тўрт нафар тажрибали сувчини (мутахассисни) жалб қилади, уларга далада зарур шароитларни яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ерларнинг шўр ювиш ишлари шўр ювиш режалари бўйича берилган тавсиялар асосида мақбул муддатларда ва ажратилган сув олиш лимитлари доирасида шўр ювиш нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўр ювишда полларни сув билан тўлдириш майдоннинг юқори қисмидан пастга қараб, коллектор-дренаж тармоғи томон навбат билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Шўр ювиш ишлари учун ажратилган сувни коллектор-дренаж тармоғига ташлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Шўр ювишда сувдан фойдаланиш ва шўр ювиш мониторинги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Шўр ювиш учун сув ресурсларини олиш хизмат кўрсатувчи фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сув олиш жойларида амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Сув истеъмолчилари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув олиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларга («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларига) сув истеъмоли режаси асосида ва сув олиш лимити доирасида ёзма буюртманома беради;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртманомани хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларга (Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларига) ёки уларнинг ваколатли шахсларига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек, олинадиган сув миқдорини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ажратилган сув олиш лимитидан ортиқча олинган сув миқдорига белгиланган тартибда сувдан фойдаланганлик учун солиқ ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) сув истеъмолчилари билан биргаликда белгиланган тартибда шўр ювиш ишлари учун олинган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсирчан чоралар кўриб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари

Сув ресурсларининг прогнозларига асосан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларнинг («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг) сув олиш лимитларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

2-босқич

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари)

Агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини, шунингдек, тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш.

Ҳар йили 20 октябрга қадар

3-босқич

Мелиоратив экспедициялар

Ҳудудлар бўйича суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув кўрсаткичларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув хариталарини ҳамда мелиоратив кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

4-босқич

Мелиоратив экспедициялар

Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга етказиш.

Ҳар йили 10 ноябрга қадар

5-босқич

Сув истеъмолчилари

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари) билан биргаликда уларга берилган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни (кейинги ўринларда — Тавсиялар) ва сув истеъмоли режаларига асосан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари режаларини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 20 ноябрга қадар

6-босқич

Сув истеъмолчилари

Ерларнинг шўр ювиш ишларини шўр ювиш режалари бўйича берилган Тавсиялар асосида мақбул муддатларда ва ажратилган сув олиш лимитлари доирасида шўр ювиш нормаларига мувофиқ амалга ошириш.

Тавсияда кўрсатиладиган мақбул муддатларда

7-босқич

Хизмат кўрсатувчи фойдаланувчи ташкилотлар («Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари)

Сув истеъмолчилари билан белгиланган тартибда шўр ювиш ишлари учун олинган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.

Шўр ювиш даврида

8-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш.

Сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсирчан чоралар кўриш.

Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш даврида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_______________ тумани _______________ кластерга (фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича
ТАВСИЯЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жами экин майдони ______ гектар, шундан ______ гектари ҳар хил даражада шўрланган, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____ контур — кучли шўрланган, ер ости сув сатҳи ____ метр чуқурликда жойлашган, ер ости сувининг минераллашуви ____ гр/литрни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____ контур — ўртача шўрланган, ер ости сув сатҳи ____ метр чуқурликда жойлашган, ер ости сувининг минераллашуви ____ гр/литрни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____ контур — кучсиз шўрланган, ер ости сув сатҳи ____ метр чуқурликда жойлашган, ер ости сувининг минераллашуви ____ гр/литрни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тупроқ механик таркибига кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____ контур –_________ тупроқ, ____ контур –_________ тупроқ, ____ контур –_________ тупроқ сирасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шўр ювишга ерларни 20__ йил «__» ойининг ______ гача тайёрлаш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шўр ювиш ишлари дастлаб ___ -чи контурда, кейин ___ -чи контурда, ундан кейин ___ -чи контурда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шўр ювиш ишларини сифатли бажариш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўри ювиладиган майдонларни дастлаб ғўзапоя ёки бошқа ўсимликлар қолдиқларидан тозалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни мақбул муддатларда 35 — 40 см чуқурликда сифатли қилиб шудгорлаш, гипс ёки қаттиқ қатламлар мавжуд бўлганда плантажли плуг билан шудгорлаш ёки чуқур юмшатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучли шўрланган майдонларга шудгордан олдин туроқнинг балл-бонитетига қараб ҳар гектарига 10 — 20 тоннадан маҳаллий гўнг солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни лазер ускунали ёки узун базали ер текислагичлар ёрдамида уч йилда камида бир марта текислаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўр ювиладиган майдонни унинг нишаблигига қараб қуйидаги ўлчамларда полларга бўлиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
___-чи контурда полнинг эни ___ метр, бўйи ___ метр, майдони ___ гектар;

___-чи контурда полнинг эни ___ метр, бўйи ___ метр, майдони ___ гектар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шўр ювиладиган майдонларда схемага мувофиқ ўқариқлар ва полларни олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўр ювиладиган майдонларда дастлаб марзалар олинади. Марзалар энига ___ метрдан, бўйига эса ҳар ___ метрдан олинади. Ўқариқлар эса икки пол ўртасида бўйламасига олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар экин майдони ичида ёпиқ-горизонтал дренаж мавжуд бўлса, ўқариқлар икки дренаж ўртасидан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марзалар ва ўқариқларнинг баландлиги бир марта сув бостиришда бериладиган сув устунининг (сатҳининг) чуқурлигини эътиборга олиб, ернинг текисланган жойига нисбатан 0,35 — 0,45 метр баланд бўлиши керак. Нишаблиги катта бўлган далаларда полларни ажратувчи марзалар баландлиги 0,5-0,6 метргача бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шўр ювишга пол олиш ишлари ноябрь ойидан бошлаб, декабрь ойининг илиқ кунларида тугалланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўр ювиш нормаси тупроқнинг шўрланганлик даражасига ва механик таркибига қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир гектар майдоннинг шўрини ювиш учун _____ -чи контурга _______ куб м/га, _____ -чи контурга _______ куб м/га, _____ -чи контурга _______ куб м/га миқдорда сув бериш тавсия этилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўр ювиш ишлари навбат билан дастлаб кучли шўрланган майдонларда, ундан кейин ўртача шўрланган майдонларда бошланиб, охирида кучсиз шўрланган майдонларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Полларни сув билан тўлдириш юқоридан пастга қараб, коллектор-дренаж тармоғи томон навбат билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўр ювиш ишлари қуйидаги схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кучсиз шўрланган, шунингдек, енгил тупроқли ўртача шўрланган майдонлар бир марта ювилади. Ўртача шўрланган қолган майдонлар эса икки марта, кучли шўрланган майдонлар эса уч марта ювилади. Бунда полларни сув билан бостиришда сув миқдори камайтириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўр ювиш ишларига _______ ойидан бошлаб киришилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи шўр ювиш ишларини _______ га қадар, иккинчи ва учинчи шўр ювиш ишларини _______ га қадар тўлиқ якунлаш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/190/0306-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)