Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3290]
1. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль,
01-02/8-10-сон
Келишилди:
Раис А. ИКРАМОВ
2021 йил 24 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 февралдаги 01-02/8-10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш
ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб божхона органлари томонидан товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртма-наряд — товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундиришда божхона органлари томонидан расмийлаштириладиган электрон шаклдаги ҳужжат;
манфаатдор шахс — товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун мурожаат қилган шахс;
божхона йиғими — товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун ундириладиган йиғим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юк операцияси — божхона назорати остида турган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш, юклаш, тушириш, қайта юклаш, уларнинг бузилган ўровларини тўғрилаш, уларни ўраш, қайта ўраш ва ташиш учун қабул қилиш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 апрелдаги 248-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3290-1, 01.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 10/25/3290-1/0401-сон)
божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлар — божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пости ва унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор, бож олинмайдиган савдо дўкони, шунингдек уларга бевосита туташ бўлган доимий божхона назорати зоналари;
божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақти — соат 18.00 дан 09.00 га қадар бўлган вақт ҳамда дам олиш ва байрам кунлари (бундан чегара ва смена асосида иш ташкил қилинган божхона постлари мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
смена асосида иш ташкил қилинган божхона постлари — божхона органининг буйруғига мувофиқ тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) расмий веб-сайтига жойлаштирилган божхона постлари.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
2-боб. Божхона йиғимларини ундириш тартиби
3. Манфаатдор шахс товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
4. Манфаатдор шахснинг мурожаати божхона пости бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан бир кун ичида кўриб чиқилади ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ходим(лар) ажратилади.
Бунда манфаатдор шахс божхона расмийлаштирувини тезлаштириш мақсадида бир нечта ходим ажратиш юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
5. Манфаатдор шахс мурожаатига асосан божхона йиғимлари божхона органлари томонидан қуйидаги тартибда ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, юк операцияларини амалга ошириш учун ушбу Тартибга мувофиқ буюртма-нарядни расмийлаштириш орқали (бундан енгиб бўлмас куч таъсири оқибатидаги ҳолатлар мустасно);
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 апрелдаги 248-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3290-1, 01.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 10/25/3290-1/0401-сон)
б) божхона юк декларациясини расмийлаштирганлик учун Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) мувофиқ БЮДнинг 47-графасига тегишли маълумотлар киритиш орқали.
Бунда божхона йиғими ҳар бир БЮД учун (БЮДнинг «D» графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақти бўлганда) ундирилади.
6. Божхона органи томонидан божхона расмийлаштируви учун бир соатдан кам бўлган вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар манфаатдор шахснинг мурожаатида божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, юк операцияларини амалга ошириш учун бир нечта ходим ажратиш сўралган бўлса божхона йиғими божхона пости томонидан ажратилган ҳар бир ходим учун тўланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 апрелдаги 248-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3290-1, 01.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 10/25/3290-1/0401-сон)
7. Божхона йиғимлари мазкур Тартибнинг 6-бандига мувофиқ божхона органлари ғазна ҳисоб-рақамидаги манфаатдор шахснинг пул маблағлари ҳисобидан ундирилади.
8. Ҳисобланган божхона йиғимларини тўлаш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахс томонидан божхона йиғимларини божхона органларига тўлиқ тўланиши таъминлангандан сўнг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
3-боб. Буюртма-нарядни расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Буюртма-наряд Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида ушбу Тартибнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон тарзда расмийлаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Божхона қўмитаси манфаатдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали расмийлаштирилган буюртма-наряднинг қоғозда чоп этиш имкониятини яратади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
11. Буюртма-наряд икки қисмдан («буюртма-наряд» ва «ҳисоб-фактура») иборат бўлади.
12. Буюртма-наряд манфаатдор шахснинг божхона органларига йўлланган мурожаатида келтирилган маълумотлар асосида ахборот тизимида божхона органлари томонидан тўлдирилади. Бунда божхона расмийлаштируви учун ундирилган божхона йиғимлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
4-боб. Якуний қоидалар
14. Буюртма-наряд расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
15. Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
16. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
| БУЮРТМА-НАРЯД | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||||
| __________-сон | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |||
| 1. Манфаатдор шахс номи _______________________________________________________ | ||||||||||||||||||||||||
| 2. СТИР ___________________ | ||||||||||||||||||||||||
| 3. Божхона пости | | | | | | | | | | ______________/______________ | | | | | | |||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | коди | | | номи | 4. Ходимлар сон________ | ||||||
| 5. Ҳужжатга оид маълумотлар ___________________________________________________ | ||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | божхона юк декларацияси / юкни етказиб бериш назорат китобчаси / | | | | | ||||||||||||
| | | | | | | | халқаро йўлларда ташиш китобчаси рақами | | | | | | | | | |||||||||
| 6. Божхона расмийлаштируви тури | ||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | божхона кўриги | | | [ ] | ||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви | [ ] | ||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | товарларни юк операцияси | [ ] | ||||||||
| ҲИСОБ-ФАКТУРА | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||||
| 7. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жойи ______________________________ | ||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | белгиланган жойда | | | | | | [ ] | |||||
| | | | | | | | | | | | | | белгиланган жойдан ташқарида | | | | | [ ] | ||||||
| Божхона кўриги далолатномаси/мурожаат рақами | Божхона органи ходими | Божхона расмийлаштируви | ||||||||||||||||||||||
санаси | бошланган вақт | якунланган вақт | ||||||||||||||||||||||
| | | | | |||||||||||||||||||||
| | | | | |||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 8. Божхона органи ходими томонидан амалга оширилган божхона расмийлаштируви | ||||||||||||||||||||||||
| 9. Ундирилган божхона йиғимлари | ||||||||||||||||||||||||
| Божхона йиғими | Йиғим ставкалари | Сарфланган соатлар | Йиғим суммаси | | | | | |||||||||||||||||
| кундузги вақтда (9.00 – 18.00 иш вақтида) | | | | | ||||||||||||||||||||
| божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00), дам олиш ва байрам кунлари. | | | | | ||||||||||||||||||||
| Жами ундирилган божхона йиғимлари суммаси | | | | | ||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 10. Божхона органи ходими Ф.И.O. ______________________________ | | | | | | | | QR-код | ||||||||||||||||
| 11. Расмийлаштирилган сана ___________________ | | | | | | | | |||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||||
(илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 апрелдаги 248-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3290-1, 01.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 10/25/3290-1/0401-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2021 й., 10/21/3290/0236-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон; 02.05.2025 й., 10/25/3290-1/0401-сон)