17.03.2021 йилдаги ПҚ-5031-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.03.2021 йилдаги ПҚ-5031-сон
Kuchga kirish sanasi
18.03.2021
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги ПҚ-440-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2022 й., 07/22/440/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Бунда, ушбу кўрсатмалар берилган ташкилотларга ҳамда мазкур қарорнинг 1-банди «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган ташкилотларга биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Биржанинг ахборот технологиялар инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва амалдаги электрон савдо платформаларини модернизация қилиш

1.

Биржа савдолари электрон тизимини такомиллаштириш.

1. Электрон биржа савдоларининг янги тизимини ишга тушириш. Бунда:

савдо жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш, иштирокчиларни онлайн аккредитациядан ўтказиш ҳамда биржа савдоларида WEB-интерфейс орқали иштирок этиш имкониятини яратиш;

электрон рақамли имзо ва QR-код воситасида шартномаларни электрон расмийлаштириш;

ташқи аралашувларнинг олдини олувчи механизмни жорий этиш, кибер хавфсизлик даражасини ошириш ҳамда Интернет тармоғи орқали сўровларни саралаш.

2. Биржа савдоларида реализация қилинаётган юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни охирги истеъмолчисига етказиб бериш жараёни тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тизимини назарда тутувчи электрон логистика хизматлари порталини ишга тушириш.

2021 йил сентябрь

«ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги

II. Биржа савдо операцияларини кенгайтириш

2.

Истеъмол ва техник этил спиртини биржа савдолари орқали сотиш.

Истеъмол ва техник этил спиртини биржа савдолари орқали реализация қилиш, бунда:

спирт ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни биржада аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш;

истеъмол спирти бўйича биржа савдоларида фақат тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар қатнашишини таъминлаш;

сотувчи ва харидорларни биржа савдоларида қатнашишлари бўйича ўқув семинарларини ўтказиш ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи биржа аъзолари (брокерлар) билан ишлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;

этил спирти маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали савдо иштирокчиларига етказиш;

лотларни истеъмолчилар тоифасига кўра шакллантириш;

биржа савдоларида маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф даражасини мунтазам таҳлил қилиб бориб, заруриятга кўра, лот ҳажмларига ўзгартиришлар киритиш, бир савдо кунида битта харидор томонидан товарни харид қилиш ҳажмига чекловлар ўрнатиш.

2021 йил

апрель-май, доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, «ЎзРТХБ» АЖ

3.

Поливинилхлоридни (ПВХ) ва фармолинни тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш.

ПВХ ва фармолин маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвалини тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган графикка кўра маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш;

поливинилхлорид истеъмолчиларини биржа савдоларига жалб қилиш;

биржа савдоларида харидорлар учун тенг имконият яратиш.

2021 йил

апрель-май, доимий

«Ўзкимёсаноат» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, «Навоийазот» АЖ, «ЎзРТХБ» АЖ

4.

Кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш.

Кумушни ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа савдолари орқали сотилишини таъминлаш, бунда:

биржа савдоларига қўйиладиган кумуш ҳажмларини аниқлаш;

кумуш маҳсулотини биржа савдоларида сотиш механизмини тушунтириш бўйича заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш;

маҳсулотнинг бошланғич нархларини асосли шакллантирилишини таъминлаш;

заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотини биржа орқали сотиб олиши учун кенг имкониятлар яратиш.

2021 йил

апрель-май, доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий КМК, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, «ЎзРТХБ» АЖ

5.

Экстракция пахта мойини тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш.

Экстракция пахта мойини биржа савдолари орқали сотиш ҳажмини аниқлаш.

Экстракция пахта мойи истеъмолчилари — тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни биржага жалб қилиш.

Биржа савдоларида экстракция пахта мойи истеъмолчилари учун тенг имкон яратиш.

Савдоларда фақат экстракция пахта мойини қайта ишлаш қувватига эга бўлган харидорлар иштирокини таъминлаш.

2021 йил

апрель-май, доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, «ЎзРТХБ» АЖ

6.

Биржа савдоларига шрот, шелуха маҳсулотини қўйиш ҳажмларини ошириш.

Ёғ-мой корхоналари томонидан шрот ва шелуха маҳсулотларини тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини ошириш чораларини кўриш;

пахта шроти ва шелухаси ишлаб чиқарувчи тўқимачилик кластерларини биржа савдоларига сотувчи сифатида жалб қилиш;

пахта шроти ва шелухаси ишлаб чиқарувчиларни биржа савдоларида фаол қатнашишини таъминлаш.

2021 йил

апрель-май, доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, «ЎзРТХБ» АЖ

7.

Биржа савдоларига полиэтилен ва полипропилен маҳсулотини қўйиш ҳажмларини ошириш.

Полиэтилен ва полипропилен маҳсулоти корхоналари томонидан полимер хом ашёси, шу жумладан плёнка ва қувур ишлаб чиқаришга мўлжалланган маркаларни тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини ошириш чораларини кўриш.

2021 йил давомида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «ЎзРТХБ» АЖ

III. Давлат харидлари махсус ахборот портали дастурий таъминотини такомиллаштириш

8.

Давлат харидлари (xarid.uz) махсус ахборот порталини такомиллаштириш.

Давлат харидлари махсус ахборот порталини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

барча электрон савдо тизимларини бирлаштириш;

электрон рақамли имзо воситасида савдода иштирок этиш имкониятини берувчи мобил илова ишлаб чиқиш;

Давлат бюджетининг марказлаштирилган манбаларидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг электрон манзилли рўйхатини интеграция қилиш;

�а�идлар жараёнига ноқонуний аралашувларни, аввалдан нархларни келишиб олиш ва нархлар манипуляцияси эҳтимолининг олдини олиш механизмини жорий этиш;

ноҳалол етказиб берувчилардан ҳимояланиш тизимини жорий қилиш ва уларга қўйиладиган талабларни ҳамда ноҳалол етказиб берувчилар рўйхатига киритиш тизимини такомиллаштириш;

халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг миллий классификатори билан интеграция қилиш;

устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ва уларга тегишли бўлган юридик шахслар реестри бўйич? Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот тизими ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар реестри бўйича «Ўзстандарт» агентлигининг маълумотлар базаси билан электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

2021 йил май

Молия вазирлиги, «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги

9.

Давлат харидларининг тартиб-таомилларини соддалаштириш.

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш, бюджет ҳамда корпоратив буюртмачилар томонидан харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, танлов ва тендер савдо турларини танлашда танлов эркинлигини таъминлаш мақсадида, тажриба тариқасида, сотиб олинадиган товар ва хизматларнинг бир шартнома ва йиллик қиймати бўйича давлат буюртмачиси томонидан товарларни чекловларсиз амалга ошириш.

2021 йил июль

Молия вазирлиги, «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

IV. Биржанинг ҳисоб-китоб клиринг тизимини такомиллаштириш ҳамда электрон тўлов тизимини жорий қилиш

10.

Электрон клиринг тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ягона клиринг платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш:

биржанинг платформаларида ҳисоб-китоб клиринг палатасининг алоҳида очилган ҳисобварақларини бирлаштириш;

янги функциялар ва модуллар киритиш;

ўзаро ҳисоб-китоблар тезлигини ошириш;

ҳисоб-китоб клиринг ҳисобварақларидаги брокерлик ҳаққи бўйича маблағлар ҳисоби юритилиши ва аккумуляциясини жорий қилиш.

2021 йил ноябрь

«ЎзРТХБ» АЖ, Марказий банк, «Траст банк» ХАБ

11.

Биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси томонидан марказий контрагент (central counterparty) вазифасини амалга ошириш.

1. Битимларнинг янги турларини, жумладан ҳосила инструментлари орқали тузиш имконини берувчи кўп қиррали клирингини жорий қилиш.

2. Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда битимлар ижросини таъминловчи Жамғарма ташкил қилиш.

2022 йил январь

«ЎзРТХБ» АЖ, Марказий банк, «Траст банк» ХАБ

12.

Биржанинг электрон тўлов тизимини жорий этиш.

Электрон пуллар воситасида тўлов ва бошқа операцияларни амалга оширишни таъминлайдиган «UzEx money» электрон тўлов тизимини жорий қилиш.

Бунда:

«UzEx money» тўлов тизими дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, мазкур тизимни амалдаги савдо платформалари билан интеграциялаш;

«UzEx money» тўлов тизимининг мобиль иловасини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

«ЎзРТХБ» АЖ, «Траст банк» ХАБ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк

13.

Хорижий компаниялар учун биржа савдоларида иштирок этиш механизмларини соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Биржанинг хорижий давлатларда филиал ёки ваколатхоналари сонини ошириш;

Хорижий банкларда ҳисобварақларини очиш орқали чет эл компаниялари учун биржа савдоларида иштирок этиш механизмларини соддалаштириш, уларнинг биржада сотилаётган маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш.

2021 йил июль

«ЎзРТХБ» АЖ, Марказий банк, «Траст банк» ХАБ

V. Товар деривативлари (фьючерс ва опцион) бўйича биржа савдоларини ривожлантириш лойиҳасини жорий қилиш ва амалга ошириш

14.

Товар деривативларини биржа савдоларида жорий қилиш.

1. «ЎзРТХБ» АЖнинг товар деривативларини ривожлантириш бўлинмаси — лойиҳа офисини ташкил қилиш. Белгилансинки бунда:

Лойиҳа офисига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, донор ташкилотлар ва йирик товар биржалари билан лойиҳа юзасидан ҳамкорликда ишлаш вазифалари юкланади;

Лойиҳа офисига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда юқори турувчи ва марказий давлат органларнинг ходимларини (мутахассисларини) жалб қилиш ва уларга меҳнат ҳақи тўлашга рухсат этилади;

Лойиҳа офисининг таркибини тасдиқлаш ва уларга меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш «ЎзРТХБ» АЖнинг бошқарув раиси томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа офиси биржанинг инновацион фонди орқали молиялаштирилади.

2021 йил март

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «ЎзРТХБ» АЖ, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, «Траст банк» ХАБ, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

2. Халқаро донор ташкилотлари орқали товар деривативларини биржа савдоларида жорий қилиш лойиҳанинг молиявий имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро профессионал экспертларни жалб қилиш бўйича техник-иқтисодий ёрдам жалб қилиш.

2021 йил июнь

3. Йирик хорижий товар биржалари тажрибасини ўрганиш. Шу жумладан, Чикаго товар биржаси (CME Group), Дубай товар биржаси (Dubai Mercantile Exchange), Шанхай фьючерс биржаси (Shanghai Futures Exchange), Ҳиндистон мульти-товар биржаси (MCX India), Малайзия биржаси (Bursa Malaysia), Сингапур биржаси (Singapore Exchange), Индонезия товар деривативлари биржаси (ICDEX) ва бошқаларнинг тажрибасини ўрганиш.

2021 йил

апрель — июль,

4. Халқаро тажриба асосида миллий қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш.

Шу жумладан, товар-хом ашё биржаларининг ички ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, товар деривативлари бўйича ҳисоб-китобларни кафолатлаш, Арбитраж ва Интизом комиссиялари қоидаларини такомиллаштириш.

2021 йил сентябрь

15.

Фьючерс савдо механизмларини жорий қилиш.

1. Биржада фьючерс шартномалари савдо платформасини амалиётга жорий қилиш бўйича техник топшириқни тасдиқлаш.

2021 йил июль

«ЎзРТХБ» АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Траст банк» ХАБ

2. Техник топшириққа мувофиқ фьючерс шартномаларининг электрон савдо тизимини, шунингдек, клиринг ҳисоб-китоблар электрон таъминланишини, фьючерс шартномалари ижросини, шу жумладан товарларни етказиб бериш бўйича электрон савдо тизимини ишга тушириш.

2021 �ил декабрь

3. Ишлаб чиқилган дастурий таъминот негизида (франшиза) фьючерс электрон савдоси бўйича электрон савдо тизими ва ҳисоб-китоб платформаларини жорий қилиш.

2021 йил декабрь

VI. Биржа савдоларининг шаффофлигини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш

16.

Биржа савдолари орқали жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича хавф-хатарлар таҳлилини ўтказиш.

Ишлаб чиқиладиган товар деривативлари савдоси бўйича қоидаларда жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича халқаро стандартлар талабларининг ижросини назарда тутиш.

2021 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, «ЎзРТХБ» АЖ.

17.

Маълумотларни таҳлил қилиш маркази моддий-техник базасини модернизация қилиш.

1. Тармоқ ва муҳандислик инфратузилмасини ҳамда сервер ускуна-жиҳозларини модернизация қилиш.

2. Биржанинг мавжуд ахборот-коммуникация технологияларини тармоқнинг ўтказувчанлик хусусиятини ошириш.

3. Носозликларга чидамли ҳамда ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлган кенг масштабли тармоқ инфратузилмасини яратиш.

4. Захира маълумотларни сақлаш ва таҳлил қилиш марказини ишга тушириш.

2021 йил июль

«ЎзРТХБ» АЖ, «Траст банк» ХАБ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

18.

Республика товар-хом ашё биржаларининг хориждаги савдо майдончалари орқали битимлар тузишни рағбатлантириш.

Ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни, шу жумладан ун, буғдой, шакар, ўсимлик ёғи, полиэтилен, полипропилен, цемент, суюлтирилган газ, рапс (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), писта (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), соя (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), балиқ уни ва ёғи, арпа, макка, фосфат (трикальций, монокальций, дикальций), холинхлорид ҳамда товар бозорларини таҳлили асосида талаб юқори бўлган маҳсулотларни темир йўл орқали ташишда ички тарифларни қўллаш.

2021 йил апрелдан

Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «ЎзРТХБ» АЖ

VII. Коррупцияга қарши курашиш, биржа ходимлари ва аъзоларининг малакасини ошириш

19.

Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини жорий қилиш.

1. Биржа фаолиятига коррупцияга қарши курашиш халқаро сифат менежменти ISO 37001 — 2016 стандартини жорий қилиш.

2. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда қуйидаги ички меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш:

биржанинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини ишлаб чиқиш;

биржа ходимларининг касбий этика қоидаларини ишлаб чиқиш;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

«ЎзРТХБ» АЖ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

20.

Биржа ходимлари ва аъзоларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш режаларини шакллантириш.

2. Тегишли йўналишлар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича онлайн ва доимий курслар ташкил этиш.

3. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида машғулотлар ўтиш учун олий таълим муассасалари ва марказларнинг етакчи ўқитувчиларини, шунингдек, хорижлик юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни, ўқув-методик ходимларни ва амалиётчи-му�ах�ссисларни шартнома асосида жалб қилиш.

4. Юқори сифатли ва профессионал даражада машғулотлар ўтказиш учун керакли бўлган ўқув, моддий-техник ва методик базани яратиш.

5. Қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумот базасини шакллантириш, қайта тайёрлаш жараёнига педагогика, мультимедиа ва ахборот-коммуникация бўйича замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш.

6. Товар-хом ашё биржалари аъзолари-трейдерларининг малакасини ошириш.

7. Дунёнинг етакчи биржаларида ва биржа соҳаси ташкилотларида биржа фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ўқишлар ва стажировкалар ташкил қилиш.

Йил давомида

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «ЎзРТХБ» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

VIII. Ҳудудий филиаллар ва савдо майдончалари фаолиятини такомиллаштириш

21.

Ҳудудий филиалларда биржа савдолари шаффофлигини таъминлаш.

1. Биржанинг ҳудудий филиалларига биржа савдолари ва товар-хом ашё бозорларини таҳлил қилиш учун ахборот технологияларини жорий қилиш;

2. Ҳудудий филиалларда фаолияти самарадорлигини доимий таҳлил қилиб бориш, биржа қатнашчилари учун янада қулай шароитлар яратиш ва ҳамда уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини белгилаш;

3. Ҳудудий филиаллар ходимларини биржанинг «комплаенс-назорат» бўйича қабул қилинган ҳужжатлари ва коррупцияга қарши курашиш сифат менежменти ISO 37001 — 2016 стандарти талаблари бўйича доимий таништириб бориш ва малакасини ошириш.

2021 йил

апрель — июль, доимий

«ЎзРТХБ» АЖ

22.

Ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ходимларини қайта тайёрлаш.

Ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ходимларини қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил қилиш.

Шу жумладан:

ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш;

мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш режаларини шакллантириш;

тегишли йўналишлар бўйича ходимларни онлайн ва доимий курсларда қатнашиб, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

дунёнинг етакчи биржаларида ва биржа соҳаси ташкилотларида биржа фаолияти бўйича стажировкаларни ташкил қилиш.

2021 йил

апрель-май, доимий

«ЎзРТХБ» АЖ

23.

Ҳудудлардаги савдо майдончалари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Республиканинг барча туман ва шаҳарларида биржанинг савдо майдончалари фаолияти рейтингини юритиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

2. Рейтинг натижаларини биржанинг веб-сайтида эълон қилиб бориш ва юқори самарадорлик кўрсаткичларга эришган ҳудудий филиал ва савдо майдончалар раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш механизмини жорий қилиш.

2021 йил

апрель — июль,

доимий

«ЎзРТХБ» АЖ

IX. Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқаларни фаоллаштириш

24.

Оммавий ахборот воситалари орқали биржа фаолиятини кенг тарғиб қилиш.

1. Оммавий ах�орот воситалари орқали биржа фаолиятини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиб, амалга ошириш.

Шу жумладан:

оммавий ахборот воситалари, бизнес ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот конференцияси, пресс-турлар ҳамда очиқ эшиклар кунлари ташкил қилиш;

биржа савдолари, давлат харидлари ва интернет савдосини ўргатувчи, олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар тўғрисида видеороликлар яратиб, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқатиш.

2. Биржа медиа-ресурсларининг оммавий ахборот в�ситалар билан ўзаро алоқалар механизмини такомиллаштириш.

2021 йил давомида

«ЎзРТХБ» АЖ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

25.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини биржа савдоларига кенг жалб қилиш.

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун биржа савдолари ва электрон тижоратда иштирок этиш, биржа савдоларининг имкониятлари, шаффофлиги тўғрисида тарғибот, ўқув семинарлар, тушунтириш ишлари ўтказиш.

2. Биржа савдолари ва онлайн-аукционларда иштирок этиш механизмини ёритувчи тарқатма материаллар, электрон нашрларни фермерлар ва тадбиркорларга етказиш.

Йил давомида

«ЎзРТХБ» АЖ , Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)