03.03.2021 йилдаги ПҚ-5017-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.03.2021 йилдаги ПҚ-5017-сон
Kuchga kirish sanasi
04.03.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички истеъмол бозорида гўшт, сут, тухум ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4243-сон қарори 2-бандига мувофиқ берилган имтиёзлар чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан 1-иловада келтирилган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 120 кунга узайтирилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 16 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўланган қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот даври якунидаги салбий фарқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан тезлаштирилган тартибда 20 кундан кечиктирмасдан қоплаб берилади ҳамда солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг, камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:
(3-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сотилган сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўм;
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 250 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидиялар ажратилади.
(3-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр)нинг ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган корхоналарга уларнинг субсидиялар олиш тўғрисидаги аризаларига асосан кейинги ойнинг 25 санасигача ажратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига ўзлари томонидан етиштирилган ва реализация қилинган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекчорванасл» агентлиги марказий аппарати тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекчорванасл» агентлиги директорининг паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекчорванасл» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Чорванасл» марказларида 2 та штат бирлигидан иборат паррандачилик ва қуёнчилик ишларини ривожлантириш секторини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария хизмати тизимида чорва моллари, паррандалар ва балиқлар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ҳамда паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига қўшимча равишда республикада гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи, тайёрловчи ҳамда реализация қилувчи корхоналар фаолиятини ривожлантиришга, шунингдек, ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга кўмаклашиш вазифасини юклаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекчорванасл» агентлиги марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Чорванасл» марказлари тузилмасига киритилаётган ўзгартиришларни ҳамда чорва моллари ва паррандалар ва балиқлар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ва паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораториялар ходимларини мазкур қўмита тизимининг умумий штат бирликлари ҳисобига шакллантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 апрелга қадар чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ҳамда паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар «Ўзбекчорванасл» агентлигининг паррандачилик ва қуёнчилик соҳасидаги қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда балиқчилик хўжаликлари томонидан сунъий сув ҳавзалари, уларда етиштириладиган балиқлар ва балиқчилик технологик ускуналарини суғурталаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бўрон, довул, сел, сув тошқини, зилзила, касалликлар оқибатида нобуд бўлиш, мазкур жойга хос бўлмаган даражада ҳавонинг совуқ ёки иссиқ келиши, портлаш, балиқхўр қушлар томонидан зарар етказилиши ва учинчи шахс томонидан қасддан қилинган ҳаракат, ўғриликлар (жиноят иши очилган бўлса) суғурта ҳодисалари сифатида суғурталаш тартибида назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ўзбекчорванасл» агентлиги билан биргаликда республикада фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартибини ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аҳолига сифатли ва арзон парранда ҳамда балиқ маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш мақсадида «Паррандасаноат» ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмалари таклифига асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан (арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилиши белгиланган жойлар негизида) ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ рапс (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), писта (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), соя (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), балиқ уни ва ёғи, арпа, макка, фосфат (трикальций, монокальций, дикальций) ва холин хлорид маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларни биржа савдоларига жалб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотларни биржа орқали миллий ёки хорижий валютада импорт қилишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда биржа савдолари орқали маҳсулотлар импортини амалга оширишда «биржа омбори» хизматларидан фойдаланиш механизмини жорий этиш бўйича таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг чорвачилик йўналишидаги лойиҳалари, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари лойиҳа доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартномалар ва мол-мулклари билан биргаликда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш бўйича Франция тараққиёт агентлигининг кредит линиясини 2021 йил 1 июлига қадар ҳамда Жаҳон банки кредит линиясини 2021-2022 йилларда жалб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникумини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрларини шакллантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш мақсадида қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда Дастур доирасида ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда суғориш каналларини тозалаш ҳисобига қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш параметрлари 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда пичанзор ва яйлов ерларида янгидан қазиладиган қудуқлар дислокацияси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу қарорнинг 4 ва 5-иловасига мувофиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида қуриладиган қудуқларга ўрнатиладиган насослар тегишли агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликларининг балансига ҳамда уларга ўрнатиладиган трансформатор ва электр узатиш тармоқлари «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ балансига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қашқадарё вилоятининг барча туманларида чорвачиликни ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширишга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АТ «Халқ банки» ва бошқа тижорат банклари томонидан 2021-2022 йилларда хорижий молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятига 2021-2022 йилларда чет давлатлардан олиб келинадиган чорва молларини сотиб олиш учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига зарур кредитлар ваколатли банклар томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида мавжуд ресурслар ҳисобидан ажратиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини чорвачилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни чорвачилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвачилик соҳасига оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий чорвадорларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича яқиндан амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларига ажратилаётган ер участкаларида уларнинг мурожаатига асосан ер остидан сув чиқариш учун суғориш тик қудуқлари бурғулаш жойларини аниқласин ҳамда уларни хабардор қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси суғориш тик қудуқларини бурғулаш лойиҳаларига гидрогеологик хулоса берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 3 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5017-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати узайтириладиган товарлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Товарлар номи

ТИФ ТН коди

Жами

1.

Отлар

0101210000

2.

Йирик шохли қорамол: ғунажинлар (биринчи болалашгача бўлган қорамолнинг урғочиси)

0102211000

3.

Йирик шохли қорамол: сигирлар

0102213000

4.

Йирик шохли қорамол: соф зотли наслдор бошқа ҳайвонлар

0102219000

5.

Чўчқалар

0103100000

6.

Қўйлар

0104101000

7.

Эчкилар

0104201000

8.

Тирик уй паррандалари, яъни товуқлар, ўрдаклар, ғоз, курка ва тустовуқлар

0105

9.

Инкубация учун уруғлантирилган тухум

0407110000
040719

10.

Наслли туялар

0106130090

11.

Наслли қуёнлар

0106141090

12.

Наслли бошқа қуёнлар

0106149090

13.

Туяқушлар

0106330090

14.

Она асаларилар

0106410001

15.

Асалари оилалари (пакетлар)

0106410002

16.

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Хон балиқ

0301919000

17.

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Зоғорабалиқ

0301930000

18.

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Бақра

0301991810

19.

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Лаққа балиқ

0301998500

20.

Осётр балиқларнинг оталанган увулдириғи

0511919011

21.

Бошқа оталанган балиқ увулдириғи

0511919019

22.

Осётр балиқлар личинкаси

0511998591

23.

Бошқа балиқлар личинкалари

0511998599

24.

Суяк уни

0506900000

25.

Наслли буқаларнинг музлатилган уруғлари

0511100000

26.

Озуқабоп буғдой

1001990000

27.

Жавдар

1002100000
1002900000

28.

Арпа уруғлиги

1003100000

29.

Арпанинг бошқа тури

1003900000

30.

Сули уруғлиги

1004100000

31.

Сулининг бошқа тури

1004900000

32.

Маккажўхори уруғлиги

100510

33.

Маккажўхорининг бошқа тури

1005900000

34.

Оқ жўхори уруғлиги (сорго)

100710

35.

Оқ жўхорининг бошқа тури (сорго)

100790

36.

Тариқ уруғлиги

1008210000

37.

Тариқнинг бошқа тури

1008290000

38.

Бошоқли дон ёки дуккакли экинларни элаш, тегирмонда тортиш ёки бошқа усулларда қайта ишлашдан чиққан, гранулаланган ёки гранулаланмаган кепак ва бошқа қолдиқлар

2302

39.

Соя дуккаклари (янчилган ва янчилмаган) уруғликлари

1201100000

40.

Соя дуккакларининг (янчилган ва янчилмаган) бошқа турлари

1201900000

41.

Кунгабоқар уруғликлари (янчилган ва янчилмаган)

1206

42.

Қуруқ ўтдан тайёрланган озуқалар

1214909000

43.

Соя ёғи (тозаланмаган)

1507109009

44.

Гўштсуяк ва балиқ уни

2301

45.

Донли маҳсулотлар бардаси озуқа қўшимчалари

2303300000

46.

Соя шроти (концентрат)

2304000001

47.

Соя ёғи олингандан кейинги кунжара ва бошқа қаттиқ ҳолатдаги майдаланмаган ва майдаланган гранулали, гранулаланмаган озуқалар

2304

48.

Кунгабоқар шроти (кунжара)

2306300000

49.

Ҳайвонларни озиқлантиришда фойдаланиладиган маҳсулотлар

230800
230990

50.

Табиий фосфат кальций, алюмин-кальцийли фосфат, табиий алюмин-кальций ва фосфатли мел

2510

51.

Сут соғиш ускуналарини ёғлаш учун машина мойи

2710199800

52.

Озуқабоп Моно-, ди-, трикальция фосфат

2835250000
2835260000

53.

Озуқабоп лизин

2922410000

54.

Озуқабоп треонин

2922500000

55.

Озуқабоп бетаин

2923900000

56.

Озуқабоп метионин

293040

57.

Ҳар қандай эритувчи моддада ишлатиладиган витаминлар ва провитаминлар, табиий ва синтезланган ( табиий концентратлар қўшилган ҳолатда) ва уларнинг аралашмаси

2936

58.

Ветеринария антигенлари, ветеринария диагностикаси учун зардоб ва ветеринария эмламаси

3002

59.

Пробиотиклар (микроорганизмлар урчитиш)

3002905000

60.

Ветеринарияда мойлаш учун фойдаланиладиган гель

3006700000

61.

Озуқабоп каротиноидлар

3204170000

62.

Бўяш учун органик буёқ воситалари

3204190000

63.

Полиграфик қора буёқ

3215110000

64.

Полиграфик қора буёқ ва бошқалар

3215190000

65.

Сиёҳ

3215900000

66.

Елинларни уқалаш учун таркибида ялпиз эфир мойи бўлган воситалар

3307900008

67.

Озуқабоп ферментлар

3507909000

68.

Чакана сотиш учун шакл ёки ўрамда қадоқланган ёки тайёр препарат ёки маҳсулотлар кўринишида (масалан, олтингугурт билан ишлов берилган ленталар, пилик ва шамлар, чивинларга қарши ёпишқоқ қоғоз) бўлган инсектицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, униб чиқишга қарши воситалар ва ўсимликларнинг ўсишини тартибга солувчи воситалар, дезинфекция воситалари ва уларнинг аналоглари

3808

69.

Ҳайвонларни парваришлаш учун препаратлар

3822000000

70.

Ҳайвонлар спермасини таҳлил қилиш учун индикаторлар

3824999608

71.

Сиёҳ учун эритма

3814009000

72.

Листерияларни ажратиш учун сингитувчи муҳит

3821000000

73.

Спермани суюлтирувчи эритма

3821000000

74.

Ҳайвонлар сунъий қини камерасига ишлов бериш учун гель-лубрикант

3006700000

75.

Касалликлар диагностикаси иммунофермент таҳлили учун тест тўпламлари (ИФТ)

3822000000

76.

Спермани сўриб олувчи ва тўлдирувчи шланг, силконли сут шланги

3917320009
3917330000

77.

Ветеринария соҳаси учун универсал ғилофлар (чехоллар)

3917

78.

Бир марталик полиэтилен қўлқоплар, полиэтилен бахиллалар (жуфт)

3926200000

79.

Фермаларда фойдаланиладиган кийим-бош буюмлари (қўлқоп билан бирга), устки кийим ва пойабзал

3926200000
4015190000
6210109800
6211331000
6401

80.

Соломинкалар

3926909709

81.

Наконечник

3926909709

82.

Сперма ёки уруғни йиғиш учун пластмасса пробиркалар (Марко — кювет), ҳайвонлар учун стерилланган уруғ қабул қилиш воситаси

3923301090
3926909709

83.

Сперма учун конус

3926909709

84.

Шприцлар учун ҳимоя қоплами — сунъий уруғлантириш дозатори

3917

85.

Ҳайвонлар учун юмалоқ электрон қулоқ биркалари

8523529001

86.

Ўзини соғишга қарши пластмасса ҳалқа

3926909709

87.

Уч қисмдан иборат (корпус, сургич, муфта) полиэтилен зоошприц

901831

88.

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун полиэтилен санитар ғилоф

3917320009

89.

Варипипетка ва пипетка учун қоплагич

8479908000

90.

Қин тиқини

3926909709

91.

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун микропипеттор

3926909709

92.

Резинали ички шланг, резинали сут шланги

4009110000

93.

Чўнтак календари

4910000000

94.

100-4-БКНЛ-65 ремень (Ремень-100-4), қудуқларда сувни кўтариб берувчи лента, қудуқда сувни кўтариб берувчи тишли лента

4010390000

95.

Латексли воронка, буқа ва қўчқорлар учун резинали қин камераси

4014900000

96.

Чорвачилик бинолари учун резинали ёки полиуретанли қопламалар (ёпкичлар)

4016910000
3921131000
3918900000

97.

Форсункалар учун зичлагич

4016930008

98.

Қуёнларинг сунъий қини учун прокладка, резина сўрғич

4016930008
4016999709

99.

Ҳайвонлар учун эгар ва жабдуқлар

4201000000

100.

Қочирувчи-техник чемодани, қочирувчи-техник пропиленли сумкаси

4202121900
4202125000
4202199000
4202990000

101.

Балиқ овлаш тўрлари, тугунсиз делилар, ёйма тўрлар (ипли тўрлардан ташқари)

5608118000

102.

Фермер хўжалигида ҳайвонларни боғлаб қўйиш учун тасмалар

6307909800

103.

Қочирувчи-техник пенали

6307909800

104.

Туёқларга ишлов бериш учун абразив дисклар

6804

105.

Спермани йиғиш учун шиша идишлар, шиша ванна,

буюм ва қоплаш ойнаси, сперма қабул қилиш воситаси, лаборатория учун шиша идиш, сперма йиғиш учун шиша пробирка, мосланган қопқоқли 250 мл ҳажмдаги шиша идиш (тампон учун)

7017

106.

Ҳайвонларни парваришлаш учун мосламалар (металл конструкциялар), сигирлар бош қисмининг фиксатори

7308909809

107.

Сиғими 500 литр ва ундан кўп бўлган иссиқлик ўтказмайдиган, зангламайдиган пўлатдан қилинган сут сақлаш идиши

7309003000

108.

Ем-хашак сақлаш бункери

7309009000

109.

Фермалар суюқлик ташиши учун ҳажми сиғими 300 литрдан ошмайдиган қора металл резервуар (тара)лар

7310

110.

Сутни ташиш учун сиғими 50 литрдан ортиқ бўлган зангламайдиган пўлат бидон (тара)лар

7310100000

111.

Сутни ташиш учун сиғими 50 литрдан ортиқ ?ўлган иссиқлик ўтказмайдиган, зангламайдиган пўлат идиш (тара)лар

7310291000

112.

Сут ташиш учун аралаштиргичли вакуумтанк

8419899890

113.

Тиргакли ясси ҳалқа занжирлар

7315810000

114.

Сигирларни боғлаш учун боғ ва занжирлар ҳамда уларнинг қисмлари

7315890000
7315900000

115.

Ҳаво иситкич ва марказдан қочирадиган вентилятордан иборат иситиш тизими (иссиқлик генераторлари)

7322900000

116.

Металл тумбали ювиш ускунаси

9403208000

117.

Рампалар, юклаш блоки, буқалар учун металл бурун ҳалқалари

7326909807

118.

Сунъий уруғлантириш учун қора металдан иссиқликка чидамли экран

7326909807

119.

Универсал тешгич учун захира игнаси

7326909807

120.

Сутни ташиш учун махсус алюминий идишлар, сиғими 300 литрдан кўп бўлмаган алюминийдан тайёрланган бидон (тара)лар

7612908002
7612908008

121.

Криоидиш ва криосақлагичлар

7613000000

122.

Чорвачилик фермаларида ишлатиладиган қўл асбоблари

8201

123.

Фермаларда ишлатиладиган қора металлдан бўлган қисқичлар, бурун ҳалқалари ва бошқа ҳалқалар, маҳкамланадиган илгаклар, боғичлар, буқа ва ҳайвонлар охурлари каби буюмлар

7326909807

124.

Пинцет

8203200001

125.

Чорвачилик фермалари учун эговлар, сим кесгичлар ва бошқа қўл асбоблари

8203100000
8203200009
8203300000
8203400000

126.

Бузоқларга озуқа аралашмаларини тайёрлаш учун коррозияга чидамли пўлатдан ясалган мосламалар ва бошқалар

8205598099

127.

170 ммли тўғри қайчи

8213000000

128.

Суюқ азот етказиб берадиган шланг

8307100000

129.

Қайиқ моторлари

840721

130.

Сут ва гўнг учун сув насослари

8413

131.

Спермани тўлдириш ёки сўриш учун форсунка

8413810000

132.

Фермалар биноларида ҳаво айланиши учун вентиляторлар

841459

133.

Ҳаво муҳити антибактериал қутиси, кимёвий реактивларни тортувчи шкаф

8414600000
8414808000

134.

Биноларни шамоллатиш ва иқлим назорати учун асбоб-ускуналар тўплами, ҳайвонлар уруғини сақлаш учун климатик камера, намлантирувчи панелдан фойдаланган ҳолда биноларни шамоллатиш ва ҳавони совутиш учун ускуналар тўплами

841581
841583

135.

Фермалар учун оғиз сутини музлатадиган ва эритадиган музлаткич ва қозонлар, уруғни эритиш учун тўплам

8418
8419

136.

Буқа спермасини найчада музлатиш учун турбофрезер, музлатиш учун камералар, рампаларда уруғ эквивибрацияси учун музлаткич

8418690009

137.

Центрифуга

8421192009

138.

Бураб ёпкич аппарати

8422400008

139.

Ҳайвонларга мўлжалланган электрон ва механик тарозилар

842381
842382

140.

Фермалар учун пуркагич мосламалари

8424

141.

Озуқа бериш учун шнеклар

8431390000

142.

Ўрим-йиғим ва сараловчи ускуналар, шу жумладан тракторларга ўрнатилган ўрим-йиғим, сараловчи ускуналар ва бошқалар

8433201000
8433205000
8433209000

143.

Комбайнлар учун ўроқ машиналари

8433

144.

Сутни қайта ишлаш учун ускуналар ва мосламалар ҳамда уларнинг қисмлари

8434200000

145.

Соғиш коллектори, соғиш аппаратлари шассиси, электрон пульсатор, ечиладиган соғиш мосламаси

8434900000

146.

Фермаларда фойдаланиладиган бузоқлар учун реаниматор, туғишга кўмаклашадиган асбоб, ҳароратни аниқлаш воситаси, сигир кўтаргичлар, турли автосуғоргич ва автоозиқлантиргичлар, сўрғичли сут ичиргич ва уларнинг қисмлари каби машиналар ва механизмлар

8436
9025
3926
3923
9018

147.

Елинни сочлардан тозаловчи мослама

8468800000

148.

Тепишдан ҳимояловчи восита (Антибрык)

7326909807

149.

Инъектор

8436290000
9018

150.

Пресс-грануляторлар учун матрица, Джентер навининг ҳужайра рамкалари

8436990000

151.

Сепараторлар учун элаклар

8421910009

152.

Майдалаш учун элак ва болғалар

8436990000

153.

Шохларни кесиш ва туёқларни тозалаш учун электр арра

846722

154.

Шох куйдиргич

846729

155.

Апликатор (қулоқ учун)

8467890000

156.

Ҳайвонларнинг биркалари ва электрон тамғаларидан ахборотларни ўқиш учун ҳисоблагичлар, компьютерлар

8471490000
8471800000
8471900000

157.

Ҳисоблаш учун панелли ва алмаштириладиган антенналар

8473308000

158.

Стационар ҳисоблаш учун мултиплексор

8473302008

159.

Мултиплексорлар ва стационар ҳисоблагичлар учун адаптерлар

8473302008

160.

Мумлаш воситаси, магнитли аралаштиргич ва электр тегирмон

8479899709

161.

Шарикли, роликли ва конус подшипниклар

8482

162.

Электр двигателлар

8501

(8501200001, 8501320001,

8501330001, 8501402001,

8501408001, 8501529001 дан ташқари)

163.

Электрогенератор ускуналар

8502

164.

Климабокс — эритиш мосламаси учун қувват таъминловчи блок

850440

165.

Қирқиш агрегати

8510200000

166.

Фермалар учун электр сут ва сув иситкичлари, термостат — уруғни эритиш мосламаси, сув ҳаммоми, иситиш столлари

8419
8516

167.

Универсал соғишни бошқариш мосламаси

8537109900

168.

Опция учун сопроцессор

8543709000

169.

Фермалар учун мол ҳайдагич, кемирувчилар ва ҳашаротларни қўрқитадиган мосламалар каби электр қурилмалари ва аппаратуралар

8543709000

170.

Ҳисоблагич учун антенна узатгич, интерфейсга улаш учун кабель ва адаптердан иборат тўплам

8544

171.

Сут ташиш учун зангламайдиган пўлатдан контейнерлар

8609009009

172.

Қайиқлар

8903999100

173.

Микроскоп учун фазовий ахромат объективи

9002190000

174.

Микроскоп

9011

175.

Лаборатория тарозиси

9016001000

176.

Ветеринарияда фойдаланиладиган анжом, қурилма, асбоблар ва бошқа буюмлар

9018

177.

Ҳайвонларни уруғлантириш учун гранула қопланган узаткич, бир мартали учли игна

9018

178.

Ультра товушли сканерлаш ускунаси

9018120000

179.

Шприц — ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун асбоб, сунъий уруғлантириш учун қайрилган шприц, сунъий уруғлантириш учун қулфли шприц

901831

180.

Ҳайвонларни электрон идентификация қилиш учун стерилланган, белгили шприц, сунъий уруғлантириш учун дозаторли мослама (пистолет) ва ветеринарияда қўлланиладиган асбоб ва ускуналар

9018

181.

Ветеринария учун қин-цлиндр, қин ойнаси

9018908409

182.

Эмлаш ускуналари

8436809000

183.

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун қин, конус

3926909709

184.

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун қин пробиркаси

392330
392690

185.

100 градусли термометр

9025

186.

Спиртомер

902580

187.

Лаборатория таҳлиллари учун асбоб-ускуналар ва уларнинг қисмлари ҳамда жиҳозлари

9027

188.

Хроматографлар

9027200000

189.

Спектометрлар

9027300000

190.

Рефрактометрлар

9027500000

191.

рН — метрлар

9027801100

192.

Макрокювета фотометрлар

9027905000

193.

Касалликлар диагностикаси иммунофермент таҳлили учун тест тўпламлари (ИФТ)

9027500000
9027801700

194.

Сутўлчагич (Молокомер)

9028200000

195.

Ҳайвонларнинг соғлигини кузатиш мосламаси

9031803800

196.

Металл шкаф, жарроҳлик столи

9403208000

197.

Ёритиш тизими

940510

198.

Бузоқлар учун уйча

9406909009

199.

Механизмлар учун чўткалар

9603500009

200.

Ҳайвонларни парваришлашда ишлатиладиган чўткалар

9603909100

201.

Криоген (Дьюар) идиш, криосақлагич, паталогик материални ташиш учун термослар

9617000000

202.

Суғоришнинг томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа тури тизимлари ҳамда уларнинг қисмлари

8424

203.

Геомембранали ҳовуз учун қисмларга бўлинган геомембранали ҳовуз ва унинг материаллари

4002
4008

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида чорвачиликни ривожлантиришга доир
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъуллар

1.

Қашқадарё вилоятида чорвачиликни ривожлантириш, озуқабоп экинларнинг юқори ҳосилдор навларини етиштириш ва ҳосилдорлигини ошириш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобига янги лойиҳаларни шакллантириш мақсадида ер майдонларини хатловдан ўтказиш, шунингдек, яйловларда геоботаник тадқиқотларни олиб бориш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2021 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

2.

Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларини чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ушбу туманларда фойдаланишдан чиққан 10 минг гектар ер майдонини ўзлаштириш.

2021 йил 1 июль

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Муборак туманида фойдаланишдан чиққан унумдорлиги паст бўлган 2,2 минг гектар майдонни ўзлаштириш, тери, гўшт ва сутни қайта ишлаш бўйича замонавий чорва кластерларини ташкил этиш.

2021 йил давомида

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

4.

Қашқадарё ўзанида сув тўсувчи иншоот қуриш ва дарё ўзанини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш, «Қулоқли» насос станциясини тўла қувват билан ишлашини йўлга қўйиш ва Қамаши тумани «Оқробод», «Блу-Найл», «Тўқбой» массивларида 3 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин ерларини кафолатли сув билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йилда

Сув хўжалиги вазирлигига ирригация тадбирлари учун ажратилган маблағлар

Сув хўжалиги вазирлиги, вазирлиги, Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

5.

Китоб, Яккабоғ, Қамаши ва Деҳқонобод давлат ўрмон хўжаликларида камида 300 бош гўшт ва жун йўналишидаги зотдор қўйлар ҳамда Муборак ва Қашқадарё давлат ўрмон хўжаликларида гўшт ва жунчилик йўналишидаги камида 1 000 бош зотдор қўйчилик лойиҳаларини амалга ошириш.

2021-2022 йиллар

Давлат ўрмон хўжаликлари маблағлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

6.

Озуқабоп экинлар навларининг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё илмий-тажриба станциясига ҳудуддаги тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш учун Яккабоғ (20 гектар), Косон (10 гектар), Касби (10 гектар) ва Миришкор (20 гектар) туманларидаги суғориладиган ерлардан жами 60 гектар ва Деҳқонобод туманидаги лалми ерлардан камида 20 гектар ер ажратиш.

2021-2022 йиллар

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, туманлар ҳокимлиги

7.

Вилоятда маҳаллий қорамолларни парваришлаш, озиқлантириш ва бўрдоқилаш бўйича хорижий тажрибалар асосида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган озиқлантириш технологияларини кенг татбиқ этиш.

2021-2022 йиллар

Жалб этиладиган грант маблағлари ҳисобидан

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда Давлат дастури доирасида ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз кўрсаткичлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Мелиоратив ҳолати барқарорлашадиган майдон, га

Қуввати, км

Қиймати, млн сўм*

шу жумладан:

2021 йилда

2022 йилда

Касби тумани

1.

Наврўз

786

20,7

621

621

2.

Насафий

1 350

45,5

1 365

1 365

Жами:

2 136

66,2

1 986

1 986

Косон тумани

1.

Зафаробод

450

21,8

2 745

2 745

2.

Гулбоғ

570

19

2 450

2 450

3.

Жарқум

627

21

1 260

1 260

Жами:

1 647

61,8

6 455

6 455

Нишон тумани

1.

Самарқанд, А. Қодирий

510

22,8

1 918,9

1 918,9

2.

Оқ олтин

891

29,7

1 893,4

1 893,4

3.

Ҳамза

2 900

111

3 330

3 330

4.

Самарқанд

2 837

93,5

2 805

2 805

5.

Туркманистон

1 642

58,5

1 824

1 824

6.

Ойдин

2 218

72

2 160

2 160

Жами:

10 998

387,5

13 931,3

11 771,3

2 160

Ҳаммаси:

14 781

515,5

22 372,3

11 771,3

10 601

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Лойиҳалар қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан ўзгариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда ирригация тадбирларини бажариш ҳисобига қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Суғориш тармоқларини тозалаш ва реконструкция қилиш

(км)

Қўшимча ўзлаштириладиган майдон

(гектар)

Қиймати жами

(млн. сўм)

шу жумладан:

2021 йил

2022 йил

Касби тумани

1.

Майманоқ

6,5

150,4

2495,8

1598,2

897,6

2.

С. Насафий

46,5

900

900

3.

Комилон

25,9

283,1

5904

3824

2080

Жами:

32,4

480

9299,8

6322,2

2977,6

Миришкор тумани

1.

О. Бошоқ

10,3

214,5

2266,6

1266,6

1000

2.

Помуқ

11,8

263

2044,4

1684,7

359,7

Жами:

22,1

477,5

4311,0

2951,3

1 359,7

Нишон тумани

1.

Нишон ДФХУ

10,9

270

2553

1860

693

Жами:

10,9

270

2 553

1 860

693

Косон тумани

1.

А. Набиев

8,7

615

2500

1549

951

2.

Бобур

2,7

450

1880

1080

800

Жами:

11,4

1065

4380

2629

1751

Ҳаммаси:

76,8

2 292,5

20 543,8

13 762,5

6 781,3

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда пичанзор ва яйлов ерларда янгидан қазиладиган қудуқлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДИСЛОКАЦИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Ер майдони, га

Янги қазиладиган қудуқлар сони

шу жумладан:

2021 йил

2022 йил

Косон тумани

1.

Чироқчи

533,3

3

1

2

Миришкор тумани

1.

А. Темур

67,3

1

1

2.

Авазчўл

185

1

1

3.

Янгиобод

59,5

1

1

4.

Махтумқули

510,2

2

1

1

5.

Олтин бошоқ

169,6

1

1

6.

Помуқ

140,5

1

1

Туман бўйича жами:

1 132

7

3

4

Нишон тумани

1.

Пахтаобод

69

1

1

2.

Ойдин

421

2

1

1

3.

Туркманистон

382

2

1

1

4.

Гулистон

913

2

1

1

5.

Оқолтин

932

2

1

1

6.

Самарқанд

618

2

1

1

7.

Меҳнатобод

162

1

1

8.

Навбаҳор

423

2

1

1

9.

Ч. Бегимқулов

115

1

1

10.

Ибн Сино

159

1

1

11.

Ширинобод

1274

3

1

2

12.

Ҳамза

372

2

1

1

13.

Дўстлик

338

1

1

14.

У. Юсупов

389

1

1

Туман бўйича жами:

6 567

23

12

11

Вилоят бўйича жами

8 232

33

16

17

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4015-сон қарори 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Паррандасаноат» уюшмаси таркибидаги паррандачилик ва ем ишлаб чиқарувчи корхоналарига 2024 йил 1 январга қадар ўз эҳтиёжи учун мақсадли равишда озуқа компонентлари ва қўшимчаларини (ТИФ ТН коди 1001, 1003, 1005, 1201, 1206, 1507, 1512, 2302, 2304, 2306, 2309, 2835, 2922, 2930) темир йўл орқали ташишда, истисно тариқасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги темир йўллари тариф сиёсатининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4576-сон қарори 3-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатлари 50 фоизи миқдорида давлат томонидан субсидия ажратилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 07/21/5017/0177-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 07/21/5146/0555-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон)